Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


ХХ асрнинг 90- йилларида Франциянинг сиёсий ва



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

ХХ асрнинг 90- йилларида Франциянинг сиёсий ва
иқтисодий ривожланиши
1988 йилда бўлган иккала сайлов компаниясидаги муваффа-
қиятларига қарамасдан, ФСП аъзолари фаолиятида марказдан қочиш 
тенденцияси кучайгани кўринди. Ҳукумат бошлиғи М. Рокар “бир-
галикда яшай олиш” йилларида ўзининг партиядаги мавқеини 
мустаҳкамлашга эришди. Рокар ҳукумати ижтимоий-иқтисодий 
сиёсатда кескин ҳаракатлар қилишдан қочди. У на хусусий бизнес-


171
нинг ривожланишини ва на давлат секторининг қайта тикланиши-
ни хоҳлади. Рокарнинг бу йўли “йўқ-йўқ” деган ном олди. Бундай 
муросачилик сиёсати ҳам ўнглар томонидан, ҳам ФСПда танқидга 
учради. 
1990 йил кузидан ФСПда антирокар оппозиция кучайди. Оппози-
ция лидери Рокарнинг иқтисодий сиёсатидан норози бўлиб, ҳукумат 
таркибидан намойишкорона чиққан Эдита Крессон эди. Мамла-
кат Президенти Крессонни сўл ҳукумат ва партия ичида бирликни 
сақлайдиган ҳаракатчан шахс сифатида баҳолаб, 1991 йил 15 майда 
унга премьер-министрлик лавозимини топширди. Эдита Крессон хо-
ним такаббурлик билан Франция саноатини ривожлантириш дасту-
рини илгари сурди. Унинг баъзи ғоялари голлчиларнинг бундан ўн 
йиллар олдинги қуруқ сафсатасининг такрорланиши эди. Крессон 
юқори технологияга эга бўлган саноат тармоқларини ва французлар-
нинг Европа ҳамда учинчи дунё мамлакатлари билан олиб бораёт-
ган агрессив савдо экспансиясини ҳимоя қилиш сиёсатини қўллаб-
қувватлади. Бироқ Крессондан француз “темир хоним”и чиқмади. 
1991 йил охирида унинг рейтинги 20% га тушиб кетди. Президент 
Миттераннинг ҳам рейтинги 25% га тушди. 1992 йил январида ФСП 
раҳбарлигига Л. Фабиусниниг келиши ҳам партиянинг обрўсини 
сақлаб қола олмади. 
1992 йил мартдаги
муниципаль сайловларда социалистлар фақат 
18% овоз олди, холос. 1990 йилда “Франция учун иттифоқ” конфе-
дерациясига бирлашган СФД ва ОПР ўнг блоки сайловчилар овози-
нинг 30% ини, коммунистлар 8% ини олдилар. 
1993 йил мартида Миллий Мажлисга сайловлар бўлиб ўтди. 
Сайловда ўнглар ишонарли ғалабани қўлга киритди. 577 мандатдан 
484 тасини ўнг партиялар (ОПР – 247, СФД – 213, уларни қўллаб-
қувватлаган группалар–24 мандат) эгаллади. Миллий Мажлисда 
ФСП – 54, ФКП 26 мандатга эга бўлдилар. 
1993 йил Парламентга бўлган сайловларда ҳам ўнглар ғалаба 
қилди ва Эдуард Баладюр бошчилигида ҳукумат тузилди. Бала-
дюр ишсизликка қарши кураш ва синиш ёқасида турган ижтимоий 
суғуртани сақлаб қолишни ҳукуматнинг вазифаси деб билди. Моли-
явий базани мустаҳкамлаш учун давлат заёми чиқарилди, натижада 
110 млрд франк маблағ йиғилди. Бензин ва спиртли ичимликларга 
эгри солиқлар оширилди. “Ижтимоий эҳтиёжлар” (барча даромад-
ларни кўзда тутган) солиғи жорий қилинди. Ҳукумат идораларида 
ишлаётганларга сарфланаётган маблағни тежаш компанияси ва ху-


172
сусийлаштириш ишлари бошланди. 1993 йилдан давлат сектори-
даги анчагина корхоналар хусусийлаштирилди. Ҳукумат Европа 
Иттифоқидан бўлган хорижий сармоячиларнинг акцияларни сотиб 
олишига йўл очиб берди. Бу эса чет эл сармояларининг мамлакат 
ичкарисига кириб келишига имконият яратди. Кўрилган барча чо-
ра-тадбирлар туфайли давлат бюджетидаги танқисликнинг камайи-
шига ва янги иш ўринларининг яратилишига олиб келди. Ҳукумат 
мамлакатга иммигрантларнинг кириб келишининг олдини олиш чо-
раларини кўрди. Иммигрантларнинг ноқонуний равишда иш жойла-
рини эгаллаб олишларига қарши кураш олиб борди. Баладюрнинг 
бу сиёсати мамлакатда кенг омма томонидан қўллаб-қувватланди. 
Ҳукуматнинг қўллаб-қувватланиши иқтисодий ўсишда ҳам акс этди. 
1994 йилда инфляция йиллик даражаси 1,8% га пасайди, ишсиз-
лик камайди, Ялпи ички маҳсулот 2,9% га ўсди, бюджет танқислиги 
пасайди. Баладюр Президентликка асосий даъвогарлардан бири 
бўлиб қолди. 
1995 йили Президентликка сайловнинг биринчи тури бўлиб, унда 
ўнглар номзоди Жоспен 23,3% овоз олди. Сайловнинг иккинчи тури 
Ширак билан Баладюр ўртасида бўлиб, Ширак – 20,6%, Баладюр 
18,5% овоз олди ва қийинчилик билан Ж. Ширак Президентлик ла-
возимини эгаллади. 
1997 йил май-июн ойларида Парламентга сайловлар бўлиб ўтди. 
Сайловда ўнг партиялар қаттиқ мағлубиятга учрадилар. Социалист-
лар лидери Л. Жоспен бошчилигидаги сўллар ғалаба қилиб, 252 
депутатлик мандати (коммунистлар – 39, экологлар – 7) билан Пар-
ламент ва ҳукуматда кўпчилик ўринни эгаллашди. Л. Жоспен бош-
чилигидаги “пушти-қизил-яшил”лар иттифоқи ҳаракатчан ва ишчан 
чиқди. 1997 йили ўнглар қаршилигига қарамай, Жоспен йирик кор-
хоналарнинг даромадига солинадиган солиқлар миқдорини 15% га 
оширди. 1997 йил натижаларига кўра, саноат ишлаб чиқариши 1996 
йилги 1,7% кўрсаткичга қарши ўлароқ 6,7% ўсишга эришилди. 2000 
йили 35 соатлик иш куни тўғрисида қонун кучга кирди. Бунинг на-
тижасида 100 минг ўринли иш жойлари яратилди. Ишсизлар сонини 
10% га қисқартиришга эришилди. 
ХХ аср 90- йиллари охирида Франциянинг сиёсий ҳаётида бир 
қанча шов-шувли жанжаллар бўлиб ўтди. Ф. Миттераннинг қонунга 
хилоф равишда сиёсий рақибларнинг телефондаги гапларини ёзиб 
олиш тўғрисида буйруқ берганлиги маълум бўлди. Миттеранчи Му-
дофаа вазири Шарль Эрню Болгария, Руминия ва СССРга хизмат 


173
қилаётган жосус сифатида фош қилинди. 2000 йил декабрида Мит-
тераннинг ўғли Жан Кристоф халқаро савдодаги фирибгарлиги учун 
турмага ташланди. 2001 йил январида Миттераннинг дўсти – Ташқи 
ишлар вазири Ролан Дюма порахўрликда айбланиб, суд қилинди. 
ФКП лидерлари Ж. Марше ва Р. Юлар партияни яширин равишда 
маблағ билан таъминлаб туришда айбланиб, суд қилинди. 
2002 йилнинг 5 май куни Францияда Президентлик учун узоқ да-
вом этган сайловолди кураш ўз ниҳоясига етди. Сайлов натижаси, 
хусусан, амалдаги Президент Ж. Ширак 82% дан ортиқ овоз олиб, 
мамлакатни яна беш йил бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўнглар 
номзоди Ле Пен мағлубиятга учради. Тўғри биринчи босқичда Ле 
Пен маълум муваффақиятга эришганди. Телемулоқотларда рақиблар 
бир-бирларини танқид қилиш, таъбир жоиз бўлса, “томорқасига тош 
отиш” билан ҳам машғул бўлишди. Бу – Франция сайлов тизими 
учун табиий бир ҳол. Икки номзод ўртасидаги курашда уларнинг 
сайловчиларга берган сайловолди ваъдалари ҳам муҳим аҳамият 
касб этди. Франция халқи тажрибали сиёсатчи бўлган Жак Ширакни 
танлади. 
2007 йил 6 май куни Францияда навбатдаги Президентлик сай-
ловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу сафар сўллар номзоди 
социалист Сеголен Руаял хоним ўнглар номзоди Никола Саркози-
га қарши турди. Иккинчи босқичда сайловчиларнинг 53% овозини 
олган Н. Саркози мамлакат Президенти этиб сайланди. Либерал 
йўналишдаги ўнг кучлар номзодининг ғалабаси узоқ йиллардан 
бери иқтисодиётда кенг қамровли ислоҳотлар ўтказилишини кута-
ётган қатламнинг муваффақияти бўлди. Янги давлат раҳбари мам-
лакатда радикал ва ҳатто жиддий ўзгаришларни амалга оширишга 
киришди. У, бу билан турғунликни бошидан кечираётган Франци-
яни яна жаҳондаги рақобатбардош мамлакатлардан бирига айлан-
тириш ниятида эканлигини кўрсатди. Мутахассисларнинг фикри-
ча, Жак Ширак, ҳақиқатан ҳам, ўз ворисига мураккаб вазиятдаги 
мамлакатни қолдирди. Бунинг устига, 2008 йил ёзидан бошланган 
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мураккаб вазиятни янада 
оғирлаштирди. Бир томондан, Франция ижтимоий тизими ўта ривож-
ланган, иқтисодий тараққиёт бўйича дунёда бешинчи ўринда турса-
да, давлатчиликнинг ижтимоий соҳага йўналтирилганлиги жамият 
зиммасига йил сайин оғир юк бўлиб тушяпти. Молиявий институт-
лар маълумотига қараганда, ижтимоий таъминотга берилаётган бу 
қадар катта эътибор иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини издан 


174
чиқаряпти. Иккинчидан, Ғарбий Европанинг етакчи мамлакати савдо
тақчиллигидан азият чекмоқдаки, оқибатда миллий иқтисодиётнинг 
ўсиши Европа Иттифоқидаги айрим мамлакатлар билан солиштир-
ганда, унча катта эмаслиги сезилиб қолмоқда. Учинчидан, Франци-
ядаги ишсизлик даражаси ривожланган мамлакатлар орасида энг 
юқори бўлиб, ишлаш қобилиятига эга ёшдагиларнинг атиги 68% и 
доимий иш билан таъминланган. Ишсизлик даражаси 2010 йилда 
10% дан ошиб кетди. Тўртинчидан, бюджетдаги тақчиллик, франк-
нинг қадрсизланиб бориши ва солиқларнинг оғир юки мамлакат 
иқтисодиётини оғир аҳволга солиб қўйди. Бироқ, шунга қарамай, 
Франция Европа қитъасидаги энг кучли иқтисодиётга эга иккинчи 
мамлакат ҳисобланиб, жаҳонда ЯИМ салмоғи жиҳатидан бешинчи 
ўринни эгаллаб келмоқда. Франциянинг иқтисодий ўсиш суръати 
ЕИнинг ўртача кўрсаткичидан юқори. Европанинг юқори техно-
логик ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланган Франция 
мудофаа, аэрокосмик техника ва электроника соҳаларида Ғарбий 
Европа саноати ютуқларини ўзида мужассам этди. Франция ядро-
энергетик технологиялар ва атом электростанция экспорти бўйича 
ҳам дунёда етакчи мамлакатлардан биридир. Франция ўзининг ил-
мий-техника ютуқлари: замонавий авиация, ўта тезюрар поездлари, 
биринчи классли “Рено”, “Ситроен”, “Пежо” автомобиллари, илғор 
кемасозлик саноати билан ҳам ажралиб туради. 
ХХI асрнинг бошларида дунё миқёсида яратилган замонавий тех-
ника ва технологияларнинг 5,1% и Франция ҳиссасига тўғри келади. 
Франция аҳолисининг 6% и қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. 
Ишлаб чиқариш техникалари билан яхши қуролланганлик ва агрокимё 
фани ютуқларини жорий этиш туфайли мамлакат аҳолиси қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари билан тўла таъминланган, ҳатто чорвачилик 
маҳсулотлари экспортга жўнатилади. Аҳолининг 85% ини ёлланма 
меҳнат кишилари: ишчилар, хизматчилар, зиёлилар ташкил этади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish