Буюк Британия 60–70- йилларнинг иккинчи ярмидаги
халқаро муносабатлар тизимида
Иқтисодий ривожланишнинг ёмонлашиб бориши шароити-
да Буюк Британиянинг Европа интеграциясида қатнашуви ташқи
сиё-сатдаги асосий йўналиш бўлиб қолди. Г. Вильсон бу муаммо-
ни 1965 йил январ ойида Лондонда У. Черчиллнинг дафн мароси-
мида қатнашаётган Франция Президенти Де Голл билан норасмий
учрашуви вақтида муҳокама қилди. Франция раҳбари бу гал ҳам
Буюк Британиянинг “Умумий бозор”га қўшилишига қарши чиқди.
Аммо илгариги “темир вето”дан фарқли ўлароқ, Де Голл бу муам-
монинг барча иқтисодий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилиш
кераклигини баён қилди. Буюк Британиянинг Европа “олтилиги”
билан тўла уйғунлигини таъминлаш учун, Де Голлнинг фикрича,
Лондон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан имтиёзли иқтисодий му-
носабатлардан воз кечиши ва жаҳон молиявий бозори талаблари-
га мос ҳолда ўзининг қишлоқ хўжалигини тартибга солиши керак
эди. Де Голл ҳокимият тепасидан кетганидан сўнг ғалабага бўлган
ишонч яна ошди. Франциянинг янги Президенти Ж. Помпиду ва
унинг ҳукумати интеграцион жараёнларнинг фаоллашуви, жумла-
дан, “Ягона Европа”нинг кенгайиши тарафдори эди. 1969 йилнинг
охиридан Буюк Британиянинг ЕИҲга аъзо бўлиши шартлари ҳақида
музокаралар бошланди.
98
Э. Хит жуда узоқ давом этган “Европа учун кураш” жараёнининг
тезроқ ниҳоясига етишини хоҳлар эди. Буюк Британиянинг Европа
Ҳамжамияти тизимига қўшилиши ҳақидаги сиёсий қарорга 1971 йил
май ойида Э. Хитнинг Помпиду билан учрашуви чоғида эришилди.
Кейинги музокараларда Буюк Британиянинг “Умумий бозор”га ки-
риши шакли ҳам аниқ белгиланди. Беш йилга мўлжалланган “мос-
лашиш даври”ни ўтказиш кўзда тутилаётган эди. Буюк Британия
ва ЕИҲ ўртасида савдо-сотиққа оид божлар миқдори йилига 20%
дан қисқартириб борилиши айтилди. Буюк Британиянинг “Умумий
бозор”га қўшилиши шакли масаласидаги асосий муаммо валюта-
молия соҳасига тегишли эди. Буюк Британиянинг Ҳамжамиятга
босқичма-босқич кириб бориши ҳисобга олинган ҳолда, унинг уму-
мий бюджетга тўловлари 1973 йилда 100 миллион фунт стерлингдан
1980 йилга бориб 300 миллион фунт стерлинггача кўтарилиши керак
эди. Шундай қилиб, Буюк Британия “Умумий бозор”га кираётганида
Ҳамжамият бюджетининг 8% ини, 1977 йилда 19%, 1980 йилга ке-
либ эса 24% идан кўпроғини тўлаши керак эди.
Кескин баҳс-мунозаралардан сўнг, 1971 йил 28 октябрда Британия
умумпалатаси кўпчилик – 356 та овоз билан интеграцион лойиҳани
қўллаб-қувватлади. 1972 йил 22 январда Брюсселда Буюк Британи-
янинг 1973 йил 1 январдан бошлаб Европа Ҳамжамияти таркибига
кириши тўғрисидаги Шартнома имзоланди.
1973 йил 1 январида Буюк Британия Европа Ҳамжамиятининг
тўлақонли аъзосига айланди. Аммо лейбористик партиянинг сўл
қаноти ва консерваторлар – “евроскептик”лар илгаригидек Буюк
Британиянинг ЕИҲга аъзолик принципларини қайта кўриб чиқишни
талаб этишарди. Бу талабнинг жарчиси Ж. Коллагэн бўлди.
Узоқ чўзилган “Европа учун кураш”га 1975 йил 5 июнда бўлган
референдум нуқта қўйди. Референдум аъзоларининг учдан икки
қисми мамлакатнинг Европа Ҳамжамияти таркибида бўлишини
ёқлаб овоз беришди. Аммо Бош Вазир лавозимига Коллагэн келган-
дан сўнг, Британия дипломатияси Ҳамжамият бюджетига тўлайдиган
маблағлар миқдорини камайтиришга ҳаракат қилди. Буюк Британия-
нинг Европа Ҳамжамияти билан яқинлашуви Лондоннинг Вашинг-
тон билан “махсус” муносабатларига салбий таъсир этди. Атлантик
ҳамфикрликни рад этмаган ҳолда, Г. Вильсон АҚШнинг “кичик ше-
риги” ролини бажаришдан воз кечди. АҚШнинг 60- йиллардаги ўта
авантюристик сиёсати Лондонда унга нисбатан нафратни кучайтир-
ганди. Инглиз–Америка муносабатларининг совишига Лондоннинг
99
Вьетнамга ҳарбий кучларини жўнатишдан бош тортганлиги сабаб
бўлди. Ўз навбатида, Америка дипломатияси Буюк Британиянинг
Гонконг, Малайя ва Форс қўлтиғида ўз мавқеини мустаҳкамлаш
йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламади.
Хитнинг ҳокимияти даврида ҳам Инглиз–Америка муносабатла-
ридаги совуқлик ўзгармади. Иккала мамлакат манфаатлари тўқнаш
келишига ҳеч қандай асос бўлмаса-да, лекин дипломатик қарама-
қаршиликлар тез-тез бўлиб турарди. 1971 йилда бўлиб ўтган ик-
кинчи Ҳиндистон–Покистон уруши даврида Буюк Британиянинг
бетараф туришга ва, керак бўлса, воситачи бўлишга уринишига
қарамасдан, АҚШ Покистонни қўллаб-қувватлади. Ўша вақтда
АҚШ Хитой билан ўзига хос сиёсий мулоқот юргизиб, Буюк Бри-
таниянинг Жанубий Осиёдаги манфаатларини ҳисобга олмади. Ўз
навбатида, Буюк Британия ҳам 1965 ва 1973 йилларда Яқин Шарқда
юз берган халқаро инқирозлар вақтида АҚШнинг арабларга қарши
тутган кескин позициясидан ўзини узоқда тутди. 1974 йилда лейбо-
ристлар ҳокимият тепасига қайтганидан сўнг Инглиз–Америка му-
носабатларида кўзга ташланарли илиқлик бошланди.
ХХ асрнинг 60- йилларида Совет–Британия муносабатлари жуда
совуқ характерга эга бўлди. Бу муносабатлардаги нормаллашиш
Ташқи ишлар вазири Дуглас Хьюмнинг 1973 йилда ва янги Бош
Вазир Вильсоннинг 1974 йилда Москвага ташрифларидан сўнг рўй
берди. Кейинги йилларда Лондон нафақат Ғарбий Германиянинг
“кўприклар ўрнатиш” сиёсатини қўллади, балки Умумевропа хавф-
сизлик тизимининг шаклланишида ҳам фаол қатнашди. Европада
Хавфсизлик ва Ҳамкорлик бўйича Кенгашни тайёрлашнинг охирги
босқичида Буюк Британия делегацияси самарали фаолият кўрсатди.
1975 йил 1 августда Бош Вазир Г. Вильсон бошқа мамлакатлар
раҳбарлари билан биргаликда Хельсинки йиғилишининг сўнгги ак-
тига имзо қўйди. Бош Вазир лавозимига Ж. Коллагэн келган пайт-
ларда Британия ташқи сиёсатида СССР билан иқтисодий ҳамкорлик,
қуролсизланишни қўллаб-қувватлаш, Умумевропа Хавфсизлигини
таъминлаш масалалари устун келди.
Британия позициясиинг учинчи дунё мамлакатларида сусайган-
лиги Ҳиндистон–Покистон уруши даврида яққол намоён бўлди. 1965
йил баҳорида Лондоннинг воситачилик ҳаракатларига қарамасдан,
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг олди-
ни олишга муваффақ бўлинмади. Фақатгина сентябрга келиб бу
мамлакатлар БМТнинг урушни тўхтатиш тўғрисидаги талабига
100
қулоқ солишди. Икки давлат ўртасидаги вазиятни тинчлик йўли
билан ҳал қилиш СССР томонидан амалга оширилди. 1966 йил 10
январда Тошкент Декларациясининг қабул қилиниши билан тинч-
лик таъминланди. Бироқ Ҳиндистон–Покистон ўртасидаги янги
тўқнашув 1971 йил декабрида рўй берди. СССР бу гал очиқчасига
Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг
уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясини ба-
жармади. АҚШ Покистонга ёрдам берди. Ҳиндистон армиясининг
ғалабаси Бангладеш мустақил давлатининг ташкил топишига олиб
келди. Покистон шу даврдан бошлаб АҚШнинг стратегик ҳамкорига
айланди, Ҳиндистон эса СССР билан яқинлашди, Буюк Британия-
нинг эса бу минтақадаги таъсири анча пасайиб кетди.
Британия дипломатиясининг Яқин Шарқ инқирозини бартараф
қилишга бўлган уринишлари ҳам муваффақиятсиз бўлди. Буюк Бри-
таниянинг бу минтақадаги манфаатлари, асосан, Сувайш каналидан
фойдаланиш ва Ямандаги протекторат тақдири билан боғлиқ эди.
1962 йилда Шимолий Яманда инқилоб рўй берди. Фуқаролар уру-
шига йирик араб давлатлари ҳам қўшилди (Миср республикачилар-
ни, Саудия Арабистони монархистларни қўллаб-қувватлади). Буюк
Британия бу воқеалардан амалда узоқлашиб, Жанубий Ямандаги
бошқарувини (ҳукмронлигини) сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Жа-
нубий Яманда 1962 йили 17 та Британия протекторатлари уюшмаси
асосида Жанубий Арабистон Федерацияси ташкил қилинган эди.
Аммо бир йил ўтмасдан бу ерда ҳам озодлик ҳаракатлари бошланди.
Миллий фронтнинг қуролли отрядлари Британия ҳарбий қисмларига
қарши ҳаракатларни бошлади. 1964 йилда ҳокимият тепасига келган
лейбористлар ҳукумати Яман муаммосини ҳуқуқий йўл билан ҳал
этишга уриниб кўрди. Жанубий Яманга суверенитет бериш жараёни
1968 йилга келиб якунланди.
60- йилларнинг охирида Араб–Исроил муносабатлари ҳам ке-
скинлашди. 1967 йил 5 июнда Исроил қўшинлари Миср–Сурия
Бирлашган Ҳарбий Кучларига қарши уруш ҳаракатларини бошлаб
юборди. Исроил учун муваффақиятли бўлган “олти кунлик уруш”
минтақадаги вазиятни яна кескинлаштирди. 1970 йилгача, яъни Но-
сирнинг вафотигача Мисрнинг советпараст ҳокимияти АҚШнинг
қўллаб-қувватлашига таянган Исроилга қарши туриб келди. Брита-
ния дипломатияси эса фаол позициядан воз кечди. Айнан 1967 йил
охирида Вильсон ҳукумати “Сувайшдан шарқдаги” минтақаларни
“тарк этганлигини” амалда эълон қилди. Бу Лондоннинг собиқ им-
101
периячилик глобал сиёсатидан бутунлай воз кечганлигини билди-
рарди.
1973 йилдаги Араб–Исроил уруши вақтида Буюк Британия Евро-
панинг бошқа мамлакатлари қатори урушни тўхтатиш ва масалани
музокаралар йўли билан ҳал қилиш тарафдори бўлди. Ҳатто Исро-
илда ишлатилаётган Британия ҳарбий техникаларига эҳтиёт қисмлар
жўнатилишига эмборга ҳам қўйган эди. Бироқ охир-оқибатда Лон-
дон АҚШнинг гегемонистик сиёсатини тўла қўллаб-қувватлашга
ўтди, бу эса 1979 йилда Кэмп-дэвид Шартномасининг имзоланиши-
га олиб келди.
60–70- йилларнинг иккинчи ярмида Миллатлар Ҳамдўстлигининг
иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди, унинг
таркиби кенгайишда давом этди. Ҳамдўстлик фаолияти умумий
қоидаларининг тўлароқ тавсифи 1971 йил Ҳамдўстлик тамойил-
ларининг Сингапур Декларациясида берилди. Унда ёзилишича,
“Ҳамдўстлик – бу мустақил суверен давлатларнинг кўнгилли бир-
лашмаси бўлиб, бу давлатларнинг ҳар бири ўз сиёсати учун жавоб-
гар, аммо улар ўз миллати ва халқлари умумий манфаатлари учун
халқаро якдиллик ва тинчлик йўлида ўзаро маслаҳатлашадилар
ва беллашадилар”. Ҳамдўстлик фаолиятининг асосий шакллари
“маслаҳатлар, муҳокамалар ва ҳамкорлик” деб аталди. Декларация-
да кўрсатилишича, Ҳамдўстликка аъзолик тўла ихтиёрийдир ва
Ҳамдўстликка қабул қилинган ҳар қандай давлат унинг таркибида
қолиш, жумладан, ундан чиқиш масалаларини ўзи мустақил ҳал
қилади.
Ҳамдўстликнинг янги аъзолари учун ирқий муаммо ва мустамла-
качиликка қарши ҳаракатлар масаласи жуда муҳим эди. Сингапур Дек-
ларацияси Ҳамдўстликнинг энг муҳим мақсадларидан бири сифати-
да мустамлакачиликка ва ирқчиликнинг ҳар қандай кўринишларига
қарши курашни эълон қилди. Декларация Ҳамдўстлик аъзоларига ўз
давлати ҳудудида ирқчиликка қарши фаол кураш олиб бориш, ҳамда
ирқий камситишга йўл қўяётган ҳар қандай мамлакатни қўллаб-
қувватламаслик мажбуриятини юклади.
Собиқ мустамлакалар ҳудудидаги миллий ва ирқий тўқнашувлар
ислоҳ қилинаётган ҳамдўстлик учун энг оғир муаммо бўлди. 1967
йил кузида Нигериянинг федерал ҳукумати Буюк Британиядан
айирмачи (сепаратист)ларга қарши курашда кўмак сўради. Аммо,
Лондон бунга шошилмади. Лондоннинг сусткашлигидан норози
бўлган Нигерия федерал Ҳукумати СССРга мурожаат қилди. 1969
102
йил мартида Вильсоннинг шахсан ўзи Нигериядаги тинчликни
барқарорлаштириш учун у ерга боришга мажбур бўлди. 1970 йилга
келиб тўқнашув бартараф этилди.
Британия Ҳукумати Жанубий Родезиядаги воқеаларга нисбатан
ўзининг ожизлигини янада кўпроқ намойиш қилди. 1964 йилда Ян
Смитнинг ирқчи режими ҳокимият тепасига келди ва бир йилдан
сўнг мамлакат мустақиллигини эълон қилди. Вильсон ҳукумати Ро-
дезиядаги ирқчи хатти-ҳаракатларини қоралади, бироқ муаммони
ҳал қилишда куч ишлатиш имконияти йўқлигини маълум қилди.
Африканинг Ҳамдўстлик таркибидаги давлатлари “Смит режими”га
нисбатан қатъий чора кўришни талаб этишди. Вильсоннинг 1966 ва
1968 йилларда Смит билан яккама-якка учрашувлари ҳеч қандай на-
тижа бермади. Родезия ҳукумати Жанубий Африка Республикасига
тобора яқинлаша бориб, у ердаги апартеид режими хусусиятлари-
дан нусха ола бошлади. Тез орада Родезия муаммосини бартараф
қилишга оид ташаббусни АҚШ дипломатияси ўз зиммасига олди. Бу
масалага эса 1979 йилда М. Тэтчер бошчилигидаги янги Британия
Ҳукумати узил-кесил нуқта қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |