108
ердан фойдаланишдаги ноқулайликлардан (камчиликлардан)
келиб
чиқадиган харажатлар;
ерларнинг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур харажатлар;
ердан фойдаланувчи ҳуқуқларининг чекланиши билан боғлиқ
харажатлар;
бой берилган фойда.
Бинолар ва иншоотлар - тенг сифатли янги объектларни қуришнинг
смета баҳоси бўйича; дарахтлар - кўчатлар ва уларни ўтқазиш ва мевалаш ёки
шоҳлари туташа бошлагунча парваришлаш баҳоси бўйича,
тугалланмаган
ишлаб чиқариш - ҳақиқий бажарилган ишлар ҳажми ва харажатлар миқдори
бўйича баҳоланади;
Пайдо бўладиган ноқулайликлар келтириб чиқарадиган зарарлар йўллар,
кўприклар, дамбалар ва бошқа иншоотларни қуриш, ҳамда транспорт
воситаларини сотиб олишга сарфланадиган бир марталик (капитал)
харажатлар миқдори билан аниқланади.
Ёмонлашган ерларнинг сифатини тиклаш бўйича за-рарлар лойиҳа
ҳужжатларидан келиб чиқиб аниқланади ва ўз ичига махсус изланишлар ва
қидирувлар, ҳамда ернинг сифатини тиклаш бўйича тадбирлар қийматини
олади.
Бой берилган фойда бузилган ишлаб чиқаришни
тиклаш учун зарур
даврда ерлардан олинадиган йиллик даромад келишининг тўхташи билан
боғлиқ бўлади. У шу даромад миқдорида бир марта қопланади. Бунда
тикланиш даври узунлигига боғлиқ коэффициентдан фойдаланилади (1 йил -
0,9; 2 йил - 1,7; 3 йил - 2,5; 4 йил - 3,2; 5 йил - 3,8; 6-7 йил - 6 ва ш.ў.).
Ҳар йилги даромад ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми бўйича натурал
кўрсаткичларда ва ерларни олиш вақтидаги ҳаракатдаги баҳоларда
ҳисобланади.
Ҳисобланган зарарлар ва харажатлар
манфаатдор томонлар билан
келишилади, келиб чиққан тортишувлар судда ечилади.
6. Олинадиган ер участкасининг унумдор тупроқ қатламини қирқиб
олиш, сақлаш ва фойдаланишнинг техник шароитларини тайёрлаш.
Ноқишлоқ хўжалик объектлари жойлашадиган участкалардаги қишлоқ
хўжалик ерларининг унумдор қатлами қирқиб олиниши, сақланиши ва
бошқа ерларни яхшилаш учун фойдаланилиши керак. Бу ишларни бажариш
учун ишчи лойиҳа тузилган бўлиши керак. Уни тайёрлаш учун тупроқларни
қирқиб олиш, сақлаш ва фойдаланишнинг техник шароитлари шаклидаги
топшириқ ер тузиш лойиҳаси таркибида ердан фойдаланишнинг
жойлашадиган ўрнини бирламчи (олдиндан) келишиш босқичида ишланади.
Техник шароитларда (лойиҳалаш учун топшириқда) қуйидагилар
кўрсатилади:
унумдор қатлами қирқиб олинадиган участкаларнинг жойлашган ўрни
ва майдони;
109
қирқиб олинадиган қатламнинг ҳар бир участкадаги ёки тупроқ
туридаги қалинлиги;
унумдор қатламдан фойдаланиш йўналишлари;
вақтинчалик тупроқ уюмларининг
жойлашиши;
тупроқ қоплаб яхшиланадиган участкаларнинг жойлашган ўрни ва
майдони;
қопланадиган қатлам қалинлиги;
унумдор қатлам қопланиб ўзлаштириладиган ерларга қўйиладиган
асосий талаблар (ўзлаштириш муддатлари, агротехника, экинлар ва ш.ў.).
Техник шароитларга чизма илова қилинади. Ушбу топшириқ асосида ер
участкасини бериш вақтигача ишчи лойиҳа тузилади, усиз ер участкаси
фойдаланишга ёки мулк қилиб берилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: