80- йиллар ва 90- йилларнинг бошларида
Буюк Британиянинг ташқи сиёсати
М. Тэтчер ҳукуматининг ташқи сиёсий стратегияси Буюк Бри-
таниянинг буюк давлатчилик мавқеини тиклашни, шунингдек, кенг
глобал ва минтақавий муаммоларни, жумладан, мамлакат манфаат-
ларига дахлдор бўлмаган муаммоларни ҳам киритишни кўзда тутган
эди. “Темир хоним”нинг сиёсий услубига хос бўлган қатъийлик ва
қаттиққўллик Британия дипломатиясида ҳам намоён бўларди.
Тэтчер жамоаси ҳокимият тепасига келгандан кейин атиги бир
ой ўтмай, у мураккаб вазиятда дипломатик саҳнада ўзини намойиш
қилишга тўғри келди. 1979 йил Лусакада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик
конференциясида кўп йиллардан бери даъват этаётган Жанубий Ро-
дезия инқирозини ҳал қилишга тўғри келди. Британия томони Жану-
бий Родезияда конституцион ислоҳот ва сайловлар ўтказиш ташаб-
буси билан чиқди. Натижада 1980 йилда мустақил Зимбабве Респуб-
ликаси (ўша ерда яшовчи аҳоли номланишига кўра) ташкил топди ва
Ҳамдўстликка аъзо бўлиб кирди.
1982 йилда Тэтчер ҳукумати Британия манфаатларини Ер кур-
расининг хоҳлаган нуқтасида ҳимоя қилишга тайёр эканлигини на-
111
мойиш этди. Бунда Фолкленд (Мольвин) оролларига эгалик қилиш
ҳуқуқи бўйича Англия–Аргентина тўқнашуви рўй берганди. Бу ар-
хипелаг (ороллар тўплами) Атлантика океанининг жануби-ғарбий
қисмида жойлашган бўлиб, иккала мамлакат учун бир ярим асрдан
бери баҳс-мунозарага сабаб бўлган ҳудуд эди. 1833 йилдан у инг-
лизлар бошқарувида эди. ХХ аср ўрталаридан бошлаб Аргентина
оролларни қайтариб олиш учун курашни фаоллаштирди. 1982 йил
2 апрелда Аргентина Қуролли Кучлари бу оролларга киритилди. Гу-
бернатор Л. Хонт (ороллар губернатори) вазифасидан озод қилинди
ва юзта денгиз пиёда аскарлари билан чиқариб юборилди. М. Тэт-
чер бошчилигида ўтказилган фавқулодда Кенгаш Аргентина билан
алоқаларни узиш тўғрисида қарор қабул қилди ва Фолкленд оролла-
рига 40 та кемадан иборат ҳарбий кучлар юборишга қарор қилинди.
Апрель ойи охирида Британия эскадраси Фолкленд ороллари
ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бошлади. 2 майда инглиз сувости
кемаси – “Конкерор” томонидан Аргентинага тегишли “Генерал
Бельграно” крейсери чўктирилгандан сўнг, Аргентина ҳарбий кема-
лари ўз базаларига қайтишга мажбур бўлди. Кейинчалик урушлар
фақат ҳаво орқали амалга оширилди. Аргентина учувчилари Брита-
ниянинг энг замонавий ракета ташувчи “Шеффилд” эсминецини ва
бошқа бир қанча кемаларини чўктиришга муваффақ бўлди. 21 майда
Фолкленд оролларига Британия махсус ҳарбий қисмлари десанти
туширилди. Фақат 15 июнга келиб, қақшатқич зарбалардан сўнг Ар-
гентина ҳарбий кучлари таслим бўлди. Буюк Британия ва Аргентина
ўртасида уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида бирор-бир рас-
мий битим имзоланмади (эслатиб қўйиш керак, аслида, уруш ҳам
расман эълон қилинмай бошланган эди). Аргентина Қуролли Кучла-
ри 1300 кишидан, инглизлар 250 кишисидан ажралди.
Фолкленд воқеаси Британия–АҚШ иттифоқчилик муносабатла-
рини анча мустаҳкамлади. БМТ Хафвсизлик Кенгашида иккала то-
монга қуролли тўқнашувларни тўхтатиб, масалани музокара йўли
билан ҳал этишга чақирувчи резолюция тақдим этилганда, Буюк
Британия ва АҚШ унинг қабул қилинишига вето билан тўсқинлик
қилишди. Бу даврда Буюк Британия ва АҚШнинг яқинлашиши кўп
жиҳатдан Тэтчернинг Президент Рональд Рейган билан шахсий му-
носабатларига ҳам боғлиқ эди. Иккала давлат раҳбари ҳам ўхшаш
сиёсат идеалларига эга бўлиб, мамлакатларида бир-бирига ўхшаш
ички ислоҳотларни амалга оширган эдилар. Улар “янги консерва-
тив инқилоб”нинг иккиюзламачиликдан иборат социал-психологик
112
оқибатларига дуч келишганди ва улар ёрқин дипломатик ютуқларга
зарурат сезишарди.
Тэтчернинг 1983 йил сентябрдаги Вашингтонга ташрифи Буюк
Британия ва АҚШ ўртасидаги “махсус муносабатлар” ўзининг
энг гуллаган даврга қадам қўйганини билдирарди. 1983 йил ок-
тябрида Вашингтоннинг Буюк Британияга нисбатан очиқчасига
номақбул ҳаракатидан сўнг ҳам муносабат ўзгармади. Ўшанда
америкаликлар Ҳамдўстлик таркибига кирувчи Гренадада намо-
йишкорона “полиция” ҳаракатини уюштирган эди. 80- йилларнинг
иккинчи ярмида Буюк Британия минтақавий можаролар масаласи-
да ўзининг стратегик иттифоқчисига мунтазам равишда ён босиб
келди. Лондон АҚШнинг Эронга нисбатан душманлик сиёсатини,
Афғонистондаги мужоҳидларни қўллаб-қувватлашини ва уларни
қўллаб-қувватлаётган Покистонга ёрдам бераётганини, Никорагуа-
даги миллий-озодлик ҳаракатига қарши курашаётганини тушунар-
ди ва буларни юрак ютиб бўлса-да, индамай қабул қиларди. Лондон
АҚШнинг 1986 йилдаги Ливияга қарши ҳарбий ҳаракатини қўллаб-
қувватлади ва Америка Ҳарбий ҳаво кучлари Триполига ҳаво зарба-
ларини бериш учун Британия аэродромларидан фойдаланди. АҚШ
кетидан Франция ва Италия билан биргаликда Буюк Британия ҳам
Ливанга “тинчликпарвар” кучларни жўнатди. Буюк Британия Ва-
шингтоннинг Кэмп-Девид стратегиясини қўллаб-қувватлаб, Араб–
Исроил музокаралари жараёнида иштирок этди.
Глобал масалаларда Буюк Британия ва АҚШнинг иттифоқчилик
муносабатлари анча мустаҳкамланди. Тэтчернинг ҳокимият тепа-
сига келиши бир-бирига қарама-қарши турган ҳарбий блокларнинг
Европа ҳудудига энг замонавий ядро қуролларини
жойлаштирга-
ни,
совет армиясининг Афғонистонга бостириб кириши, Польшада
ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши билан юзага келган янги халқаро
конфронтация (қарама-қарши фронтларга ажралиш) даврига тўғри
келди. Шовқинли антисовет тарғиботга Буюк Британия ҳам ўз
ҳиссасини қўшди: Москва олимпиадасининг бойкот қилиниши
қўллаб-қувватланди ва СССР билан иқтисодий ва маданий ҳамкорлик
анча қисқартирилди. Тэтчер НАТО қуролларини ошириб боришни
маъқуллади, Буюк Британия ҳудудида 160 та ўрта масофага учув-
чи ракеталарнинг жойлаштирилишига ва ядро сувости кемаларини
янги “Трайдент” Америка ракеталари билан жиҳозлаш дастурини
амалга оширилишига розилик берди. У АҚШнинг “Стратегик масо-
фа ташаббуси” (СМТ) лойиҳасини ҳам маъқуллади.
113
Ўз ҳукмронлигининг дастлабки йилларида антисовет позицияда
турган СССРда қайта қуриш бошланиб, халқаро муносабатларнинг
моҳияти ва мазмуни ўзгаргандан кейин, уни қўллаб-қувватлаган би-
ринчи Ғарб раҳбари ҳам Тэтчер эди. 1984 йил охирида М. Горбачев
Лондонга расмий ташриф буюрди. Тэтчер билан музокараларнинг
бошланиши Горбачевнинг дипломат сифатида дунё миқёсидаги би-
ринчи жиддий қадами бўлди. Тэтчер янги совет раҳбарининг очиқ ва
ўзаро ишончга асосланган мулоқотга кириша олиш қобилиятига юк-
сак баҳо берди. 1986–1987 йилларда Э. Шеверднадзенинг Лондон-
га ва М. Тэтчернинг Москвага бўлган ташрифида Совет–Британия
ўзаро муносабатларининг барча жиҳатлари бўйича келишувларга
эришилди.
Ж. Мейжор Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар
масаласида бутунлай янги муаммоларга дуч келди. Совет ва Рос-
сия раҳбарларининг (Горбачев ва Ельциннинг) очиқчасига қарама-
қаршилиги, СССР республикаларида миллий ҳаракатларнинг фа-
оллашуви, СССР парчаланишининг геосиёсий самараси, ядро
қуролига эга бўлган буюк давлатнинг парчаланиши, харизматик (та-
лантли ва қобилиятли) Горбачевнинг ўз ўрнини Ельцинга бўшатиб
бериши Ғарб раҳбарларини оғир танлов муаммосига дучор қилди.
Мейжор Инглиз Совет сиёсий мулоқотидан Инглиз–Россия сиёсий
мулоқотига ўтишнинг самарали йўлини топишга муваффақ бўлди.
Сепаратизм (айирмалик)ни тўхтовсиз қоралаган ва совет давлатчи-
лигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаган ҳолда, у 1991 йил
январидаёқ Литва ва Латвиядаги воқеаларга қатъий муносабат бил-
дирди (Франция, АҚШ ва Италиядан фарқли ўлароқ). 1991 йил ав-
густида Мейжор Европа давлат раҳбарлари ичида биринчилардан
бўлиб Москвадаги тўнтаришни қоралади. Шундай қилиб, СССРнинг
парчаланишини ҳеч бир тантанасиз қабул қилган Буюк Британия
Россияни иккиланишларсиз СССРнинг меросхўри сифатида қабул
қилди. Узоқни кўзлай олишини Мейжор кейинчалик ҳам намойиш
этганди. 1993 йил октябрдаги Москва воқеаларидан сўнг у биринчи-
лардан бўлиб Ельцинни қўллаб-қувватлади. Чеченистондаги уруш-
ни қоралаган Колл ва Миттерандан фарқли ўлароқ, Британия Бош
Вазири Мейжор ғалабанинг 50- йиллигини нишонлаш маросимида
қатнашиш учун Москвага келди.
Британия раҳбариятининг Россиядаги воқеаларга нисбатан тўғри
позицияси иккала мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар
ўрнатилишига асос бўлди. Аммо Мейжор ва Ельцин ўртасида “мах-
114
сус” шахсий муносабатлар ўрнатилмади. Бу Ельциннинг 1992 йил
ноябрида Лондонга қилган ташрифида ҳам намоён бўлди. Россия
ва Бирлашган Қироллик ўртасидаги муносабатлар тамойиллари
тўғрисида муддатсиз Шартноманинг имзоланиши иккала мамлакат-
нинг барча соҳалардаги ҳамкорлигида янги даврни бошлаган бўлса-
да, стратегик ҳамкорлик учун асос бўла олмади. Бу ҳолат 1994 йилда
иккала мамлакат раҳбарлари беш марта учрашганларига қарамай ва
қиролича Елизавета II илк бор Россияга расмий ташриф буюргани-
дан кейин ҳам ўзгармади.
Мейжор ҳукмронлиги даврида Инглиз–Америка муносабатлари
ҳам мавҳум характерга эга бўлди. Буюк Британия БМТнинг Форс
қўлтиғидаги ҳарбий ҳаракатларида фаол қатнашди. Аллақачон, 1990
йил кузидан бошлаб, Британия самолётлари Саудия Арабистони
ҳаво ҳудудларини назорат қила бошлашди. Ўшандаёқ халқаро коа-
лиция таркибига кирувчи 45 минглик Британия ҳарбий қисми қўлтиқ
минтақасига юборилди. Буюк Британия 1990 йил ноябрида БМТ
Хавфсизлик Кенгашининг Ироққа Қувайт ҳудудидан қўшинларини
чиқаришни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади. Бри-
тания жамоатчилиги бошқа Ғарб мамлакатларига нисбатан ҳам
Ироқдаги режимга нисбатан муросасиз позицияда турди. 80% дан
ортиқ инглизлар Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок
этишни қўллаб-қувватлашди. Мейжор ҳам барча сиёсий партиялар
томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда Саддам Ҳусайн билан ҳар
қандай музокараларга қарши позицияда турди.
Ироқ масаласида 1991 йил февралдаги “Саҳродаги бўрон” опера-
циясида Британия ҳарбий қисмларининг қатнашуви Буюк Британия
ва АҚШнинг ўзаро яқинлашишига янги туртки бўлди. Аммо 1993
йилдан бошлаб Инглиз–Америка муносабатларида совуқлик юза-
га келди. Лондон АҚШдаги Президент сайловларида очиқчасига
Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлади. Шу сабаб янги
Президент Б. Клинтон (демократик партия вакили) билан Мейжор
ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилмади. Кейинги йилларда Бри-
тания дипломатияси Вашингтон учун принципиал муҳим масала-
ларда мустақил позицияда турди. Бу Босния ва Герцоговинадаги
миллатлараро можаро пайтида яққол кўринди. Қурол сотишга эм-
баргони бекор қилиш, сербларга қарши бомба зарбалари бериш ма-
саласида Буюк Британия АҚШни қўллаб-қувватлади ва қарши пози-
цияда турди. Лондон Югославияга қарши санкциялар жорий этиш-
ни маъқуллади, аммо халқаро “тинчликпарвар” кучларни ҳарбий
115
ҳаракатлар олиб бориш учун Югославияга киритишга қатъий қарши
чиқди. 1995 йил апрелида Мейжор Вашингтонга расмий ташриф би-
лан борди. Шундан кейингина Англия Босния масаласида АҚШга ён
босди. 1995 йил декабрида эса Британия дипломатияси можаро то-
монларининг Тинчлик Шартномасига имзо қўйишини ташкил этиш
воситачиси бўлди.
Буюк Британиянинг 80- йиллардаги ва 90- йиллар биринчи яр-
мидаги ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Европа
интеграцияси жараёнида қатнашиши масаласи эди. М. Тэтчер Евро-
падаги ҳамкорлар билан муносабатларда ўзига хос бўлган қатъийлик
кўрсатди. М. Тэтчер Буюк Британия учун ноқулай бўлган иқтисодий
ҳамкорликни ва ЕИҲнинг бюджетига тўловлар масаласини қайта
кўриб чиқилишини талаб қилди. 1979 йилдан бошлаб, узоқ муддат-
ли мураккаб музокаралар даври бошланди. Бу вақт давомида шов-
шувлар ва савдо урушлари ҳам бўлиб турди. Буюк Британия эгал-
лаган қатъий позиция ЕИҲ бюджет тизимини барқарорлаштиришга
тўсқинлик қилар, кўпгина интеграцион дастурларнинг амалга
оширилишини кечиктирар ва ЕИҲга Испания ва Португалиянинг
қўшилиши тўғрисидаги музокараларни мураккаблаштирарди. Тўрт
йилдан кейингина бу масалада келишувга муваффақ бўлинди.
ЕИҲнинг фермерларни дотациялар билан қўллаб-қувватлашга
асосланган аграр сиёсати ҳам Британия Ҳукуматида норозилик
уйғотарди. Британия дипломатиясининг қаттиқ босими остида
“Умумий бозор” мамлакатлари 1983 йилда қишлоқ хўжалиги дасту-
рига харажатларни аста-секин камайтириш тўғрисида қарор қабул
қилишга мажбур бўлишди.
80- йилларнинг иккинчи ярмида Европа сиёсатининг асосий муам-
моси Европа Ҳамжамиятлари тизимини Европа Иттифоқига айланти-
ришдан иборат бўлди. Бу мақсад 1986 йил февралида қабул қилинган
“Ягона Европа” Актида баён қилинган эди. Европа Кенгашини тузиш
ғоясини инкор этмаган ҳолда, Тэтчер ҳукумати бир қатор янги инте-
грацион лойиҳаларга, жумладан, ягона пул тизимига ўтишни кўзда
тутган Европа Валюта Иттифоқини тузиш лойиҳасига қарши чиқарди.
Тэтчер Буюк Британиянинг бундай лойиҳаларга қўшилишини иложи
борича кечиктиришга ҳаракат қиларди. У солиқ, меҳнат ва имми-
грация (муҳожирлик) масалаларидаги қонунларни ҳам Умумевропа
миқёсига мос равишда ягоналаштириш ҳақидаги таклифни ҳам қабул
қилмади. Тэтчер 1986 йилда имзоланган Шенген келишувларига Буюк
Британиянинг қўшилмаслигини маълум қилди.
116
Мейжор Европага нисбатан стратегияни тубдан ўзгартирди.
Мейжор: “Европа Иттифоқи” тушунчаси Европа мамлакатлари
ҳамкорлигининг янги босқичи сифатида талқин этилиши керак”, –
деди. Британия дипломатиясининг муҳим ютуғи Маастрихт Шарт-
номасига илова сифатида “Ҳамжамият ҳуқуқий актларини қўллаш
тўғрисида Декларация”нинг ишлаб чиқилиши бўлди. Унда таъкид-
ланишича, ЕИ қонунларининг амалда қўлланилиши ҳар бир мамла-
катнинг ўз ҳуқуқий тизими, институтлари ва бошқа ҳолатлар асоси-
да ташкил қилинади. Мейжор ташаббуси билан ЕИ ҳуқуқий концеп-
циясига субсидиаризм тамойили киритилди. Унга кўра, бирор-бир
масала у ёки бу давлат ҳудудида самарали ва юқори даражада ҳал
қилинмаган тақдирдагина, Иттифоқ доирасида ҳал қилиниши керак
эди. Европа Иттифоқи тўғрисидаги Маастрихт Шартномасида инте-
грациянинг учта асосий йўналиши кўзда тутилган эди: ягона Европа
бозорининг яратилиши (жумладан, ягона валюта тизимининг ярати-
лиши); ташқи сиёсат ва мудофаа соҳасида ягона йўлнинг шаклланиши;
аъзо мамлакатларнинг ички ва қонунчилик сиёсатини ягоналаштириш.
Мейжор ҳам бу умумий стратегияни қабул қилишга рози бўлди.
Жамоалар палатасида Маастрихт Шартномасининг муҳокамаси
“евроромантик” (ЕИга қўшилишга хайрихоҳлар) ва “евроскептик”
(ЕИга қўшилишга шубҳа билан қарайдиганлар) ўртасидаги кескин
баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Баҳс-мунозаралар 1993 йил 23 июн-
да, лейбористлар сал бўлмаса Буюк Британиянинг социал хартияга
қўшилишига муваффақ бўлишганида, ўз чўққисига етган эди. Мей-
жор сиёсатига норозилик тарзида бу резолюция учун тори партия-
сидан 23 та “евроскептиклар” ҳам овоз беришди. Овоз бериш на-
тижаси кутилмаган бўлди: 317 овоз 317 овозга қарши. Ҳукуматни
фақатгина ягона Парламент спикери овози қутқариб қолди. Кейинги
куниёқ Мейжор Британия Парламентлари томонидан 600 дан ортиқ
тузатишлар киритилган Маастрихт Шартномаси имплементацияси
тўғрисидаги масалани ҳам овозга қўйди. Консерваторларнинг Парла-
ментдаги фракцияси ҳукуматни бой беришдан қўрқиб, бу ҳужжатни
қўллаб-қувватлаб овоз беришга мажбур бўлди.
Парламентдаги ғалабага қарамасдан, ҳукумат интеграци-
он сиёсатга катта ўзгартишлар киритишга мажбур бўлди. “Тур-
ли тезликдаги” Европа Иттифоқи ғоясини ривожлантиргани
ҳолда, Мейжор ЕИда ҳамкорликнинг “ўзгараётган геометрияси”ни
қўллаб-қувватларди. Унга кўра, интеграцион ҳамкорликнинг тур-
ли жиҳатлари Иттифоқнинг барча аъзоларига жорий қилинмасдан,
117
мамлакатларнинг турли гуруҳлари келишувлари асосида амалга
оширилиши керак эди. 1996 йилда ҳукумат иқтисодий интеграция
тамойилларининг ўзгариши ва референдум ўтказилганига қадар
Иттифоққа қўшилиш тўғрисидаги Қарорни кечиктириш учун кура-
шиш ҳақида баён қилди.
1996 йил апрелида рўй берган “сигир инқирози” туфайли Буюк
Британия ва ЕИдаги ҳамкорлар ўртасидаги муносабатлар анча ёмон-
лашди. Сигирларнинг ёппасига энцифалит (пуфакли қутуриш) ка-
сали билан касалланганидан кейин ЕИ мамлакатларига Британияда
ишлаб чиқарилган мол гўштини импорт қилиш таъқиқланди. Бу эса
1,2 миллион бош қорамолнинг қирилиб кетиши ва йирик молиявий
талофатга (5 миллиард фунт стерлинг) олиб келди.
ЕИ томонидан эмбаргони юмшатиш ва уни бекор қилиш санасини
белгилашдан бош тортилганига жавобан, Мейжор ЕИда кўриладиган
масалаларни қамал қилиш йўлига ўтди. ЕИда кўрилаётган масала-
ларда ягона фикрга келинмаса, қарор қабул қилинмас эди. Натижада
1996 йилда ЕИ доирасида 76 та қарор қабул қилинмай қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |