Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ерларни муҳофаза қилиш - бу ерларни сақлашга, тиклашга ва ҳолатини 
яхшилашга; ер ресурсларидан нооқилона, асосланмаган фойдаланиш ва 
сарфлашларнинг, қишлоқ хўжалик ерларининг унумдорлиги пасайишининг ва 
майдони камайишининг олдини олишга қаратилган ташкилий-худудий, 
ташкилий-хўжалик, ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва бошқа тадбирлар 
тизимидир.
Ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш тўғридан-тўғри ердан 
фойдаланишни ташкил этишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ерни муҳофаза 
этиш бўйича тадбирлар ер тузиш жараёнида ишланиши керак.
Бу масала ер тузиш лойиҳасининг ёки чизмасининг барча таркибий 
қисмларига асосий вазифалардан бири сифатида киритилиши керак. 
Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини 
энг тўғри ва тўла ечиш учун улар ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар 
тизимидан иборат ҳудудда кўриб чиқилиши керак, бундай ҳудуд ҳозирги 
шароитда энг аввало, бутун маъмурий тумандир. Туман ҳудудига ер тузиш 
чизмалари, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари ва чизмалари, хўжаликларда 
ички ер тузиш лойиҳалари ишланади. Бу ҳудудда биринчи навбатда олдинига 
чизмаларда, кейин эса лойиҳаларда хўжаликлараро ер тузиш масалалари 
ечилиши керак.
Табиий ресурсларни ва атроф муҳитни туман ҳудудида муҳофаза 
қилишни ташкил этишнинг асоси ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар 
ҳисобланади, уларда аниқ ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият олиб борилади. 
Шунинг учун, атроф муҳит ва табиий ресурслар уларнинг атрофида ҳам 
муҳофаза қилиниши керак. 
Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш режалаш ва 
лойиҳалаш 
жараёнида 
одамнинг 
нотўғри 
ҳаракатлари, 
айниқса, 
биосферанинг маҳсулдорлиги пасайиши келтириб чиқарадиган, ҳар қандай 
зарарларга йўл қўймайдиган ва уларни максимал чеклайдиган воситаларни 
мақсадли топишдан; ердан фойдаланиш жараёнида унинг сифати 
ёмонлашишига ҳамда атрофдаги ҳудудларга зарарли таъсирига йўл 
қўймайдиган усуллардан фойдаланишдан иборат бўлади. Якуний мақсад - 


127 
ердан ва табиий ресурслардан ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият жараёнида 
тўғри фойдаланиш ҳисобланади.
Ҳўжаликлараро ер тузиш чизмаларини ва лойиҳаларини ишлашда 
ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш бу вазифанинг 
мазмунига мос махсус ишлар билан амалга оширилади. Уларга қуйидагилар 
киради: 
ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этишда, яъни, 
уларни жойлаштиришда, ўлчамларини, чегараларини, инфратизимларни ва 
ш.ў. ер ресурсларини ва атрофдаги табиий муҳитни ишончли муҳофаза 
қилишни таъминловчи белгилашда, барча талабларга ва шартларга риоя 
қилиш; 
қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида ерларни ва табиатни муҳофаза 
қилиш бўйича зарур тадбирлар (ташкилий-худудий, ташкилий-хўжалик ва 
бошқ.) тизимини лойиҳалаш;
ҳимояланадиган ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар 
участкаларини, минтақаларини, полосаларини худудларини ажратиш ва улар 
ичида ва атрофдаги ерларда ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича 
тадбирларни ишлаш. Бу ҳаракатларга мустақил характердаги ер тузиш 
турларидан бири сифатида қараш мумкин. 
Хўжаликлараро ер тузиш масалаларини маъмурий туман ҳудудида 
ечишда, яъни, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар ўлчамларини, 
уларнинг 
ички 
тузулишини, 
ер 
массивларининг 
жойлашишини, 
чегараларини, қишлоқларини белгилашда атроф муҳитга таъсир этадиган 
барча шароитлар ва омиллар ҳисобга олиниши керак. Лойиҳада қилинган 
тавсиялар қуйидагиларни таъминлаши керак: 
ерларнинг маҳсулдорлигини ва сифатини сақлашни; 
ҳар бир ер эгалигини ва ердан фойдаланишни ўраб турган ҳудудда ер ва 
табиий ресурсларни муҳофаза қилишни; 
ҳудудни хўжаликларда оқилона ички ташкил этиш учун оптимал шароит 
яратишни; 
ҳудудни, атмосферани ва сув манбааларини ишлаб чиқариш ва бошқа 
объектлар чиқиндилари билан ифлосланишдан ҳимоя қилишни; 
ерларни шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялашни; 
суғориладиган ва мелиорацияланган ерларни ҳимоялашни; 
ерларни шўрланишдан ва ш.ў. ҳимоялашни. 
Ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни, уларнинг тизимларини 
лойиҳалашда кейинчалик ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 
хўжаликларда ички чегараларни лойиҳалашни таъминловчи тадбирлар 
белгиланиши ва шароитлар яратилиши керак, шу жумладан: 
ердан тўла ва самарали фойдаланишни таъминловчи ер эгаликларининг 
(ердан фойдаланишларнинг) оқилона ўлчамлари ва жойлашиши, улардаги ер 
турларининг нисбати; 


128 
хўжаликлар чегараларини тупроқ эрозиясига ва бошқа салбий 
таъсирларга қарши кураш талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш; 
суғориладиган ерларни самарали фойдаланишга имкон яратадиган, 
шўрланиш, эрозия ва бошқа салбий оқибатларга олиб келмайдиган қилиб 
жойлаштириш; 
хўжалик марказлари, чорвачилик фермалари ва саноат корхоналарини 
сув манбаларига, ҳосилдор ерларга ва муҳофаза қилинадиган ҳудудларга 
нисбатан уларнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган қилиб жойлаштириш; 
хўжалик ҳудудида оқова сувлар оқизилиб суғориладиган махсус 
далаларни қишлоқлар ва чорвачилик фермаларидан чиқадиган оқова 
сувларни тозалаш мақсадида тўғри жойлаштириш; 
нафақат қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳудудида, балки улар атрофидаги 
ерларда ҳам экологик мувозанатни сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш учун 
зарур шароитлар яратиш; 
ишлаб чиқариш манфаатлари учун экологик мувозанатни бузмасдан 
ерларни ўзлаштириш ва трансформациялаш; 
ҳудудни хўжаликлараро ташкил этишни экологик асослаш. 
Маъмурий туман ҳудудини хўжаликлараро ташкил этишда унинг бутун 
ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш таъминланиши ва бир томондан қишлоқ 
хўжалиги ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари, иккинчи томондан 
маҳсус қўриқланадиган ҳудудлар орасидаги тўғри ўзаро алоқа ўрнатилиши 
керак бўлади. Бундай ҳудудларга қўриқхоналар, табиатнинг муҳофаза 
қилинадиган манбаалари, қаттиқ мухофаза қилинадиган ва сув муҳофаза 
минтақалари, муҳофаза қилинадиган ўрмонлар ва ландшафтлар, шаҳар ва 
қишлоқларнинг ҳимоя минтақалари, ҳамда автомобиль йўллари атрофидаги 
муҳофаза полосалари ва бошқ. киради. 
Ҳар бир муҳофаза қилинадиган ҳудуд, минтақа, манбаа бўйича муҳофаза 
минтақасининг ўрни, эни ва майдони, ҳудуддан фойдаланиш ва уни муҳофаза 
қилиш тартиби белгиланади. Қишлоқ хўжалик ерлари кам шароитларда 
муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик ерларидан 
фойдаланиш тартибини белгилаш катта аҳамият касб этади. Ушбу ишларни 
бажариш натижасида лойиҳа чизмасига муҳофаза қилинадиган ва 
белгиланган махсус тартиб асосида фойдаланиладиган ерлар чегаралари 
туширилади. 
Бу ҳудудлардан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш тартибини 
аниқлайдиган илмий тавсиялар, меъёрлар, қоидалар асосида лойиҳада 
(чизмада) қуйидаги тадбирлар кўзда тутилади: 
муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик ерларидан 
фойдаланиш бўйича; 
ҳайдалма ерлар, боғлар ва бошқа дарахтзорлардан ми-нерал ўғитлар ва 
заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш чекланган шароитда самарали 
фойдаланиш бўйича; 


129 
муҳофаза қилинадиган ҳудудлар билан чегарадош ерлардан фойдаланиш 
йўллари; 
атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича бошқа 
тадбирлар. 
Сув муҳофазаси учун ажратилган ерлардан фойдаланиш тартиби инсон 
ишлаб чиқариш фаолиятининг айрим турлари тақиқланганлиги билан 
тафсифланади. Сув манбалари қирғоқларидаги ҳимоя полосаларида эса 
хўжалик 
фаолияти 
кескин 
чекланади. 
Бу 
ерларда: 
ўсимликлар 
касалликларига, зараркунандаларга ва ёввойи ўтларга қарши заҳарли 
кимёвий моддаларни қўллаш; маданли ўғитлар ва заҳарли кимёвий 
моддаларни сақлаш учун омборхоналарни, чорвачилик фермаларини, 
чиқинди сувлар оқадиган ариқларни, қабристонларни, ишлаб чиқариш 
чиқиндилари ташланадиган жойларни жойлаштириш, ҳамда самолётлар 
учиш полосаларини қуриш; янги саноат корхоналарини қуриш ва 
мавжудларини кенгайтириш; автомобиллар тўхташ жойлари, уларга ёнилғи 
қуйиш, ювиш ва таъмирлаш жойларини қуриш ва шунга ўхшашлар умуман 
тақиқланади. 
Қирғоқ полосаси одатда, дарахтлар ва чакалакзорлар билан қопланган 
бўлиши керак. Бу полосада ерларни шудгор қилиш, молларни боқиш ва улар 
учун ёзги сақлаш жойлари ташкил этиш, маъданли ўғитлар ва заҳарли 
кимёвий моддаларни қўллаш, ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва 
мавжудларини кенгайтириш, дам олиш жойларини ташкил этиш умуман 
тақиқланади. 
Ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини ташкил этишда ерларни 
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ўзига хос катта хусусиятларга эга. 
Ер тузиш саноат корхоналарини ва бошқа ноқишлоқ хўжалик 
объектларини жойлаштириш билан шуғулланмайди; шунга қарамасдан ҳар 
қандай мақсадлар учун берилади-ган ер участкаларининг майдони, шакли, 
жойлашиши, ҳамда бу участкалардаги ердан фойдаланувчиларнинг ва 
уларнинг бошқа ердан фойдаланувчиларга нисбатан ҳуқуқлари ва 
мажбуриятлари - ер тузишнинг элементидир. Шундай қилиб, объектнинг 
якуний жойлашиши ер тузиш натижасида аниқланади. Лойиҳа маъмурий 
органлар томонидан тасдиқланади ва у фақат малакали ҳамда асосланган 
тарзда ишлангандагина барча зарур ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш масалаларини назарда тутиш имкониятига эга бўлади. Бу масала 
юқорида баён этилган усуллар билан амалга оширилади, бунда:
ер участкаси, объектнинг тавсифини ва унинг атрофдаги ҳудудга ва 
табиий муҳитга таъсирини ҳисобга олиб, жойлаштирилади;
ерларни умуман тежаш ва айниқса ер турлари маҳсулдорлигини сақлаш 
асосий вазифалардан бири сифатида таъминланади; 
лойиҳанинг таркибий қисмларининг бири сифатида атроф муҳитни ва 
табиий ресурсларни (атмосфера, ер, сув, ўсимликлар, ер ости ва бошқ.) 
муҳофаза 
қилиш, 
уларнинг 
нооқилона 
фойдаланилишининг, 


130 
ифлосланишининг, сифати ёмонлашишининг олдини олиш бўйича 
тадбирларни ўз ичига оладиган ерларни бериш шартлари ишланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish