ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҲАМЗА КИЧКИЛОВ
МАВЛУДА ФАЙЗУЛЛАЕВА
ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ
(1945–2010 йиллар)
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ
«YANGI NASHR»
2011
Масъул муҳаррир
тарих фанлари доктори, профессор
А. Маврулов
Тақризчилар:
тарих фанлари доктори, профессор
З. Мирзаев;
тарих фанлари номзоди, профессор
Б. Тилавов;
тарих фанлари номзоди, доцент
И. Ботиров
Кичкилов, Ҳамза.
Энг янги тарих (1945–2010 йиллар): ўқув қўлланма/
Ҳ. Кичкилов, М. Файзуллаева; ЎзР Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги. – Т.: “
Yangi nashr”, 2011. – 520 б.
ISBN-978- 9943- 22-006-5
© «YANGI NASHR», 2011
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 2011 йил 17 сентябрдаги 392- сонли буйруғига
асосан тарих факультетлари талабалари учун ўқув қўлланма
сифатида нашрга тавсия этилган.
Ўқув қўлланма “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари
асосида ёзилган бўлиб, Ғарб мамлакатлари энг янги тарихининг
1945–2010 йиллардаги воқеаларини қамраб олган. Ўқув қўлланма
олий ўқув юртлари тарих факультети талабаларига мўлжалланган.
BBK: 63.(43) я73
К48
УДК: 94(4/9)(075)
63.3(43)
К48
3
КИРИШ
Мамлакатимизда ёшларни баркамол қилиб тарбиялашга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Бу масала давлат сиёсати даражасига
кўтарилган ҳозирги пайтда ёшларга таълим ва тарбия беришнинг
комплекс йўллари белгилаб қўйилди. Бу жиҳатдан ижтимоий
фанлар, шу жумладан, энг янги тарих фани олдига ҳам катта
вазифалар қўйилди. Мамлакатимиз Президенти И. А. Каримов 2000
йилнинг сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида:
“Кимки қандайдир тор хавфсизлик қобиғига ўралиб, бу Европа,
Америка ёки бошқа бирон минтақага тааллуқли дея “ўзга” давлатлар
муаммоларидан гўё четда туришга интилаётган бўлса, мавжуд
воқеликдан тамомила йироқдир, бугун дунё мамлакатлари бир-бири
билан узвий боғлиқ ва ажралмасдир”, – деган эдилар
1
. Шу нуқтаи
назардан хулоса қиладиган бўлсак, ёш авлодини Ватанга садоқат
руҳида тарбиялашда, жаҳон давлатлари тараққиёти ва халқаро
муносабатларнинг муҳим жиҳатларини ўрганиб олишларида, ўзаро
дўстлик ва чет эл меҳнаткашлари билан ҳамкорлик туйғуларини
мустаҳкамлаб боришда энг янги тарихнинг роли ва аҳамияти ғоят
каттадир.
1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида тайёрланган
мазкур ўқув қўлланма 2010 йилда нашр этилган “Энг янги тарих
(1918–1945)” дарслигининг давоми бўлиб, Ғарб мамлакатларининг
1945–2010 йиллардаги энг янги тарихига бағишланади. Ўқув
қўлланма 1945 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган муҳим воқеаларни,
хусусан, Ғарбдаги ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий, сиёсий
ва маданий ривожланишини, Иккинчи жаҳон урушидан кейин
вужудга келган икки қутбли дунё тарихий тараққиётининг асосий
йўналишлари ва ўзаро зиддиятларини, халқларнинг ҳаётида юз
берган озодлик кураши жараёнларини, халқаро муносабатларнинг
муҳим жиҳатларини, айниқса, жаҳон социализм системаси
емирилгандан кейин икки қутбли дунёнинг барҳам топиши ва кўп
қутбли дунё таркиб топиб, халқаро муносабатлар ривожланишининг
1
Каримов И. А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз маъсулмиз. Т. 9. – Т.:
Ўзбекистон, 2001. – 106- бет.
4
йўналишларида юз берган туб ўзгаришларни, шунингдек, партиялар,
синфлар, оқимлар ўртасидаги турли нуқтаи назарлар курашини,
уруш ва тинчлик муаммоларини адолат, озодлик ва социал тараққиёт
учун кураш масалаларини турли мамлакатлар мисолида атрофлича
ва чуқур ўрганади.
“Энг янги тарих (1918–1945 й. й.)”нинг биринчи қисми 2010 йилда
дарслик сифатида нашр қилингунга қадар мамлакатимиз олий ўқув
юртлари учун энг янги тарих фанидан ўзбек тилида адабиётларнинг
бўлмаганлиги жиддий камчилик бўлиб келди. Ҳозир ҳам олий ўқув
юртларида бундай дарслик ёки ўқув қўлланмасига эҳтиёж жуда
катта. Бу эҳтиёж ва талабни қисман қондириш мақсадида “Энг янги
тарих (1945–2010 й. й.)”нинг иккинчи қисмини ўқув қўлланмаси
сифатида нашр этиб, талабаларга тақдим этмоқдамиз. Йигирманчи
юз йилликда энг янги тарих ва дунё сиёсати ўз бошидан уч босқични
ўтказган бўлса, мазкур ўқув қўлланма иккинчи ва учинчи босқич
воқеаларини ўз ичига олган. Булар қуйидагилардир: 1945–1990
йилларни ўз ичига олган “совуқ уруш” даври. Бу давр Иккинчи жаҳон
уруши тугагандан кейин “совуқ уруш”нинг бошланиши билан, бутун
дунёда жамиятни инсонпарварлаштириш учун кураш билан, инсон
ҳуқуқлари учун мустамлакачиликка барҳам бериш, тоталитар ва
мустамлака тузумларни тугатиш учун курашлар билан ҳамда жаҳон
социализм системасининг барҳам топиши билан характерланади. Бу
давр фақат ташқи жиҳатдан икки буюк давлат (АҚШ ва ССЖИ) ёки
икки тузумнинг (капиталистик ва социалистик) можароси тарзида
намоён бўлса-да, аслида, аксилинсоний тузумлар ва тузилмаларни
тугатиш учун умумжаҳон кураши эди.
1991 йилдан кейинги янги демократия даври. Бу давр жаҳон
социализм системасининг инқирози ва ССЖИнинг парчаланишидан
кейин жаҳон миқёсида глобаллашув жараёнларининг жадаллашиши
билан, дунё ҳамжамияти тузилмаларини демократлаштириш билан
янги демократик давлатларнинг ташкил топиши ва кўп қутбли дунё
сиёсатининг тарих майдонига чиқиши билан характерланади.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.
Ундан коллеж ва лицейларнинг, ўрта умумтаълим мактабларининг
тарих фани ўқитувчилари, ўз билимини мустақил оширувчилар
ҳам фойдаланишлари мумкин. Ўқув қўлланма, умуман, бу соҳадаги
дастлабки уринишлардан бўлиб, ўзбек тилида биринчи бор нашр
қилинмоқда. Шу сабабли китоб баъзи бир камчиликлардан ҳам ҳоли
бўлмаслиги мумкин. Бинобарин, ўқув қўлланма ҳақида ўз фикр-
мулоҳазаларингизни билдирасиз деган умиддамиз.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |