I.Лойиҳа мазмуни ҳақида.
1.Умумий қисм ва бирламчи маълумотлар.
Ушбу лойиҳа Фарғона шахар, Ормогох кучаси худудида жойлашган “VM Poyabzal” МЧЖ сининг электр таъминотини назарда тутади.
Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш учун қуйидаги бирламчи маълумотлар асос қилиб олинган:
1.Ҳудуднинг айни пайтдаги режаси.
2.“Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан 343-8-сонли 23.02.2022 йилда берилган электр таъминоти учун техник шарти.
3. 10 кВли “Болтакўл” узатмасининг бир чизиқли чизмаси.
2.Электр таъминоти манбалари ва электр таъминоти тўғрисида.
Ушбу лойиҳа бўйича “Паявзал ишлаб чиқариш цехи”ни электр таъминоти билан таъминлаш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:
2.1. 10 кВ ЭУТ бўйича::
Объектни электр таъминоти 110/10 кВли “Фаргона” ПСдан чиққан 3АС-35мм2 симли 10 кВли “Болтакул” узатмасини мавжуд таянчидан узунлиги L=5 метр 3АС-35мм2 русумли симни 11 метрлик СВ-110-3,5 русумли темир-бетон таянчга махсус траверслар ўрнатиб осиш орқали уланиши хамда L=150 метр АПвПу-1х70мм2 русумли кабель тармоғини тортиш лойиҳалаштирилган.
Ушбу лойиҳавий кабелларнинг траншеяда 0,7м чуқурликда, қум тўшамасини тўшаш ва кабелни механик шикастланишдан ҳимоялаш учун кабел узунлиги бўйлаб пишиқ ғиштда беркитиш билан олиб бориш лойиҳалаштирилган.
Лойиҳалаштирилаётган 10 кВли тармоқ таянчларининг оралиқ масофаларини белгиланган меъёрларни сақлаган ҳолда ўрнатиб бажариш кўзда тутилган.
2.2. 10/0,4 кВ трансформатор пункти бўйича:
Юклама марказига асосий электр таъминоти учун КТПС туридаги кучланиши 10/0,4 кВли қуввати 160 кВА бўлган куч трансформаторли 1(бир) дона комплектдаги трансформатор пункти қурилиши ва бу қурилмани ПТ-43/2 русумли темир - бетон устунларга ўрнатиш хамда захира электр таъминоти учун ГКТП кабел электр тармоғига уланишга мосланган туридаги кучланиши 10/0,4 кВли қуввати 160 кВА бўлган куч трансформаторли 1(бир) дона комплектдаги трансформатор пункти қурилиши ва бу ГКТП қурилмасини ЛЖ-4,4 русумли кўндаланг қўйилган пойдеворга ўрнатиш лойиҳалаштирилган.
Трансформаторни ички бузилишлар ҳамда ўтувчи қисқа туташув токлардан ҳимоялаш ПКТ туридаги сақлагич ва ТПни паст кучланишли 0,4 кВли тақсимлаш қурилмасига ўрнатилган автомат ўчиргич ёрдамида амалга оширилади. ТПни паст кучланишли томонига ўрнатилган автомат ўчиргич ТПдан чиққан 380/220Vли тармоқларни қисқа тутушув токларидан ҳимоялаш вазифасига ҳам хизмат қилади.
2.3. 0,4 кВ ЭУТ бўйича.
Лойиҳавий ТПлардан “VM Poyabzal” Цехининг ПР-8503-С туридаги 1 ракамли шчитигача бўлган масофага узунлиги L=30 метр АВВГ-4х95мм2 русумли кабелларда, ПР-8503-С туридаги 2 ракамли шчитигача бўлган масофага узунлиги L=30 метр АВВГ-4х150мм2 русумли кабелларда, ПР-8503-С туридаги 3 шчитигача бўлган масофага узунлиги L=30 метр АВВГ-3х2,5мм2 русумли кабелларда уланиши назарда тутилган.
Ушбу лойиҳавий кабелларнинг траншеяда 0,7м чуқурликда, қум тўшамасини тўшаш ва кабелни механик шикастланишдан ҳимоялаш учун кабел узунлиги бўйлаб пишиқ ғиштда беркитиш билан олиб бориш лойиҳалаштирилган.
Объектни ёнғин хавфсизлиги ва авария холатларини заҳира электр таъминоти учун АLP-140 туридаги 140 кВАли автоном электр станциясидан фойдаланиши, улаш узиш учун 0,4 кВли бош тақсимлаш шчитига ГПВМ3-40 туридаги 2та рубильник ўрнатилиб, узунлиги L=10 метр АВВГ-4х95мм2 ва L=10 метр АВВГ-4х120мм2 русумли кабеллар орқали уланиши назарда тутилган.
Лойиҳаланаётган объектнинг ўрнатилган қуввати Ру=1,08 кВт
Лойиҳаланаётган объектнинг хисобланган қуввати Рх=1,0кВт
Шундан II-тоифали юкламалар 157,84 кВт
Do'stlaringiz bilan baham: |