4-Амалий машғулот Автокранларнинг таснифланиши таянч буриш қурилмасининг тузулиши кран ишлаганда тургунликни таьминлаш



Download 420,59 Kb.
Sana16.04.2022
Hajmi420,59 Kb.
#556758
Bog'liq
Амалий машғулотr-2022


4-Амалий машғулот
Автокранлар автокранларнинг таснифланиши таянч буриш қурилмасининг тузулиши кран ишлаганда тургунликни таьминлаш.
Автокранлар, қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
КС-4561 (К-162) русумли автомобил крани (11.26-расм) таянчларини ўрнатган ва ўрнатилмаган холатларда ишлаши мумкин.
Электроюритмани мавжудлиги кранни хамма механизмларини мустақил ишлашини ва қуйидаги операцияларни бажариш имконини яратади: юкни кўтариш (тушириш); кран стрелкасини кўтариш (тушириш); кранни айланувчи кисмини айлантириш.

11.26-расм. КС-4561 (К-162) русумли автокран.
1-илгакли халқа; 2-найза; 3-полиспаст; 4-кўрсаткич; 5-портал; 6-айланмайдиган рама; 7-таянчли-айланувчи қурилма; 8-стабилизатор; 9-генератор; 10-найзани кутарилишини чеклагичи; 11-айланувчи рама; 12-айлантириш механизми; 13-айлантириш тормоз механизми; 14-найзани кўтариш механизми; 15-бош лебедка; 16-ёрдамчи лебедка; 17-кабина; 18-ёнилғи узатишни бошқариш; 19-бошкариш пости; 20-автомобил КрАЗ-257К.

Кранни асосий найзасининг (стрелкасининг) узунлиги 10 метр булиб, 4 метрли қўшимча (вставка) ёрдамида 14, 18 ва 22 метргача узайтирилиши мумкин.


Кран машинист кабинасидан бошқарилади. Кабина ичида бошкариш пульти, механизм ва ёнилғи узатиш педалини бошкариш контроллерлари ўрнатилган. Кабина электр иситгич ва шамоллатгич билан жихозланган. Краннинг хамма механизмлари қоплама билан химояланган. Автокрани ишлашидаги хавфсизликни ва тунги вақтларда харакатланишини таъминловчи ташқи ва ички ёритиш манбаълари хамда товушли ишора асбоблари (сигнализация) мавжуд.
Автокран КрАЗ-257К шассисига ўрнатилган. Автомобиль двигатели қувват олиш қутиси ва карданли узатма оркали кранни барча механизмларини электр энергияси билан таъминловчи генератор вали билан уланган. Генератор кран шассисига ўрнатилган майдончага жойлаштирилган. Кран 380В кучланишли ташқи тармоқдан хам ишлаши мумкин.
Кранда илгак кутарилишини чеклагичи ва найзани кутарилишини чеклагичлари ўрнатилган.
Бош лебедка юкни кўтариш ва пастга тушириш учун хизмат килади. Лебедка 16кВт қувватли электродвигател, икки поғонали редуктор, барабан ва электргидротурткични бошқарувчи икки колодкали тормоздан иборат. Тормоз электродвигател билан блокировкаланганлиги туфайли, электродвигатели ўчирилганда автоматик равишда тормозлайди ва улангандатормозланишдан бўшатилади. Тормоз кучини пружина хосил қилади, тормозланишдан бўшатишни эса гидротурткич амалга оширади.
Найзани узайтириш ёки қисқартириш найза лебедкаси оркали амалга ошрилади.У 7,5 кВт қувватли электродвигател, двигател билан тишли муфта оркали уланган икки поғонали редуктор, барабан ва тормоздан иборат. Найзани ўз-ўзидан пастга тушиб кетишлигини олдини олиш учун лебедкани кириш валида электрогидротурткич билан бошқарилувчи икки колодкали тормоз ўрнатилган. Найзани кўтарилиши ва пастга туширилиши тўрт каррали полиспаст ёрдамида амалга оширилади. Полиспаст кран найзасини кўтарилиш ва пастга туширилиш тезлигини камайтириш учун хизмат килади.
Ёрдамчи лебедка кичик илгакли халқа ва наголовник билан ишлашга мўлжалланган. Лебедка редуктор, электродвигател, барабан ва тормоздан иборат.
Айланмайдиган рамага кран жихозлари ўрнатилади. Айланмайдиган рама бўйлама ва кундаланг тўсинчалардан иборат булиб, автомобил рамасига ўрнатилган.
Айланувчи рама кранни барча мехаизм ва жихозларини ўрнатиш учун мўлжалланган. У пайвандланган металл конструкцияси кўринишидадир. Рамани олд кисмига кронштейн пайвандланган. Кронштейнга найзани оркага ағдарилишини олдини олувчи тортқи уланган.
Айлантириш механизми кранни бурилувчи кисмини айлантириш учун хизмат килади. Механизм 3,5 кВт қувватли электродвигател, уч поғонали редуктор ва электрмагнит ёрдамида бошқарилувчи колодкали тормоздан иборат. Редукторнинг биринчи поғонаси конуссимон, қолган поғоналари цилиндрик жуфтликлардан иборат. Вертикал чиқиш валида думалаш халқасининг тишли чамбараги билан илашган юритиш шестерняси жойлаштирилган. Тормоз, юритиш электродвигатели билан электр блокировкаланган: двигател ўчирилса электромагнит автоматик тарзда ўчирилади, колодкалар эса шкивни тормозлайди, ва, аксинча электродвигател уланса электрмагнит уланади ва колодкалар тормоз шкивидан узоқлашади.
Портал иккита балка, олдинги ва кетинги устунча ва ўқлардан ташкил топган.
Стабилизатор кранни ташқи таянчларсиз ишлаганида орка балансир осма рессораларига юкланмани бир текис тақсимлайди.

Назорат саволлари





  1. 1. Автомобил кранларининг вазифаси нимадан иборат?

2. Автокранларда қандай операцияларни бажариш мумкин?
3. Асосий лебедкани вазифаси нимадан иборат?
4. Ёрдамчи лебедкани вазифаси нимадан иборат?
МУНДАРИЖА

1.

Ихтисослаштирилган ҳаракатланувчи таркиблар.............




2.


Ўзи ағдаргич автомобиллар…………...…………………..




3.


Цистернали автомобиллар………………………...………




4.


Автомобил ва автопоезд-фургонлар ……………….........




5.


Автомобил – ўзиюклагичлар...............................................




6.


Автокранлар……………………………………...................




7.

Тортувчи автомобиллар. Лебёдка…......................................................................……


8.


Умумий вазифали ва ихтисослаштирилган тиркамалар...




9.



Умумий вазифали ва ихтисослаштирилган ярим тиркамалар.............................................................................






10.


Оғир юк ташувчи тиркама ва ярим тиркамалар………....






11.


Қурилиш материаллари ва узун ўлчамли юкларни ташувчи автопоезлар…........................................................






12.


Чет эл ихтисослаштирилган ҳаракатланувчи таркиблари………….........................................................…









Адабиётлар............................................................................











Download 420,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish