Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Тоғ-кон ажратиш
- бу махсус давлат органлар томонидан фойдали 
қазилмалар қатламини саноат усулида қазиб олиш учун ажратиладиган ер 
остининг бир қисмидир.
Бу мақсад учун ер участкаси тоғ-кон ажратиш расмийлаштирилганидан 
кейин одатдаги тартибда берилади.
Унинг майдони ва шакли тоғ-кон корхонаси таркиби ва ажратилган ер 
ости қазилма бойликларининг жойлашиш тартибига қараб аниқланади.
Тоғ-кон корхоналари ердан фойдаланишлари: вақт ва кенглик бўйича 
ўзгариб туриши (қазилма бойликлари қазиб олинган ерларнинг қайтарилиши 
ва янги ерларнинг ажратилиши натижасида); маълум участкалардан 
фойдаланиш муддатининг чекланганлиги; атроф муҳитга сезиларли таъсири; 
истеъмол қилинадиган ер ресурсларини қайта тиклаш (рекультивациялаш) 
зарурати билан тавсифланади.


117 
Ер ости бойликларини қазиб олишни арзонлаштириш мақсадида, 
уларнинг асосий қисми очиқ усулда қазиб олинади. Бу эса анча катта 
майдонларда ерларнинг бузилишига олиб келади. Натижада 100 метргача 
чуқурликдаги каръерлар ва ер устига 50 метргача баландликда уюлган тоғ 
жинслари уюмлари ҳосил бўлади. Ернинг гидрогеологик шароити 
ёмонлашади ва атроф муҳит ифлосланади. Бундай ерлар рекультивация 
қилиниб қайтарилиши керак. 
Қўриқхоналарга ер ажратишнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор. 
Уларга ер доимий фойдаланишга берилади. Уларни жойлаштириш, 
ерларнинг майдони, шакли, чегаралари, таркиби қўриқхона йўналиши ва 
мақсадига боғлиқ. Қўриқхоналарнинг асосий мақсади - атроф муҳитнинг бир 
бўлагини табиий ҳолда сақлаш, ундаги табиий ўзгаришларни ўрганишдан 
иборат.
Шунинг учун табиий объектларни бузувчи ёки унинг сақланишига хавф 
туғдирадиган ҳар қандай фаолият қўриқхона ҳудудида ва унинг атрофида 
белгиланган мухофаза минтақаси ичида тақиқланади.
Қўриқхона ҳудуди асосан абсолют (мутлоқ) қўриқхона; илмий 
изланишлар; хўжалик ва рекреация мақсадлари учун ажратилган 
бўлаклардан ташкил топади. Бундан ташқари зарурат туғилса, қўриқхона 
атрофида муҳофаза полосаси белгиланиши мумкин. Бу полосада табиий 
ресурслардан фойдаланиш чекланган тартибда амалга оширилади. 
Абсолют қўриқланадиган ва илмий изланишлар минтақалари 
қуйидагилар учун етарлик майдонга эга бўлиши керак: 
ботаника ва ландшафт қўриқхоналари учун - қўриқланадиган 
ўсимликлар туркумларининг тарқалиш жойларини ва ландшафтларни 
ҳисобга олиб;
зоология қўриқхоналари учун - қўриқланаётган ҳайвонларнинг зарур 
критик сонини сақлаб туриш учун керак, овчилик (яйлов) участкаларидан 
кам бўлмаган майдонда.
Хўжалик мақсадлари учун ажратилган ер бўлаги марказий қишлоқ ва 
қишлоқ хўжалик ерларини ўз ичига олади. Унинг майдони қўриқхона 
қишлоғида яшайдиган аҳоли ва зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади. Бу ер бўлагини қўриқхона ҳудудининг 
чекка қисмида жойлаштириш керак. Бу унинг ер майдонини ва 
қўриқхонадаги ҳайвонлар учун хавфли ҳисобланган йўллар узунлигини ва 
майдонларини камайтиради. Зарурат туғилганда табиатни муҳофаза қилишни 
оммавийлаштириш мақсадида рекреация мақсадларида фойдаланиш учун 
ҳам ер бўлаги ажратилади. Унинг майдони дам олиш муассасалари учун ер 
ажратишда қўлланиладиган услубият ёрдамида аниқланади.
Қўриқхона худуди ихчам бўлиши, теварак атрофдаги ҳудудлар билан 
минимал чегаралашиши, табиий чегаралар билан чегараланган бўлиши керак.


118 
Йирик сув омборлари минтақасида хўжаликлараро ер тузиш энг 
мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Ер тузиш ишлари амалиётида уни 
ер хўжалиги тузилиши деб ҳам аташади.
Сув омбори
- бу катта сиғимга эга, дарёлар водийларида одатда тўғонлар 
билан гидроэнергетика, ерларни суғориш, сув таъминоти, сув транспорти 
мақсадалари ва бошқа талаблар учун ташкил этиладиган сунъий сув 
ҳавзасидир. Сув омборининг асосий ўлчамлари: сув юзаси майдони, 
чуқурлиги, кенглиги, узунлиги, сувларнинг сатҳи, сувларнинг ҳажми.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам кўплаб йирик сув омборлари, асосан, 
ерларни суғориш мақсадида, яратилган. Улар жумласига Туямўйин 
лойиҳавий ҳажми 7800,0 млн м
3
; Чорвоқ, лойиҳавий ҳажми 2000,0 млн м
3

Таллимаржон, лойиҳавий ҳажми 1525,0 млн м
3
сув омборларини киритиш 
мумкин. Республикамиздаги сув омборларининг умумий сони ҳозирги кунда 
24 ташкил этади. Майдони бўйича йирик сув омборлари текислик жойларда 
қурилади. Бундай сув омборларини қуришга зарурат дарёларга гидроэлектр 
станцияларини қуришда туғилади. Сув омборларини қуриш катта 
майдонларнинг сув тагида қолишини тақоза этади. Сув омборларининг 
табиатга таъсири кўп қиррали бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради: 
ерларнинг сув тагида қолиши, ер ости сувларининг кескин кўтарилиши, 
қирғоқларнинг емирилиши, маҳаллий иқлим шароитининг ўзгариши ва бошқ. 
Бу эса ўз вақтида сув омбори таъсир доирасида жойлашган корхоналар ва 
халқ хўжалиги тармоқларини жойлаштиришга, уларнинг иқтисодиётига 
таъсир этади. Сув омборларини қуриш ерларнинг, жумладан, қиммат баҳо 
қишлоқ хўжалик ерларининг камайишига, қишлоқларни, корхоналарни, 
йўлларни ва бошқа иншоотларни янги ерларга кўчиришга олиб келади. 
Сув омборини қуриш билан боғлиқ хўжалик фаолиятига бўладиган 
салбий таъсирни камайтириш мақсадида махсус тадбирлар ишлаб чиқилади 
ва амалга оширилади. Улар жумласига сув тагида қоладиган ерлар 
майдонини аниқлаш, инженерлик ҳимоя, йўқотиладиган қимматбаҳо ер 
турлари ўрнини қоплаш йўлларини излаш, аҳолини кўчириш, корхоналар, 
иншоотлар ва инженерлик тармоқларини янги ерларга кўчириш, қишлоқ 
хўжалик корхоналари ҳудудини ва ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш 
киради. 
Бу ишлар йирик гидротехник иншоот қурилаётган жойда мураккаб 
хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида амалга оширилади. Хўжаликлараро ер 
тузиш сув омбори қурилиши сабабли, ерни тармоқлараро қайта тақсимлаш 
ишларини ва қурилишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўз 
ичига олади. Шунинг учун ҳам, гидротехник иншоотларни жойлаштириш ва 
уларнинг ўлчамларини кўрсатувчи лойиҳа олди ҳужжатлари таркибида 
хўжаликлараро ер тузиш бўлими ҳам ишланади. 
Лойиҳаланаётган сув омборларининг таъсир минтақаларидаги ер тузиш 
бундай объектларни яратишнинг салбий ҳудудий оқибатларини (сув 
босадиган ва сизот сувлари сатҳи кўтариладиган ерларнинг майдони ва 


119 
ҳудудлари, қирғоқлар емирилиши, халқ хўжалиги объектларини бошқа жойга 
кўчириш зарурати, ердан фойдаланишдаги ва ҳудудни ташкил этишдаги 
бузилишлар) олдиндан кўриш ва уларнинг аҳамиятини олдиндан баҳолаш 
имкониятини беради. 
Лойиҳавий ер тузиш ишлари «Ўздаверлойиҳа» институти бўлимлари 
томонидан лойиҳалаш учун бутун объектни лойиҳалаётган етакчи ташкилот 
томонидан бериладиган топшириққа мос тарзда ўтказилади. Йирик 
объектлар бўйича ишлар бир неча босқичларда олиб борилади - ҳар хил 
аниқликдаги чизма, техник-иқтисодий ҳисоблашлар (ТИҲ), техник-
иқтисодий асослаш (ТИА). 
Ер тузиш лойиҳасини ишлаш учун топшириқ қуйидаги бошланғич 
маълумотларни ўз ичига олиши керак: 
объектнинг жойлашган ўрни ва вазифаси; 
сув омборидаги сувларнинг энг юқори меъёрий сатҳи; 
тўғоннинг жойлашадиган ўрни; 
сув сатҳи ўзгаришининг, сизот сувлари кўтарилишининг, қирғоқлар 
қайта шаклланишининг ва қор-ёмғир сувлари кўп келадиган даврдаги 
(баҳордаги) сув босишлари тавсифи; 
ерларни, аҳоли яшаш жойларини ва бошқа объектларни инженерлик 
ҳимоялаш иншоотларини жойлаштириш; 
оқимни тартибга солиш тартиби ва ш.ў. 
Кейин тайёргарлик ишлари ўтказилади. Унда лойиҳаланаётган сув 
омбори ҳудудида жойлашган ер эгаликлари, ердан фойдаланишлар ва 
туманларнинг аҳволи тўғрисидаги бошланғич материаллар йиғилади, 
ўрганилади ва тизимлаштирилади. Ер тузишни ўтказиш учун сув омборининг 
атрофдаги ерларнинг жойлашишига ва фойдаланилишига таъсирининг 
ҳудудий шаклларини билиш керак. Сув омборларининг таъсир доиралари 
қуйидаги минтақаларга бўлинади: 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish