Ер тузишни лойихалаш


 Лойиҳани иқтисодий асослаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

5. Лойиҳани иқтисодий асослаш
Лойиҳани тузиш билан бирга уни иқтисодий асослаш керак. Бунинг 
учун ҳар бир хўжалик бўйича 3 муддатга қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар 
аниқланади: 
- лойиҳанинг тузилиш йилига; 
- янги чегараларга ўтиб ишлашнинг биринчи йили учун; 
- келажак учун. 
Лойиҳаларни асослаш таркибига қўйидигилар киради: 
Лойиҳавий ер тузиш ҳисоб-китоблари: хўжаликлар ер майдонларининг, 
марказий қишлоқларнинг (қўрғонларнинг) ва ер турларининг жойлашишини, 
ер турларининг бир турдан иккинчи турга ўтишини, ерларнинг хўжаликлар 
орасида тақсимланиши ва у ёки бу ер бўлакларининг хўжалик ерларига 
қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини, ердан фойдаланиш билан боғлиқ 
бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг ва ресурсларнинг тақсимланишини 
асослаш; ер майдонларини ҳисоблаш, ерлар экспликациясини тузиш; 
ташкилий-хўжалик нуқтаи назаридан асослаш, яъни, лойиҳа бўйича 
ташкил қилинаётган хўжаликлар ер майдонларининг ишлаб чиқариш 
участка тартиб раљами
хўжалик тартиб раами
йўллар
хўжалик кишлоклари
янги чегара
мавжуд чегара
6 расм. Майдонлари тенг бўлмаган участкаларни 
алмашиш.


95 
талабларига жавоб беришини исботловчи иқтисодий кўрсаткичларни 
ҳисоблаш. Бу кўрсаткичларга чорвачилик ва деҳқончилик тармоқларининг 
ҳажми, чорвачиликни ем-хашак билан таъминлаш даражаси, ялпи ва товар 
маҳсулоти, ишчи кучи билан таъминланиш даражаси, ишлаб чиқариш 
воситаларига ва маблағларга бўлган эхтиёж, хўжалик юритишнинг якуний 
натижалари киради: 
мумкин бўлган лойиҳа ечимлари орасидан энг яхшисини танлаш учун 
ўтказиладиган ҳисоблаш ишлари (ечимларни таққослаш). 
Лойиҳада кўзда тутилган ўзгаришлар хўжаликлар иқтисодини анча 
юқори кўтариши, харажатлар ва чиқимларни қисқартириши керак. Лойиҳани 
асослашнинг асосий мезонлари: ердан тўла, оқилона ва самарали 
фойдаланиш, ҳамда уни муҳофаза қилиш; хўжаликлар ер майдонларини 
ишлаб чиқаришни ташкил қилишга, бошқаришга ва бошқа ресурслардан 
фойдаланишга мос қилиб ташкил қилиш; ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш 
ва унинг харажатларини камайтириш; ердан фойдаланишни ташкил қилиш ва 
ижтимоий меъёрлар билан боғлиқ капитал харажатларнинг қопланиш 
даврини чўзмаслик; ижтимоий меъёрларга риоя қилиш. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ўтказиладиган хўжаликлараро ер 
тузишнинг иқтисодий самарадорлигини лойиҳа амалга оширилгандан кейин, 
хўжалик иқтисодий кўрсаткичларининг кўтарилиши сабабли пайдо 
бўладиган иқтисодий натижа ташкил қилади. У қуйидагилардан ташкил 
топади: 
ердан тўла ва оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни 
ва бошқаришни яхшилаш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш учун 
ҳудудни мослаш натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмининг 
ошиши; 
хўжаликлар ер майдонларини такомиллаштириш натижасида ишлаб 
чиқариш учун сарфланадиган капитал (бир марта қилинадиган) 
харажатларни тежаш; 
хўжаликлар ерларининг жойлашиши, майдони ва таркиби ўзгариши 
натижасида ишлаб чиқариш учун ҳар йили сарфланадиган йиллик 
харажатларнинг камайиши ва соф даромаднинг ўсиши; 
хўжаликларда ердан фойдаланиш шароитини яхшилаш натижасида 
йиллик ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш; 
ерни ва табиатни муҳофаза қилишни яхшилаш натижасида уларга 
кетадиган харажатлар миқдорини камайтириш. 
Айрим ҳолларда хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси амалга 
оширилгандан кейин 1-2 йил лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги 
кутилгандан пастроқ бўлиши ҳам мумкин. Бу хўжалик ер майдонининг кўп 
йиллик 
барқарорлиги 
бузилиши 
натижасида 
ишлаб 
чиқаришга 
ўзгартиришлар киритилиши сабабли рўй беради.
Капитал ҳаражатлар билан боғлиқ лойиҳавий ечим лойиҳавий тавсиялар 
келтириб чиқарадиган қўшимча ҳаражатлар ва зарарлардан тежашларнинг 


96 
сезиларли катталигида кўринадиган самарани таъминлаши керак. Бунда 
шуни эътиборга олиш керакки, хўжаликлараро ер тузишнинг самарадорлиги 
фақат капитал ҳаражатлар самарадорлиги билан кўрсатилиши мумкин эмас. 
Маълумки, ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг, йириклаштиришнинг, 
унинг ўлчамларининг ҳар хил ечимлари бир хил ҳажмдаги маҳсулотларни 
кўп ёки кам меҳнат сарфи, даромад билан ишлаб чиқариш имконини беради. 
Агар лойиҳани амалга ошириш капитал харажатлар билан боғлиқ бўлса, 
уларнинг самарадорлигини ҳисоблаш мумкин.
Капитал ҳаражатлар самарадорлиги икки турга бўлинади: 
1) ишлаб чиқариш объектларини қуришда капитал ҳаражатларнинг 
умумий (мутлоқ) самарадорлиги
қишлоқ хўжалиги учун (1966 й. бошлаб) 
Е
ақҳ
= 0,2 даражасида (капитал харажатларнинг мутлоқ самарадорлигининг 
меъёрий коэффициенти) белгиланган. 
У фойда ўсишининг 
(
)

Д
капитал харажатларга (
К) 
нисбати сифатида 
аниқланади:
Е
Д
К
Т
Т
йил
акх





1
1
0 2
5
(
,
),

бунда 
Т -
капитал ҳаражатларнинг қопланиш муддати. 
2) капитал ҳаражатларнинг нисбий иқтисодий самарадорлиги
лойиҳавий ечимлардан яхшисини танлашда аниқланади. Бу вазиятда 
самарадорлик кўрсаткичи келтирилган ҳаражатларнинг (П
х
) минимуми 
ҳисобланади. 
П
х
= С
i
+ E
м
К
i

min,
бунда С
i
- йиллик ҳаражатлар (таннарх); К
i
- ечимлар бўйича капитал 
харажатлар; 
Е
м 

капитал 
ҳаражатларнинг 
нисбий 
иқтисодий 
самарадорлигининг меъёрий коэффициенти.
Ечимлар сони чекланган бўлганда, уларни жуфтлаб солиштириш 
мумкин: 
Т
К
К
С
С



2
1
1
2
,
Агар Т<Т
м
бўлса, қўшимча капитал ҳаражатлар самарали бўлади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида Е
м
Т
м
қийматлари молиялаш 
манбааларига, хўжаликлараро ер тузишнинг мақсадига ва вазифаларига қараб 
тузатилиши мумкин. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish