ГФР К. Аденауэрнинг Канцлерлиги даврида
ГФРда конституциявий тузумнинг самарали ютуқларга эриши-
шида мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ёрдам берди. 1949 йил-
нинг 14 августида Бундестагда бўлиб ўтган биринчи сайловлар
қуйидаги сиёсий кучларнинг устунлигини кўрсатди. Христиан де-
мократик союз (ХДС) 25,2% овоз билан 115 мандатга эга бўлиб,
Христиан социал союз (ХСС) билан бирга 5,8% овоз билан 24
мандатга эга бўлиб, Парламентда кўпчиликни ташкил этди. Му-
холифатдаги Германия Социал-демократик партиясини сайлов-
чиларнинг 29,2% и (131 мандат) қўллаб-қувватлашди. Эркин де-
мократик партия (ЭДП) 11,2% овоз билан 52 мандатга эга бўлиб,
коалиция ҳукумат таркибига кирди ва “учинчи куч”га айланди.
12 сентябрда мамлакат Президентлигига Озод демократик партия
(ОДП) раҳбари Т. Хейс сайланди, 15 сентябрда эса К. Аденауэр фе-
дерал Канцлер лавозимини эгаллади.
204
Христиан демократларнинг мафкуравий концепцияси ГФРнинг
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг асосий йўна-
лишларини белгилади. 1953 йил Парламент сайловлари арафаси-
да қабул қилинган ХДСнинг Гамбург дастурида Ғарбий Германия
давлатида конституциявий-ҳуқуқий тузумнинг ва социал бозор
хўжалигининг асосий тамойиллари олмон халқи моддий ва маъ-
навий тикланишига йўналтирилганлиги белгилаб қўйилди. ХДС
раҳбарияти қатъий равишда антикоммунистик кайфиятда бўлиб,
Шарқий Германия давлатини тан олмаслик, Шимолий Атлантика
Иттифоқи ва Европадаги интеграцион жараёнлар билан яқиндан
ҳамкорлик қилиш йўлини танлади. К. Аденауэр раҳбарлигида ХДС
1953, 1957, 1961 йиллардаги Парламент сайловларида ғолиб чиқди
ва ҳақли равишда (36% овоз ва 191 мандат, 39,7% овоз ва 217 мандат,
35,8% овоз ва 192 мандат)га эга бўлди. ХДС/ХСС блоки Парламент-
да ягона фракцияни ташкил этиб, бирлашган сиёсат олиб борди.
Муросасиз К. Шумахер раҳбарлик қилган Германия Социал-
демократик партияси (ГСДП) “принципиал мухолифат”га айлан-
ди. Социал-демократлар бозор муносабатларига қарши чиқиб,
иқтисодиётда ижтимоий ташаббусни кучайтиришга даъват этарди.
Ташқи сиёсатда эса ГСДП Аденауэр ҳукуматининг антикоммунис-
тик йўлини қўллаб-қувватлар, аммо ягона Германияни барпо этишни
кечиктирувчи ҳар бир қадамни қоралар эди. К. Шумахер Аденауэр
ҳукуматининг Ғарбий Германиянинг тўла суверенитети тикланмас-
дан туриб, уни қайта қуроллантириш, Шимолий Атлантика блоки-
нинг ҳарбий-сиёсий тузилмаларига киритиш, Ғарбий Европадаги
интеграция жараёнларига жалб этишга бўлган уринишларига шубҳа
билан қарар эди. Германия Социал-демократик партияси (ГСДП)
1953 йилги Парламентга бўлган сайловларда 28,8% овоз билан 169
мандатга, 1961 йилда 36,2% овоз олиб, 190 мандатга эга бўлди.
1960 йили партия раҳбарлигига Ғарбий Берлин бургомистри Вилли
Брандт сайланди. Ғарбий Германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг
ўзаро бирлашиши сиёсий радикализм, энг аввало, сўл радикализга
қарши кураш билан бирга давом этди. Германия Коммунистик пар-
тиясига (ГКП) Шарқий Германия тузуми ва совет махсус хизматлари
билан чамбарчас боғлиқ бўлган экстремистик партия деб қаралди.
1951 йилда давлатга қарши сиёсий ҳаракатлар учун жазо қўллаш
қонуни қабул қилинди. Бир йилдан сўнг Конституцион суд неона-
цистик социалистик партияни таъқиқлади. Коммунистик ташкилот-
лар, Совет–Германия дўстлик жамиятлари фаолияти қаттиқ назорат
205
остига олинди. 1956 йилда ГКП Конституцияга зид ташкилот сифа-
тида бутунлай таъқиқланди.
Аденауэрнинг сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, Ғарбий
Германияда ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам ҳудудий асосини
яратишга бўлган уринишлари муваффақиятли бўлди. Тажрибали
ҳуқуқшунос ва администратор, қатъий ва талабчан сиёсатчи бўлган
Аденауэр Бонн ҳукумати фаолиятига ниҳоятда ишчан ва тартибли
кўриниш бера олди. Барқарорлик ва мўътадилликка интилиш Аде-
науэр сиёсий услубининг ўзига хос хусусиятига айланди. Мақбул,
ниҳоятда самарали иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга бўлди. Аденауэр сиёсатининг идеологи Иқтисодиёт
вазири Людвиг Эрхард эди. Аденауэр ҳукумати мамлакатда амал-
га оширилаётган иқтисодий ислоҳотнинг энг мураккаб даври-
да (1949–1950 йилларда) қатъийлик кўрсатди. Пул миқдорининг
қисқартирилиши ва нархларнинг либераллаштирилиши аҳоли даро-
мадлари паст бўлган бир пайтда нархларнинг ошишига олиб келди.
Ишлаб чиқаришнинг қайта қурилиши эса ишсизликнинг ўсиши би-
лан бирга рўй берди. Аммо 1951 йилдаёқ яхши томонга ўзгариш се-
зила бошлади. 1952 йилда эса нархлар ўсиши тўхтади, ишсизлик ка-
мая бошлади. Кейинги йилларда кескин иқтисодий ўсиш рўй берди.
Йилига 9–10%, 1953–1956 йилларда эса йилига 10–15% гача ўсишга
эришилди. ГФР Ғарб мамлакатлари орасида саноат ишлаб чиқариши
бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди (фақатгина 1967 йилда Япо-
ния ГФРни учинчи ўринга тушириб қўйди). Катта экспорт туфай-
ли Англия, Франция ва Швеция давлатларини қўшиб ҳисоблаганда,
уларнинг умумий захирасига тенг олтин захира яратилди. Германия
маркаси Европада энг кучли пулга айланди. 50- йилларнинг охири-
да ишсизлик амалда йўқолди, аҳолининг реал даромадлари 3 баро-
бар ошди. “Олмон иқтисодий мўъжизаси”нинг бир қатор омиллари
мавжуд эди. Эрхард танлаган иқтисодий тизим (унда либерал бо-
зор механизми давлатнинг мақсадли солиқ ва кредит сиёсати би-
лан бирга амал қиларди) ўзининг самарали эканлигини исботлади.
Саноатдаги лобби (ўз нархларини ҳимоя қилиш) билан кўп йиллик
баҳс-мунозарадан сўнг, Эрхард монополияга қарши қонун қабул
қилинишига эришди, рақобатни чекловчи ҳар қандай шартномалар
бекор қилинди. Сармоя киритиш дастурларини амалга ошириш учун
“Маршалл режаси” асосида тузилган йирик молиявий фонд яратил-
ди. ГФРнинг 1955 йилда НАТОга аъзо бўлишига қадар ҳарбий ха-
ражатларнинг йўқлиги ҳамда хорижий сармоялар (3,5 млрд доллар)
206
оқими ҳам катта роль ўйнади. Уруш йилларида вайрон қилинган са-
ноатни тиклашга ҳамоҳанг равишда энг янги технологияларнинг жо-
рий этилиши ва олмон халқининг анъанавий бўлган юқори ишлаш
қобилияти ҳам меҳнат самарадорлигининг тез ўсишига олиб келди.
Ғарбий Германияда қишлоқ хўжалигининг муваффақиятли ривож-
ланиши 1941–1949 йилларда оккупацион ҳукуматлар ёрдами билан
амалга оширилган аграр ислоҳот натижаси эди. Ер-мулклари қайта
тақсимланди, ер фондининг катта қисми йирик ер эгаларидан оли-
ниб, ўрта ва кичик ер эгаларига берилди. Деҳқонлар меҳнатининг
механизациялаштирилиши ва электрлаштирилиши бу секторда иш-
лаб чиқаришнинг ўсишини таъминлади, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши тузилмаси ҳам ўзгарди. Энг нуфузли соҳа чорвачилик
бўлиб, бутун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 70% ини бера бош-
лади.
Нафақа фонди, уй-жой қурилиши, бепул ва имтиёзли таълим олиш
ҳамда касбий тайёргарлик тизимини кенгайтириш бўйича қўйилган
фаол қадамлар билан биргаликда, ишбилармонлар ва ишчилар
ўртасидаги тўғридан-тўғри муносабатларни рағбатлантиришга катта
эътибор берилди. Ҳукумат “Капитал меҳнатсиз, меҳнат эса капитал-
сиз мавжуд бўла олмайди” деган шиорни ўртага ташлади. 1952 йил-
даги “Корхоналарда ишчилар аҳволи тўғрисида”ги Қонунга ўра, иш
ҳафтаси 52 дан 46 соатга туширилди, ойлик маош эса урушдан ол-
дингига нисбатан ошди. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими алоҳида корхо-
надаги меҳнат стажига мос равишда турлича белгиланган эди. 1960
йилда “Ишлаётган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”
Қонун қабул қилинди, 1963 йилда барча меҳнаткашлар учун меҳнат
таътили белгиланди. Ҳукумат томонидан ишбилармонларга, ишчи-
ходимларга қўшимча тўловларни рағбатлантиришга қаратилган ва
оилавий даромад ҳамда болалар сонини ҳисобга олувчи солиқ им-
тиёзлари тизими ишлаб чиқилди. Ҳукуматнинг мазкур тадбир-чора-
лари иқтисодий ўсиш даврида унга мос равишда аҳоли сотиб олиш
қобилиятининг ўсишини таъминлади. Иқтисодий сиёсат ташаббу-
сини Эрхард қўлига берган Аденауэр ГФРнинг халқаро мавқеини
мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилди. Ташқи сиёсатдаги илк қадам
ГФРнинг Шимолий Атлантика блоки НАТОга қўшилиши бўлди.
“Совуқ уруш” шарофати туфайли Ғарбий Германия қисқа вақтда
босиб олинган, суверенитети чекланган мамлакатдан яқиндаги
ғолибларнинг фаол шеригига айланди. 1949 йилнинг ноябридаёқ
АҚШ, Буюк Британия, Франция ва ГФР Петерсберг Шартномаси-
207
ни имзолашди. Бу ҳужжат ГФРга мустақил равишда ташқи алоқалар
ўрнатиш, жумладан, халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш борасида
музокаралар олиб боришга имкон берди. 1950 йилда ГФР Европа
Кенгаши аъзосига айланди ва Европа интеграцияси лойиҳаларига
бағишланган музокараларда фаол қатнаша бошлади. Аденауэр Ва-
шингтон билан ўрнатилган алоқалардан Франциянинг тарихий
рақибига нисбатан шубҳаланишини бартараф этишда усталик билан
фойдаланди. У Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳарбий-сиёсий
бирлашиш ғояларини қувватлар ва бу ғояларнинг амалга ошири-
лишини Германия суверенитетининг тикланишига боғларди. Бу
борада энг муҳим эришиш, “Плевен режаси”га кўра, “Европа мудо-
фаа жамияти”ни тузиш ҳақидаги музокаралар бўлди. Бу лойиҳада
ГФРнинг қатнашишига 1952 йилда АҚШ, Англия, Франция ва ГФР
давлатлари ўртасида Боннда имзоланган ва оккупацион статутнинг
ўрнини босган шартноманинг имзоланишидан кейин йўл очилди.
Унда оккупацион режимнинг бекор қилиниши, ГФРга ички ва ташқи
ишларда мустақиллик бериш эътироф қилинганди. Бироқ АҚШ, Ан-
глия ва Франция Ғарбий Германия ҳудудида ўз қўшинларини сақлаб
туриш ҳамда Ғарбий Берлинни назорат қилиш ҳуқуқларини сақлаб
қолган эди.
1955 йилда ГФР Ҳукумати СССР билан муносабатларни нормал-
лаштиришга ҳаракат қилди. Иккала мамлакат ўртасида дипломатик
муносабатлар ўрнатилди, Аденауэр эса 1955 йилнинг сентябр ойи-
да Москвага расмий ташриф билан борди. Ғарбий Германиянинг
бу дипломатик ҳаракати халқаро миқёсда Германия муаммосини
ҳал қилишда ташаббусни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиш
билан изоҳланар эди. 1955 йили Женевада урушдан кейинги давр-
да илк бор АҚШ, Буюк Британия, Франция ва СССРнинг ҳукумат
бошлиқлари учрашуви бўлиб ўтди ва унда Германиянинг бирлашиш
истиқболлари муҳокама қилинди. Муҳокамалар боши берк кўчага
кириб қолганлиги сабабли, Германия муаммосини “олмон халқининг
миллий манфаатлари ва Европа хавфсизлигига мос равишда ҳал
этиш зарурлиги тўғрисида” Баёнот берилди. Аденауэрнинг Москва-
даги музокаралари ҳам ҳеч қандай ижобий натижа бермади. Тез ора-
да ГФР Шарқий Германияга зид бўлган энг қатъий чоралардан би-
рини амалга оширди. 1955 йилнинг декабр ойида “Хольштейн (ГФР
Ташқи ишлар вазирининг котиби) Доктринаси” қабул қилинди. Унга
кўра, ГФР ўзи билан алоқа ўрнатган давлатларни ГДРни тан олиш-
дан воз кечишга чақирди. Оқибатда ГФР 1957 йилда Югославия
208
билан, 1963 йилда Куба билан алоқаларни узди. 1961 йилдаги Бер-
лин инқирози ГФРнинг СССР билан муносабатларининг ниҳоятда
совуқлашишига олиб келди.
1955–1957 йилларда Саар муаммосининг мақбул ечими, яъни
унинг ГФРга қайтарилиши Франция билан яқинлашишга замин тай-
ёрлади. Бу мамлакатлар 1957 йилдаги Европа Ҳамжамиятини яра-
тиш тўғрисидаги Рим Шартномаларининг тайёрланиши ва имзола-
нишида катта роль ўйнади. Аденауэр Франция Президенти Шарль де
Голл билан яқин шахсий муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлди.
Иккала раҳбарнинг 1960 йилда Рамбуйе, 1962 йил июлида Парижда
учрашувлари ҳамда 1962 йил сентябридаги Ш. де Голлнинг ГФРга
тантанали ташрифи иккала мамлакатнинг стратегик иттифоқини
расмийлаштириш имконини берди. 1963 йил январ ойида Франция
ва ГФРнинг турли соҳаларда ҳамкорлик қилиши, ташқи сиёсатни
тартибга солиш, мамлакат раҳбарлари (камида бир йилда 2 марта) ва
ташқи ишлар ҳамда Мудофаа вазирлари (уч ойда бир марта) ишти-
рокида мунтазам маслаҳатлар олиб бориш тўғрисида Шартнома им-
золанди. Аденауэр Франция билан ҳамкорликда ГФРнинг халқаро
мавқеи тикланишини кўрарди ва у “Европанинг ҳеч қандай сиёса-
ти Франция иштирокисиз ёки Францияга қарши бўлмагани каби,
Германиясиз ёки Германияга қарши ҳам ҳеч қандай Европа сиёсати
бўлиши мумкин эмас”, – дер эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |