3. Фермер хўжаликларида хўжаликлараро ер тузишнинг хусусиятлари
Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер
участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
билан шуғулланувчи, фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги
фаолиятига асосланган, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларига эга, мустақил хўжалик
юритувчи субъектдир. Фермер хўжалиги аъзолари жумласига фермер
81
хўжалигини биргаликда юритаётган, бу хўжаликдаги иш ўзининг асосий
меҳнат фаолияти жойи бўлган фермер хўжалигининг бошлиғи, унинг хотини
(эри), болалари, ота-оналари, бошқа қариндошлари ҳамда меҳнатга
қобилиятли ёшга етган бошқа шахслар киради. Улар мулклари ва ер
участкаларидан фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишни амалга оширишади.
Фермер хўжалиги ер участкасининг майдони ва жойлаштирилиши
ишлаб чиқариш манфаатларига жавоб бериши ва хўжаликни етарлик
технологик даражада юритиш имконини бериши, фермер оиласининг юқори
турмуш дара-жасини таъминлаши керак. Хўжаликнинг ўлчами ва
жойлашишига
мўлжалланаётган
ихтисослик,
ер
участкасининг
маҳсулдорлиги ва хусусиятлари, уй-жойнинг, ишлаб чиқариш бинолари ва
иншоотларининг, йўлларнинг, ижтимоий инфратизим объектларининг
мавжудлиги ва аҳволи, участканинг жойлашган ўрни ва бошқ. таъсир этади.
Фермер хўжалиги ердан фойдаланишини ташкил этиш лойиҳаси қишлоқ
хўжалик корхонаси ер эгалигини ташкил этиш лойиҳасидагидек
элементларни ўз ичига олади: хўжалик майдонини аниқлаш; участкани
жойлаштириш ва шакллантириш; қишлоқчасини (қўрғонини) жойлаштириш;
участка таркибига ерларнинг зарур турларини ва майдонларини киритиш;
участканинг чегараларини жойлаштириш; хўжаликда ички ер тузиш
чизмасини ишлаш; табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари.
Ер тузиш ишларининг босқичлари қуйидагилардан иборат бўлади:
тайёргарлик ишлари;
лойиҳани тузиш;
лойиҳавий ҳужжатларни расмийлаштириш, келишиш ва тасдиқлаш;
лойиҳавий материалларни тайёрлаш ва бериш;
ерларни жойларда ажратиш (лойиҳани жойига кўчириш);
ерларни ижарага бериш шартномасини тайёрлаш ва бериш.
Фермер хўжаликларини ташкил этишда лойиҳалаш объектлари қишлоқ
хўжалик корхоналари ҳудудида ёки қайта тақсимланадиган ер фонди
ҳисобига ташкил этиладиган якка фермер хўжалиги, улар гуруҳлари бўлиши
мумкин.
Тайёргарлик ишлари.
Тайёргарлик ишларининг тартиби ва таркиби
қуйидагидек:
1. Лойиҳалаш объектлари бўйича йиғилади:
план-харита материаллари;
давлат ер кадастри, ерларни баҳолаш, ер турлари майдонларини
ҳисоблаш материаллари;
тупроқ, геоботаника, агрономия ва бошқа изланишлар материаллари;
ер тузиш, қишлоқларни режалаш, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари
чегараларини белгилаш ва бошқа чизмалари ва лойиҳалари;
илғор хўжаликларда охирги 3-5 йилдаги экинлар ҳосилдорлиги ва чорва
моллари маҳсулдорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
82
ноқишлоқ хўжалик объектларини (биноларни, автомобил йўлларини,
гидротехника иншоотларини қуриш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш)
жойлаштириш бўйича лойиҳавий ишлар;
маҳсус қўриқланадиган ҳудудлар, сув муҳофаза минтақалари ва улар
чегараларининг жойлашиши тўғрисида ахборотлар;
тақсимланмаган ер фондининг, шу жумладан, фермер хўжаликларини
жойлаштириш учун мўлжалланган, мавжудлиги тўғрисида материаллар.
2. Фермер хўжаликларини жойлаштириш мўлжалланаётган ҳудудда
қуйидагилар ўрганилади:
чорвачилик бинолари, омборхоналар, устахоналар, гаражлар, дала
шийпонлари, ёрдамчи хунармандчилик-ларнинг (ғишт заводлари, қурилиш,
ёғ олиш, пишлоқ пишириш цехлари ва бошқ.) мавжудлиги, жойлашиши,
аҳволи ва фойдаланиш имкониятлари аниқланади;
фермер хўжаликларини жойлаштириш учун мўлжалланган ер
массивларининг жойлашган ўринлари ва ҳимояланадиган ҳудудлар
жойлашиши аниқланади, мавжуд фермер хўжаликлари белгиланади ва
уларнинг чегараларига аниқлик киритилади;
эрозияга учраган участкалар, эрозия манбаалари, эрозияга қарши
иншоотларнинг ва ўрмон дарахтларининг мавжудлиги, яхшилашга муҳтож ва
ўзлаштириб, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш учун яроқли
қишлоқ хўжалик ерлари аниқланади;
мавжуд ирригация-мелиорация иншоотлари, лойиҳа-лаш объектини
умумий фойдаланишдаги йўллар билан боғловчи йўллар тармоғи, сув
таъминоти манбаалари, уларнинг аҳволи, таъмирлаш ва янги қурилиш
зарурати ўрганилади;
ерларнинг экологик аҳволи аниқланади (ифлослан-тирувчи манбааларга:
саноат корхоналари, автомагистраллар ва бошқ. яқинлиги);
ерларнинг жойлашган ўрнини ва сифатини ҳисобга олган ҳолда, фермер
хўжаликларининг энг мақсадга мувофиқ ихтисосликлари минтақаларини
аниқлаш;
зарурат туғилганда фермер хўжаликлари қўрғонларини жойлаштириш
учун майдончалар танланади.
3. План материалига барча ўзгаришлар туширилади, ерлар
экспликациясига аниқлик киритилади.
4. Ер тузиш бўйича тавсиялар ва истаклар аниқланади.
5. Ерларнинг мавжуд ҳолатига мос тарзда тузатилган план (1:10000
масштабда) ва унинг нусхаси тайёрланади.
6. Ер участкаси беришни сўраб ариза берган фуқаролар бирлашмалар
вакиллари билан фермер хўжалигининг жойлашадиган ўрни, майдони,
таркиби, ихтисослиги, фермер хўжаликлари бирлашмаларини, ширкатларни
тузиш, биргаликда инфратизим объектларини яратиш, кичик корхоналарни
ташкил этиш тўғрисидаги истакларини аниқлаш учун суҳбат ўтказилади; ер
участкасини олишни истовчилар ва ернинг олдинги эгалари орасидаги
83
участкаларнинг жойлашган ўрни ва майдонига нисбатан келиб чиққан
низоли вазиятларни (агар истаклар ҳудудни оқилона ташкил этишни, ер
массивининг ихчамлигини бузадиган бўлса ва хўжалик юритишнинг тенг
шароитларини таъминлашга олиб келмаса) ечиш йўллари муҳокама
қилинади.
7. Фермер хўжаликлари ердан фойдаланишларини жойлаштиришнинг
хомаки
чизмаси
ишланади.
Унда
тавсиялар
график
тарзда
расмийлаштирилади. Фермер хўжаликларини жойлаштиришнинг хомаки
чизмаси ердан фойдаланувчилар билан келишилади, бу уларнинг чизмадаги
имзолари ёки баённома билан тасдиқланади.
8. Фермер унга нима зарурлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши,
лойиҳачи эса бунинг учун қандай шароит яратиш кераклигини билиши керак.
Бунинг учун тайёргарлик ишлари даврида мазкур минтақада белгиланган
ихтисосликка эга фермер хўжалигининг намунавий моделини тайёрлаш
керак. Агар намунавий моделлар бўлмаса, улар лойиҳалаш бошланишигача
ишланиши керак.
Фермер хўжаликларининг қуйидаги минимал ўлчамлари «Фермер
хўжалиги тўғрисида» ги қонуннинг 5-моддасида белгилаб қўйилган:
чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги
камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Бунда
фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами
бир шартли бош чорва моли ҳисобига Анлижон, Самарқанд, Тошкент,
Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 га,
Қорақолпоғистоғ Республикаси ва бошқа вилоятлардаги суғориладиган
ерларда камида 0,45 га, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса, камида 2 га
ташкил этади;
деҳқончилик
маҳсулоти
етиштиришга
ихтисослашган
фермер
хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами
пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 га, боғдорчилик, узумчилик,
сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 га ташкил
этади.
Хўжалик турини аниқлашда мазкур туман манфаатидан, маҳсулотни
сотиш бозори мавжудлиги ва узоқлигидан келиб чиқиш керак.
Ишларни бажарувчи лойиҳа ташкилоти лойиҳалаш учун топшириқ
ишлайди, уни манфаатдор томонлар билан келишади ва туман хокимиятига
тасдиқлатади.
Топшириқ ўз ичига лойиҳалаш учун асосни, вақтни, буюртмачи ва
лойиҳачи номларини, масаланинг таърифини олади, масалан, махсус фонд
ерлари ҳисобига фермер хўжалиги ердан фойдаланишини ташкил этиш
лойиҳаси тузилсин, унинг жойлашадиган ўрни аниқлансин, техник-
иқтисодий асослаш ишлансин; хўжаликнинг номи, унинг аъзолари сони,
мақбул ихтисослик йўналиши аниқлансин.
Топшириқда қуйидагилар кўрсатилади:
84
ихтисосликни ва хўжаликнинг бир аъзосига юкламани ҳисобга олиб
чекка меъёр даражасида хўжалик майдони;
ихтисосликни, ерлар сифатини, илғор хўжаликлар эришган қишлоқ
хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини
ҳисобга олиб, фермер хўжалиги фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари
(ҳисобланган кўрсаткичлар кўрсатилади);
ерга бўлган мулкчилик турлари;
аҳоли тизими тавсифи (қўрғонларни, қурилиш учун участкаларни
ажратиб, жойлаштириш) - хутор, гуруҳ, қишлоқ ва бошқа типларда;
хўжаликни бирламчи тузиш бўйича тадбирлар - ирригация, мелиорация,
йўл, электр узатиш, сув таъминоти тармоқларини қуриш ҳажмлари;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш,
техникадан биргаликда фойдаланиш ва ш.ў. бўйича бирлашмаларни тузиш,
кооператив алоқалар;
мажбурий табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари;
ишларни бажариш муддатлари;
топшириқнинг чизма қисмида - масштаб, албатта бўлиши керак
чизмалар;
ёзма қисмида - тушунтириш хати, ерлар экспликацияси; лойиҳа
нусҳалари сони кўрсатилади.
Топшириқни буюртмачининг ва лойиҳа ташкилотининг маъсул
вакиллари имзолашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |