Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чораларни белгилаш.
Лойиҳанинг 
ҳар бир ечимида белгиланган чегаралар ичидаги участканинг умумий 
майдони ҳисобланади, ер турларининг таркиби ва майдонлари аниқланади. 
Бу майдонлар 1:10000 (ёки 1:25000) масштабдаги планларда 0,1 га аниқликда 
ҳисобланади. Кейин ерларнинг экспликацияси тузилади, лойиҳани 
ўзлаштириш йиллари бўйича участкалардан фойдаланиш муддатлари ва 
мулкчилик шакллари бўйича ерларнинг майдонлари белгиланади.
Лойиҳаланаётган ердан фойдаланиш чегараси ичида жойлашган ерлар 
сифати (жойлаштиришнинг ҳар бир ечимида) шу ҳудудда бор тупроқ ва 
бошқа изланишлар, ерларнинг сифат баҳоси материаллари бўйича 
аниқланади. Бу маълумотлардан ер участкасини жойлаштириш ечимларини 


106 
солиштириш, зарур қишлоқ хўжалик зарарлари миқдорини ҳисоблаш учун 
фойдаланилади. 
Шу билан бир вақтда, қишлоқ хўжалик ерларини олиш, ноқишлоқ 
хўжалик объектларини жойлаштириш келтириб чиқарадиган экологик, 
ҳудудий, иқтисодий ва бошқа турдаги салбий оқибатлар ва унинг атрофдаги 
ҳудудга ва табиий муҳитга таъсири аниқланади. Уларга қуйидагилар киради: 
мавжуд ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг, қишлоқ хўжалик 
корхоналари ва фермер хўжаликларининг ҳудудларини ички ташкил 
этишнинг бузилиши, транспорт алоқаларининг ёмонлашиши; 
ташкил этилаётган ердан фойдаланишга туташ ерларнинг вақтинча ёки 
доимий ифлосланиши, бузилиши, сув босиши, сизот сувларининг 
кўтарилиши, ортиқча намланиши, қуриб қолиши, эрозиянинг пайдо бўлиши 
билан боғлиқ сифатининг пасайиши; 
сув манбааларининг, атмосферанинг ва ш.ў. ифлосланиши. 
Булардан ташқари, аҳоли яшаш жойларига салбий таъсирлар пайдо 
бўлиши мумкин; айрим ҳолларда берилган участкада ёки унинг атрофидаги 
минтақада жойлашган бинолар ва иншоотларни бузиш ва кўчириш зарурати 
пайдо бўлади. 
Ерларни олиш ва лойиҳаланаётган объектларни жойлаштириш билан 
боғлиқ салбий жараёнларни минималлаш ёки тугатиш учун зарур тадбирлар 
таркиби ва бу тадбирлар учун зарур харажатлар миқдори аниқланади. 
4. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши зарарлари миқдорини аниқлаш.
Уларда бошқа тармоқлар корхоналарини жойлаштириш натижасида қишлоқ 
хўжалик ерларини олиш келтириб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги зарарлари, 
янги ерларнинг тенг майдонини (уларда олинадиган ерларнинг унумдорлик 
даражасигача 
тупроқлар 
унумдорлигини 
ошириш 
ва 
уларни 
маданийлаштириш бўйича тадбирларни ҳисобга олиб) ўзлаштириш баҳоси 
ҳажмида қопланиши керак. 
Янги ерларни ўзлаштириш деганда қуйидаги тадбирлар мажмуасини 
бажариш тушунилади: 
янги хўжаликларни ташкил этиш; 
қишлоқ хўжалигида фойдаланишга ноқишлоқ хўжалик ер турларини 
(бутазорлар, кам қимматли ўрмонлар, кесилган ўрмонлар ва бошқ.) киритиш; 
мелиорация ишларини ўтказиш (захини қочириш, суғориш, маданий-
техник ва бошқа тадбирлар).
Янги ерларни ўзлаштириш баҳосининг миқдори ўзлаштириладиган 
ерларда, олинадиган участкаларда етиштириладиганидан кам бўлмаган 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни таъминлайдиган меъёрлар 
бўйича аниқланади.
Зарарларни қоплаш ва янги ерларни ўзлаштириш баҳолари меъёрлари 
давлат томонидан белгиланади.
Шаҳарлар ерларини олишда бу меъёрларни оширувчи коэффициент 
қўлланилади (3 мартагача).


107 
Ер турлари сифатининг ёмонлашиши келтириб чиқа-радиган зарарлар 
қишлоқ хўжалик ерлари сифатининг пасайишига пропорционал тарзда, янги 
ерларни ўзлаштириш баҳолари меъёридан фоиз ҳисобида аниқланади. 
Меъёрлар шундай ҳисоб билан тузилиши керакки, бунда унумдор ерларни 
олиш жудаям қиммат, энг арзони - ноқишлоқ хўжалик ерларидан 
фойдаланиш бўлсин. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг энг кам 
зарарини келтириб чиқарувчи жойлаштириш ечими яхши ҳисобланади.
Қирқиб олинган тупроқнинг унумдор қатламини кам унумли ёки 
унумсиз ерларга ётқизишда зарарлар меъёрнинг 50 % ҳажмида қопланади. 
Ер участкаларини қуйидагиларга ажратишда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши зарарлари қопланмайди: 
қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерларда мелиоратив 
тизимларни қуриш учун; 
балиқчилик, балиқ урчитиш хўжаликлари, кўлларини қуриш ва ш.ў. 
учун табиий яйловлар ва пичанзорларни ажратишда; 
аҳоли яшаш жойлари чегаралари ичида шахсий уй-жой қуриш учун; 
табиатни муҳофаза қилиш, табиий-қўриқхона, соғломлаштириш, 
рекреация ва тарихий-маданий мақсадлар учун; 
бузилган ва заҳарли саноат чиқиндилари билан ифлосланган қишлоқ 
хўжалик ерларини консервациялашда, агар айбдорлар аниқланмаган бўлса 
ҳамда улар ерларни тиклаш бўйича зарур тадбирларни бажарган бўлса. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари қишлоқ хўжалиги ердан 
фойдаланувчилари ва ер эгалари зарарлари эмас. Бу, ривожланишига давлат 
жавобгар бутун тармоқнинг зарари, шунинг учун улар айрим хўжаликлар 
бўйича эмас, балки бюджетга (маҳаллий) қопланади. Қопланган маблағлар 
қишлоқ хўжалик ерларини ўзлаштириш ва яхшилаш учун мақсадли 
фойдаланишга мўлжалланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish