Де голлчилар Франциясининг ташқи сиёсати
Де Голл ташқи сиёсатда “Атлантик бирдамлик” ғоясига ва дунё-
ни икки марказдан туриб бошқариш сиёсатига қарши чиқди. Унинг
фикрича, Франция – Ғарб ва Шарқ ўртасидаги мулоқотларда муҳим
роль ўйнай оладиган мамлакат. Де Голлнинг бу йўли Франция-
СССР муносабатларининг яхшиланишига олиб келди. 1958–1959
йилларда ҳукуматлараро муносабатлар янгидан фаоллашди ва
икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар янада кенгайди. 1960
йилда Н. Хрушчевнинг Францияга ташрифидан сўнг бу давлатлар
ўртасидаги муносабатларда кескин бурилиш юзага келди.
1966 йил Де Голлнинг СССРга расмий ташрифи Франциянинг
НАТО ҳарбий тузилмасидан чиқиш вақтига тўғри келди ва кат-
та сиёсий шов-шувларга сабаб бўлди. 1959 йилда ташкил этилган
Франция-Шарқий Европа қўмитаси саъй-ҳаракати билан Фран-
циянинг Шарқий Европадаги социалистик мамлакатлар билан
алоқалари яхшиланди. Франция биринчилардан бўлиб ГДРни тан
олди. Де Голл коммунистик режимлар билан ҳамкорликни ривож-
лантириш жамиятни демократлаштиришнинг энг самарали усули
деб ҳисоблади.
60- йилларда Франциянинг АҚШ билан муносабатлари сезилар-
ли даражада ёмонлашди. Де Голл Франциянинг миллий хавфсизлиги
бўйича мустақиллигини тўла таъминлаш энг муҳим масалалардан
деб ҳисобларди. Дастлаб, Де Голл НАТОдаги иттифоқчилари билан
қарама-қаршиликка боришни истамаган эди. Француз дипломатияси
НАТО таркибида “триумвират” – АҚШ, Франция ва Буюк Британия
157
давлатларининг етакчилик гуруҳини ташкил этиш ғоясини илгари
сурди. Париж АҚШдан НАТОнинг ядровий кучларига ягона назорат
ўрнатиш фикридан воз кечишни талаб қилди. 60- йиллар бошларида
Берлин ва Кариб инқирозлари туфайли халқаро вазиятнинг кескин-
лашиши, сиёсий ташаббусларнинг муваффақиятсизликка учраши
Де Голлни мустақил равишда Франциянинг миллий хавфсизлигини
кучайтиришга мажбур қилди. 1962 йилда ядро қуроллари тизимини
такомиллаштириш бўйича олиб борилган музокараларда Буюк Бри-
тания французларнинг миллий ядровий кучларни ҳамкорликда ту-
зиш тўғрисидаги лойиҳасини рад этди ва, аксинча, АҚШнинг НАТО
таркибида кўп томонлама ядровий кучларни тузиш тўғрисидаги так-
лифини қўллаб-қувватлади.
1963 йилда Франция “атлантик бирдамлик” йўналишидан ба-
тамом воз кечди ва мустақил “ядровий кучни” тузишга киришди.
Атом сувости кемалари ва 3 минг км гача радиусдаги “Ер-ер” типи-
даги ядровий ракеталарни олиб учадиган “Мираж–IV–2” самолёт-
ларини ишлаб чиқариш ишлари бошланиб кетди. 1964 йил июлда
бўлиб ўтган матбуот конференциясида Де Голл Франциянинг ядро-
вий мамлакатга айланганлиги ҳақида тантанали баёнот берди. Ке-
йинги йилда Франция АҚШ назорати остида бўлган ҳарбий-сиёсий
тизимлардан аста-секин чиқиб кета бошлади. 1965 йилда Франция
СЕАТО Кенгаши йиғилишларида қатнашишни тўхтатди. Бу эса, ўз
навбатида, Франциянинг СЕАТОдан чиққанлигини англатар эди.
1966 йил мартида француз Ҳукумати НАТОнинг ҳарбий ташкилоти-
дан чиқиш тўғрисида Баёнот берди. НАТО раҳбариятига қисқа вақт
ичида Франция ҳудудларида жойлаштирилган 40 минглик АҚШ
ва Канада ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш талаби қўйилди. 1967
йилда Франция Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи генерал
Ш. Айере томонидан мамлакатнинг янги ҳарбий доктринаси ишлаб
чиқилди. Унга кўра, ядровий кучлар миллий хавфсизликнинг та-
янчи ҳисобланди. Бу қуролни уруш бошлаш учун эмас, балки уни
тўхтатиш учун ишлатиш кўзда тутилди. Бу доктрина “барча азимут-
лар бўйича мудофаа” деган номни олди.
Де Голл ЕИҲнинг миллатларни бошқарувчи ташкилотга айлани-
шига қарши чиқди ва “Европа – ягона Ватан” шиорини илгари су-
риб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузишни ёқлади. “Европа”
тушунчасига Атлантикадан Уралгача бўлган ҳудудни киритишни та-
клиф этди. “Европа – ягона Ватан” концепциясини тараққий этти-
риш давомида француз дипломатияси 1960 йилда “Фуше режаси”
158
лойиҳасини илгари сурди. Унга кўра, Европадаги “олтилик” давлат-
лар НАТОга бўйсунмаган ҳолда, Европанинг хавфсизлик тизимини
ишлаб чиқиши, ташқи сиёсатни координация қилиши, иқтисодий
жиҳатдан ривожланиш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш
орқали интеграцион жараёнларни чуқурлаштириши кўзда тутил-
ган эди. “Фуше режаси”га кўра, келгусида Европа давлатларининг
Иттифоқини тузиш истиқболи бор эди. Бу иттифоқнинг аъзолари ўз
мустақилликларини сақлагани ҳолда, жаҳон саҳнасида ягона куч си-
фатида намоён бўлишлари лозим эди. Аммо Франциянинг ЕҲдаги
шериклари НАТОга путур етказиши мумкин бўлган бу лойиҳани
рад этдилар. “Фуше режаси” барбод бўлгач, Де Голл Европадаги ЕҲ
тизимининг давлатлар устидан назоратининг кучайишига қарши ку-
рашди. 1965 йилда Де Голл Европа комиссиясининг раиси В. Холь-
штейнинг ЕҲнинг ваколатларини ошириши ҳақидаги режасини
қаттиқ қоралаб чиқди.
Европа Ҳамдўстлигидаги шериклари ичида Де Голл ГФР канцле-
ри К. Аденауэрнинг тутган позициясини юқори баҳолар эди. Фран-
ция дипломатияси томонидан “Париж–Бонн” ўқига дунё сиёсатида,
айниқса, Европада энг асосий куч сифатида қаралар эди. 1963 йилда
француз-олмонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг
имзоланиши иккала давлатнинг яқинлашиши натижаси бўлди. Аммо
ГФРда канцлер лавозимига Л. Эрхарднинг келиши ва ташқи сиёсат-
да атлантик йўналишнинг кучайиши оқибатида ҳар иккала давлат
ўртасидаги алоқалар заифлашиб кетди.
Де Голлнинг ҳокимият тепасига келган вақти мураккаблигига
қарамасдан, унинг ташқи сиёсатида мустамлака масаласи биринчи
ўринда турмас эди. Президентнинг кўпгина сафдошлари унга Жа-
зоир муаммосига барҳам бера оладиган, империянинг парчаланиб
кетишини тўхтатиб қоладиган қаттиққўл киши сифатида қарарди.
Бироқ Де Голлнинг энди анъанавий колониализм даври барҳам
топганига ишончи комил эди. У учинчи дунё мамлакатлари билан
бўладиган ўзаро алоқаларнинг иккала томон учун ҳам фойдали
иқтисодий алоқалар бўлишини Франциянинг ҳар қандай давлатнинг
ўз тақдирини ўзи белгилашига бефарқ қарамайдиган ва, керак бўлса,
ёрдам берадиган давлат сифатида танилишини истар эди.
1958 йилги конституцияга кўра, Франция Иттифоқи “Ҳамдўстлик”
деб ўзгартирилди. Ҳамдўстлик суверен давлатлар ихтиёрий бир-
лашувидан ташкил топиб, ҳар бир аъзо давлат тўла мустақиллик
олиши ва ташкилотдан эркин чиқиб кетиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.
159
Ҳамдўстлик таркибига кирмоқчи бўлган давлатлар умумхалқ рефе-
рендумлари асосида қабул қилинадиган бўлди. Фақатгина Гвинея
унга аъзо бўлишдан воз кечди ва 1958 йил 1 октябрда мустақил дав-
лат бўлиб чиқди. Тез орада ташкилотга аъзо давлатлар Ҳамдўстлик
сафидан бирин-кетин чиқиб кета бошлади. 1960 йил январида Ка-
мерун, сал кейинроқ Того, Франция Экватори ва Ғарбий Африкаси
таркибига кирувчи бошқа давлатлар ҳам мустақилликка эришди.
“Африка йили” сифатида тарихга кирган 1960 йилда Франциянинг
Африкадаги мустамлакаларидан 14 таси мустақил бўлди. Аммо
голлчилар ҳукуматининг тадбиркор ва пухта сиёсати туфайли, Фран-
ция бу ҳудудларда ўзининг иқтисодий ва сиёсий нуфузини нафақат
сақлаб қолди, балки янада мустаҳкамлашга эришди. Конституция-
даги “Ҳамдўстлик” тўғрисида”ги Низом (қонун) 1995 йилга келиб
тамомила бекор қилинди.
Франциянинг учинчи дунё мамлакатлари билан муносабатлари-
нинг яхшиланишида Жазоирдаги низонинг барҳам топиши муҳим
аҳамият касб этди. Гоҳ Жазоир миллатчилари, гоҳ “Ультра” томо-
нидан амалга оширилаётган ҳар қандай экстремистик ҳаракатларни
тугатиш учун қаттиққўллик билан курашаётган Де Голл бу масалани
ҳуқуқий йўл билан ечишга тайёргарлик кўра бошлади. 1959 йилнинг
октябридаёқ Президент Жазоир муаммосини, жазоирликларнинг
ўз тақдирларини ўзлари белгилаши тўғрисида баёнот берди. Бунга
қарши “Ультра” янги экстремистик ва зулмкорлик ҳаракатлари билан
жавоб берди. 1960 йил январ ойида Жазоир пойтахтида “баррикада-
лар ҳафтаси” номини олган фитнага уриниш бўлиб ўтди. 1961йил 8
январда Франция Ҳукумати “Жазоир ўз тақдирини ўзи белгилаши
тўғрисида”ги масалани референдумга қўйди. Бу лойиҳани қўллаб-
қувватлаб 75% сайловчи овоз берди. Бу воқелар туфайли “Ультра”
давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниб кўрди. Улар 22
апрелда Жазоирга дислокация (жойлаштирилган) қилинган ҳарбий
қўшинлар ёрдамида Жазоир пойтахтини эгаллаб олишди ва Фран-
ция Президентининг ағдарилганини эълон қилишди. Фитнага Са-
лан, Жуо, Шаль ва Зиллер каби генераллар бошчилик қилди. Ҳатто
метрополияга Жазоирдаги ҳарбий қисмлардан десант ташлаш хавфи
ҳам пайдо бўлди. Ҳукуматга содиқ бўлган ҳарбий кучларнинг Жазо-
ирга ташланиши билан фитнага барҳам берилди.
Деярли бир йил мобайнида олиб борилган музокаралардан сўнг,
1962 йил 18 мартда Франция Ҳукумати ва Жазоир Миллий Озод-
лик ҳаракати ўртасида “Эвиан” Битими имзоланди. Унга кўра, ўт
160
очиш тўхтатилди, Жазоир ўз тақдирини ўзи белгилайдиган бўлди
ва келажакда Франция–Жазоир ўртасидаги муносабатларнинг
қонун-қоидалари ишлаб чиқилди. 1962 йил 1 июлда Жазоирда
ўтказилган референдумдан сўнг француз ҳукумати бу мамлакатнинг
мустақиллигини расман тан олди. Жазоирдаги инқирознинг барҳам
топиши Франциянинг араб мамлакатлари билан алоқаларининг кен-
гайишига туртки бўлди. 60- йилларнинг иккинчи ярмида Франция-
нинг учинчи дунё сиёсатида бу йўналиш устивор бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |