Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Социал-либераллар даври”
Вилли Брандт Ғарбий Германия ва Европа социал-демократияси 
етакчиси, ўтмишда нацистлар ҳукмронлиги даврида муҳожирликда 
яшаган журналист, урушдан кейин Ғарбий Берлин бургомистри 
ва сиёсатда олмонлар учун “ёқимли шамол” олиб келган шахс си-
фатида танилган эди. Брандт жамиятнинг муаммолари тўғрисида 
очиқчасига гапира бошлаган, сиёсатга ошкоралик ва ойдинлик 


213
руҳини олиб кирган ГФРнинг биринчи давлат раҳбарларидан эди. 
Ўзидан олдинги раҳбарларга хос консерватизм унга бегона эди ва 
ижтимоий ислоҳотларни жамият тараққиёти динамикасини таъмин-
лашнинг энг самарали усули деб ҳисобларди. 
Брандт 18 ёшдан ошган фуқароларга сайлов ҳуқуқини берувчи 
сайлов ислоҳоти ўтказди, олий таълим тизимини ислоҳ қилишни 
бошлади. 1971 йилда стипендия билан таъминлаш ва бепул таълим 
олиш, илмий даражаларни ҳимоя қилишга кўмаклашиш тўғрисида 
федерал қонунлар қабул қилинди. 1972 йилда қабул қилинган “Дав-
лат хизматида антиконституцион кучларга муносабат тўғрисида”ги 
Низомга мувофиқ, экстремистик (ўнг ёки сўл) кайфиятда бўлган 
шахсларга таълим муассасаларида ишлаш ҳамда бошқа ижтимоий 
лавозимларда ишлаш таъқиқланди. Брандт маъмурияти ижтимо-
ий ҳимоя дастурларини анча кенгайтирди. 1970 йилда болаларга 
ижтимоий тўловлар, кам таъминланган оилаларга уй-жойлар учун 
дотациялар ҳажмини ошириш тўғрисидаги қонунлар, 1971 йилда 
талабалар ва ўқитувчиларни мажбурий суғурта қилиш амалиётини 
кенгайтирувчи “Ижтимоий суғурта тизими тўғрисида”ги Қонун, 
1972 йилда “Нафақани ислоҳ қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул 
қилиндики, булар мамлакатда ҳаётида ижобий роль ўйнади. 
Капиталистик дунёдаги инфиляция туфайли ГФРда қатор 
қийинчиликлар юз берди. Саноатнинг ўсиш суръати секинлашди 
(масалан, 1969 йилда 13% га, 1970 йилда 5,7% га, 1971 йилда 1,6% 
га ўсди). Лекин саноат ишлаб чиқариши жиҳатидан дунёда АҚШдан 
кейинги иккинчи ўринда, Ғарбий Европада биринчи ўринда 
қолаверди. ГФРнинг дунёда саноат маҳсулотлари ҳиссаси 9,7% ни 
ташкил этди. Ташқи савдо ҳажми жиҳатидан дунёда АҚШдан кейин 
иккинчи ўринда турди. “Ислоҳотчи Канцлер” фикрича, Германия-
нинг хориж мамлакатлари билан муносабатларини тубдан янгилаш 
пайти келган эди. Брандт “Европа халқларининг олмонлар олди-
да тарихий қўрқуви”га барҳам берувчи инсонпарварлик маданий 
алоқаларни фаоллаштиришга катта эътибор берди. Ғарбий Герма-
ния дипломатияси, жумладан, Европа Ҳамжамияти таркибини яна-
да кенгайтириш, энг асосийси, Европа шарқида “кўприклар барпо 
этиш”дан иборат бўлиб қолди. 
Брандт ҳукумати СССР, Польша ва Чехословакия билан кенг 
музокаралар олиб борди. Бу музокаралар “Шарқий Шартномалар” 
(1970 йил 12 августдаги Москва Шартномаси, 1970 йил 7 декабрдаги 
Варшава Шартномаси, 1973 йил 11 декабрдаги Прага Шартномаси)


214
нинг имзоланиши билан якунланди. Бу Шартномалар иштирокчи-
лари урушдан кейинги чегараларнинг бузилмаслигини (жумладан, 
Одер-Нейсе дарёлари бўйлаб чегараларнинг ҳам) эътироф этар, 
ҳудудий даъволардан ва халқаро муносабатларда куч ишлатишдан 
воз кечишни кўзда тутар эди. 
1971 йил ноябрда Ғарбий Берлин мақоми бўйича, АҚШ, Фран-
ция, Буюк Британия ва СССР ўртасида тўрт томонлама Битим им-
золанди. 1972 йилда кучга кирган ва Ғарбий Берлин масаласида куч 
ишлатишдан воз кечишни, урушдан кейин тузилган Шартномалар 
асосида Ғарбий Берлин мақомини белгилашда катта аҳамиятга эга 
бўлди. Битимда Ғарбий Берлин ГФР ҳудудининг бир қисми эмас 
деб ҳисобланди. Бундан ташқари, Битимда транзит ҳаракатланиш, 
транспорт, телефон ва телеграф алоқалари масалалари ҳам кўриб 
чиқилди. Мазкур масалалар бўйича ГДР, Ғарбий Берлин ва ГФРнинг 
тегишли муассасалари ўртасида уч томонлама муносабатлар меха-
низми белгиланди. Ғарбий Берлин шаҳри хавфсизлиги ва мавқеига 
боғлиқ бўлмаган масалалар бўйича ГФР Ғарбий Берлин фуқаролари 
манфаатларини ҳимоя қилувчи ваколат ҳуқуқига эга бўлди. Аммо 
ГФР Ғарбий Берлин хавфсизлиги ва мавқеи билан боғлиқ масалалар-
га аралашмайдиган бўлди, бундай ҳолларда Ғарбий Берлин номидан 
халқаро миқёсда АҚШ, Буюк Британия ва Франция иш кўрадиган 
бўлди.
Ғарбий Берлин мавқеи бўйича муросали келишувнинг имзолани-
ши ГДР ва ГФР ўртасидаги муносабатлар асослари бўйича Шарт-
нома имзолашга туртки бўлди (1972 йил 21 декабр). ГДР Бонн 
ҳукумати томонидан суверен мустақил давлат деб тан олинди. Икка-
ла томон яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, су-
веренитет, чегаралар дахлсизлиги ва дискриминация (милий камси-
тиш) га йўл қўймаслик тамойилларига амал қиладиган бўлди. Шарт-
номада кўрсатилишича, бир олмон давлати иккинчиси номидан 
халқаро соҳада иш юрита олмайди. 1973 йилда ГДР ва ГФР БМТга 
аъзоликка қабул қилинди. Брандтнинг ташқи сиёсати мухолифат 
кучларнинг ғазабини қўзғатди Биринчи ҳужум 1972 йил 27 апрелда 
бўлиб ўтди, унда ХДС ва ХСС депутатлари Бундестагда Брандтга 
расмий ишончсизлик вотуми билдиришди ва Канцлер лавозимига 
христиан демократларнинг янги раҳбари Райнер Барцел номзодини 
таклиф этди. Аммо мухолифатчи кучлар ғалабаси учун икки овоз 
етмади. Бир кундан кейин бюджет лойиҳасини овозга қўйиш жараё-
нида овозлар тенглиги (247:247) кузатилди. Бундай вазиятда Брандт 


215
ўзининг Бундестагни тарқатиб юбориш ҳуқуқидан фойдаланди. 
Янги сайловлар 1972 йил 19 ноябрда рўй берди. Брандт коалиция-
сининг ишончли ғалабаси билан якунланди. ГСДПни сайловчилар-
нинг 45,8% и қўллаб-қувватлади ва бу уларга 230 та мандат тақдим 
этди. 8,4% овоз ва 41 мандатга эга бўлган Эркин демократик партия 
ўз мавқеини анча мустаҳкамлаб олди. Христиан демократик союз 
(ХДС) 35,2% овоз ва 177 мандатга, Христиан социал союз (ХСС) эса 
3,7% овоз ва 48 мандатга эга бўлди. 
Социал-либераллар коалицияси нуфузига таъсир қила олма-
ган мухолифат кучлар Канцлерга қарши шов-шувли айблов бош-
лаб юборди. Брандт таржимаи ҳолидаги турли далиллар, унинг 
обрўсизланган давлат ва жамоат арбоблари билан бўлган ўтмишдаги 
алоқалари муҳокама қилинди. Ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатда йўл 
қўйган хатолари ҳам муҳокама қилинди. Муаммо ечими Канцлер 
В. Брандт референти М. Гийомнинг ГДР махсус хизматлари агенти 
эканлиги фош бўлгандан кейин ўз ечимини топди. Тергов жараёни-
да В. Брандтнинг Норвегияга қилган расмий сафари вақтида Ги-
йом Брандтнинг қизлар билан учрашувини ташкил қилганлиги 
маълум бўлди. 1974 йил 5 майда Брандт истеъфо берди. Унинг 
жойини ГСДП вакили Гельмут Шмидт эгаллади. ЭДПнинг раҳбари 
ҳам ўзгарди. Шеель Президентликка сайлангандан сўнг, ЭДП партия 
раҳбари Ганс Дитрих Геншер бўлди. Ҳукуматда Геншер Вице-канц-
лер ва Ташқи ишлар вазири лавозимларини эгаллади. Социал-либе-
рал коалициянинг сиёсий раҳбарияти янада мўътадил ва прагматик 
характерга эга бўлди. “Темир канцлер” лақабини олган Шмидтнинг 
қаттиқ ва жиддий, раҳбарлик услуби ислоҳотчилик романтизми дав-
рини ўз ниҳоясига етказди. 
Шмидт ҳукуматининг фаолияти ниҳоятда мураккаб иқтисодий 
вазият даврига тўғри келди. 1974 йилдан Ғарбнинг етакчи мамла-
катларида бошланган иқтисодий инқироз ГФРга ҳам таъсир қилмай 
қолмади. 1974 йилда ГФРда ЯИМ 4% га, саноат ишлаб чиқариш 
даражаси 7,5% га пасайди. Ишсизлар 1,2 миллион кишидан ошди. 
Аммо 1975 йилдан вазият барқарорлашди, 1977 йилга келиб ГФР 
иқтисодиёти инқироздан олдинги даражадан ўтиб кетди. Умуман, 
инқироз йилларида ГФР Ғарбнинг бошқа етакчи мамлакатларига 
нисбатан камроқ зарар кўрди. Ғарбий Германия иқтисодиётининг 
самарадорлиги, шунингдек, ҳукуматнинг муваффақиятли саъй- 
ҳаракатлари бунга омил бўлди. 


216
Шмидтнинг инқирозга қарши дастурида саноатни тубдан струк-
туравий янгилаш, меҳнат муносабатларини яхшилаш, молия тизи-
мини мустаҳкамлаш кўзда тутилган эди. Ҳукумат давлат томонидан 
режалаштиришнинг кенг амалиётидан ва ва тўғридан-тўғри ишлаб 
чиқаришга маблағ қўйишдан воз кечди. Асосий эътибор эркин тад-
биркорликни рағбатлантиришга қаратилди (80- йилларнинг бош-
ларига келиб солиққа тортиш умумий даражаси чоракка камайди). 
Кичик ва ўрта бизнесни кредит орқали қўллаб-қувватлашга эътибор 
берилди. 70- йилларнинг ўрталарида ГФРда 1,9 миллионга яқин ки-
чик тадбиркорлар мавжуд бўлиб, ҳукумат сиёсати туфайли инқироз 
йилларида ҳам ўса борди. 1982 йилнинг бошида иш беришнинг янги 
тартиби жорий этилди, маоши фарқланувчи ва қаттиқ аттестация 
қоидаларига асосланган бешта малакавий категория (тоифа)лар таш-
кил қилинди. Ҳукумат ишсизларни иш билан таъминлаш тизимини 
яхшилашга ҳаракат қилди, аммо ишсизлик нафақасини оширишдан 
воз кечди. Бу йилларда ишсизлик даражаси ишга яроқли аҳолининг 
4–4,5% ини (1 миллион киши) ташкил этди. Бу кўрсаткич Ғарбнинг 
бошқа етакчи мамлакатларига нисбатан анча паст эди. 
1975 йилда “Бюджет тизимини яхшилаш тўғрисида” Қонун қабул 
қилинди. Унга кўра, ижтимоий дастурларга бюджетдан ажратилади-
ган харажатлар қисқартирилди. Нафақа ва суғурта фондларини мо-
лиялашда жисмоний шахсларнинг улуши ниҳоятда кучайди. Мамла-
катда молиявий тизимнинг барқарорлиги ҳукумат сиёсатининг энг 
устувор йўналиши бўлиб қолди. 70- йилларнинг иккинчи ярмида 
олтин-валюта захираларини кўпайтиришга қаратилган тадбирлар 
амалга оширилди. Натижада олтин захираси 40 миллиард маркани 
ташкил этди. АҚШ долларига нисбатан марка курси 1972–1979 йил-
ларда 85% га, француз франкига нисбатан 48% га, фунт стерлинг-
га нисбатан 98% га ошди. Марка халқаро ҳисоб-китобларнинг кенг 
тарқалган воситасига айланди ва турли мамлакатларнинг валюта за-
хираларидан жой олди. 
Глобал дунёвий сиёсат масалаларида Шмидт ҳукумати “муво-
занат стратегияси”га амал қилди. 1975 йилда ГФР Европада хавф-
сизлик ва ҳамкорлик бўйича Хельсинки йиғилиши қарорларига 
қўшилди. 1978 йилда Боннга СССР давлат бошлиғи Л. Брежнев 
ташриф буюрди, икки йилдан сўнг ГФР ҳукумат делегациясининг 
Москвага жавоб ташрифида эса иккала мамлакат ўртасида илк бор 
ҳамкорлик тўғрисида узоқ муддатли Шартнома имзоланди. Шмидт 
бир вақтнинг ўзида АҚШ билан ҳам яқинлашишга ҳаракат қилди. 


217
1974 йилда НАТОнинг Брюссельдаги сессияси томонидан ҳарбий 
блок доирасида янада тенг ҳуқуқли шерик бўлишга эришишни 
кўзда тутилган Атлантик муносабатлар тўғрисида янги Декларация-
нинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. 1976 йилда ГФР ўз 
ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий қисмлар таъминоти учун берила-
диган тўловларни тўхтатишга эришди. 
Шарқий Европа мамлакатлари ҳудудида “СС–20” типидаги совет 
ракеталарининг жойлаштирилишидан сўнг, ГФР НАТОнинг ядро 
қуролларини янгилашни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этди. 
Бироқ натижа Ғарбий Германия дипломатияси кутганидан ошиб туш-
ди. АҚШ Ғарбий Европада ўрта ва кичик масофали ядро ракеталар-
нинг янги синфини жойлаштиришни талаб қила бошлади. Натижада 
НАТОнинг 1979 йилги Брюссель сессиясида қарор қабул қилинди. 
Қарорда Ғарбий Германия ҳудудида АҚШнинг 108 та “Першинг–2” 
ва 96 та қанотли ракеталарини жойлаштириш кўзда тутилди. 1979 
йил охирига келиб халқаро вазият янада кескинлашди. ГФР НАТО-
даги шериклари билан биргаликда СССРнинг Афғонистонга интер-
венциясини (агрессиясини) кескин қаролади. Олмон спортчиларига 
Москвада бўлиб ўтадиган 1980 йилги олимпиадада қатнашмасликка 
кўрсатма берилди. Аммо бундай чоралар Шмидтга 1980 йилнинг ёзи-
да Москвага ташриф буюриб халқаро хавфсизлик масаласи бўйича 
Совет–Америка музокараларини бошлашда воситачилик қилишга 
халақит бермади. Ғарбий Германия дипломатияси 1981 йил Женева-
да бошланган Совет–Америка музокараларини қўллаб-қувватлади.
Шмидт ҳукумати бутун 70- йилларнинг иккинчи ярми давомида 
мамлакатда сиёсий барқарорликни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. 
1976 ва 1980 йиллардаги Парламент сайловлари социал-либерал коа-
лициянинг устунлигини яққол намойиш этди. ГСДП мамлакатда йи-
рик партиялигича қолиб, 1976 йилда 42,6% овоз ва 214 мандат, 1980 
йилда эса 42,9% овоз ва 218 мандатга эга бўлди. 
ЭДПнинг мавқеи янада мустаҳкамланди. Эркин демократлар 
1976 йилда 7,6% овоз ва 39 мандатга, 1980 йилда эса 10,3% овоз 
ва 52 мандатга эга бўлдилар.Аммо партияда ички вазият кескинла-
ша борди. Унинг сўл қаноти ГСДП билан иттифоқни фаоллик билан 
ҳимоя қиларди. Аммо Геншер 1977 йилда янги каолицион тактикани 
таклиф этди. Парламентда социал-демократлар билан ҳамкорликни 
давом эттириб, бир қатор ерларда ландтаг сайловларида ХДС билан 
коалиция тузиб иштирок этди. Бундай сиёсат “партия фронтларини 
юмшатиш” деб номланди. Ниҳоят, ЭДПнинг ўнг қаноти (“иқтисодий” 


218
қанот) Х. Фридерикс, М. Бангеман ва О. Ламбсдорфлар томонидан 
бошқарилар ва ХДС/ХСС билан коалиция тузишга ва улар билан бу-
тунлай бирлашишга чақирди. Бу қарор 1981 йилда Кельндаги ЭДП 
партия съездида кўпчилик томонидан маъқулланди, бу эса ҳукмрон 
социал-либерал коалицияни анча сусайтирди. 
ХДС/ХСС блоки илгаригидек Парламентдаги энг йирик фракция-
ни ташкил этар, аммо ҳозирча ўз ҳукуматини тузиш учун етарли 
кучга эга эмас эди. Иккита Христиан демократик партияларнинг 
ўзаро муносабати ҳам мураккаблигича қолмоқда эди. 1976 йилдаги 
сайловларда ХДС 38% овоз ва 190 мандат, ХСС эса 10,6% овоз ва 
53 мандатга эга бўлган эди. ХДСнинг Гамбургдаги (1973 йил ноя-
брида бўлиб ўтган) съездида сайланган янги раҳбар Гельмут Коль 
партиянинг мафкуравий пойдеворини янгилашни эндигина бошла-
ган эди. ХДСнинг янгиланган концепциясининг дастлабки тамойили 
1978 йилда қабул қилинган “тамойиллар дастури”да намоён бўлди. 
Дастурда атлантик якдиллик ва ЕХҲК (Европада Хавфсизлик ва 
Ҳамкорлик Кенгаши) байроғи остида Бутуневропа хавфсизлигини 
мустаҳкамлаш муҳимлиги эътироф этилганди. Дастурда Германия 
масаласи “очиқ” деб эълон қилинган бўлса-да, бироқ ГФР ва ГДР 
ўртасида тузилган барча битимларга риоя қилиш зарурлиги таъкид-
ланганди. Христиан демократ К. Карстеннинг 1979 йилда Президент 
этиб сайланишида Кольнинг қўллаб-қувватлаши муҳим роль ўйнади. 
ХДСдаги чуқур ташкилий ва мафкуравий қайта қуриш Ф. Й. Штраус 
томонидан бутун коалиция раҳбарлиги учун ҳал қилувчи курашни бош-
лашга чақириқ бўлди. 1976 йилдаги ХСС дастурида христиан демо-
кратиянинг анъанавий ғояларига эътибор қаратилди. ХСС тартиб-
интизом, барқарорлик ва жавобгарлик ғояларига содиқ қолган “халқ 
партияси” деб эътироф этилди. Ташқи сиёсий доктрина илгариги-
дек айирмачилик характерига эга бўлиб, халқаро сиёсатда Ғарб ва 
Шарқни бир-бирига қарама-қарши қўйишга асосланган эди. Кескин 
европапарастлик Шимолий Атлантика уюшмасига содиқлик билан 
уйғунлашган эди. Штраус 1979 йил ёзида ХДС/ХСС номидан ўз 
номзодини Канцлерлик лавозимига кўрсатди. Аммо 1980 йилдаги 
сайловлар христиан демократларга яна мағлубият келтирди. ГФРда 
70- йиллар охиридаги ички сиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусияти 
“Парламентдан ташқари мухолифат” кучларнинг фаоллашишида 
кўринди. Мамлакатда ядро қуролининг жойлаштирилишига қарши 
ҳаракат тобора кенг қулоч ёзди. Терроризм хавфи ҳам жиддийлигича 
қолмоқда эди. “Қизил армия фракцияси” жангариларининг ҳаракати 


219
фаоллашди. Ғарбий Германияда “яшиллар” ҳаракати ҳам тез кучая 
борди. Бу йўналишдаги биринчи партия 1977 йил май ойида қуйи 
Саксонияда таъсис этилди. 1978–1979 йилларда “яшил” партиялар 
Бавария, Бремен, Гамбург, Баден-Вюртемберг ва Гессенда пайдо 
бўлди. 1979 йил июнида Ғарбий Германия “яшиллари” махсус сиёсий 
уюшма – “Яшиллар” иттифоқини тузиб, Европа Парламентига сай-
ловларда ўз номзодларни кўрсатди (ва 3,2% овозга эга бўлди). 1980 
йилнинг январ ойида Карлсруэда Федерал яшиллар партияси”нинг 
таъсис съезди бўлиб ўтди. 
Мамлакатдаги сиёсий вазият социал-либераллар коалициясининг 
сақланиб қолишига имкон берди. Бироқ 1980–1982 йилларга келиб 
ҳукумат аҳвол ёмонлаша бошлади. Ғарбнинг барча ривожланган 
мамлакатларида бошланган инқироз ГФРга жиддий таъсир кўрсатди. 
Ишсизлик 9% (2,5 млн киши)ни ташкил этди. Бюджет танқислиги 
икки баравар ошди. Урушдан кейинги даврда биринчи марта Ғарбий 
Германияда саноат ва молия корхоналарининг касодга учраши (бан-
крот) рўй берди. Либерал коалицияда парчаланиш юз берди. 
1982 йил апрелда бўлиб ўтган ГСДП съезди Шмидтнинг ўз пар-
тияси қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлганлигини кўрсатди. Съезд 
делегатларининг сўл кўпчилиги бандликни ошириш, давлат саноат 
инвестицияларини ошириш, ишбилармонларнинг солиқ имтиёзла-
рини қисқартириш бўйича кенг дастурларни амалга оширишни та-
лаб қиларди. Ечим 1982 йил июлида янги йил бюджети муҳокама 
қилинаётганда қўлга киритилди. ЭДПнинг “иқтисодий” гуруҳи бюд-
жетнинг барча харажатларини 5–10% га қисқартириш, ишсизлик 
учун нафақа тўлаш муддатини қисқартириш, нафақа фондини мо-
лиялашда давлат улушини камайтириш, уй-жой тўлови даражасини 
тартибга солишдан воз кечиш, стипендиялардан қисман ўқиш учун 
кредит беришга ўтишни кўзда тутган инқироздан чиқиш лойиҳасини 
тақдим этди. ГСДП раҳбарияти бу лойиҳага салбий муносабатда 
бўлганлиги сабабли ҳукумат фалажланиб қолди. Шмидтнинг муро-
сага келишга уринишлари зое кетди. 1982 йил сентябрда ЭДП ГСДП 
билан тузилган коалициядан чиққанлигини маълум қилди. 1 ок-
тябрда овоз бериш пайтида Шмидтга билдирилган ишончсизликни 
вотумини қўллаб-қувватлади. Социал-демократларнинг коалицион 
ҳукумати мағлубиятга учради ва ҳукумат тепасига ХДС раҳбари 
Гельмут Коль келди. 


220

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish