Ер тузишни лойихалаш


 расм. Сув омборининг минтақалари чизмаси



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

8 расм. Сув омборининг минтақалари чизмаси
кучли, 35% - ўрта ва 45% кучсиз кўтарилади деб ҳисоблаш қабул қилинган. 


121 
Қирғоқларнинг қайта шаклланиш минтақаси
- сув омборининг нураш
ювилиш ва шамолдаги сув тўлқинлари таъсирлари натижасида ўзгариб 
турувчи қирғоқ полосаси. Бу минтақанинг ташқи чегараси қирғоқларнинг 
барқарорлашгандан кейинги ҳолати ҳисобланади. У лойиҳалаш жараёнида 
тик, сув тўлқинлари мавж уриб турадиган қирғоқлар атрофида 100 метрлик 
полоса тарзида белгиланади.
Саёз сувли минтақа
- бу тўғон юқори бъефидан 2 метргача паст 
жойлашган ерлар. Бу ерлардир сув хўжалиги учун сезиларли фойда 
келтирмасдан, ҳар хил касалликларни тарқатувчи чивинлар маконига 
айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, бу минтақани белгилаш 
санитария тадбирларини олиб бериш ва айрим ерлардан қишлоқ хўжалик 
эҳтиёжлари учун фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун зарур. 
Ташкилий ва ҳудудий шароитларнинг қийинлашиш минтақаси
- бу сув 
омбори қурилиши натижасида олдинги мақсадларда фойдаланиш мумкин 
бўлмаган ерлар. Бундай ҳолат, хўжаликнинг сув омбори қурилишидан кейин 
қолган ерлари майдони камлиги, уларга бориш қийин бўлганлиги ёки 
оролларда жойлашганлиги ва бошқа ташкилий-хўжалик сабаблари 
натижасида вужудга келади. 
Сув омборининг сув босадиган қисмида ҳам ўзгаришлар бўлиб туради, - 
яъни сув босадиган ўтлоқлар майдонлари қисқариши, қирғоқлар атрофидаги 
ер полосаларини вақти-вақти билан сув босиши ҳоллари юз беради. 
Буларнинг ҳаммаси лойиҳалашда ҳисобга олинади.
Йирик сув омборлари лойиҳаларини ишлашда қатор лойиҳа 
ташкилотлари қатнашади. Лойиҳаларни тузиш жараёни бир неча босқичда 
олиб борилиб, лойиҳа олди ва лойиҳалаш ишларидан ташкил топади. 
Хўжаликлараро ер тузиш масалалари сув омбори тўғонини лойиҳалаш 
босқич-ларини ҳисобга олган ҳолда ечилади. Бунда аввалига - тўғонни 
жойлаштириш ва юқори бъеф сатҳига қараб, кейин - тўғоннинг тасдиқланган 
ўрнига ва сув омбори бўйича юқо-ри бъеф сатҳига қараб лойиҳа ишланади. 
Бу ишларни бажариш жараёнида қилинган техник-иқтисодий асослаш 
кўрсаткичлари сув омборини жойлаштириш ечимлари (вариантлари) 
орасидан яхшисини танлашда ҳисобга олинади. 
Кейин сув омборининг таъсири минтақаси учун хўжаликлараро ер 
тузиш лойиҳаси қуйидаги тартибда тузилади. 
1. Сув омборининг ва тўғон қурилишининг таъсири минтақасига 
кирувчи барча ерларнинг жойлашиши, сув босадиган, сизот сувлари сатҳи 
кўтариладиган, саёз сувли минтақалар, қурилиш майдонлари ва ш.ў. 
туманлар ва хўжаликлар бўйича чегаралари белгиланади. 
Ажратилган ернинг асосий қисмини ташкил қиладиган сув омборининг 
ўзини жойлаштириш, сув билан қопланадиган минтақа чегараларига қараб 
амалга оширилади ва 1:25000 ёки 1:10000 масштаблардаги лойиҳа 
планларида кўрсатилади. Бу планда сув омбори ва ГЭС қурилишлари учун 


122 
ажратиладиган ерлар кўрсатилади ва сув омбори ичида ҳосил бўладиган 
ороллар аниқланиб, улардан фойдаланиш йўллари белгиланади. 
2. Ажратиладиган ерлар чегаралари аниқлангандан кейин уларнинг 
майдонлари ҳисобланади ва ҳар бир вилоят, туман сув омбори, ердан 
фойдаланувчилар бўйича ерлар экспликацияси тузилади. 
3. Лойиҳа чизмасида қишлоқ хўжалик корхоналари ерларидан 
чиқариладиган, сизот сувлари сатҳи кўтариладиган минтақа чегаралари ҳам 
кўрсатилади. Бу минтақа ерларида қурилиш ишларини олиб бориш, лойиҳа 
бўйича белгиланган ердан фойдаланиш турини ўзгартириш мумкин эмас. Ҳар 
бир хўжалик бўйича сизот суви cатҳи кўтариладиган ерлар майдони 
аниқланиб, ерлар экспликацияси тузилади. 
4. Кейин ер ажратиш билан боғлиқ бир қатор аҳамиятли масалалар 
ечилади. Улар жумласига: сув босиши, сизот суви сатҳи кўтарилиши, 
қирғоқлар емирилиши, ер сурилиши, санитария ҳолатининг ёмонлашиши ва 
бошқа ташкилий-хўжалик сабабларига кўра фойдаланиш мумкин 
бўлмайдиган ёки ўзининг хўжалик учун аҳамиятини йўқотган қишлоқлар, 
ишлаб чиқариш марказлари, йўллар, кўприклар, алоқа тармоқлари ва 
бошқалар аниқланади; айрим объектларни муҳофаза қилиш зарурати 
аниқланади.
Сув билан қопланадиган минтақанинг саёз жойлари чегаралари 
белгиланади ва уларнинг майдонлари аниқланади. Улардан хўжалик 
мақсадларида фойдаланиш ва инженерлик муҳофазаси масалалари ечилади. 
Инженерлик муҳофаза
- бу ҳар хил инженерлик иншоотлари ёрдамида 
қишлоқларни, 
корхоналарни, 
далаларни, 
боғларни 
ва 
бошқа 
фойдаланиладиган ерларни сув босишидан, сизот сувлари сатҳи 
кўтарилишидан, қирғоқлар емирилишидан муҳофаза қилишдир. Муҳофаза 
қилинадиган ҳудудларда ортиқча сувларни чиқариб юбориш тадбирлари 
(зовур-дренажлар ёрдамида) амалга оширилади. 
Инженерлик муҳофазаси анча капитал харажатларни талаб этади. Шунга 
қарамасдан, бу усул қишлоқларни, корхоналарни ва бошқа объектларни 
кўчиришга нисбатан анча устунлик ва қулайликларга эга. Айрим ҳолларда 
эса инженерлик муҳофазаси масалани ечишнинг ягона йўли бўлиши ҳам 
мумкин. Айниқса қимматбаҳо ер турларини, ноёб объектларни, қазилма 
бойликларни сақлаш зарурати туғилганда, бу усул ягона ҳисобланади (9 
расм). 
5. Унумдор ерларнинг майдони ва қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришининг ҳажми қисқариши натижасида қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқариши зарарларининг миқдори ва уларни қоплаш йўллари аниқланади. 
Қишлоқ хўжалик ерлари майдонларини ва маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмини қоплаш мақсадида ўзлаштириш учун яроқли янги ерлар изланади, 
ёки суғориш, захини қочириш ва бошқа тадбирлар ёрдамида кам унумли ер 
турларининг сифати яхшиланади. Бунда ўзлаштириладиган ерлар олинадиган 
ерлардан кам бўлмаслиги керак. Иложи борича уларнинг майдонини 


123 
кенгайтириш учун ҳудудий шароит яратиш керак. Бунда ерларнинг сифати 
ҳисобга олинади.
6. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрадиган зарар миқдори ҳам 
аниқланади. Бу зарар корхоналар ва ташкилотлар, деҳқонлар, ишчилар ва 
хизматчиларнинг сув босиши ва сизот сувлари сатҳи кўтарилиши натижасида 
кўрадиган зарарларини ўз ичига олади. Ҳамма зарарлар миқдори, уларни 
қоплаш ҳамда аҳолини кўчириш билан боғлиқ харажатлар аниқланади.
?имояланган майдон
хўжаликнинг марказий 
?ишло?и
лойи?аланаётган ерлар
бўз ерлар
чакалакзор
пичанзор, яйлов
бо? - 40 га
су?ориш - 500 га
дамбалар
сизот сувлари сат?и кўта- 
риладиган минта?а
сув босадиган минтаља
хўжаликнинг чегараси

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish