III БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА ФРАНЦИЯ
1- §. Франциянинг маъмурий-ҳудудий
бошқарув тизими
Франция сиёсий тузуми – Президентлик бошқарувидаги демо-
кратик Парламентар-республика. Ер майдони – 544026 квадрат ки-
лометр; аҳолиси – 61,140
минг киши (2006 йил); давлат тили – фран-
цуз тили (каталан, окситан, баск, фламанд); пул бирлиги – евро (2002
йил 1 мартдан); давлат тузилиши унитар; бошқарув шакли – Пре-
зидент бошқарувидаги Парламентар-республика; давлат раҳбари –
Президент Н. Саркози (2007 йил 6 майдан). Президент 6 йил муддат-
га сайланади. Парламент икки палатали: Сенат ва Миллий Ассам-
блеядан иборат. Асосий партиялари: Социалистлар, Коммунистлар,
Республика учун Иттифоқ, Франция демократияси учун Иттифоқ,
Миллий Фронт.
Иқтисодий тараққиёти бўйича дунёда бешинчи ўринда туради.
Иқтисоди – эркин бозор иқтисоди. Ялпи ички маҳсулот ҳажми –
1519,2 миллиард доллар; аҳоли жон бошига – 27 523 доллар; йиллик
ўсиш – 2,3% (2007 йил).
Парламент
Бугунга келиб дунёнинг қудратли давлатларидан бирига айланган
Франция сиёсий тузумига кўра демократик республикадир. Баъзан
уни Бешинчи республика деб ҳам аташади. Чунки бугунга қадар
мамлакат тарихида беш марта республика тузуми ўрнатилди. Даст-
лабки тўрт республика тақдири таназзул билан ниҳоя топди. Респуб-
ликалар тарихи эса, айни пайтда, Парламентлар тарихи ҳамдир.
Биринчи республика 1792 йил 21 сентябрда ўрнатилган ва
1793 йилда қабул қилинган мамлакатнинг Конституцияси ўзининг
қонуний асосларини топган. Унга кўра, қонун чиқарувчи ҳокимият
умумий овоз бериш йўли билан сайланадиган бир палатали Парла-
126
ментда мужассамлашган эди. Мазкур тузум орадан икки йил ўтмай
таҳлика остида қолди ва террорнинг мудҳиш зарбаларига учраб,
тез орада хотима топди. Иккинчи республика 1848 йил 24 феврал-
да эълон қилинди. Мамлакатнинг барча нуқталарини қамраб олган
инқилоб янги республика тузумининг шаклланиши учун замин ярат-
ди. Француз халқи ўзининг биринчи Президентини сайлади (Луи Ба-
нопарт 40 ёшида Президент этиб сайланган эди). Иккинчи республи-
ка Конституциясига асосан (1848 й.), қонун чиқарувчи Парламент
бир палатадан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан
3 йилга сайланар эди. Бироқ Иккинчи республика сурури ҳам узоққа
чўзилмади. 1852 йил 2 декабрда унинг ўрнини Наполеон III нинг Ик-
кинчи империяси олди.
Мустабид зўравонликка қарамай, демократияга ташна француз
халқи республика учун курашдан қайтмади. Узоқ курашлар натижа-
си ўлароқ 1870 йил 4 сентябрда Учинчи республика тузуми қарор
топди. 1875 йилги давлат Конституцияси эса мамлакатда биринчи
марта икки палатали Парламент тизимини жорий этди ва шу вақтдан
эътиборан мазкур тизим жамият сиёсий ҳаётининг ажралмас тамо-
йилига айланди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг озод этилган Францияда 1946 йил
қабул қилинган Конституция Тўртинчи республика тузумини ўрнатди
ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади. У икки палатали ти-
зим тартибини сақлаб қолди. Ниҳоят, 1958 йил 4 октябрда Бешинчи
республиканинг қонуний асоси – янги Конституция эълон қилинди.
Асосий Қонун демократик тузум ва давлатнинг бошқарув шаклла-
рини белгилади. Унга кўра, Президентлик бошқаруви жорий этилди
ва, айни пайтда, Парламент ҳам ўзининг такомиллашган намунаси-
га эга бўлди. Парламент икки палатадан: Сенат ва Миллий Ассам-
блеядан ташкил топган бўлиб, қонун чиқарувчи олий ҳокимиятдир.
Қонунчилик ваколатлари: Асосий Қонуннинг 34- моддасига кўра,
қонун лойиҳаларини тайёрлайди ва овозга қўяди, ўзгартиришлар
юзасидан таклифлар киритади. Бу соҳада ҳукумат билан ҳамкорлик
қилади. Йиллик дастурлар, халқаро шартномаларни ратификация
қилиш ҳам унинг ваколатига киради (53- модда). Молия-бюджет
соҳасидаги ваколатлари: “ҳамён ҳуқуқи” ваколати даражасида мо-
лиявий қонунларни қабул қилади. Миллий бюджетни тақсимлайди,
янги харажатлар хусусида ўз розилигини беради. 1996 йил 22 феврал
қонунига кўра, ижтимоий ҳимояни барқарорлаштиришнинг асосий
шартларини молиявий қонунлар чиқариш йўли билан белгилайди.
127
Назорат қилиш ваколатлари тизимида ҳукумат фаолиятини назорат
қилиб боради ва уни истеъфога чиқариш мумкин. Булар Парламент-
нинг умумий ваколатлари ҳисобланади. Ўз навбатида, Парламентлар
ҳам бир қатор ваколатларга эга.
Қонунчиликда 577 нафар депутатдан иборат Миллий Ассам-
блея нисбатан устивор мавқега эга, бикамерализм тизимида етакчи
ўринни эгаллайди. У тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан халқ
томонидан сайланади. Ҳукумат фаолиятини назорат қилади ва уни
сиёсий жавобгарликка тортади, ишончсизлик билдириш билан
унинг истеъфосини талаб қилади (49- модда). Ҳар икки палата-
нинг ваколатлари доирасига кирувчи қонун лойиҳалари, биринчи
навбатда, Миллий Ассамблеяда қабул қилинади, молиявий соҳада
бюджет масалаларини кўриб чиқиш учун Сенатга нисбатан кўпроқ
вақт ва муҳлатга эга (39- модда). Сенатнинг сўл соҳилида жой-
лашган университет кўчасидаги Бурбон саройи қуйи палатанинг
қароргоҳидир.
Сенат эса юқори палата бўлиб, “Тафаккур палатаси” деб ҳам ата-
лади. Сенаторлар сони – 321 нафар. Сенат қонунчилигида конститу-
циявий ислоҳотлар ташаббусига эга. Чунончи, у Асосий Қонуннинг
посбони ҳамдир (46- модда). 1984 ва 1990 йилда Ф. Миттеран томо-
нидан Консититуциянинг 11- ва 61- моддаларига ўзгартишлар кири-
тишга қаратилган қонун лойиҳалари Сенат томонидан рад этилган.
Сенаторлар ҳам қонунчилик ташаббусига эга. Ҳукумат фаолиятини
назорат қилади. Сенат қонунчилик ташаббусига эга бўлиб, қуйи
палата тақдим этган қонун лойиҳаларини қайта кўриб чиқади ва
ўзгартишлар киритади. Демак, хизмат қилаётган Люксембург са-
ройи ҳам Сена дарёсининг оқими бўйича сўл соҳилида Вужирард
кўчасида жойлашган.
Эслатиб ўтиш жоизки, ҳар икки палата қонунчиликда тенг таъ-
сирга эга. Шу туфайли икки палата орасида амалда ижодий рақобат
яққол кўзга ташланади ва “Парламент наветлари” (мокиси, яъни
қонун икки палата орасида уёқдан-буёққа бориб келади) деган шарт-
ли ибора билан номланади. Бунда уч ҳолат намоён бўлади.
Биринчи ҳолат: қонуннинг лойиҳа матни биринчи ўқишдан сўнг
Миллий Ассамблея томонидан қабул қилинади ва Сенатга тақдим
этилади. Сенат матнни ўзгартиришсиз қабул қилади. Демак, қонун
ҳар икки палата томонидан якдиллик билан қабул қилинади.
Иккинчи ҳолат: Миллий Ассамблея томонидан биринчи ўқишда
қабул қилинган қонун лойиҳаси Сенат муҳокамасида маълум ўзга-
128
ришларга учрайди. Матн ўзгаришлари тасдиқ этилиши учун Мил-
лий Ассамблеяга қайтарилади. Қуйи палата мазкур ўзгартишларни
иккинчи ўқишда қабул қилади ва иккинчи марта Сенатга тақдим эта-
ди. Сенат ислоҳ қилинган қонун матнини қабул қилади. Бунда қонун
иккинчи ўқишда “ўзаро келишув асосида” таҳрирланган ҳолатда
қабул қилинади.
Учинчи ҳолат кам учраса-да, ғоят қизиқарли ва ўзига хосдир. Бунда
биринчи ўқишдан сўнг Сенатга юборилган қонун матни ўзгартишлар
билан қуйи палатага юборилади. Бу ўзгартишлар иккинчи ўқишдан
кейин ҳам Миллий Ассамблея томонидан қабул қилинмайди ва Се-
натга иккинчи марта тақдим этилади. Сенат ҳам, ўз навбатида, ўз
“вето”сини ишга солади ва қонун матнини ўз таҳрири остига Ас-
самблеяга қайтаради. Шундан сўнг, 45- моддага асосан, Бош Вазир
ташаббуси билан “яраштирувчи комиссия” тузилади. Икки сенатор
ва икки вакилдан иборат тенг сонли қўшма комиссия палаталар ора-
сидаги тортишувни ҳал этишга ҳаракат қилади. Акс ҳолда Бош Ва-
зир мазкур комиссияни тарқатиб юборади ва қонун лойиҳаси қабул
қилинмайди. Айнан шундай ҳолатда мамлакат ҳаётига тааллуқли
муҳим масала қонун шаклида қабул қилинмаса, у ҳолда, мазкур ма-
сала 15 кун ичида аниқ сана билан Президент томонидан промульга-
ция қилинади ва шу вақт ичида Президент уни қайта кўриб чиқиши
учун Парламентга қайтариши мумкин. Қонунларнинг конституция-
вийлиги борасида Президент, Бош Вазир, 60 нафар сенатор ёки па-
латалар раислари Конституциявий Кенгашга мурожаат қилишлари
мумкин.
Франция Парламенти палаталари орасида қонунчилик фаолияти-
да соҳалар бўйича айнан тақсимот йўқ. Шундай бўлса-да, нисбий
маънода қуйи палата ижтимоий-иқтисодий, молия-бюджет, маъму-
рий бошқарув соҳаларида кўпроқ ташаббус кўрсатса, юқори палата
эса бюджет назорати, мудофаа ва хавфсизлик жабҳаларида устивор
мавқега эга.
Ҳар икки палата 1995 йил 4 август қонуни билан 28- моддага
ўзгартирш киритилгач, ягона сессия бир вақтда, лекин алоҳида-
алоҳида: Миллий Ассамблея Бурбонлар саройида, Сенат сессия-
лари эса Люксембург саройида бўлиб ўтадиган бўлди. Сессия ок-
тябр ойининг биринчи ҳафтасида бошланиб, июн ойининг охирги
пайшанбасига қадар давом этади. Бош Вазир ва Миллий Ассамблея
депутатларининг кўпчилиги талаби билан фавқулодда сессия Прези-
дент фармонига (декрет) асосан чиқарилиши мумкин ва бу сессия 12
129
кундан ошиб кетмаслиги керак. Палаталарнинг фаолияти палаталар
раислари томонидан бошқарилади. Миллий Ассамблея раиси 5 йил
муддатга сайланади ва палата дебатларини олиб боради. У Консти-
туциявий Кенгашнинг 3 та аъзосини тайинлайди. Президент томо-
нидан фавқулодда ҳолат жорий этилганда хабардор этилади.
Сенат Сенат раиси томонидан бошқарилади. У Президент ва Бош
Вазирдан сўнг учинчи аҳамиятли мансабдор шахсдир. У Консти-
туциявий Кенгашнинг уч нафар аъзосини тайинлайди. Фавқулодда
ҳолатдан хабардор этилади. Бундан ташқари, Парламентда сиё-
сий гуруҳлар фаолият кўрсатади. Миллий Ассамблеянинг камида
20 нафар депутатлари ва Сенатнинг камида 15 нафар сенаторлари
сиёсий гуруҳлар ташкил этиши ва гуруҳ раислари сифатида сай-
ланишлари мумкин. Сенат ва Миллий Ассамблея қошида доимий
фаолият кўрсатувчи 6 та комиссия тузилади ва барча қонунларнинг
лойиҳалари мазкур комиссиялар томонидан тайёрланади. Ҳар икки
палата Конгресс деб аталган умумий мажлисга тўпланиши мум-
кин. Бунда бешдан уч қисм кўпчилик овоз билан конституциявий
ўзгартишлар ва қонунлар қабул қилинади ёки айрим масалалар ре-
ферендумга ҳавола этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |