113
Рекультивацияланган ерлардан фойдаланиш усуллари улар жойлашган
табиий ва техник шароитларга, хўжалик ва
ижтимоий заруратларга ва
иқтисодий манфаатдорликка боғлиқ бўлади.
Ерларни рекультивациялашнинг асосий йўналишлари:
қишлоқ хўжалиги - унумдор ер турлари учун;
ўрмон хўжалиги - ҳар хил турдаги ўрмонларни яратиш учун;
балиқ хўжалиги - балиқчилик ҳавзаларини яратиш учун;
сув хўжалиги - ҳар хил мақсадалардаги сув ҳавзаларини яратиш учун;
рекреация - дам олиш объектлари учун;
санитария-гигиена - атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бузилган
ерларни биологик ёки техник консервациялаш мақсадида;
қурилиш - қурилишлар жойи учун.
Рекультивациялаш объектлари жумласига қуйидагилар кириши мумкин:
чуқур каръерлар, тупроқ ва тоғ жинслари уюмлари; электр станциялари
ёнидаги кул уюмлари; металлургия заводлари ёнидаги шлак уюмлари;
ариқлар, темир ва автомобиль йўллари, қувурлар трассалари бўйларидаги
полосалар, тупроқ уюмлари ва ш.ў.; тугатилган саноат корхоналари ўрни ва
уларнинг транспорт алоқалари тармоқлари; нефт ва бошқа қазилма
бойликларни қазиб олиш жойларидаги ифлосланган ерлар.
Рекультивация ишлари асосан 2 босқичдан иборат бўлади:
- техник рекультивациялаш - бу ерларнинг устки қис-мини
белгили
мақсад йўлида фойдаланиш учун тайёрлаш; бу жараёнда ерларнинг устки
қисми текисланади, қирғоқлар созланади, унумдор тупроқ қатламлари
қирқиб олиниб рекультивацияланадиган ерларга ётқизилади, кимёвий
мелиорация ишлари ўтказилади, йўллар,
гидротехник ва мелиоратив
иншоотлар қурилади ва ҳакозо;
- биологик рекультивация - бу ер унумдорлигини тиклашга қаратилган
тадбирдир. Унга ернинг унумдорлигини тиклаш, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсини янгилашга қаратилган агротехник ва фитомелиоратив тадбирлар
тўплами киради.
Қишлоқ хўжалик мақсадларида ўтказиладиган рекультивация ҳайдалма
ерлар, боғлар, яйловлар ва пичанзорлар яратишни кўзда тутади. Бу ерларда
рекультивациядан
кейинги
биринчи
йилларда
тупроқ
сифатини
яхшилайдиган экинлар (беда, дукакли экинлар ва бошқ)
экилади ва улар
асосан кўк ҳолида органик ўғит сифатида фойдаланиш учун шудгор қилиниб
юборилади. Юқори миқдордаги ўғитлар берилади.
Унумдорлиги паст ерларда рекультавация ўрмончилик мақсадида
ўтказилади ва бу ерларга дарахтлар экилади.
Қуйидаги 7 расмда фойдали қазилма бойликларни очиқ усулда қазиб
олиш натижасида бузилган ерларда бажарилган рекультивациялаш мисоли
келтирилган.
Натижада ҳайдалма ерлар, кўллар ва ўрмонлар яратилган. Пастки 5
вазиятга эса рекультивация қилинмаган каръернинг кесмаси кўрсатилган.
114
Бундай ҳолларда рекультивация харажатлари 2-2,5 марта юқори бўлади ва
рекультивацияланган ерларда ўрмонлар ёки кам унумли яйловлар ташкил
этилиши мумкин. Сабаби, ернинг унумдор қатлами ер тагидаги унумсиз
қатламлар билан аралашиб кетган. Улар ўз вақтида қирқиб олиниб, сақлаб
қўйилмаган.
Унумдор ерларни муддатсиз фойдаланиш учун ноқишлоқ хўжалик
корхоналарига ажратганда уларнинг устки унумдор қатламлари қирқиб
олиниб, сақлаб қўйилади ва паст унумли ерлар устига қопланиб
уларнинг
унумдорлигини ошириш учун фойдаланилади.
У фақат иқтисодий самарали бўлгандагина бажарилади. 1 га кам унумли
ерни тупроқ билан қоплаш харажатлари ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун
олинадиган ерларнинг ўрнига 1 га янги ерни ўзлаштиришнинг меъёрий
баҳосидан осмаслиги керак.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасига биноан ерларни унумдор тупроқ
билан қоплаш ишлари бажарилганда, ушбу майдондаги қишлоқ хўжалик
ишлаб чиқариш зарарлари тўла қопланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: