Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


ХХ асрнинг 80- йилларида Франциянинг ташқи сиёсати



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

ХХ асрнинг 80- йилларида Франциянинг ташқи сиёсати
Ф. Миттеран ҳокимият тепасига келгандан сўнг, биринчи нав-
батда, Франциянинг ғарбий блок ва АҚШ билан муносабатлари-
ни яхшилашга киришди. Франциянинг НАТО билан ҳамкорлиги 


170
сезиларли даражада фаоллашди. 1982–1983 йилларда АҚШ билан 
Франциянинг ажраладиган бош қисмларга (каллакларга) эга раке-
талари ва нейтрон қуроллари учун зарур бўлган замонавий компю-
тер технологияларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик битимлари 
тузилди. Ф. Миттеран АҚШнинг ўрта масофага мўлжалланган ядро 
ракеталарининг Европага жойлаштирилишини қўллаб-қувватлади. 
1983 йилда Франциянинг ташаббуси билан Парижда НАТОнинг 
Кенгаши бўлиб ўтди ва Франция бир йилга унинг раиси бўлди. 
Франциянинг СССР билан муносабатларига совуқлик тушди. У со-
вет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини, Поль-
шада ҳарбий режимнинг бекор қилинишини, совет қуролларининг 
қисқартирилишини талаб қилди ва Шарқий Европага совет раке-
таларининг жойлаштирилишини қоралади. Франциянинг атлантик 
иттифоқ йўлидан бориши ва Араб–Исроил можароларида Исроилни 
қўллаб-қувватлаши, хусусан, Исроилнинг Жўлон тепалигини аннек-
ция қилганлигининг Франция томонидан тан олиниши Сурия билан 
муносабатларининг ёмонлашувига олиб келди. 1983 йилда Франция 
АҚШнинг Ливанга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисидаги 
таклифига қўшилди. 
1984 йилдан Франция ташқи сиёсатида жиддий ўзгаришлар 
бўлди. Миттеран 1984 йили Исроилни сиёсий жиҳатдан қўллаб-
қувватлашдан воз кечди. У Ливандан тинчликпарвар кучларини 
чиқариб кетди. 1984 йили Миттеран расмий ташриф билан Москва-
га келди. М. Горбачев ҳам 1985 йилда Парижга борди. Парижда со-
вет-француз ҳамкорлигига бағишланган “катта комиссия” сессияси 
бўлиб ўтди. 
Франция 1984–85- йилларда Европа Иттифоқининг кенгайиши 
ташаббуси билан чиқди, натижада Европа иқтисодий ҳамжамиятига 
Испания билан Португалия аъзоликка қабул қилинди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish