1968 йилги “Қизил май” ва Де Голлнинг кетиши
1968 йил баҳоридан талабалар ҳаракати кўтарилди. Улар давлат-
монополистик капитализм ҳукмронлигига қарши маориф, олий таъ-
лим тизиминини реформа қилиб, демократлаштиришни, жумладан,
олий ўқув юртини бошқаришда талабаларнинг ҳам қатнашишларини
талаб қилдилар. Парижда талабалар машғулотларни тўхтатиб, ўқув
муассасаларини эгалладилар. Полиция билан тўқнашувлар юз бер-
ди ва анчагина талабалар қамоққа олинди. Бу кенг халқ оммасини
норози қилди. 1968 йил 13 майда коммунистлар ташаббуси билан
ишчиларнинг иш ташлашлари бошланди. Қисқа вақт ичида жуда
кенг миқёсдаги умумий иш ташлашга 9 миллион киши қатнашди.
Деҳқонлар ҳаракати ҳам бошланиб кетди. 24 майда деҳқонлар
ҳукуматнинг қишлоқ хўжалик сиёсатига қарши миллий кураш куни-
ни ўтказдилар. Бу ҳаракат олдида коммунистлар бордилар. Улар де-
мократик бирлик, халқ ҳукуматининг тузилишини талаб қилдилар.
Де Голл ҳукумати 1968 йил 30 майда Франция фуқаролар уруши ара-
фасида турибди деб, вазиятни фавқулодда вазият деб атади ва Мил-
лий Мажлисни тарқатиб, янги сайловлар ўтказадиган бўлди. Шу би-
лан, барча ишчилар синфининг баъзи талабларини қондиришга маж-
бур бўлди. Иш ҳақи ўрта ҳисобда 14%, пенсия 15–20% га оширилди.
Касаба уюшмалар ҳуқуқини кафолатлайдиган қонун чиқаришни
ваъда қилди. Талабаларнинг ҳам талаблари қисман қондирилди.
1968 йил май-июн воқеалари урушдан сўнгги энг йирик воқеалар
бўлиб, V республикани ларзага солди. Де Голл 1969 йил баҳорида
халқ хўжалигини корпоратив руҳда ислоҳ қилиш режасини олдин-
га сурди. Шу мақсадда ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари-
ни қайта қуриш, Сенатнинг ҳуқуқларини чеклаш тўғрисида қонун
лойиҳасини тавсия қилди. Бу режа бўйича референдум ўтказажагини,
агар маъқулланмаса, Президент лавозимидан истеъфога чиқажагини
161
билдирди. Ҳукумат сўл ва ўнг оппозиция гирдобида қолди. Кўпгина
ўнг кучлар ўз таъсирининг пасайиб қолишидан ташвишга тушган
эдилар. 1969 йил 27 апрель референдумида овоз берганларнинг 52%
и Де Голл қонун лойиҳаларига қарши овоз берди. Генерал Де Голл
дарҳол истеъфога чиқди ва бир ярим йилдан кейин вафот этди. 1969
йил июн ойининг ўзида янги Президент сайловлари бўлиб ўтди. ЮНР
ғалаба қилди (бу партия 1971 йилда “Республикани ҳимоя қилиш де-
мократлар иттифоқи” – ЮДР партияси номини олди). Бу партиянинг
номзоди, собиқ Бош Вазир Ж. Помпидо Президент қилиб сайлан-
ди. 1969 йил августида ҳукумат “Иқтисодиётни соғломлаштириш
режаси”ни қабул қилди. Бунда экспортни кўпайтириш, француз
ускуналарини сотиб олувчи хорижий харидорларга кредит бериш
кўзда тутилди.
Мамлакат иқтисоди соғломлашмади. Саноатнинг ўсиши се-
кинлашди: 1970 йилда 7% га (1969 йилда 12%), 1971 йилда 6% га
ўсди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1970
йилда 2,7% га, 1971 йилда 2–2,5% га ўсди. Ушбу секинлашишнинг
сабаби истеъмол тушкунлиги ҳамда капиталистик дунёдаги валю-
та-молия инқирознинг кескинлашуви эди. Чет элга чиқарилган
капитал ўрнини тўлдириш учун четдан капитал келтириш айрим
саноат тармоқларини чет эл капиталига қарам қилиб қўйди. Шу
боисдан ҳукумат четдан спекулятив капиталнинг кўп кириб кели-
шига йўл қўймаслик ва ўз молия позициясини сақлаш учун сано-
ат тармоқларига ўз капиталини сарфлаш, мамлакат рақобат кучини
орттириш ва экспортни кўпайтиришга уринди. Ишлаб чиқариш,
капитал концентрацияси ва марказлашуви жараёни давом этди. Мо-
лиявий экспорт Франция фойдасига оша бошлади ва бошқа капита-
листик ривожланаётган мамлакатларда унинг роли бирмунча ошди.
Ташқи савдода дефицит қисқарди ва аҳвол бу ерда ҳам бирмунча
яхшиланди.
Франция ташқи сиёсатда Европа ва халқаро муаммоларни ҳал
қилишда, халқаро кескинликни юмшатиш масалаларида ўзининг
мустақил сиёсатини юргизди. Франция НАТОнинг аъзоси бўлиб
қолган ҳолда, унинг ҳарбий органларида қатнашмади. Аммо НАТО-
нинг аъзоси бўлган давлатлар билан ўзаро ҳарбий алоқада бўлди.
Хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича Умумевропа Кен-
гашини тезда тайёрлаш ва чақириш фикрига қўшилди. АҚШ ва
бошқа Ғарбий давлатларнинг шундай Кенгашга тахминий шартлар
қўйишларини маъқулламади. Ғарбий Берлин масаласида тўрт то-
162
монламали битим тарафдори бўлди. СССРнинг беш буюк давлат-
нинг ядро қуролсизланиши таклифини қўллаб-қувватлади.
Ҳиндихитойдаги уруш, Яқин Шарқдаги низо, НАТО, Европа му-
аммолари, валюта-молия масалалари бўйича Франция билан АҚШ
ўртасида жиддий қарама-қаршилик давом этди.
Франция ва ГФР муносабатлари 1963 йилги Шартнома доирасида
давом этди. ГФРнинг СССР ва Польша билан имзолаган Шартнома-
ларини маъқуллади. Помпиду ГФР ва СССР Шартномасини Европа
хавфсизлигини таъминлашга қўшилган катта ҳисса деди.
Франция ва Англия муносабатларида бирмунча ўзгаришлар юз
берди. Франция Ҳукумати Англиянинг “Умумий бозор”га қабул
қилинишини муҳокама қилишга рози бўлди. Икки ўртада сиёсий ва
бошқа алоқалар жонланди.
Франция Яқин Шарқ масаласини Хавфсизлик советининг 1967
йил 22 ноябр қарори асосида тинч йўл билан, Фаластин масала-
сини одил ҳал этиш тарафдори бўлди. Франция Исроилга қурол
чиқармади. Исроил буюртма қилган 50 та ҳарбий самолётни
юбормади. Яқин Шарқ масаласида АҚШнинг бир томонлама
ҳаракатига салбий қаради. Араб мамлакатлари билан сиёсий
алоқалар, иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик ривожлан-
ди. Жазоир Ҳукумати Саҳрои Кабирдаги Франция нефть компани-
ялари фойдасидан Жазоирга ажратиладиган улушни кўпайтириши,
кейин бу компаниялар фаолияти устидан назорат ўрнатиши Франция
ва Жазоир муносабатларини ёмонлаштирди. Франция Ҳиндихитой-
да ҳарбий интервенцияни тўхтатишни, масалани музокаралар йўли
билан ҳал қилишни, халқларга ўз тақдирларини ўзи ҳал қилиш
ҳуқуқини беришни талаб қилди. АҚШнинг Камбоджа ва Лаосга
қилган агрессиясига, ВДРнинг ҳаводан бомбардимон қилинишига
норозилик билдирди. Покистон ва Ҳиндистон можаросида Покистон
сиёсатини айблади, Покистонга қурол юборишни тўхтатди. Бангла-
деш халқининг адолатли талабларини қўллаб-қувватлади. 1970 йил
июлда ҳукумат делегацияси биринчи марта ХХРда бўлди. Ўзаро рас-
мий ташрифлар йўлга қўйилди.
Франциянинг Африка мамлакатлари билан фаол алоқалари давом
этди. Франция Миср ва Ироқ билан муносабатларини яхшилади. За-
монавий “Мираж” типидаги 100 та қирувчи самолёт Ливияга сотил-
ди.
Франциянинг Европа социалистик давлатлари, шу жумладан,
СССР билан алоқалари янада ривожланди. Ж. Помпидунинг 1970
163
йил октябрида СССРга қилган ташрифи, Л. И. Брежневнинг 1971
йил октябрида Францияга қилган ташрифи жуда катта аҳамиятга эга
бўлди. Бу визитларда сиёсий, иқтисодий, илмий-техника ва маданий
ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида Совет–Франция Протоколи ва
Декларацияси (1970 йил) ҳамда “СССР билан Франция ўртасидаги
ҳамкорлик принциплари тўғрисида”ги ҳужжат ва иқтисодий, техни-
кавий ва саноат ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисида 10 йилга
мўлжалланган Битим (1971 й.) имзоланди. 1971 йил июлида Москва-
да иқтисодий ва илмий-техника ҳамкорлик бўйича совет-француз
комиссиясининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |