Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Франция–Ўзбекистон муносабатлари
Тарихга назар солсак, Ўзбекистон–Франция муносабатлари 
узоқ ўтмишга бориб тақалади. Гарчанд турли қитъаларда жойлаш-
ган бўлса-да, икки мамлакат халқлари ҳамкорлигига жуғрофий 
сарҳадларнинг узоқлиги ҳам тўсиқ бўла олмади. Бу нафақат икки 
халқни, балки Шарқ билан Ғарб дунёсини янада яқинлаштиришга 
хизмат қилди. Франция Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни 
мустақилликдан кейин ўрнатди. 1992 йил 3 январда Франция 
Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олди. 1992 йил 1 мартдан дип-
ломатик алоқалар йўлга қўйилди. 1993 йил 27–30 октябр кунлари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Франция Рес-
публикасида расмий ташриф билан бўлди. Сафар натижасида Па-
рижда Ўзбекистон Республикаси ва Франция ўртасида дўстлик ва 
ҳамкорлик тўғрисида Шартномалар, маданият, илмий-техникавий 
ва маориф соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида, сармоядорларни 
ўзаро рағбатлантириш тўғрисида Битим имзоланди. 
И. Каримовнинг Париж Хартиясини имзолаши Ўзбекистоннинг 
Европа ва бошқа тараққий этган мамлакатлар билан янада 
яқинлашувида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1994 йил 25–27 апрел 
кунлари Франция Президенти Ф. Миттераннинг Ўзбекистонга 
қилган расмий ташрифи чоғида имзоланган Битимда икки мамлакат 
ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида, Фран-
ция ва Ўзбекистон ўртасида фуқароларнинг эркин ҳаракати ҳақидаги 
Битимлар, шунингдек, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик 
тўғрисидаги Декларациялар имзоланди. Шуни ҳам айтиш керакки, 
Франциянинг Ўзбекистон билан алоқалари айнан Ж. Ширак Пре-
зидентлик даврида янги босқичга кўтарилди. 1996 йил баҳорида 
ҳар икки мамлакат раҳбарларининг Париждаги учрашуви ва унда 


179
имзоланган тарихий ҳужжатлар бунинг амалий далилидир. Бун-
дан ташқари, ташриф чоғида икки мамлакат ўртасида икки томон-
лама солиқ олмаслик тўғрисида Конвенция ҳамда ҳамда молиявий 
Протокол имзоланди. Икки ўртадаги ҳамкорлик кенгайиб, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, нефть ва газ са-
ноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда. 
Сўнгги йилларда Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-
иқтисодий алоқалар сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. 
Ўтган йиллар давомида ўзбек–француз савдо иқтисодий ҳамкорли-
гига оид жами 20 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Республика-
си Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, икки мамлакат 
ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2006 йилда 135,8 млн доллар, 2007 
йилда 333,7 млн доллар, 2008 йилда 281,9 млн долларни ташкил этди. 
2009 йилда эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг 174 млн долла-
ри Ўзбекистон ҳиссасига, 109 млн доллари эса Франция ҳиссасига 
тўғри келди. 1996–2007 йилларда Франция Ҳукумати ва банклар-
нинг молиявий маблағларини жалб қилиш орқали Ўзбекистонда 
жами 539,8 млн долларлик 11 та лойиҳа амалга оширилди. Улардан 
асосийлари сифатида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги пой-
абзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Кофра” (495 минг доллар) 
ҳамда Тошкент шаҳридаги реклама ва тақдимот хизмати кўрсатишга 
мўлжалланган “ЖС Деко Уз” (1,05 млн доллар) қўшма корхоналари-
ни кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Ўзбекистонда франциялик сармоядорлар иштирокида 15 та қўшма 
корхона тузилиб, фаолият кўрсатмоқда. Франциянинг 15 компанияси 
Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган. Франциялик ишбилармон 
ва сармоядорлар Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика, кимё, қишлоқ 
хўжалиги, автомобилсозлик, сайёҳлик, фармацевтика, қурилиш ма-
териаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати каби соҳаларига, 
Навоий эркин-индустриал иқтисодий зонасидаги қурилишларга ўз 
маблағларини ташлаганлар 


180

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish