202
мания Социал-демократик партияси (ГСДП) каби етакчи партиялари
ҳамфикр эдилар. Конституциявий тамойилларнинг
асосини эркин-
лик ва ижтимоий жавобгарлик ғоялари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ва индивидуализмни чеклаш,
миллатни умумий ижобий
мақсадлар ва манфаатларга эга бўлган ҳақиқий ижтимоий организм
деб эътироф этиш, фуқаролик жамиятини бошқаришда давлат роли-
нинг ошганлиги ва, шу билан биргаликда, унинг синфий ёки ирқий
ҳукмронлик воситаси эмаслигини эътироф этиш ташкил қиларди.
Конституциявий назорат кўлами ижтимоий муносабатларнинг асо-
сий ва муҳим турларини, хусусан, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва
ташқи сиёсий муносабатларни қамраб олди. Ҳар бир индивиднинг
тўлақонли ривожланиши учун шароит яратиш заруратини эътироф
этган олмон конституционализми инсон ва жамиятнинг ҳуқуқ ва
бурчларининг ажралмаслигига таянарди. У давлатни эркинлик, адо-
лат, бирдамлик каби таянч қадриятлар асосида тузилган ҳамжамият
деб эътироф қиларди.
ГФРнинг Асосий Қонуни демократик ва ижтимоий федератив
давлат тузишни мақсад қилиб олди.
Конституциянинг биринчи
бўлимида инсон ҳуқуқлари, жумладан, инсоннинг яшаш ва шахсий
дахлсизлиги, эътиқод ва виждон эркинлиги, сайловларда қатнашиш
ва иттифоқларга бирлашиши, ҳаракатланиш ва касб танлаш, адолат
соҳасидаги дахлсиз ҳуқуқлари мустаҳкамланган эди. Конституцияда
давлат махсус жавобгар бўлган соҳалар деб никоҳ, оила ва таълим
тизими белгиланди. Конституцион тузумни қулатишга қаратилган
ҳар қандай уринишга қарши курашиш олмон халқи зиммасидаги
муқаддас бурч деб белгиланди.
Германия Федератив Республикаси 9 та земелдан ташкил топди
(ГФРда ҳар бир федератив ҳудуд земель деб номланади). Ғарбий
Берлин мухториятини сақлаб қолди, аммо Ғарбий Германия Парла-
ментида ўз вакилларига эга эди; Саар вилояти 1957 йилда 10- земель
бўлиб федерацияга кирди. Федерациянинг ҳар бир субъектига ўз конс-
титуциясига, вакиллик ва бошқарув органларига, ўз қонунчилигига
эга бўлиш ҳуқуқи берилди. Федерация ва земелнинг ҳуқуқ ва вако-
латлари аниқ белгилаб қўйилган эди. Асосий Қонун федерациянинг
амал қилувчи ва “рақобат қилувчи қонунчилик” доираларини аниқ
белгилаб берди. Федератив қонунлар доирасига ташқи сиёсат, му-
дофаа, фуқаролик
институти, ҳаракат эркинлиги, молия,
божхона
ва савдо ҳуқуқлари кирди. Земеллар бу соҳаларда фақат федерация
Конституцияси доирасида ўз қонунларига эга бўлишлари мумкин
203
эди. Марказий ҳокимият тузилмаси: Парламент, Президент ва Канц-
лер бошчилигидаги федерал ҳукуматдан иборат бўлди. Парламент
олий ҳокимият органи бўлиб, иккита палатадан: фуқаролар томони-
дан сайланувчи Бундестаг (Федерал Совет) ва земеллар ҳукуматлари
томонидан тайинланувчи Бундесрат (Федерал Кенгаш)дан
иборат
бўлди.
Асосий Қонунга кўра, республика Президенти Бундестаг аъзола-
ри ва тенг сондаги земель ландтаглари томонидан сайланган депу-
татлардан иборат махсус орган – Федерал Мажлис томонидан сай-
ланади. Президент фақатгина вакиллик ва ташкилотчилик ваколат-
ларига (вето ҳуқуқисиз) эга бўлди. Канцлер сайлови ҳам, Канцлерга
ишончсизлик вотуми билдириш ҳам (бу ҳукуматнинг истеъфога
чиқишига олиб келади) Бундестаг ихтиёридадир.
Конституцияга
кўра, федерал Канцлер бутун ижро этувчи ҳокимиятга, жумладан,
ҳукумат таркибини тайинлаш ва қонун чиқарувчилик ташаббу-
си билан чиқиш ҳуқуқига эга. Канцлер Бундестагда муҳим қонун
лойиҳалари муҳокамасида ўзига ишонч вотуми масаласини қўйиши
ва ишончсизлик билдирилган вазиятда Президент орқали Парла-
ментни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Канцлер,
сайлов тартиби-
га кўра, Парламентдаги кўпчилик вакилидир ва, албатта, энг йирик
партия раҳбари ҳамдир. У кенг ҳокимият ваколатларига эга. Шу са-
бабли ГФР давлат тизими Канцлер республикаси номини олди.
Do'stlaringiz bilan baham: