Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Буюк Британия 60–70- йилларда



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. Буюк Британия 60–70- йилларда.
“Технократия эраси”
Горальд Вильсоннинг технократик инқилоби
Вильсон 1963 йил партия ичидаги курашда ғалаба қилди ва Лей-
бористлар партиясига раҳбарлик қила бошлади. 
1963 йилда бўлиб ўтган лейбористик партия конференция-
си “Лейбористлар ва фан инқилоби” номли дастур қабул қилди. 
Унинг муҳим жиҳатлари ҳақида Вильсон шундай дейди: “Бу кон-
ференцияда ўзимизнинг барча режаларимизни фан инқилоби ша-
роитида ва унинг талабларига мос равишда қайта белгилаймиз ва 
аниқлаштирамиз”. Вильсон фан ютуқларини иқтисодий режалашти-
риш билан бирлаштириш тарафдори эди.
1964 йил Парламент сайловлари арафасида лейбористлар томо-
нидан “технократик инқилоб”нинг асосий ғояларини бирлашти-
рувчи дастурий манифест эълон қилинган эди. Технократлар – фан, 
техника, муҳандислик ва олимлар заковатини уйғунлаштирган ҳолда 
жамиятни бошқариш тарафдорлари. Дастурда давлат илмий техника 
инқилобининг асосий механизми (мотори) деб таърифланди. Дастур-
да Британия саноатини ҳар томонлама замонавийлаштириш, молия-
бюджет тизимини кучайтириш зарурати таъкидланди. Мафкуравий 
янги концепциянинг муҳим жиҳати ёлланма ишчиларнинг ишлаб 
чиқаришни бошқаришда ва даромадни тақсимлашда “қатнашуви” 
масаласи бўлиб, у таҳлил қилинган эди. Лейбористлар “технокра-
тик” сайлов компаниясида оммавий ахборот воситаларидан унумли 
фойдаланди.
1964 йил 15 октябрдаги сайловда лейбористлар берилган овоз-
ларнинг 44% ига, консерваторлар 43% ига эга бўлди. Уларнинг Пар-
ламентдаги фракцияси 317 депутатдан иборат бўлди, консерватор-
лар эса 303 мандатга, либераллар 9 мандатга эга бўлди. 
Ҳукумат таркибини Эттли даврида энг муҳим лавозимларни эгал-
лаган лейбористик партиянинг кекса аъзолари ташкил этди. Вильсон 
ҳукумати дуч келган ва энг мураккаб муаммо пул муомаласидаги 
танқислик ва ўсиб бораётган инфляция эди. Дефляция (муомаладаги 
пул миқдорини камайтириш) сиёсати доирасида 1964 йил ноябрида 
Молия вазирлиги суғурта ва бензинга божхона тўловларини оши-
ришни кўзда тутувчи “инқироз бюджети”ни тақдим этди. 1965 йил-
нинг баҳоридан фойда солиғини ошириш режалаштирилди. Корпо-


82
рация типидаги корхоналарга катта солиқлар солинди. 1964 йил де-
кабрида ҳукумат “Нарх ва фойда самарадорлигини режалаштириш 
тўғрисида” қарор қабул қилди. Ойлик маошнинг кўтарилиши билан 
боғлиқ турли норозилик намойишлари ва бошқа хатти-ҳаракатдан 
воз кечилди. Тадбиркорлар ойлик маошни керакли даражада сақлаб 
туриш жавобгарлигини ўз зиммаларига олдилар ва асоссиз равиш-
да маҳсулот нархини кўтаришдан воз кечилди. Ойлик маошнинг 
йиллик ўсиш чегараси – 3,5%, нархлар ўсиши чегараси эса 4% деб 
белгиланди. Дастлаб даромад ва нархлар ўсишини чеклаш масала-
си тред-юнион ва тадбиркорларнинг ҳамкорлигида кўнгилдагидай 
бўлди. 
1964 йилнинг охиридан нафақалар оширилди ва тиббий рецепт-
ларга қўйилган солиқлар бекор қилинди. Уй-жой қурилиши вазир-
лиги ижара тўлови тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. Унга 
кўра, квартира олувчиларнинг имтиёзлари кўлами оширилди. Шаҳар 
уй-жой қурилиши кенг миқёсда бошлаб юборилди. 1965 йил бюдже-
тидан ижтимоий таъминотдаги нафақаларнинг миқдорини доимий 
равишда ошириб туриш кўзда тутилган эди. 
Иқтисодий ривожланиш бўйича Миллий Кенгаш тузил-
ди. 1965 йилда беш йиллик “Миллий иқтисодий режа” қабул 
қилинди. Режада ишлаб чиқаришнинг йилига 4–5% га ўсиши 
кўзда тутилган эди. Ишсизликнинг паст кўрсаткичларини сақлаб 
қолишга катта эътибор берилди. Ҳукумат фаоллиги бутун 1965 йил 
давомида қулай инвестицион шароитни сақлаб қолишга ва асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга имкон берди. Бундай 
шароитда 1966 йил 28 февралда Вильсон ўз ҳуқуқидан фойдаланиб 
қироличадан Парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайлов белги-
лашни сўради. Сайловда лейбористларни сайловчиларнинг 48,1% и 
(364 мандат), консерваторларни 41,9% и (253 мандат), либералларни 
8,5% и (12 мандат) қўллаб-қувватлади. 
60- йилларнинг охирига келиб қўлга киритилган молиявий 
барқарорлик яна хавф остида қолди. Бунинг сабаби пассив савдо 
сальдоси (қолдиғи)дан ташқари турғун инфляция бўлди. Вильсон 
ҳукумати ҳар қандай йўллар билан бўлса-да инфляциянинг олдини 
олиш ва фунт стерлинг курсининг пасайишига йўл қўймасликка ури-
нарди. 1966 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, экспертлар томони-
дан “Буюк Британияда 1949 йилдан бери ўтказилган энг қаттиқ деф-
ляция” деб баҳоланган бир қатор чоралар амалга оширилди. Ижара 
ҳақи, автомобиллар нархи (40% га), спиртли ичимликлар, нефть ва 


83
бензинга эгри солиқлар, почта хизмати (10% га) оширилди. Сано-
атнинг миллийлаштирилган соҳаларига инвестициялар киритиш ка-
майтирилди. Халқаро валюта операцияларига назорат кучайтирилди. 
Ҳамдўстлик мамлакатларидаги ҳарбий ва фуқаролик харажатлари 
камайтирилди. 1967 йилда Инглиз Банкининг ҳисоб қўйилмаларини 
ошириш жорий қилинди (“қиммат кредит” сиёсати), ойлик маош ва 
нархларни оширишда янги чеклашлар жорий қилинди (улар ихтиё-
рий бўлмай қолди), кўпгина бюджет тўловлари қисқартирилди, ке-
чиктирилган тўлов орқали сотиб олишга ва капитални четга олиб 
чиқишга бир қатор чеклашлар жорий қилинди. Қаттиқ дефляцион 
сиёсат юритишдан ташқари, ҳукумат экспортни фаоллаштириш 
орқали мамлакатнинг тўлов балансини яхшилашга уринарди. Бун-
да Буюк Британиянинг Европа Иқтисодий Ҳамжамияти “Умумий 
бозори”га қўшилиши ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин эди. 1967 
йилнинг май ойида ҳукумат Дания ва Норвегия билан биргаликда 
Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлиш ҳақидаги аризани бе-
ришди. Аммо Франция яна муросасиз позицияни эгаллади ва 1967 
йил ноябрида Буюк Британияга бу ариза рад этилгани ҳақида рас-
ман хабар берилди. ЕИҲга қўшилишга уринишнинг беҳуда кетиши 
халқаро вазиятнинг кескинлашган вақтига тўғри келган эди. 1967 
йил июндаги Исроил ва Мисрнинг “олти кунлик уруши” жаҳон бо-
зорининг барқарорлигини бузди. Араб мамлакатлари томонидан бир 
неча ойга Буюк Британияга нефть экспорт қилишга эмбарго жорий 
қилинган эди. Сувайш каналининг ёпилиши, Лондон ва Ливерпуль 
шаҳарларидаги докерлар қўзғолони ҳам Британия ташқи савдосига 
салбий таъсир кўрсатди. Бундай вазиятда Вильсон ҳукумати миллий 
валютани девальвация (муомаладаги пулнинг қийматини тушириш 
ёки бекор қилиш) қилишга мажбур бўлди. 
1967 йил 18 ноябрда фунт стерлинг курси қиймати 14,3% га ту-
ширилгани ҳақида эълон қилинди. Кейинги бир ярим йил давомида 
бу қадам “стерлинг минтақасидаги” 25 та мамлакатда амалга оши-
рилди. 1969 йилда эса Француз франкининг девальвацияси “франк 
минтақасига” кирувчи 14 та Африка мамлакатларида миллий валюта 
курсларининг пасайишига олиб келди. 1971 йилда АҚШ маъмурияти 
расмий курс бўйича долларни олтинга алмаштиришни вақтинчалик 
тўхтатиб қўйиш ҳақида эълон қилди. 
ХВФ кредит ажратиб, Британия Ҳукумати олдига бир қатор 
барқарорлаштирувчи чораларни амалга ошириш шартини қўйди. 
Бунинг учун ҳукумат ишлаб чиқаришдан ташқари, бошқа соҳаларга 


84
бюджет тўловларини қисқартириши, миллий валютанинг келгуси-
даги кескин тебранишларига йўл қўймаслиги, кредитни қатъий та-
лаблар асосида ажратиши ва кечиктирилган тўловни, сотиб олиш-
даги чеклашларни сақлаб қолиши керак эди. Шу билан бир вақтда 
,ҳукумат қўшимча молиявий манбаларни излашга ҳаракат қилаётган 
эди. 1968 йилда тиббиёт рецептларга солиқ жорий қилинди, почта 
хизматларига солиқлар оширилди, уй-жой қурилиши бўйича режа-
лар қисқартирилди. Мактабларда бепул сут бериш бекор қилинди. 
1969 йил бюджети доирасида бензин, тамаки, виски, ҳайдовчилик 
гувоҳномаси, иш билан таъминлаш корпорацияларига солиқларни 
ошириш режалаштирилди. 
Истеъмолчиларга солиқларни ошириш орқали тазйиқ ўтказиш 
билан бирга, ишлаб чиқарувчиларга нисбатан рағбатлантирувчи сиё-
сат ҳам олиб борилди. Фан билан боғлиқ соҳаларнинг ривожланиши-
ни ҳукумат қироллик мукофотлари тизими орқали рағбатлантирди. 
Ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ва менежментларнинг 
энг янги шаклларини жорий қилиш мақсадида кадрлар тайёрлаш 
бўйича кенгашлар таъсис этилди. Бу кенгашлар йўл транспорти, 
меҳмонхоналарга хизмат кўрсатиш, фуқаролик авиацияси, бензин 
қуйиш бизнеси соҳаларида ишлай бошлашди. Энг аввало, молия-
вий ва сиёсий жиҳатдан дунё бозорида рақобатга дош берувчи энг 
йирик Британия компаниялари қўллаб-қувватланди. Йирик ишлаб 
чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг радикал усули давлат томонидан 
катта маблағлар қўйиш орқали амалга оширилаётган миллийлашти-
ришдан иборат бўлди. 1967 йилда давлат томонидан энг йирик ме-
таллургия монополияси ҳисобланган “Бритиш Стил Корпорейшн” 
тузилди ва унинг ҳимояси остида бутун пўлат қуйиш саноати бир-
лаштирилди. Шу билан бирга, ҳукумат хусусий банк ва саноат капи-
тали марказлашишини қўллаб-қувватлашни ишончлироқ деб билди. 
1969 йилда Ғарбий Европадаги энг йирик 20 та хусусий компания-
ларнинг 8 таси Буюк Британияники эди. 
Вильсон ҳукуматининг иқтисодий сиёсатини моҳиятига кўра, ўз 
вақтида маҳорат билан амалга оширилган сиёсат деб ҳисоблаш мум-
кин. Мамлакат тўлов баланси яхшилана бошлади ва 1970–1971 йил-
га келиб Британия бюджети кўп йиллар давомида илк бор ижобий 
кўрсаткичга эга бўлди. 1968 йилда Бош Вазир кутилаётган иқтисодий 
мўъжиза тўғрисида жўшқинлик билан нутқ сўзлади. Аммо унинг 
башоратлари анча бўрттирилган эди. Буюк Британия илгаригидек 
Ғарбнинг етакчи мамлакатларидан Ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 


85
ўртача йиллик ўсиши бўйича ортда қолаётган эди. Жаҳон саноат иш-
лаб чиқаришида ҳам унинг улуши пасайиб кетди. Бундан ташқари, 
Вильсон ҳукуматининг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган 
қаттиқлик сиёсати мамлакатда ўсиб бораётган ижтимоий норози-
ликка сабаб бўлди. 
Энг катта норозилик айнан лейбористларнинг сайловчилари-
дан иборат бўлган қатлами – ёлланма ишчи ва хизматчилар ора-
сида бўлди. Агар 1963 йилда 2081 та норозилик ҳаракати бўлиб, 
унда 593 минг киши қатнашган бўлса, 1966 йилдаги 1951 та норо-
зилик ҳаракатида 2398 минг киши, 1969 йилда эса 3146 та норози-
лик ҳаракати бўлиб, 1665 минг киши қатнашди. Касаба уюшмалари 
раҳбариятида энг радикал қанот фаоллашган эди. Бундан ташқари, 
ҳукумат оммавий ахборот воситалари орқали танқид қилинарди. 
Жамоатчиликнинг салбий фикрини бартараф этиш учун Вильсон 
ҳукумати долзарб ижтимоий муаммоларни ечиш борасида бир қатор 
чораларни кўрди. 1965 йилда ирқий келиб чиқишидан қатъи на-
зар, уларнинг маиший хизмат ва транспорт соҳаларида ишлашига 
рухсат берувчи, ирққа мансублик тўғрисидаги Акт (Ҳужжат) қабул 
қилинди. 1968 йилда иммиграцион (муҳожирлик) ҳужжати қабул 
қилиниб, амалдаги қонунга муҳожирларнинг ишга жойлашиши ва 
уй-жойга эга бўлиши ҳақида ўзгартишлар киритилди. 
Ҳукумат аёллар эмансипацияси (хотин-қизларни эркинликка 
чиқариш)ни кўзда тутувчи чоралар кўрди. 60- йиллар охирида аж-
ралишлар ҳақида Акт қабул қилинди. Бу Актнинг қабул қилиниши 
ажралишлар сонининг кескин кўпайишига олиб келди. 1967 йилда 
оилани режалаштириш давлат хизмати иш бошлади. Аборт ҳақидаги 
Акт ҳам қабул қилинди. Унга кўра, аёл соғлиги хавф остида қолган 
бўлса ёки майиб-мажруҳ бола туғилиши эҳтимоли бор бўлса, аборт 
қилиш учун рухсат берилди. 1967 йилнинг июлида бесоқолбозлик 
(гомосексуал) алоқалари қонунлаштирилди. 
1969 йилда ҳукумат Парламент орқали халқ вакиллиги тўғриси-
даги Билл (Билл “муҳр”, “муҳрланган ҳужжат”, “қонун лойиҳаси” 
маъноларини билдиради) қонун лойиҳасининг қабул қилинишига 
эришди.
Унга кўра, сайлаш ҳуқуқи 18 ёшгача пасайтирилди. Бу тад-
бир лейбористлар ҳукуматининг ёшлар сиёсати соҳасидаги дасту-
рининг таркибий қисми эди. Ҳукумат мактаб таълим тизимида ҳам 
радикал янгилашни амалга оширди. Давлат мактаблари “умумтаъ-
лим” мактабларига айлантирилди. Бу мактабларда ўқитиш дастури 
ва мазмуни умумийлаштирилиши керак эди. Таълим тизимидаги 


86
хусусий сектор давлат қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлди. 1969 
йилда Буюк Британия тарихида биринчи марта гиёҳванд моддалар-
ни истеъмол қилишга қарши қонун қабул қилинди. 
60- йиллар охирида Ольстердаги диний-сиёсий тўқнашувлар 
Буюк Британияда ижтимоий-руҳий вазиятнинг кескинлашгани-
ни кўрсатарди. 1919–1921 йиллардаги сиёсий инқироздан сўнг 
мустақил Ирландия Республикаси ташкил топди. Ва шу вақтнинг 
ўзида Шимолий Ирландиянинг 6 та графлиги мухториятга эриш-
ди ва Бирлашган Қироллик таркибига кирди. Шундан кейин Оль-
стерда анча йил осойишталик бўлди. Ягона Ирландия давлатини 
тузиш тўғрисидаги моддани ўз ичига олган Ирландия Республика-
си Конституциясининг 1937 йилда қабул қилиниши ва 1949 йилда 
Ирландиянинг Ҳамдўстлик таркибидан чиқиши Лондон ва Дублин 
ўртасидаги ўзаро манфаатли мулоқотни қийинлаштириб қўйди. 
1967 йилда католик ҳаракати фаоллари Шимолий Ирландия 
фуқаролари ҳуқуқлари учун курашчи ассоциацияни туздилар. 
Бу ташкилот католикларнинг протестантлар билан тенг ҳуқуқли 
бўлишини талаб этарди. 1968 йил кузида Шимолий Ирландия 
Ички ишлар вазирининг таъқиқлашларига қарамасдан, католик 
аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шиорлари остида бир қатор но-
розилик митинглари бўлди. Намойишлар кўпинча полиция билан 
тўқнашувлар билан якун топарди. Бу воқеалар 1969 йилда Шимолий 
Ирландия Ҳукумати инқирозини келтириб чиқарди. Сиёсий саҳнага 
яна Ирландия Республикаси Армияси (ИРА) чиқди. Унинг радикал 
қисми террористик кураш йўлларини қўллади. 
Конфессиялараро (диний мазҳаблар ўртасидаги) тўқнашувлар 
1968 йилга келиб тез-тез рўй берадиган бўлди. Ольстерда Ирланд-
католиклар билан аҳолининг кўпчилигини ташкил этадиган инглиз 
протестантлар ўртасида ўткир тўқнашув келиб чиқди. Тўқнашув 
диний ва ижтимоий характерда эди: католиклар протестантлар би-
лан тенг ҳуқуқлиликни талаб қилишарди. Протестантлар ишга ва 
ўқишга қабул қилишда, иш ҳақи ва бошқа нафақаларни белгилашда 
уларнинг ҳуқуқларини бузишар, ҳокимиятнинг маҳаллий органлари 
бошқарувига қўйишмас эди. 1969 йил августида Лондон ҳукумати 
Ольстерга қўшин киритди, бу эса қарама-қаршиликни янада кучай-
тириб юборди. Ҳар иккала қўшин курашаётган томонда экстремист-
лар (жангарилар) пайдо бўлди, католиклар махфий ташкилот – ИРА 
(Ирландия Республикаси Армияси) туздилар. ИРА қуролли кураш ва 
террор усуллари билан маҳаллий протестантлар ҳамда инглиз сиё-


87
сий арбобларига қарши иш кўрдилар. Протестант экстремистлар, ўз 
навбатида, католикларни зўрлик билан Ольстердан Ирланд Респуб-
ликасига қувишга уринардилар. 
Британ ҳокимияти Шимолий Ирландия мухтор бошқариш орган-
лари фаолиятини тўхтатдилар, маҳаллий Парламент ва ҳукуматни 
тарқатиб юбордилар. Лондондан туриб тўғридан-тўғри бошқаришни 
жорий этдилар, аммо муаммони еча олмадилар. Қурбонлар сони 
доимий суръатда ўсиб борди. Шундай оғир вазият ҳукм сурган бир 
пайтда, навбатдаги Парламент сайловлари 1970 йил 18 июнда бўлиб 
ўтди. Сайловда консерваторлар – 46,4%, лейбористлар эса 42,9% 
овозга эга бўлишди. Бу муваффақият туфайли консерваторлар пар-
тияси Парламентнинг қуйи палатасида яна қўшимча 43 мандатга эга 
бўлди (жами 330 ўрин). Лейбористлар 287, либераллар 6 та мандатга 
эга бўлди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish