2- §. Иккинчи жаҳон урушидан кейин
Германиянинг бўлиб юборилиши
Урушдан кейин Германия масаласи
Урушдан кейин
Германия масаласи Гитлер Германиясига
қарши тузилган коалиция давлатларининг диққат марказида тур-
ган асосий масалалардан бири бўлди. Кун тартибида уруш айб-
дорларини ҳаққоний жазолаш ва дунё ҳамжамиятини келажакда
Германия томонидан вужудга келиши мумкин бўлган навбатда-
ги тажовуздан халос этиш масалалари турарди. 1941 йил декаб-
рида Москвада бўлган Совет–Англия музокараларидаёқ иккала
томон рейх ҳудудининг бир қисмини тақсимлаш, яъни Австрия
мустақиллигини тиклаш, Шарқий Пруссияни Польшага, Судет ви-
лоятини Чехословакияга қайтариб бериш ҳамда Рейн вилояти ва
Боварияда мустақил давлатлар барпо этиш масалалари муҳокама
қилинган эди. АҚШ маъмуриятида эса Германияни парчалаб юбо-
риш ғоясининг тарафдорлари билан бирга, унга қарши турувчилар
ҳам бор эди. 1943 йил 19–30 октябрдаги Москва конференциясида
187
АҚШ “Германия таслим бўлишининг асосий принциплари” номли
ҳужжатни тақдим этди. Унда гап янги Германияда Пруссия таъси-
рини сусайтириш, Германияни бўлиб юбориш ғояси илгари сурил-
ди. СССР бунга қарши чиқди.
1943 йилнинг 28 ноябр–1 декабридаги Теҳрон Конференция-
сида АҚШ ва Англия давлатлари бошлиқлари Германия масаласи-
га янада шафқатсизлик билан ёндашди. АҚШ Германияни бешта
мухтор давлатга бўлишни, Англия эса Германия жанубий вилоят-
ларини “Дунай Федерацияси” таркибига киритишни таклиф қилди
яъни Австрия ва Венгрия билан биргаликда тузиладиган Дунай
Федерациясига қўшиш таклиф қилинган эди. Бу масалада Сталин-
нинг фикри бошқача эди. У Германияни парчалаш олмон миллат-
чилиги ва реваншизмининг янада кучайишига олиб келади, шунинг
учун Германия бўлинмас ягона давлат бўлиши керак деган фикрда
қолди. 1944 йил 15 январда Британия Ҳукумати томонидан Герма-
нияни оккупация зоналарига (ҳудудларига) бўлиш режаси таклиф
қилинди. Унда илк бор келажакда ГФР ва ГДР чегарасига айланган
чизиқ аниқ кўрсатилган эди. 1944 йил октябрдаги Квебек (Канада)
конференциясида Черчилл АҚШ Молия вазири Генри Моргентау то-
монидан Германияга нисбатан ишлаб чиқилган режани илгари сур-
ди. Бу режада Германияни ҳудудий жиҳатдан бўлиб юбориш, унинг
саноат салоҳиятини сусайтириш ва қаттиқ халқаро назорат остида
аграр ишлаб чиқаришни рағбатлантириш кўзда тутилган эди. Фақат
уруш тугаши арафасида АҚШ ва Буюк Британиянинг Германияга
нисбатан сиёсати бироз юмшади. 1945 йил 4–12 февралдаги Ялта
конференциясида АҚШнинг Германияни 5 қисмга, Англиянинг Гер-
манияни 3 қисмга бўлиш тўғрисидаги таклифлари кун тартибидан
олиб ташланди ва урушдан кейинги Германияга ягона давлат сифа-
тида қараш тўғрисида битимга келинди. Конференцияда Германия-
ни зоналар бўйича оккупация қилиш, яъни Германияни оккупацион
зоналарга бўлиш, Франция учун ҳам зона ажратиб бериш, Берлинга
уч давлат қўшинларини киритиш, Германия устидан маъмурий на-
зорат ишларини иттифоқчи давлатларнинг оккупацион қўшинлар
қўмондонларидан иборат Олий назорат органига топшириш
мўлжалланди. Конференцияда герман милитаризми ва нацизмини
битириш, Германияни демократлаштириш, Германиянинг ҳарбий
саноат куч-қудратини йўқ қилиш, ҳарбий жиноятчиларни жазолаш,
Германия етказган зарарларни ундириб олиш ҳақида мажбуриятлар
олинди.
188
Германия масаласи 1945 йил 17 июлдан 2 августгача Потсдам-
да бўлиб ўтган конференцияда узил-кесил ҳал этилди. Конференция
Германия мағлубияти тўғрисидаги Декларацияни ва Ялтада ишлаб
чиқилган Германияга нисбатан сиёсат тамойиллари кўрсатилган
Коммюникени тасдиқлади. Германия, шу жумладан, Берлин ҳам 4 та
оккупация зоналарига ажратилди. Бунда совет оккупация зонаси Гер-
мания ҳудудининг 40% ини, аҳолисининг 30% ини, ишлаб чиқариш
салоҳиятининг 33% ини ўз ичига оларди. Тартибга солиш, Германия
ва унинг иттифоқчилари билан сулҳ шартномаларини ишлаб чиқиш
учун бешта давлат (СССР, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Хитой)
Ташқи ишлар вазирлари Иттифоқ Кенгаши, Бош қўмондонлар Назо-
рат Кенгаши ҳамда Берлинда иттифоқчиларнинг қўшма комендату-
раси ташкил қилинди. Германиянинг иқтисодий бирлигини ва олмон
халқининг ягона демократик давлат тузиш ҳуқуқини сақлаб қолиш
тамойили қатъий белгиланди. Аммо шу нарсага эътибор бериш ке-
ракки, Потсдам келишуви матнига “Ғарбий минтақалар” деган ту-
шунча аллақачон киритилган эди. Потсдам конференцияси Герма-
ниянинг янги чегараларини белгилади: Шарқий Пруссия СССРга
берилди, Одергача бўлган ҳудуд ва Ғарбий Нейсе Польшага, Судет
вилояти Чехословакияга қайтарилди, Австрия мустақиллиги тиклан-
ди. Польша, Чехословакия ва Венгрияда яшовчи олмонлар мажбуран
Германияга кўчирилди.
Товон (репарация) ҳажми ва манбалари тўғрисидаги масала баҳс-
мунозараларга сабаб бўлди. Оқибатда АҚШ делегацияси таклифи
қабул қилинди. Унга кўра, ҳар бир ҳукумат ўз оккупация зонаси-
дан ва Германиянинг ташқаридаги маблағлари (Болгария, Венгрия,
Руминия, Финляндия, Австрия) ҳисобидан товон ундириши керак
эди. СССР Германиядан Ғарб мамлакатлари фойдасига ундирилган
олтиндан воз кечди, аммо Ғарбий оккупация зоналардаги саноат
жиҳозларининг 10% ига эга бўлди. Германия флоти СССР, АҚШ ва
Буюк Британия ўртасида тенг бўлиб олинди. Товон тўловларининг
аниқ суммаси белгиланмади, чунки Британия ва АҚШ давлатлари
Германиянинг СССР талабини қондира олишига кўзи етмади. СССР,
АҚШ, Буюк Британия ва Франция Бош қўмондонларидан иборат
Иттифоқчилар Назорат Кенгаши (СНС) 1945 йилнинг июн ойида
ташкил қилинди. Иттифоқчилар Назорат Кенгаши ўз фаолиятининг
биринчи ойларида Потсдам конференцияси қарорларига аниқлик
киритувчи “Вермахтга барҳам бериш”, “Олмон ярим ҳарбий ташки-
лотларини тарқатиб юбориш”, “Германияда ҳарбий қурилишларни
189
таъқиқлаш тўғрисида”ги Қарорларни қабул қилди. Иттифоқчилар
Назорат Кенгаши Германия ҳудудида ҳокимиятни тўла қўлга олди.
Унинг қарорлари ҳар бир томоннинг вето ҳуқуқидан фойдалани-
ши кўзда тутилган ҳолда консенсус (ҳамжиҳатлик) асосида қабул
қилинар эди. Аммо оккупация зоналарида маъмурий бошқариш
мустақил амалга оширилар эди. Оккупацион ҳукуматлар назорати
остида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ва олмон сиёсий партияла-
ри тиклана бошланди. Ягона Германия Ҳукуматини барпо этишга
илк қадам сифатида марказий бошқармаларни (молия, транспорт,
ташқи савдо ва саноат бошқармалари) тузиш ишлари бошланди. Бу
бошқармалар Иттифоқчилар Назорат Кенгаши назорати остида фао-
лият кўрсатиши кўзда тутилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |