4- §. “Коль даври”: олмон неоконсерватизми ва
Германиянинг бирлашиши
Г. Коль ва олмон неоконсерватизми
Ҳокимият тепасига келганида Гельмут Колнинг сиёсий обрўси
юқори даражада эмас эди. Бўйи – 193 см, оғирлиги 100 килограмм-
225
дан ортиқ бўлган, оғир вазминли, кўнгилчан ва меҳрибон кўринувчи,
аммо вақти-вақти билан қатъиятли ва чўрткесар бўладиган Коль ўз
халқининг барча камчилик ва фазилатларини ўзида мужассамлаш-
тирган “оддий олмон” қиёфасини ярата борди. Аммо ХДСда Коль
сиёсий интригалар, нозик бошқарув ўйинлари устаси, керакли одам-
лар билан “дўстлаша олувчи” ва содиқ тарафдорларни қадрлайдиган
одам сифатида маълум эди. Коль 1930 йилда туғилган бўлиб, уруш-
ни кўрган, аммо айбдорлик ва руҳий азобдан холи бўлган авлодга
мансуб эди. Тарбияси ва дунёқараши бўйича католик ва консерва-
тор бўлган Коль ХДС сафига талабалик давридаёқ кирганди. Гель-
мут Коль, руҳияти ва қарашларига кўра, неоконсерватив мафкурага
яқин бўлган христиан демократиянинг янги концепциясини иш-
лаб чиқаётган сиёсатчиларга раҳбар эди. Германиянинг янги кон-
серваторлари Эрхард томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий бозор
хўжалигининг классик тамойилларига таянар эдилар. Г. Коль ўз
стратегик мақсадларини яққол англаган ҳолда барча сиёсий кучлар
билан самарали мулоқот олиб боришга эътиборини қаратди. Қарор
қабул қилишда шошма-шошарликка йўл қўймаслик ва муаммонинг
“пишиб етилишигача кутиш”га ҳаракат қилиш – бундай сиёсий ус-
луб туфайли Г. Коль олмон жамиятининг турли қатламлари вакилла-
ри ишончини қозонди ва Германиянинг энг машҳур ва обрўли сиё-
сатчиларидан бирига айланди.
Г. Коль Парламентда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун Бундестагни
тарқатиб юбориб, навбатдаги сайловларни ўтказди. Сайловлар 1983
йил 6 мартда бўлиб ўтди ва янги коалициянинг ишончли ғалабаси би-
лан якунланди. ХДС – 38,2% овоз ва 192 мандат, ХСС – 10,6% овоз ва
52 мандат, ЭДП 7% овоз ва 34 мандатга эга бўлди. ГСДП 38,2% овоз
олиб, 193 мандатга эга бўлди ва расман энг йирик фракцияга айлан-
ди, аммо таъсир кучи бўйича Парламентда янги коалициядан ортда
қолаётган эди.
1983 йил Бундестаг сайловларида кутилмаган ҳодиса “яшил-
лар”нинг муваффақияти бўлди. Улар 5,6% овозга эга бўлиб, илк
бор Бундестагда ўз фракциясига эга бўлди. Сайловда “яшиллар”
1983 йил январида партиянинг V съездида қабул қилинган янги дас-
тур билан чиқди. Унинг шиори қуйидагича эди: “Мақсадли меҳнат
қилиш, якдиллик билан яшаш. Ишсизлик ва ижтимоий ҳуқуқларни
чеклашга қарши курашиш”. Ўз ҳаракатларининг энг муҳим тамо-
йилларини сақлаб қолган ҳолда, “яшиллар” ўз дастурига энергети-
ка, транспорт, уй-жой қурилиши, ишсизлик, инфляция, ижтимоий
226
хизматлар фаолиятини тўхтатишга қарши курашга қаратилган бир
қатор долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни киритди. “Яшил-
лар” стратегик мақсад сифатида ҳам инсон, ҳам табиатни эксплуа-
тация қилишга йўл қўймайдиган тотув ва демократик жамият, янги
“экологик тузум”ни барпо этишни мақсад қилиб қўйди.
“Яшиллар”нинг партиявий спектрнинг доимий элементига ай-
ланиши ГФРдаги бутун сиёсий тизимини барқарорлашуви учун
катта аҳамиятга эга эди. “Яшиллар” партияси раҳбарлари “Парла-
мент ташқарисидаги мухолифат”ни (яъни халқаро Гринпис таш-
килотига интилувчи радикал-экологларни, қонун чиқариш жараё-
нида қатнашишга ҳаракат қилувчи мўътадил “Парламент қаноти”,
уруш ва фашизмга қарши курашувчи гуруҳлар, талаба фаоллари)
ни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Шу билан, “янги ижтимоий
ҳаракат”ларни мамлакат сиёсий тизимига қўшишнинг ўзига хос
механизми шаклланди. Бундан фақатгина ўнг радикал гуруҳлар му-
стасно эди. Бу гуруҳларнинг энг йириги 1983 йилда ташкил топган
Республикачилар партияси эди. Унинг дастуридан экстремистик
характердаги миллатчилик ва қасоскорлик (реваншизм) ўрин ол-
ган эди. Терроризм илгаригидек барқарорликка зарба берувчи роль
ўйнарди.
Янгиланган христиан демократик ҳаракатнинг сиёсий устунлиги
бутун ўн йиллик давомида яққол кўринди. 1984 йил ГФР Президен-
ти этиб ХДСнинг энг обрўли раҳбарларидан бири Рихард фон Вейц-
зеккер сайланди. 1987 йилдаги Парламент сайловларида ХДС/ХСС
қанотининг мавқеи пасайди. ХДС 34,5% овоз (174 мандат), ХСС
9,8% овоз (49 мандат)га эга бўлди. Аммо ҳукумат коалицияси 9,1%
овоз (46 мандат) олган ЭДП туфайли сақлаб қолинди. 37% овозга
эга бўлган ГСДП фракцияси Бундестагда 187 мандатга эга бўлди. Бу
сайловларда социалистлар электоратининг бир қисми ривожланаёт-
ган “Яшиллар” партияси 8,3 овоз, 42 мандатга эга бўлди.
Тузилмавий сиёсатнинг янги элементи хусусийлаштириш дастур-
ларини амалга оширишдан иборат бўлди. Аммо Ғарбнинг бошқа
илғор мамлакатларидан фарқли ўлароқ олмон неоконсерваторла-
ри бу соҳани устивор деб ҳисобламадилар. Хусусийлаштириш-
нинг биринчи ўн йиллиги давомида Г. Коль ҳукумати (1982–1992)
бюджетдан атиги 10 миллиард марка олди, холос. Шу билан бирга,
халқ хўжалиги фаолиятида катта роль ўйнамайдиган, унчалик кат-
та бўлмаган корхоналар хусусийлаштирилди. Кичик ва ўрта биз-
несга нисбатан юритилган рағбатлантириш сиёсати муҳимроқ роль
227
ўйнади. Бу сиёсатнинг асосий усули корпоратив маблағга чексиз им-
тиёзлар берувчи солиқ-молия ислоҳотини амалга оширишдан ибо-
рат бўлди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий эътибор йирик ишлаб
чиқарувчиларга қаратилди. Коль ҳукумати қишлоқ хўжалигида банд
бўлганлар сонини қисқартиришга (у 80- йилларнинг охирига ке-
либ иқтисодий фаол аҳолининг 4,5% игача тушиб қолди) эътибор
қаратди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари
қисқартирилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши
экинларнинг янги серҳосил навларини яратиш ва чорва моллари
зотларини селекция қилиш, экинларни кимёвий ҳимоя қилиш во-
ситаларини янгилаш ва ишлаб чиқаришни механизациялаштириш
ҳисобига таъминланди.
Коль ҳукумати ички сиёсатининг ютуғи кўп жиҳатдан хўжалик
иқтисодиёти доирасида ўсиш фазаси бошланганлигига боғлиқ эди.
Ишлаб чиқаришнинг инқироздан чиқиши 1983 йилдан бошланди ва
кейинги 8 йил давомида ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсиб бор-
ди. Ўсиш чўққиси 1990 йилга тўғри келди, ЯИМ ўсиши ўша йили
4,5% ни ташкил этди. Айниқса, машинасозлик, автомобиль, кимё,
электротехника соҳалари юқори суръатлар билан ривожланди. Экс-
порт ҳажми бўйича ГФР АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгалла-
ди. Саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида экспортнинг тез
ўсиб бориши ташқи савдонинг барқарор ошириб боришга имкон
берди. 1990 йилда ташқи савдо миқдори 148,5 миллиард маркани
ташкил этди (икки йил олдин 128 млрд марка эди). Ишсизлик да-
ражаси секин, аммо бир маромда пасая борди. 1990 йилга келиб,
ишсизлик ўн йил ичида илк бор 2 млн кишидан (иқтисодий фаол
аҳолининг 7% и) камроқни ташкил этди. ГФР молиявий тизимининг
барқарорлиги марканинг халқаро ҳисоб-китоблардаги ролининг
сақланиб қолишига имкон берди.
Ташқи сиёсатдаги устивор йўналишлар Г. Коль томонидан
Канцлер лавозими учун кураш давридаёқ эълон қилинган эди. У
ГФРнинг демократия ва халқаро ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашга,
“атлантик якдиллик” принципига риоя қилишга, НАТО аъзолари
ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатларга эришишга интилди. Г. Коль
ГДР суверенитетини сўзсиз тан олар, аммо иккита олмон давлати
ўзаро муносабатларининг (“Германия масаласи”) халқаро-ҳуқуқий
характерга эга бўлишини нотўғри деб ҳисоблади. Г. Коль ҳокимият
тепасида бўлишининг илк йилларида НАТОдаги стратегик шерикла-
228
ри билан муносабатларни мустаҳкамлашга эътибор қаратди. Мамла-
катда урушга қарши ҳаракатларнинг авж олишига қарамасдан, Коль
ҳукумати ГФР ҳудудида АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учири-
ладиган ядро ракеталарини жойлаштириш бўйича тузилган барча
шартномаларга қатъий риоя қилди. Ғарбий Германия дипломатияси
Буюк Британиянинг Фолкленд (Мальвин) ороллари учун кураши-
ни ва АҚШнинг Гренадага бостириб киришини маъқуллади. Коль
ҳукумати Стратегик мудофаа ташаббуси (СМТ) дастурига қўшилди.
1986 йил Рейкявикда бўлган АҚШ–СССР олий даражадаги музо-
караларида Рейганнинг позициясини қўллаб-қувватлади. Г. Коль
Ташқи ишлар вазири лавозимини ўзида сақлаб қолган Геншернинг
фаол қўллаб-қувватлашига таяниб, Европада ривожланиш жараёни-
нинг янги босқичини бошлашга катта ҳисса қўшди. Коль 1989 йил-
ги “Европа Иттифоқи тўғрисида”ги Декларациянинг имзоланишида
иштирок этди. 1984 йилдан Франция Ғарбий Германия алоқалари
фаоллаша борди.
80- йиллар ўрталаридаги халқаро муносабатлар характерининг
ўзгариши билан ГФРнинг глобал сиёсатига тузатишлар киритилди.
Г. Коль олий даражадаги Совет–Америка мулоқотини фаол қўллаб-
қувватлади. У кичик ва ўрта масофага учувчи ядро ракеталарининг
қисқартирилиши тарафдори бўлди. 1988 йил октябрида Г. Колнинг
Москвага сафари ва 1989 йил июнидаги М. Горбачевнинг жавоб таш-
рифи иккала мамлакат раҳбарияти ўртасидаги самарали мулоқотга
замин яратди. Совет–ГФР ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан
бири СССРда яшовчи олмон миллатига мансуб фуқаролар тақдири,
уларнинг тарихий ватанига қайтишларини қонунийлаштириш ва таъ-
минлаш муаммоси бўлди. Кейинчалик, СССР ҳудудида бўлган сиё-
сий ўзгаришларга қарамасдан, Совет–Германия алоқаларининг ижо-
бий барқарорлиги сақланиб қолди. Бу самарали ҳамкорлик Ғарбий
Германия дипломатиясининг асосий масалалари бўлган Германияни
бирлаштириш муаммосининг ҳал этилишини анча енгиллаштирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |