110
эгалик қилувчилар манфаатларини ҳисобга олиб, ердан фойдаланувчининг
ҳуқуқларини чеклаш.
9. Мавжуд ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни, уларнинг
ҳудудларини, ишлаб чиқаришини ва аҳоли тизимини
қайта ташкил этиш
бўйича тавсиялар ишлаш.
Мавжуд хўжаликлардан катта ер майдонлари
олинган вақтда уларнинг кейинги фаолияти мақсадга мувофиқ бўлмай қолса
ёки ноқулай жойлашган ер майдонлари пайдо бўлиб, хўжалик ер
майдонларида камчиликлар юзага келса, уларда хўжаликлараро ер тузиш
ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Таклифлар ер тузиш чизмаси
(схемаси) ёки хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси тарзида ишланади. Уларда
ер ажратилаётган корхона билан чегарадош хўжаликлар ерларини қайта
ташкил қилиш зарурати кўрсатилади. Агар қишлоқлар ёки
бино ва
иншоотларни кўчириш зарурати туғилса, аҳолининг кўчиб ўтадиган жойи,
кўчириш ишлари ҳажми, корхонага ажратилаётган ер майдонида жойлашган
бино ва иншоотларни кўчириш билан боғлиқ қурилиш ишлари белгиланади.
Хўжаликлар ҳудудида ички ер тузиш ишларини ўтказиш зарурати ҳам
аниқланади.
10. Лойиҳа ечимларини солиштириш ва баҳолаш.
Ноқишлоқ хўжалик
ердан фойдаланишларини лойиҳалашда уларни жойлаштиришнинг бир неча
ечимлари кўриб чиқилади ва баҳоланади. Яхши ечим лойиҳанинг таркибий
қисмларини ишлашда ҳисобланадиган техник-иқтисодий кўрсаткичларни
солиштириш йўли билан танланади. Бунда янги ердан фойдаланишни
жойлаштиришнинг ва мазкур ҳудуддан келажакда фойдаланишнинг
иқтисодий, ижтимоий ва бошқа оқибатлари ҳисобга олинади.
Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига қуйидагилар
киради:
ердан фойдаланишнинг майдони - ҳаммаси, шу жумладан ҳайдалма
ерлар, дарахтзорлар, яйловлар, пичанзорлар;
тупроқларнинг типлари ва турлари (уларнинг ҳайдалма ерлардаги,
дарахтзорлардаги, яйловлардаги ва пичанзорлардаги майдонлари);
бериладиган участкалардаги ерларнинг сифатини баҳолаш баллари;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳайдалма ерлардаги,
яйловлардаги, пичанзорлардаги ва умумий зарарлари;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ва боғларнинг нормал (меъёрий)
ҳосилдорлиги;
ялпи маҳсулотнинг (соф даромаднинг) йиллик
камайиши;
ер эгаларининг, ерлан фойдаланувчиларнинг, ер мулкдорларининг,
ижарачиларнинг зарарларини қоплаш учун харажатлар;
бой берилган фойда (ҳар йили олинмайдиган даромад, тикланиш даври
узунлиги, қайта ҳисоблаш коэффициенти, умумий ҳажми);
қамраб олинадиган ер эгаликлари ва ва
ердан фойдаланишлар сони
(қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлари ва бошқ.);
111
мавжуд ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларга ўзгартириш киритиш
талаб этиладиган майдон (хўжаликлараро ер тузиш);
хўжаликда ички ер тузиш талаб этиладиган майдон ва хўжаликлар сони;
ер тузиш харажатлари;
тупроқларнинг унумдор қатлами қирқиб олинадиган майдон;
рекультивацияланиши керак бўлган ерлар майдони (шу жумладан
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжаликларида ва ш.ў. фойдаланиш учун);
тупроқ билан қоплаб яхшиланадиган майдон;
тупроқ билан қоплаш ҳисобига зарарларнинг камайиши;
зарарлар ва харажатлар - ҳаммаси.
Қуйидаги қўшимча кўрсатичлардан ҳам фойдаланилади:
участкани ва объектни жойлаштиришнинг салбий оқибатларини
тугатишга харажатлар;
тупроқларнинг унумдор қатламларини қирқиб олиш ва сақлаш
харажатлари;
тупроқ билан қоплаш харажатлари;
рекультивациялаш харажатлари;
ер участкасини бериш шартларини бажариш учун харажатлар;
сотиб олинадиган ернинг баҳоси;
ер солиғи миқдори;
ижара ҳақи миқдори;
ер берилаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг бошқа
харажатлари;
ҳаражатларнинг ҳаммаси.
Яхши ечимни танлашнинг асосий мезони - қишлоқ хўжалигига ва атроф
муҳитга энг кам зарар етказадиган ечим ҳисобланади.
Ноқишлоқ хўжалик мақсадидаги ерлан фойдаланишни ташкил этиш
лойиҳаси қуйидаги шаклда расмийлаштирилади.
Чизма қисм
, ўз ичига лойиҳа
планини олади, унда қуйидагилар
кўрсатилади:
ҳудуднинг мавжуд ҳолати тасвири ва ташкил этилиши;
объектни ва бошқа лойиҳаланаётган элементларни жойлаштириш
ечимлари;
саноат корхонасининг бош плани (лойиҳаси) чизмаси;
мавжуд ер эгалари ва ердан фойдаланишларни қайта ташкил этиш
чизмаси (зарур ҳолларда);
янги чегаралардаги (агар улар ўзгартирилган бўлса) хўжаликларнинг
ички ер тузиш чизмалари.
Лойиҳанинг баённомаси (тушунтириш хати)
қуйидагиларни ўз ичига
олади:
ердан фойдаланиши ташкил этилаётган объект тўғрисида маълумотлар;
112
ерларнинг таркиби ва сифати тўғрисида маълумотлар;
ечимлар бўйича ерларнинг экспликацияси;
объектни жойлаштиришнинг салбий оқибатлари;
лойиҳанинг таркибий қисмлари бўйича лойиҳавий ечимлар;
ечимлар бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва танланган ечимнинг
устунлигини асослаш;
лойиҳани ҳуқуқий асослашнинг материаллари.
Do'stlaringiz bilan baham: