Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
4
е) чегараларнинг эрозия хавфини келтириб чикариши мумкин
бўлган вазиятда жойлашуви 
д) ернинг топографик бўлиниши 
г) чегаралар нотекислиги 
в) хўжалик ерининг чўзилиб кетиши; 
б) хўжалик ерига бошка хўжалик ерининг кириб колиши; 
а) хўжалик ерининг бошка хўжалик ерлари билан бўлинган бир неча бўлаклардан ташкил 
топиши; 
расм. Кишлок хўжалик корхоналари ерларидаги камчиликлар
хўжаликда ўтказиладиган ер тузиш ишларини қийинлаштиради, ҳайдалма ва 
бошқа ерларнинг майда бўлакларга бўлинишига, улар шаклининг 
ёмонлашувига сабаб бўлади. Натижада далаларни ва бошқа лойиҳаланаётган 
иншоотлар ва қурилишларни жойлаштиришда қийинчиликлар келиб чиқади. 
Айрим ҳолларда эса уларни жойлаштиришнинг, умуман, иложи бўлмай 
қолади. 
Хўжалик ер майдонининг табиий тўсиқлар билан бўлакларга бўлиниб 
қолиши.
Бунда бўлиниб қолган ерларга ишлов бериш қийинлашади, натижада 
маҳсулот таннарҳи кескин ошиб, ишлаб чиқариш самарадорлиги пасаяди. 
Чегараларнинг эрозия хавфини ҳисобга олмасдан ўтказилганлиги.
Бу 
камчилик ерларининг чегаралари, ер рельефи ва бошқа тупроқ эрозиясига 
олиб келадиган омиллар билан боғланмай ўтказилганда пайдо бўлади. 
Натижада тупроқ эрозияси жараёни кучаяди. Бу эса қўшимча харажатлар 
қилишга олиб келади, натижада хўжаликнинг самарадорлиги кескин пасаяди. 
Хўжалик ерларининг бир неча катта каналлар суғориш ҳудудларида 
жойлашиши.
Бу камчиликнинг келиб чиқишига сабаб, хўжалик ер 
майдонидаги камчиликлардир. Улар сувдан фойдаланишнинг умумийлигига, 
сув узатиш масофасининг узайишига, натижада сув исрофгарчилигига ва 
қўшимча харажатларга олиб келади.


90 
Хўжаликлар ер майдонларидаги камчиликлар кўп ҳолларда уларнинг 
тузилиш, баъзилари эса ривожланиш даврида пайдо бўлган. 
Маълумки, ҳозирги қишлоқ хўжалик корхоналари коллективлаштириш 
давридан ҳозирги кунгача узоқ ва машаққитли ривожланиш даврини 
бошидан ўтказди. Хўжаликлар буйруқбозлик даврида асоссиз равишда 
йириклаштирилиб ва майдалаштирилиб, бир хил ихтисосликдан иккинчисига 
ўтказилиб турилди. Бундай ишлар кўпинча илмий асосланган лойиҳалар 
бўйича эмас, балки партия ва совет ташкилотларининг қарори билан 
шошилинч равишда амалга оширилди. Натижада хўжалик ер майдонларида 
ҳар хил камчиликлар юзага келди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг 
самарадорлигини ошириш мақсадида, хўжаликлар ер майдонларидаги 
камчилик ва ноқулайликлар хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида тугатилади. 
Шуни эсда тутиш керакки, ташқаридан қараганда камчиликдек кўринган 
ер майдони шакллари ҳамма вақт ҳам хўжалик юритишга таъсир қиладиган 
камчилик бўлавермайди. Шунинг учун ҳам, хўжалик ер майдонининг 
камчилигини кўрсатувчи мезон сифатида хўжалик ҳудудининг ташқи 
кўриниши эмас, балки уларнинг қишлоқ хўжалиги ва ердан фойдаланишга 
бўлган салбий таъсири олинади. Айрим ҳолларда бу камчиликларни 
тузатишнинг иложи бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, хўжалик ерларининг 
қумликлар билан бўлакларга бўлиниши, тоғлик жойларда ер бўлакларининг 
ҳар хил баландликларда жойлашиши. 
Ер майдонларидаги камчиликлар бир гурух хўжаликларда бир вақтда 
тугатилади. Хўжалик ер майдонига киритилган катта ўзгаришлар хўжалик 
ишлаб чиқаришига таъсир этади. Шунинг учун ҳам, ер майдонидаги 
камчиликларни тугатиш ишлари чуқур илмий асосланган бўлиши керак. 
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини ишлаш хўжаликлар ер майдонларида 
ўтказилган дала изланишлари натижасини чуқур таҳлил қилишга асосланади. 
Бунда ҳар бир хўжалик ер майдонининг камчиликлари аниқланиб, уларнинг 
хўжалик иқтисодига ва ердан фойдаланишни ташкил қилишга бўлган салбий 
таъсирлари аниқланади.
Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни тартибга солишдан мақсад - 
қуйидаги натижаларни олишдир: 
ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларга оқилона ўлчамлар ва тузулиш 
бериш; 
уларни ихчам қилиш; 
қатнашлар ва ташишлар масофасини қисқартириш; 
Хўжаликда ҳудудни ички ташкил этишни, ерларни ва атрофдаги табиий 
муҳитни муҳофаза қилишни ёмонлаштирувчи, ерларнинг маҳсулдорлиги 
пасайишига олиб келувчи шароитларни тугатиш.
Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг камчиликларини тугатиш 
қуйидаги тарзда амалга оширилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish