Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Иккинчи босқич
– ер ажратиш. Лойиҳа тасдиқлангандан ва қурилиш 
учун маблағ ажратилгандан кейин қурилиш ташкилотлари ер ажратишни 
сўрайди. Сўровномага керакли ҳужжатлар билан бир қаторда биринчи ва 
иккинчи босқичлар орасида ишланган ерни рекультивация қилиш, унумдор 
қатламни ажратиб олиш, сақлаш ва кейинчалик фойдаланиш бўйича ишчи 
лойиҳалари, 
аҳолини 
кўчириш 
тўғрисидаги 
маълумотлар, 
туман 
хокимиятининг ерни фойдаланишга бериш шартлари ва бошқалар тиркалади.
Туман ҳокимияти ер ресурслари қўмитасининг хизматларини жалб этиб, 
зарур материалларни тайёрлайди ва ер участкасини олиш ва сўралган мақсад 
учун бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда ажратиладиган ер 
участкасининг майдони, ер участкасини бериш шартлари ва бошқа 
маълумотлар кўрсатилади. 
Ер тузиш лойиҳасининг бу босқичида ишланган лойиҳага аниқлик 
киритилиши мумкин. Бундай тузатишлар қўшимча тарзда ер эгалари ва ердан 
фойдаланувчилар билан келишилади. 
Учинчи босқич
– ер майдонлари ажратишни расмийлаштириш. Ер 
майдони ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин жойларда 
унинг чегаралари белгиланади, ердан фойдаланувчига ердан фойдаланиш 
ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси (акти) берилади. Фақат шундан 
кейингина участкадан фойдаланишга киришишга руҳсат этилади. 


103 
3. Лойиҳанинг мазмуни ва тузиш услубияти 
Ноқишлоқ 
хўжалик 
мақсадларига 
мўлжалланган 
ердан 
фойдаланишларни ташкил этиш лойиҳаси объектнинг жойлашадиган ўрнини 
олдиндан келишиш босқичида тўла ишланади ва ер участкасини бериш 
жараёнида (жойлаштириладиган объектга лойиҳа тузилганидан кейин) 
зарурат туғилса, аниқлик киритилади. Ер тузиш лойиҳасида объектнинг 
тавсифини ҳисобга олиб, ердан фойдаланишнинг жойлаштирилишини, 
ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни таъминловчи 
маълум доирадаги масалалар ечилиши керак.
Ноқишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ер 
ажратиш лойиҳасининг таркибий қисмларини қуйидагилар ташкил этади: 
ажратилаётган ернинг майдонини аниқлаш ва асослаш; 
ажратилаётган ер майдонини сўралаётган ҳудудда жойлаштириш; 
хўжаликлардан олинаётган ернинг таркиби ва аҳамиятини аниқлаш, 
ерни олиш ва мўлжалланаётган корхонани қуришнинг салбий оқибатларини 
аниқлаш, ҳамда уларни камайтириш ва тугатиш чораларини белгилаш; 
қишлоқ хўжалиги кўрадиган зарар миқдорини аниқлаш ва уни қоплаш 
йўллари; 
ер эгаларининг кўрадиган зарарлари миқдори ва турларини аниқлаш, 
уларни қоплаш йўллари; 
олинаётган ер майдонининг устки унумдор қатламини ажратиб олиш, 
сақлаш ва фойдаланиш учун техник шароитлар тайёрлаш; 
ерларни рекультивациялаш учун техник шароитлар тайёрлаш; 
ердан фойдаланишнинг асосий шартлари бўйича таклифлар тайёрлаш; 
мавжуд хўжаликларни ва уларнинг ҳудудларини, ишлаб чиқаришини, 
аҳоли тизимини қайта ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 
Лойиҳанинг юқорида санаб ўтилган таркибий қисмларини ишлаш 
услубиятларини қуйида кўриб чиқамиз. 
1. Ташкил этилаётган ердан фойдаланишнинг майдонини аниқлаш ва 
асослаш.
Ташкил этилаётган ердан фойдаланишнинг майдонини белгилаш 
учун объектнинг жойлашиши чизмаси (ечимлар бўйича) ва бош плани 
чизмаси (лойиҳаси) керак бўлади. Участка майдонини ҳисоблашда ҳар хил 
усуллардан фойдаланилиши мумкин. Улардан биринчиси ҳар хил мақсадлар 
учун ерларни ажратиш меъёрларидан фойдаланишга асосланади. 
Масалан автомобил йўллари учун ва ер ажратиш меъёрларида ҳар хил 
ерларда ва рельефнинг ҳар хил шароитларида жойлаштириладиган ҳар хил 
тоифалардаги йўллар учун ажратиладиган ер полосалари кенгликлари 
кўрсатилган. Бундай объектнинг умумий майдони энг аввало йўлнинг 
узунлигига боғлиқ бўлади. 


104 
Аэропортлар учун ер ажратиш меъёрларида ер участкасининг умумий 
майдони аэропортларнинг синфларига (классларига) боғлиқ ҳолда 
кўрсатилган. 
Ер ажратиш меъёрлари «Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида (ҚМ ва Қ)» 
ҳам берилган. Масалан, дам олиш муассасалари учун битта дам олувчи 
ҳисобига меъёрлар бор (м
2
): 
дам олиш уйлари, пансионатлар - 200; 
туристлар базалари - 100; 
ёшларнинг дам олиш лагерлари - 150; 
ўқувчилар лагерлари - 250. 
Иккинчи усул саноат корхоналарининг минимал қурилиш зичлиги 
кўрсаткичларидан фойдаланишни назарда тутади. Бу усул ҳар хил 
ихтисосликлардаги 
саноат 
корхоналари 
ердан 
фойдаланишлари 
майдонларини ҳисоблаш учун қўлланилади 
Қурилиш зичлиги (

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish