Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. М. Тэтчернинг неоконсерватизмидан



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

5- §. М. Тэтчернинг неоконсерватизмидан
Э. Блэрнинг “янги лейборизми”га 
М. Тэтчер ва Британияда
“неоконсерватив инқилоб”
1975 йилда Тэтчер ўта оғир инқирозни бошдан кечираётган кон-
серваторлар партиясининг раҳбари бўлди. Парламентдаги фрак-
ция ва партиянинг бутун раҳбарияти гуруҳларнинг ўзаро кескин 
рақобати натижасида сусайган эди. 50- йилларнинг бошига нисбатан 
партия аъзолари сони икки баробар, “ёш консерваторлар” ҳаракати 
аъзолари сони эса уч баробарга камайган эди. 
1979 йилги Парламент сайловларида консерваторлар 13,7 мил-
лион, лейбористлар эса 11,5 миллион овоз олишди. Буюк Британия 
Ҳукумати тепасига биринчи бор аёл киши – консерваторларнинг 
янги йўлбошчиси Маргарет Тэтчер келди. М. Тэтчер ўзини консер-
ватив қарашларининг содиқ тарафдори, қатъий ва букилмас феъл-
атворли киши сифатида кўрсатди, шунга кўра, инглизлар уни “темир 


103
хоним” деб аташди. У ҳокимиятга аниқ ҳаракат дастури билан кел-
ди ва бу дастурни амалга оширишга киришди. М. Тэтчер Англияда 
ва бутун жаҳонда жуда катта обрў-эътиборга сазовор бўлиб, унинг 
раҳбарлигида консерваторлар партияси 1983 ва 1987 йиллардаги 
сайловларда ғалаба қозонишди, “темир хоним” эса ҳукуматни су-
рункасига ўн бир ярим йил бошқарди. Айрим таржимаи ҳол ёзиш 
билан шуғулланувчилар у бошқарган даврни “Тэтчер эраси” деб ҳам 
юритишади. 
Бош вазирнинг дастурини британ ториларининг анъанавий кон-
цепциясига солиштирганда, айтарли унчалик янгиликлардан иборат 
эмаслиги маълум бўлади. У фақат ўз дастурини замонавий даврга 
мослаштирди ва мантиқий сўнгига етказди. М. Тэтчер томони-
дан олға сурилган ва 
“тэтчеризм”
деб номланган асосий қоидалар 
қуйидагилардан иборат эди:
– гуллаб-яшнаётган ҳар қандай иқтисодиётнинг ҳаракатланти-
рувчи кучи хусусий тадбиркорликдир. Шунга кўра, ҳокимият сиё-
сий йўлининг асоси “эркинлик, имконият – ҳамма учун, тадбиркор-
лик руҳини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкчиларга демократия” 
бўлиши керак;
– давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашуви минимум даражага ту-
шиши лозим, у асло хусусий ташаббусларни бўғмасин;
– барча меҳнатга лаёқатли кишилар ўзини ўзи таъминлайди. 
Давлат ва хайрия ташкилотлари ўз айбисиз ишлаш имкониятидан 
маҳрум бўлиб қолган меҳнатга лаёқатсизларга ёрдам кўрсатади. 
Шунга кўра, давлат ижтимоий дастурларидан воз кечиш ёки уни энг 
паст даражага тушириши лозим;
– давлат баланслаштирилган танқисликсиз бюджетга эга бўлиши 
керак. Унинг энг муҳим қисмини барча аҳоли даромадига биноан 
тўлайдиган солиқлар ташкил этади. Иқтисодиёт таркибига қатъий 
риоя қилиб, харажатларни камайтириш зарур;
– касаба уюшмалари меҳнаткашлар манфаатини қонуний воси-
талар билан ҳимоя қилишга ҳақли; бунда бошқа одамларнинг ман-
фаатларига зарар етказмаслиги керак. Шунинг учун ҳам жамиятга 
зарар етказадиган иш ташлашлар ўтказиш ҳуқуқи чекланиши лозим.
М. Тэтчер Буюк Британия кучли армия ва флотга эга бўлишини, 
ўзининг ядро қуролларини такомиллаштиришини ёқларди. Ташқи 
сиёсатда АҚШ билан иттифоқлик муносабатларини кучайтиришни, 
НАТО олдидаги мажбуриятларга содиқ қолишни истади, аммо инте-
грация жараёнларини жадаллаштиришга қарши эди. 


104
Ҳокимият тепасига консерваторлар ҳукумати келганда, Буюк 
Британиянинг иқтисодий аҳволи мураккаб эди. Эски корхона-
ларнинг ёпилиши ишсизлар сафининг тез ўсишига олиб келиб, 
уларнинг сони 3,3 миллион кишига етди, бу мустақил фаолиятли 
аҳолининг 13 фоизини ташкил этарди. Парламент “Ишчи ўринлар 
ҳақида” Қонун қабул қилди, бу қонун иш ташлаш ҳуқуқини чеклар 
эди, аммо у муаммони еча олмади. Пулнинг қадрсизланиши кучай-
ди, саноат ривожи суръати секинлашди. Тежамкорлик йили ишсиз-
ларга бериладиган нафақаларни қисқартириш ва бошқа ижтимоий 
дастурларни камайтириш ҳисобига йўналтирилди. Натижада стачка 
ҳаракатлари яна қайтадан кучайиб кетди. Аммо Тэтчер чекинмади, 
у “Европадаги бемор киши” – Англия аҳволини қаттиқ иқтисодий 
чоралар кўриш билангина тузатиш мумкинлигини баён қилди.
Ҳукумат давлат секторидан кўпгина корхоналарнинг фойда 
келтирмаётганлигига асосланиб, кенг кўламда денационализация 
ўтказди. Нефть ва авиакосмос саноати корхоналарининг кўпчилиги, 
шунингдек, ҳаво транспортининг анча қисми хусусий мулк эгала-
рига ўтди. Хусусийлаштириш тез кенгайиб борди. “Тэтчеризм”нинг 
бир неча йили ичида давлат секторидан корхоналарнинг 3/2 қисми 
хусусий мулк эгаларига ёки корхонани хусусийлаштирган жамоа-
ларга ўтказилди. Айни пайтда, миллиондан ортиқ муниципал квар-
тиралар сотилди. Мамлакат аҳолисининг 60% дан ортиғи шахсий 
уй-жойларга эга бўлди. Буларнинг барчаси хусусий мулк эгалари со-
нининг ошишига ва консерваторлар партияси ижтимоий базасининг 
мустаҳкамланишига олиб келди.
Британ саноатининг рақобатга чидамлилигини ошириш мақсадида 
ҳукумат уни ИТИ ютуқлари асосида қайта жиҳозлаш учун йирик 
капитал ажрата бошлади, энг янги соҳаларни ривожлантирган ва 
меҳнат унумдорлигини оширган тадбиркорлар рағбатлантирилди. 
Биринчи йилларда ботқоққа ботган “тэтчеризм” энди ўз меваларини 
берди. 1982 йилдан 1987 йилгача Буюк Британия иқтисодиётининг 
ўсиши Ғарбий Европада энг юқори ўринга чиқди. Ишсизлар сони ва 
инфляция кўлами қисқарди. 
Ҳукумат янгича шароитда касаба уюшмалари устига юриш 
қилишни эп кўрди. 1984 йилнинг мартида кончилар британ тред-
юнионлар конгресси санкция бермаган ҳолда шахталарнинг ёпи-
лиши ва ишчиларнинг озод қилиниши ҳақидаги қарорнинг бекор 
қилинишини талаб қилиб, иш ташладилар. Ҳукумат иш ташлашнинг 
дарҳол тўхтатилишини талаб қилди, аммо у бутун бир йилга чўзилиб 


105
кетди. Бунга жавобан, касаба уюшмаси ва унинг раҳбарларига қарши 
суд иши қўзғатилди. Суд уюшманинг мол-мулкини мусодара этиб, 
200 минг фунт стерлинг миқдорида жарима ундиришга ҳукм этди.
Урушдан кейинги йилларда Англияга чет элликларнинг катта ну-
фузи иммигрант бўлиб келди, уларнинг кўпчилиги собиқ Британ мус-
тамлакалари: Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқа мамлакат-
лардан эди. Ишсизлик кўпайиб бораётган шароитда иммигрантлар 
сонининг ошиши Англияда бир вақтлар бўлган ирқчилик кайфияти-
ни уйғотди: инглизлар билан иммигрантлар ўртасида тўқнашув ке-
либ чиқди, ўнг йўналишдаги матбуот “рангли”ларга қарши душман-
чилик руҳида ташвиқотни олиб борди. Тэтчер ҳукумати ирқчиларга 
қарши иш юритмади, у Парламент орқали чет элликларнинг Англия-
га келишини чекловчи квота ҳақидаги қонунларини қабул қилди.
Англия ва Аргентина ўртасида Жанубий Америка қирғоқларидан 
унча узоқ бўлмаган Жанубий Атлантикадаги Форкленд (Мальвин) 
оролларининг кимга қарашли эканлиги хусусида кўпдан буён му-
нозара кетар эди. Тарихий ҳуқуқ нуқтаи назаридан, у Аргентинага 
қарашли бўлиб, инглизлар мустамлакага айлантиришганига анча 
вақтлар бўлган эди. Ороллардаги унча кўп бўлмаган аҳоли инглизча 
сўзлашар ва Аргентина хунтаси бошқарувига ўтишни исташмасди. 
Хунта аргентиналиклар кўз олдида ўз эътиборини кўтариб олишни 
ўйлаб, 1982 йилнинг майида оролларга десант туширди ва у ерда 
Аргентина байроғини кўтарди.
Буюк Британия савдо-иқтисод ва ҳарбий-сиёсий манфаатларини 
қатъий ҳимоя қилиш йўлида бораётган М. Тэтчер Аргентинанинг бу 
ҳаракатига қарши ўта кескин йўл тутди. У сарф-харажатларни ўйлаб 
ўтирмай, оролларга ҳарбий кемаларни, денгиз пиёдалари ва авиация-
ни жўнатди. Аргентина гарнизони таслим бўлди. Англия Форкленд 
оролларини батамом ўз ихтиёрига ўтказиб, у ерда ҳарбий база барпо 
этди. Бу хатти-ҳаракатларнинг барчаси консерваторлар партияси ва 
унинг лидери обрў-эътиборини янада ошириб юборди.
80- йиллар ўртасида Англия СССР билан муносабатларини ях-
шилашга ҳаракат қилди, натижада иқтисодий ва маданий алоқалар 
кенгайиб, ҳар иккала давлат раҳбарларининг жавоб визитлари амал-
га ошди. 
Англияда иқтисодий ўсувнинг тезлашув даври ва нисбий фаро-
вонлик узоққа бормади. 90- йиллар бошида иқтисодий конъюктура 
ёмонлаша борди, эски дардлар қўзғалиб қолди: бюджет танқислиги, 
пулнинг қадрсизланиши пайдо бўлди, 1980 йилда ишсизлик 9% 


106
га ошди. Аҳоли жон бошига солинган янги солиқ ҳаммага бир-
дай бўлиб, даромадига қаралмасди; у ёши 18 дан ошган мамлакат 
аҳолисининг ҳар бирига солинди, бу эса, ўз ўрнида, халқ норози-
лигини келтириб чиқарди. Ушбу солиқ жорий этилиши биланоқ 
норозилик митинглари бошланиб кетди, улар кўпинча полиция би-
лан тўқнашувга олиб келди. Ольстерда вазият кескинлигича қолди. 
Ирландия қўшини ўзининг қўпорувчилик фаолиятини кучайтириб, 
Лондоннинг гавжум жойларида бомбалар портлатди. Ҳатто Бош 
Вазир қароргоҳининг яқинида ҳам бу ҳол такрорланди. Парламент 
томонидан қабул қилинган қўпорувчиликка қарши қонун ёрдам бер-
мади. Иқтисодий ривожланиш суръатлари эса яна сустлашиб қолди. 
Ҳукмрон партиянинг оммавийлиги йўқола бошлади. Бунга яра-
ша, энг аввало, Европа интеграцияси масаласида раҳбарият ўртасида 
турли фикрлилик кучайди: М. Тэтчер бу жараённи тўхтатишга ури-
нарди, кўпгина вазирлар эса Г. Колл ва Ф. Миттеран тутган йўлни 
қўллаш зарурлигини таъкидлашар эди. Буларнинг барчаси М. Тэт-
черни истеъфога чиқишга (1990 йил, ноябр) мажбур этди. Унинг 
тавсиясига биноан, илгари Молия вазири лавозимини эгаллаб тур-
ган Жон Мейжор (1943 йилда туғилган) Консерваторлар партияси 
раҳбари ва Бош Вазир этиб тайинланди.
Ж. Мейжор ХХ асрда Буюк Британиянинг энг ёш Бош Вази-
ри бўлди. У ҳокимиятга келгач, энг аввал жон бошига сочилган 
солиқларни бекор қилди ва “британларнинг ижтимоий-иқтисодий 
талабларини қондиришни катта қониқиш томон буриб юборишга” 
ваъда берди. Шу билан бирга, Ж. Мейжор ҳукумати хусусий мулк 
эгалари ҳуқуқини мустаҳкамлашни, давлат компанияларини хусу-
сийлаштиришни давом эттиришни, тадбиркорлар учун солиқлар 
миқдорини янада камайтиришни эълон қилди. 
1992 йилда, социологлар башорат қилганидек, Парламент сай-
ловларида жамоалар палатасидаги кўпчилик ўринларни консерва-
торлар эгаллашди. 170 йил мобайнида битта партия қаторасига тўрт 
маротаба сайловларда ғалаба қозонди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish