Қувурли (ёпик) сув чиқарувчи йўл-ростлагични бўйлама қирқимини, планини ва кўндаланг қирқимларини тузиш



Download 168,23 Kb.
Sana11.01.2020
Hajmi168,23 Kb.
#33257
Bog'liq
7-амалий машгулот 5339256145

Қувурли (ёпик) сув чиқарувчи йўл-ростлагични бўйлама қирқимини, планини ва кўндаланг қирқимларини тузиш.
Олдин тузилган 1– расмларда кўрсатилган ҳисоб схемаларидан фойдаланиб,

1:100 масштабида ёпиқ (қувурли) сув ростловчи иншоотларнинг бўйлама қирқимлари тузилади.

Иншоотлар асосан кириш, қувур, чиқиш ва сув оқими энергияси (энергиясини) сўндирувчи қудуқ қисмларидан иборат.

Бетондан яхлит ясалган кириш қисмининг узунлиги L1 = 3...4 м қабул қилинади. Иншоот остонаси туби белгисидан унинг баландлиги Нк.қ =(1,8...2)·Hз ўлчамидан камроққабул қилинмайди, бунда Hз - ясси затворнинг баландлиги, Нз> hқ+ 0,1 м шартига ва “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари”га мувофиқ затворнинг стандарт ўлчамида 1 – жадвал бўйича белгиланади. Иншоот кириш қисми пойдеворининг чуқурлиги қуйидаги tк.қ> 0,33·Нк.қ ва tк.қ> 0,7...0,8·Н шартларигамувофиққабул қилинади, бунда Н – иншоот остонаси белгиси устидаги сувнинг чуқурлиги.Иншоот кириш қисмида ремонт затворининг (шандорлик) пази ва сирпанувчи ясси ёки ясси ғилдиракли туридаги асосий затвор жойланади.Устунларининг кириш каллаги планда ярим думалоқ (доиравий) қабул қилинади. Устуннинг кириш каллаги ва ён деворларининг доиравий қисми охиридан 0,2 м масофа ўтгач баландлиги бўйича устун ёки ён деворининг ичига кенглиги 0,3 м ва чуқурлиги 0,2 м ўлчамида ремонт (таъмирлаш) затвори (шандорлик) пази жойлаштирилади. Устуннинг қалинлиги затворлар пази ромининг жойлашуви мақсадида 1,5 м га тенг ва ундан ортиқ ўлчамида бўлиши мумкин.

Тўғри тўртбурчакли ёпиқ босимсиз сув ростловчи иншоотларида қувур қисми тўғри тўртбурчакли йиғма темир бетонлик қувурлардан ясалади. Бўйлама узунлиги бўйича ҳар бир қисми (звеноси) 5 м узунлигида бўлган қувурлар, бир бири билан бирлаштирилган ҳолда ётқизилиб, қувур қисмининг умумий узунлигини ташкил этадилар. Қувур қисмининг ҳар бир қисми (звеноси)нинг учларида периметри бўйича, тўғри тўртбурчакли, 0,3 м қалинлигидаги тишлар ясалади, бу тишлар орқали қувурлар бўйлама узунлиги бўйича бир бири билан чоклари асосида бирлаштирилади. Қувур остидаги фильтрация оқими йўлини узайтириши мақсадида қувурларнинг чокларида ташқи периметри бўйича 1 м қалинлигидаги оғир соғ тупроқ ёки гилдан диафрагма қилиниши тавсия қилинади. Қўндаланг кесими бўйича қувурлар сони бир кўзли ёки кўп кўзли этиб ўрнатилади, деворларининг қалинлиги 0,3 м қабул қилинади.

Қувур қисмининг бўйлама узунлиги, асосан иншоот устидаги йўл категорияси кенглиги билан аниқланади. Йўлнинг ҳаракат этувчи қисмининг кенглиги амалда энг камида 4,5 м, умумий кенглиги эса 6 м бўлиши мумкин. Йўлнинг ҳаракат этувчи қисми кенглиги бўйича симметрик 0,01...0,03 дан кам бўлмаган икки ёқлама нишабликли ясалади. Қувур тепаси устидаги тўкма грунтнинг чуқурлиги грунтнинг музлаш чуқурлигидан, амалда 0,7 м ва ундан ортиқ бўлиши зарур.

Қувурлар асоси чўкадиган (гил, қумоқ, қумлоқ, соғ тупроқ, майда ва ўртача қум) грунтлардан ташкил этилганида қувур остига бир ёки икки қаватли кичик В3,5 маркалик бетондан тайёрланиш қатлами ўрнатилади, бунда ҳар бир қаватнинг қалинлиги 10...15 см ўлчамида қабул қилинади. Бетондан тайёрланиш қатлами остига 10 см қалинлигидаги қум билан шағал аралашмаси ётқизилади.

Қувурнинг охирида қувур умумий кенглиги бўйича 0,5...0,6 м бўйлама узунлигида бетонлик яхлит чиқиш қисми жойланади.



Қувурнинг чиқиш қисмидан сўнг сув оқими энергияси (қуввати)ни сўндирувчи қудуқ ўрнатилади. Унинг ўлчамлари ушбу методик кўрсатманинг 2.11 -, 2.12 -, 2.13 – расмларида кўрсатилган ўзига хос бўлган ҳисоб схемасига мувофиқ 2.2. қисмида берилган пастки бьеф ҳисоби бўйича аниқланади. Қудуққирқилган конструкциясида бетондан лойиҳаланади, бунда унинг ён деворлари, тубидаги пойдеворий сув урилма плитасидан бўйлама чўкиш ва температура (ҳарорат) чоклари билан кесилади. Ён деворлар ўлчамлари 5.6 – расмда кўрсатилган бетон ён девори ўлчамларига мувофиқ белгиланади. Қудуқ тубидаги пойдеворий сув урилма плитаси қалинлиги 0,5...0,6 м да қабул қилинади.


Download 168,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish