Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
2. Ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларни 
 ташкил этиш жараёни 
Натижасида 
ноқишлоқ 
хўжалик 
мақсадларига 
ер 
участкаси 
ажратиладиган ва бериладиган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси маълум 
тартибда ва кетма-кетликда ишланади ва учта босқичдан - жойни олдиндан 
келишиш, 
ер 
участкасини 
бериш 
ва 
ердан 
фойдаланишни 
расмийлаштиришдан иборат бўлади.
Биринчи босқич
– корхонанинг жойлашадиган ўрнини ва тахминий 
майдонини олдиндан келишиб олиш. Ер олмоқчи бўлаётган корхона ёки 
ташкилот лойиҳа ишлангунча белгиланган мақсад учун ер майдони 
ажратишни сўраб, унинг жойлашадиган ўрни ва тахминий майдони 
кўрсатилган ариза билан вилоят ҳокимиятига мурожаат қилади. 
Хўжаликлараро ер тузиш ўтказиш учун асос бўлиб Қорақалпоғистон 
республикаси вазирлар маҳкамаси ёки вилоят хокимиятларининг 
корхонанинг ўрнини аниқлаш тўғрисидаги қарорлари хизмат қилади. 
Ер тузиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари шу қарор чиққандан кейин 
бошланади. Лойҳалаш ишлари «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг 
бўлимлари томонидан амалга оширилади. Зарурат туғилганда лойиҳа–
қидирув ишларига бошқа муассасалар ҳам жалб қилиниши мумкин. Бунда ер 
ресурслари қўмитасининг туман хизмати, архитектура - қурилиш, соғлиқни 
сақлаш, табийтни муҳофаза қилиш, ёнғин назорати органлари, бошқа 
манфаатдор ташкилотлар ҳамда ерлари қамраб олинадиган ер эгаликлари ва 
ердан фойдаланишлар вакиллари қатнашиши талаб этилади.
Шу босқичда тайёргарлик ишлари, ер ажратиш лойиҳасини тузиш, уни 
кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари бажарилади. Лойиҳа ҳамма манфаатдор 


102 
ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилади ва 
уларнинг розилиги олинади. 
Тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
ер участкасини бериш тўғрисидаги илтимоснома, унинг асосланганлиги, 
унга иловалар ўрганилади; 
лойиҳа қамраб оладиган (масштаби 1:10000) ҳудудга план-харита 
материалларини йиғиш ва тайёрлаш; 
объект жойлашадиган туманда ерларнинг аҳволини ва қийматини 
тавсифловчи бошқа материалларни ва баҳолаш, ер ҳисоби маълумотларини 
йиғиш; 
мазкур корхонага олдин берилган ерлар тўғрисидаги материалларни 
йиғиш ва улар томонидан қонунда кўзда тутилган талабларнинг 
бажарилишини ўрганиш. 
Олинган маълумотлар асосида ноқишлоқ хўжалик объектининг ердан 
фойдаланишини ташкил этиш лойиҳаси ишланади. Унинг барча таркибий 
қисмларини тўла ва тўғри ишлаш шу босқичда амалга оширилиши керак, 
сабаби, кейинчалик ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш 
мумкин эмас ёки катта харажатлар билан боғлиқ бўлади.
Ҳокимиятнинг ваколатли органи лойиҳани тасдиқлайди ва объектнинг 
жойлашадиган ўрни тўғрисида қарор қабул қилади. Бу жойлаштирилаётган 
объектнинг ўзи бўйича лойиҳа қидирув ишларини бошлаш учун асос бўлиб 
хизмат қилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish