Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. ХХ асрнинг 80–90- йилларида Италия



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. ХХ асрнинг 80–90- йилларида Италия
Италиянинг 80- йиллардаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти сиёсий 
беқарорликнинг сақланиб қолганлиги билан изоҳланади. Мамла-
кат Парламентида “мустаҳкам кўпчилик”нинг йўқлиги Парламент 
ва ҳукуматларни бошқаришда коалициялар амалиётидан фойдала-
нишга сабаб бўлди. Парламентни тарқатиб юбориш, янги таркибни 
тузиш бўйича навбатдаги сайловлар 70- йиллардагидек муддатидан 
олдин ўтказилар эди. Кўпгина қонунлар қоғоздагина мавжуд бўлиб, 
улар бажарилмас эди. Мамлакатда партияларнинг имкониятларига 
ишонмаслик, ҳафсаласи пир бўлиш ҳолатлари кучайди. Гиёҳвандлар 
ва мафиянинг қурбонлари сони янада ортди. Терроризм ва корруп-
ция Италия сиёсий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди. 
1980 йилда бешта сиёсий партия: христиан демократлар, социа-
листлар, социал-демократлар, либерал ва республикачилар вакилла-
ридан иборат коалицион ҳукумат ташкил топди. Христиан демократ-
лар бу сафар ҳам ҳукумат бошқарувини ўз қўлларида сақлаб қолди. 
Шу билан бир қаторда, ХДПнинг ичида бир-бирига қарама-қарши 
оқимлар фаолият кўрсатди. ХДПнинг етакчиси Ч. Те Мита А. Моро 
сиёсатига қайтишни таклиф қилди. Бу эса ХДПнинг коррупцияга 
қарши курашиш ва сўл томонга оғиб кетишини англатар эди. А. Фан-
фани бошчилигидаги ўнг қанот вакиллари эса бу таклифни қўллаб-
қувватламади. 
Шу даврга келиб Италия сиёсий ҳаётида учинчи ўринни эгаллаб 
турган Италия Социалистик партиясининг бошқарув тизимида бир 
қанча ўзгаришлар юз берди. 1976 йилда Бенедетто (Беттино) Кракси 
ИСПнинг сиёсий котиби лавозимини эгаллади. У ўз олдига ИСП-
ни ҳукумат тепасига олиб чиқиш ва мамлакат тарихида социалист-
лардан чиққан биринчи Премьер-министр бўлиш мақсадини қўйди. 
Кракси ўзининг “Социализм инжили” номли рисоласида социалист-
ларнинг коммунистлар билан ҳамкорлик қилишини плюрализм ша-


264
роитида хусусий секторнинг иқтисодий жиҳатдан катта салоҳиятига 
эга эканлиги ҳақидаги тезис билан изоҳлади. 
1983 йилда социалистлар ҳукумат таркибидан чиқиб кетди. 
Премьер-министр Фанфани Парламентдан ишонч вотумини (Пар-
ламентнинг ҳукумат сиёсатини маъқуллаши ёки маъқулламаслиги) 
ололмаганлиги сабабли истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Италия 
Президенти Пертини томонидан Парламент тарқатиб юборилди 
ва муддатидан олдин Парламент сайловлари ўтказиш белгиланди. 
Сайлов натижаларига кўра, ХДП 5% га яқин сайловчилар овозидан 
маҳрум бўлган бўлса, ИСП эса ўз мавқеини янада мустаҳкамлаб 
олди. ХДП Премьер-министрлик лавозимини бошқа партия вакил-
ларига бўшатиб беришга мажбур бўлди. 
Беш партияли ҳукуматни Италия тарихида биринчи марта со-
циалистлар вакили Б. Кракси эгаллади. У жамоатчилик орасида 
қатъий ва бир сўзли бўлиб, 1983–1987 йллар мобайнида ҳукуматни 
бошқарди. Янги ҳукуматнинг стратегик дастури 1980–1983 йиллар-
да юз берган навбатдаги даврий инқироздан неолиберализмга хос 
бозор методларини неоконсерватив тадбиркор доираларнинг манфа-
атларини ҳимоя қилиш учун қўллашни кўзда тутган эди. Мамлакат 
инфраструктурасининг деярли катта қисмини ташкил этган давлат 
секторининг истиқболи масаласи муҳим аҳамият касб этди. Чунон-
чи, ўша вақтда тоғ-кон саноатининг, шу жумладан, чўян ва пўлат иш-
лаб чиқариш саноатининг 3/4 қисми, кемасозлик соҳасининг 70% и 
ва электромеханика саноатининг 2/3 қисми давлат секторига тегиш-
ли эди. Давлат секторига нисбатан юзага келган янгича ёндашишга 
кўра, давлат секторининг маълум бир қисмини хусусийлаштириш ва 
зиён келтираётган давлат корхоналарини тугатишдек долзарб маса-
лаларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилди. Ҳукумат қишлоқ 
хўжалиги ва ишлаб чиқариш саноатига қарашли, лекин ностратегик 
ҳисобланган корхоналарни хусусий секторга беришни мўлжаллади. 
Шунинг билан бир вақтда, давлат секторига қарашли бўлган стра-
тегик жиҳатдан таянч соҳаларда технологик катта урилишларни 
амалга ошириш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаш-
тирди. Бундан ташқари, ташқи савдо камомади туфайли мувозана-
ти бузилган тўлов балансини барқарорлаштириш вазифаси куннинг 
энг муҳим масалаларидан ҳисобланар эди. Кракси ҳукумати илга-
ри сурган сиёсатнинг асосида оддий меҳнаткаш халққа янада зуғум 
ўтказиш ҳисобига “қатъий иқтисодиёт” сиёсатини амалга оши-
ришга имконият туғилди. Бунинг учун иш ҳақидаги “ўзгарувчан” 


265
(“сирғамчи”) шкаланинг таъсир кучи чеклаб қўйилди ва соғлиқни 
сақлаш, ижтимоий таъминот, таълим соҳаларидаги давлат харажат-
лари қисқартирилди. Шу билан бир қаторда, Кракси ҳукумати ка-
толик черковининг мактаб ва оила қонунчилигига таъсирини бироз 
бўлса-да чеклаб қўйди, мафия ва терроризм билан қатъий кураш олиб 
боришга ҳаракат қилди: полиция ва суд органларининг ваколатла-
рини янада кенгайтирадиган (умумий ялпи тинтув ўтказиш, (суддан 
олдинги) қамоқнинг муҳлатини ошириш ва бошқалар) фавқулодда 
тадбирлар ишлаб чиқилди. 
80- йилларнинг биринчи ярмига келганда Италияда ўнг томонга 
консерватив бурилиш юз берди. Бу сиёсий жараён, бошқа давлатлар-
даги билан қиёслаганда, ўнг кучларнинг ўта фаоллиги шароитида 
амалга ошди. Масалан, 1980–1982 йилларда бутун мамлакат бўйлаб 
42 млн киши намойишларда иштирок этди. Бу кўрсаткич АҚШ, 
Буюк Британия, Франция, ГФР ва Япония давлатларидагини бирга 
қўшиб ҳисоблаганда ҳам икки баробар кўп эди. АҚШ қанотли раке-
таларининг Сицилия ҳудудига жойлаштирилиши туфайли мамлакат 
ичкарисида урушга қарши бўлган ҳаракатлар кучайиб кетди. Атроф-
муҳитни ҳимоя қилишни муҳим вазифа деб ҳисоблайдиган “яшил-
лар” ҳаракати юзага келди. Социалистлар билан христиан демократ-
лар ўртасидаги рақобат натижасида ҳукумат доимий инқирозлар 
гирдоби остида қолди. Шу билан бир қаторда, Италиядаги консер-
ватив бурилиш бошқа давлатлардагига нисбатан хусусийлаштириш 
салмоғининг кичиклиги ва давлат секторининг ҳукмрон мавқеини 
сақлаб қолганлиги билан ажралиб турарди. 
80–90- йиллар бўсағасида Италия иқтисодий соҳада ривожланган 
индустриал давлатлардан бирига айланди ва капиталистик дунёда 
ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот) кўрсаткичларига кўра 6 ўринни эгал-
лади. Машинасозлик (турли хил достгоҳлар ишлаб чиқариш бўйича 
капиталистик дунёда 4- ўринни эгаллайди) ва автомобиль ишлаб 
чиқариш саноатида юқори технологияли “ФИАТ” концерни бу 
соҳанинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Италия иқтисодиётида хорижий 
сармояларнинг маблағлари ҳисобига 1200 дан ортиқ турли хил кор-
хоналар фаолият кўрсатди. Шу билан бир қаторда, Италия сармоя ки-
ритиладиган давлат бўлиши билан бир вақтда, четга сармоя чиқариш 
имкониятига ҳам эга бўлди. Қуйидаги фаолиятлар бу соҳадаги энг 
йирик қадамлар ҳисобланади, чунончи, олигарх Берлускони томони-
дан Испания телевидиниеси бешинчи каналининг сотиб олиниши; 
“Фиат” концернининг Франция ва Англиядаги автомобиль фирмала-


266
ри акцияларига эга бўлиши; “Оливетт”ининг электроника соҳасида 
етакчилик қилаётган гуруҳлар сафига кириб бориши ва бошқалар 
мисол бўла олади. Италия экспортининг асосини қишлоқ хўжалик 
техникаси, химикатлар, мебель ва қурилиш материаллари, тикувчи-
лик маҳсулотлари, оёқ кийимлари, электротехника ва тиббиёт аппа-
ратураси, транспорт воситалари ва саноат асбоб-ускуналари, мева-
лар, вино, виночилик маҳсулотлари ташкил этди. Туризм индустрия-
сининг тезкор ўсиши бинокорликнинг тараққий этиши ва озиқ-овқат 
саноатининг ривожланишига туртки бўлиш билан бир қаторда, бу 
истиқболли соҳада аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш имкони-
ни туғдирди. ЯИМда туризмнинг улуши ва туризм соҳасидаги валю-
та даромадларининг кўрсаткичлари юқори бўлди. 
Аммо Италия иқтисодиётида мавжуд бўлган баъзи бир сал-
бий ҳолатлар ҳозирги пайтда ҳам сақланиб қолмоқда. Бу салбий 
ҳолатларга минтақавий (шимол-жануб) ва тармоқлараро диспра-
порция (номутаносиблик), турмуш кечиришнинг юқори суръатлар 
билан ўсиб бориши, ишсизлик, хомашё ва ёқилғи қувватининг им-
порти учун сарфланаётган харажатларнинг кўплиги, юқори техно-
логиялар ишлаб чиқариш соҳасида янада илғорроқ ҳисобланган 
мамлакатлар олдидаги тобеликлар мисол бўла олади. Глобаллаш-
ган иқтисодиёт шароитида жаҳон технологияларининг даража-
си бевосита илмий-тадқиқот ишларининг (ИТИ) ҳолатига боғлиқ 
бўлди. 80–90- йилларда Италияда ИТИни ассигнация (бирор бир 
мақсад учун маблағ ажратиш) қилиш қисқартирилди ва ИТИ на-
тижаларининг самарадорлигини назорат қилиш мавжуд эмас эди. 
Давлат ва хусусий тармоқлар ўртасида ИТИ ва фаннинг энг янги 
ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш соҳасида ҳеч қандай 
табиий муносабатлар ўрнатилмаган эди. Кичик ва ўрта корхоналар-
нинг кўплиги илмий тадқиқотларнинг орқага кетишига сабаб бўлди. 
Чунки бу корхоналар ИТИ учун жуда кам миқдорда маблағ сарфла-
ди. Масалан, 1991 йилда ИТИга кетган харажатлар улуши ЯИМнинг 
бор-йўғи 1,4% ини ташкил этди. Режалаштириш муаммолари ҳам ўз 
актуаллигини йўқотгани йўқ. Жаҳон бозорларининг глобаллашуви 
узоқ муддатли ва йирик масштабли режаларни ишлаб чиқиш зару-
риятини келтириб чиқараётган бир даврда, Италия Парламентидаги 
беқарорлик туфайли ҳукумат қисқа муддатли режалар асосида фао-
лият кўрсатишга мажбур бўлди. 
90- йилларга келганда Италия ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги 
беқарорлик ва қарама-қаршиликлар янада кучайди. Кескин сиёсий 


267
инқирозлар, асосан, мўътадил келишувлар билан тугар эди. Электо-
рат динамикаси шундан далолат берадики, 90- йилларнинг бошида 
социалистларнинг обрўси янада ошди, бунга қарама-қарши равиш-
да эса коммунистларнинг нуфузи тушиб кетди. Шарқий Европада 
социализмнинг инқирозга юз тутиши шароитида ИКП раҳбарияти 
Компартияни оммавий сўл кучлар партиясига айлантириш ташаб-
буси билан чиқди. ИКПнинг 1991 йил бошларида бўлиб ўтган ХХ 
съездида унинг сафларида ихтилоф оқибатида ажралиш юз бер-
ди. Кўпчилик Компартиянинг Италияда демократияни ўрнатиш ва 
ҳимоя қилишдаги хизматларини унутишни ўзига маъқул кўрди. Яқин 
ўтмишда бу партия учун сайловчиларнинг 1/4 то 1/3 гача қисми овоз 
бериши ҳам эсдан чиқарилди. Натижада коммунистларнинг катта 
(аъзоларининг деярли 2/3) қисми сўл кучларнинг Демократик пар-
тиясини (ДПЛ) ташкил этишди. Ёшлар коммунистик ҳаракатининг 
собиқ етакчиси ва Компартиянинг кундалик газетаси ҳисобланган 
“Унита”нинг муҳаррири Массимо Д`Алема 1994 йилдан бошлаб 
ДПЛнинг котиблигида ишлай бошлади. ДПЛ Европадаги социал-де-
мократик ҳаракатларнинг сафларига сингиб (қўшилиб) кетди. Собиқ 
ИКПнинг кичикроқ қисми (ўзларини сталинчилар деб ҳисоблаган 
партиянинг аъзолари) эса Коммунистик уйғотиш партиясини таш-
кил этди. Янги партияни коммунистик ҳаракатнинг фахрийси Фаус-
то Бертинотти бошқарди. 
ХДП учун ҳам қийин кунлар бошланиб кетди. 90- йилларнинг 
бошидаёқ ХДП коммунистларнинг давлат тепасига чиқишига тўсиқ 
бўлган ҳолда, давлатни бошқа партиялар коалициясида бошқарди. 
Бу вазиятни беқарор мувозанат деб аташди. 90- йилларнинг бошига 
келганда Италияни янги сиёсий можаролар ларзага келтирди. Бу мо-
жароларга давлат амалдорлари билан бир қаторда, йирик сиёсатчилар 
ҳам аралашиб қолган эди. 1992 йил февралида Миландаги партиялар 
уйининг директори М. Кьез қамоққа олинди. Олиб борилган тергов 
натижасида шу нарса аниқландики, кўпгина саноат компаниялари 
юқори лавозимларга, давлат буюртмаларига эга бўлиш ва бошқа 
ғаразли фаолиятлар учун амалдорлар ва турли сиёсий партияларнинг 
раҳбарлари ҳисобига сармоя ўтказиб туришган. Маблағ ўтказилиб 
турилган партиялар қаторига христиан демократлар, социалистлар, 
социал-демократлар ва коммунистларни ҳам киритиш мумкин эди. 
Шу нарса маълум бўлдики, коррупция ҳар бир ноқонуний битим 
бўйича пора олиш учун мустаҳкам ва самарадор тизимга айланиб 
улгурган эди. Бунинг устига, ҳукумат манфаатдор томон сифатида 


268
намоён бўлиб қолди. Пропорционал вакиллик принципига асослан-
ган сайлов тизими ҳукумат ичида амалга оширилаётган фирибгар-
ликнинг яширин манбаларидан бири эканлиги ҳам аниқланди. Кун 
тартибига уни мажоритар принцип билан алмаштириш масаласи 
қўйилди. Бу орада эса сиёсий можаролар давлат хизматчилари би-
лан уюшган жиноятчилик ўртасида мустаҳкам алоқалар мавжудлиги 
тўғрисида кўпгина далилларни кўрсатиб берди. М. Кьезнинг ҳибсга 
олиниши билан Италияда “Тоза қўллар” номли умуммиллий компа-
ния авж олиб кетди. Асосан, сўл қарашларни қўллаб-қувватловчи 
Милан шаҳри прокуратураси хизматчиларининг бир гуруҳи (“ма-
гистратлар” деган ном билан аталган) жуда катта тергов жараёнини 
бошлаб юборди. Бу жараён туфайли мафия билан бир неча минглаб 
кишилар қамоққа олинди. Улар орасида кўзга кўринган тижоратчи-
лар ва тадбиркорлар, йирик ва кичик партияларнинг функционерла-
ри, ҳукуматдаги юқори доираларнинг вакиллари ҳам бор эди. Бу суд 
амалиётида ўхшаши бўлмаган ва кенг халқаро акс-садога эга бўлган, 
мисли кўрилмаган операция эди. 
Собиқ Премьер-министр, христиан демократиянинг устунларидан 
бири саналган Д. Андреаттига нисбатан партияни ноқонуний йўллар 
ёрдамида маблағ билан таъминлаш, мафия билан алоқадорликда ва 
буюртмали суиқасдлар уюштириш билан шуғулланганликда гумон 
қилиниб, айб қўйилди. Қўйилган айблар шу даражада жиддий эди-
ки, ҳатто Д. Андреотти ўз ихтиёри билан депутатлик дахлсизлигидан 
воз кечишга рози бўлди ва ҳибсга олинди. “Тоза қўллар” операция-
си социалистлар етакчиси, собиқ Премьер-министр Б. Краксини ҳам 
сиёсий жиҳатдан бадном қилди. ИСПни 16 йил давомида бошқарган 
Б. Кракси истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Қамалишдан қўрқиб, 
Кракси мамлакатни тарк этди. Тунисда қувғинда яшади ва 2000 йил-
да шу мамлакатда вафот этди. Сиёсий тус берилганлиги ва айрим 
суиистеъмолларга йўл қўйилганлигига қарамасдан, ғайриқонуний 
ҳаракатларни фош қилувчи “Тоза қўллар” компанияси етарли дара-
жада самарали бўлди ва Италияда янги сиёсий кураш тури сифатида 
пайдо бўлди, яъни коррупцияга қарши курашиш сиёсий характерга 
эга бўлди. 
Христиан демократлар учун ҳукумат маблағларини тақсимлаш 
имконияти янада чекланди ва, бинобарин, партиянинг оммавий ба-
заси кучсизланди. ХДПнинг ҳукуматдаги электорати ҳам озчилик-
ни ташкил этиб, етакчиларнинг нуфузи тушиб кетди. ХДП ичидаги 
партиявий кураш янада кескинлашди. ХДП обрўсининг тушиб ке-


269
тишига халқ руҳиятида, айниқса, ёшлар орасида католик черкови 
анъаналарига бўлган қизиқишнинг сусайганлиги ҳам туртки бўлди. 
Италия жаҳондаги энг забардаст католик давлатлардан бири бўлиб 
қолаётган бўлса-да, италияликлар менталитетига черковнинг таъсир 
этиш самараси пасайиб кетди. Шундай қилиб, ХХ асрнинг сўнгги 
ўн йиллигида ХДП ўз обрўсини йўқотди ва қуйида “Тоза қўллар” 
номли операциянинг зарбалари остида сўл кучлар билан иттифоқ 
тузишни мақсад қилиб олди. Ўз навбатида, халқ партиясининг ўзи 
ҳам яна 3 та оқим ва бир қанча гуруҳчаларга ажралиб кетди. Ма-
салан, собиқ христиан демократ, Палермо шаҳрининг мэри Л. Ор-
ландо етакчилигидаги гуруҳ “яшиллар” ҳаракати билан бирлашиб, 
Сицилияда фаолият кўрсатувчи “Тўр” номли партияни ташкил этди. 
Бу партиянинг мақсадларидан бири мафияга қарши кураш олиб бо-
риш эди. Мамлакатдаги бошқа сиёсий партияларнинг тақдири ҳам 
шу қисматга дучор бўлди. Молиявий нопокликлар ҳақидаги ай-
бловлар ёмғири авваллари коалицион ҳукуматлар таркибига кирган 
республикачилар, либераллар ва социал-демократлар каби парти-
яларни амалда сиёсат майдонидан тушириб ташлади. Эндиликда 
ХДП бу партиялар учун таянч нуқтаси бўлолмай қолди. Сиёсий 
ҳаётдаги ўзгариш, хусусан, ХДП ва ИКПларнинг заифлашиши ўзига 
хос сиёсий бўшлиқни келтириб чиқарди. Ўз навбатида, бу сиёсий 
бўшлиқни, асосан, ўнг партиялар ва қисман ДПЛ тўлдирди. Ўнг пар-
тияларнинг пешқадам мавқега кўтарилиши 90- йиллар сиёсий мар-
кетингида янги воқеа бўлди. Умберто Босси бошчилигидаги “Ши-
мол лигаси” номли ўнг сиёсий гуруҳ, жануб муаммоси Италия ва, 
айниқса, шимолдаги барча кулфатларнинг манбаи деган фикрни ил-
гари сурди. Лига тарафдорларининг қарашлари учун сепаратив (бир 
томонлама) кайфият характерли эди. Раҳбарият эса оммабоп такти-
кани асос қилиб олди. Лиганинг асосий электорати табиий равишда 
мамлакатнинг шимолий вилоятларида тўпланган эди. 1992 йилдаги 
сайловларда “Шимол лигаси” катта муваффақиятга эришди. Чунон-
чи, Парламентда 55 та (1 та қарши) ва Сенатда 25 та (1 та қарши) 
ўринга эга бўлди. “Шимол лигаси” ўнг партиялар билан коалицияда 
бўлиш йўлини қўллаб-қувватлади. Ўнг қанотга оид бўлган сиёсий 
гуруҳлардан яна бири, яъни неофашистлар 90- йиллар ўрталарига 
келганда сиёсий курашнинг респектабель (салобатли, ҳурматли) 
қатнашчисига айланиб улгурди. Уни ИСДП ҳаракатининг аъзоси 
ва кейинчалик “Италия Ижтимоий ҳаракати” (ИИҲ) – “Миллий 
ўнг кучлар” (МЎК)партиясининг етакчисига айланган Жанфранко 


270
Фини бошқарди. Уни Италияда кўпчилик Ж. Альмиратанинг ғоявий 
меросхўри деб ҳисоблашар эди. Фашистик ўтмишдан узоқлашган 
ҳолда, Фини неофашизмнинг ортодокслари (мустаҳкам эътиқодли, 
собитқадам, содиқ) билан алоқани узди ва 1993–1995 йиллар ораси-
да бу партияни постфашистик “Миллий альянс”га айлантирди. Бу 
партия ўз мақсадлари йўлида “ўнг” ва “марказчи” рақиблари билан 
сиёсий шерик бўлишга ҳам тайёр эди. 
Ўнг марказчи гуруҳларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи 
1993 йилда ташкил топган “Олға, Италия!” номли партия эди. Бу 
партия марказий сиёсий куч бўлишга даъвогарлик қилди. “Олға, 
Италия!” партиясининг ташкилотчиси ва етакчиси С. Берлуско-
ни ҳисобланади. Сильвио Берлусконининг асли касби ҳуқуқшунос 
бўлиб, у ўзининг шахсий сифатлари ва қобилияти ҳамда ноқулай 
вазиятдан муваффақиятли чиқиб кета олиш иқтидори эвазига жуда 
катта бойлик орттирди. У ҳозирги кунда Италиядаги энг бой ки-
шилардан бири ҳисобланади. Берлускони яхши тижоратчи ва туғма 
тадбиркор сифатида ҳам тан олинган. У ҳозирги кунда мамлакат-
даги учта йирик хусусий телеканал, бир қанча супермаркетларга, 
катта миқдордаги қурилиш компаниялари, Италиядаги 30 та йирик 
газеталарнинг назорат акцияларига эга шу билан бирга, “Мондадо-
ри” номли нашриёт уйи ва “Милан” футбол клубининг хўжайини 
ҳисобланади. Шубҳасиз, оддий банк хизматчиси ўғлининг молиявий 
империя эгасига айланиб кетиши қонунни ҳимоя қилувчи органлар-
нинг эътиборини тортмасдан қолмаган. Турли даврларда Берлуско-
нини ноқонуний маблағларни айлантириш, солиқларни тўлашдан 
бош тортиш, мафия билан ҳамкорлик қилиш, сиёсий арбоблар, 
судьялар ва солиқ полицияси хизматчиларини ўз томонига пора бе-
риб оғдириб олиш каби жиноий ишлар билан шуғулланганликда 
айблашган. Лекин, шунга қарамасдан, медиамагнат бу каби айблов-
ларни рад этган. Унинг фикрича, гуёки бу машмашалар унинг ўта 
бойлигидан ҳасад қиладиган сиёсий рақибларининг таъна ва ҳийла-
найрангларидан бошқа ҳеч нарса эмас. Берлусконини ҳуқуқий 
жиҳатдан юқори малкали шахсий адвокатлар таъминлаб турса-да, 
аммо энг катта мададни сиёсий арбоблар билан бўлган алоқалардан 
олар эди.
Берлускони “Озодлик альянси” номли сайловолди блокини таш-
кил этди. Блокка “Олға, Италия!” партиясидан ташқари, неофашис-
тик “Миллий альянс” ва ўнгларнинг сиёсий гуруҳи ҳисобланган “Ши-
молий лига” ҳам кирган эди. Янги коалиция 1994 йил мартида бўлиб 


271
ўтган сайловларда 38% овоз билан ғалаба қозонди. Бу сайловларда 
бошқа нуфузли гуруҳ ва партияларнинг обрўси анча тушиб кетди. 
Масалан, ХДП учун сайловчиларнинг 11% и, социалистлар учун эса 
бор-йўғи 2,2% и овоз берди. “Озодлик альянси”нинг ғалабаси туфай-
ли ўнглар депутатлар палатасида абсолют кўпчиликка (301 мандат) 
эга бўлди. Сайловларда “Олға, Италия!” партияси 21% овозга эга 
бўлиб, етакчиликни ўз қўлига олди, Берлускони эса 1994 йилнинг 
май ойида Бош Вазир этиб тайинланди. 
Бош Вазир Берлусконига иқтисодий муаммоларни бартараф 
этишдан ташқари, “Озодлик альянси”нинг бир-бири билан мухо-
лиф бўлиб қолган икки вакилини муросага келтириш муаммоси 
ҳам пайдо бўлди. “Шимолий лига” ўнг марказчи коалициялардан 
чиқиб, Парламентдаги кўпчиликка барҳам берганида, Берлуско-
нининг ҳокимият тепасига келганига бор-йўғи 7 ой бўлган эди. Бу 
сиёсий воқеалар 1994 йил декабрида Премьер-министрни истеъфо-
га чиқишга мажбур қилди. Италиядаги жамоатчилик орасида Бер-
лусконининг телевизион салтанатини битта каналгача чеклаш ва 
реклама монополиясига барҳам бериш ҳақидаги фикрлар тўлқини 
юзага чиқди. Берлускони бу ғавғолардан омон қолган бўлса-да, яна 
дарҳол янги коррупция машмашасига аралашиб қолди. Бу можаро 
кичик укаси ва унга қарашли бўлган “Фининвест” компаниясининг 
директорларига дахлдор бўлиб, Берлускони бу компания орқали 
телерекламани монополия қилар ва Италиядаги кўпгина телеканал-
ларнинг фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлган эди. 
Берлускони порахўрлик ва солиқ найрангларида ҳамда неофаши-
стик “Миллий альянс” ва “Шимолий лига” сепаратизмини қўллаб-
қувватлаш каби жиноий ишларда айбланиб, суд олдида жавоб бе-
ришга мажбур бўлди. Унга Кракси давридаги сайлов компаниясини 
ноқонуний молиялашдаги “хизматини” ҳам эслатиб қўйишди. Суд 
уни уч маротаба айбдор деб ҳукм чиқарган бўлса-да, юқори мала-
кали адвокатларнинг саъй-ҳаракати билан қамоқ жазосини ўташдан 
қутулиб қолаверди. 
Медиамагнат истеъфога чиққанидан сўнг, Президент О. Л. Скаль-
фаро 1995 йил январида Берлускони ҳукуматида Молия вазири ла-
возимида фаолият кўрсатган технократ Ламберто Динига партиясиз 
ҳукумат тузиш вазифасини топширди. Ламберто Дини ўз даврида 
ХВФда фаолият кўрсатганлиги учун халқаро молиявий доиралар-
да таниқли шахс эди. Дини ҳукуматининг асосий мақсади мамла-
катда молиявий тизимни соғломлаштириш бўлди. Аммо октябр 


272
ойида янги йилдаги бюджет масаласи ишлаб чиқилаётган вақтда, 
“Олға, Италия!” ва “Шимолий лига” реванш олишни мақсад қилиб, 
Парламентда ҳукуматга ишончсизлик билдириш (вотум) масала-
сини кўндаланг қилиб қўйди. Сўл партияларнинг кўмаги Дини 
ҳукуматини вақтинчалик сақлаб қолса-да, 1996 йил январига келиб 
бу ҳукумат истеъфога чиқишга мажбур бўлди. 
1996 йил апрелида бўлиб ўтган сайловларда Сўл демократик пар-
тияга мансуб бўлган экс-коммунистлар кўпчиликни ташкил этган 
“Зайтун дарахти” номли сўл марказчи блоки Берлускони етакчи-
лик қилган ўнг марказчи коалициядан кичик фарқ билан устунлик 
қилди. Бу блокнинг ташкилотчиси ва етакчиси иқтисодиёт профес-
сори Романо эди. Романо Проди ўзининг сиёсий фаолиятини христи-
ан демократлар сафида бошлаган бўлиб, у нафақат Италияда, балки 
Европадаги ишбилармонлар доирасида ҳам эътиборли арбоб эди. Бу 
ҳукумат нисбатан барқарорроқ (бардошлироқ, чидамлироқ) бўлиб, 
2,5 йил фаолият кўрсатди. Аммо 1998 йил кузида бюджет масаласи 
бўйича Парламентда бўлиб ўтган қизғин баҳслардан сўнг, Р. Проди 
истеъфога чиқди. Президентнинг топшириғи билан тузилган янги 
коалицион ўнг марказчи ҳукуматни 49 ёшли экс-коммунист (СДП 
аъзоси) Массимо Д’ Алема бошқарди. У Италия тарихида собиқ 
ИКП нинг ҳокимият тепасига чиққан биринчи вакили эди. Массимо 
Д’ Алема ҳокимиятни 18 ой давомида бошқарди. 
Ҳукмрон сўл коалиция (Р. Проди ва М. Д’ Алема) ўзининг беш 
йиллик фаолияти давомида (1996–2001 йиллар) мамлакат хазина-
сини давлат секторига қарашли корхоналарни миллийлаштириш 
ҳисобига 60 млрд доллар билан тўлдиришга муваффақ бўлди. 1 млн 
ишчи жойларининг ташкил этилиши билан, ишсизлар сони анча 
қичқартирилди. Қуролли кучларда ўтказилган ислоҳот туфайли 
ҳарбий мажбуриятни бекор қилишди ва шартнома асосида хизмат 
қилиш жорий этилди. Италия Европадаги иқтисодий ҳамкорлик 
тизимидаги ягона валюта – евро зонасига қўшилган давлатлар 
қаторидан ўрин олди. Шу билан бир қаторда, сўлларнинг ижтимоий 
соҳадаги кўпгина ваъдалари қоғозда қолиб кетди. Йирик шаҳарларда 
жиноятчилик миқдори анча ўсди, фуқароларда шахсий хавфсизлик, 
Албания ва собиқ Югославиядан муҳожирларнинг оқиб келишидан 
қўрқув ҳисси сақланиб қолди. Мамлакат ичидаги ижтимоий фикр 
кескин ўзгарди, “Тоза қўллар” операциясининг таъсири сусайди. 
Кўпгина тадбиркорлар, жумладан, Берлускони билан боғлиқ суд 
жараёнлари тўхтатилди, Д. Андреотти судда оқланди ва Б. Кракси, 


273
эса муҳожирликда вафот этди. Юқоридаги омилларнинг барчаси 
2000 йил баҳоридаги сиёсий воқеаларга ўз таъсирини ўтказмасдан 
қолмади. 
2000 йилнинг апрел ойида 20 та вилоятнинг 15 тасида маҳаллий 
ўз-ўзини бошқариш органларида маъмурий сайловлар бўлиб ўтди. 
Д. Алеманинг “ярим коммунистик режими”дан норози бўлган ўнг 
оппозиция ўзининг сиёсий рақибларига нисбатан қақшатқич кураш 
бошлади. Ўнг марказчи “Озодлик қутби”нинг (“Озодлик қутби”га 
биринчи галда “Олға, Италия!”, “Миллий альянс” ва бир қатор 
бошқа партия ва ҳаракатлар киради) етакчиси Берлускони яна бир 
бор “Шимолий лига”нинг федералчилари билан бирлашди ва қизғин 
сайловолди ташвиқотини бошлаб юборди. Черков диндорларни ўнг 
кучларнинг номзодларини ёқлаб овоз беришга чақирди. Натижа-
да ўнглар шимолдаги саноати ривожланган барча ҳудудлар билан 
қўшиб ҳисоблаганда, 8 та вилоятда ғалаба қозонди. 
Яқиндагина: “Сўллар ҳокимият тепасига узоқ вақтга кел-
ди”, – деб Баёнот берган Массимо Д’ Алема бундай вазиятда ўз 
мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди ва Президентга истеъфога 
чиқиш ҳақидаги ҳужжатни топширди. Президент К. А. Чампи (1999 
йилда сайланган) технократларнинг ўтиш ҳукуматини белгилади 
ва ғазна, бюджет ва иқтисодий режалаштириш масалалари бўйича 
социалист вазир Жулиано Аматога ҳукуматни бошқаришни таклиф 
қилди. Журналистлар таниқли иқтисодчи ва сиёсий арбоб Ж. Амато-
ни ўзига хос сезгирлиги учун “ўткир жаноб” деб номлашган. Яқин 
ўтмишда у ИСПнинг раҳбарларидан ва Б. Краксининг издошлари-
дан бири эди. Янги Бош Вазир учун мерос бўлиб қолган муаммолар-
дан бири сайлов тизимидаги мутоносиб принципни бартараф қилиш 
орқали сайлов тўғрисидаги қонуннинг моҳиятини ўзгартириш эди. 
Маблағларни айлантириш жиноятига оид қонунчиликни такомил-
лаштириш ҳам кун тартибидаги долзарб муаммо эди. Чунки Италия-
да бу турдаги жиноят мисли кўрилмаган даражада кўпайиб кетди. 
Тўғри, маблағларни айлантириш жиноят сифатида тан олиниб, 
жиноят кодексига кўра, 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум 
этиш ва 2 млн лирадан дан 30 млн лирагача жарима тўлаш белги-
лаб қўйилган бўлса-да, бу иллатга қарши курашиш самарадорлиги 
юқори эмас эди. 
Шу билан бир қаторда, Италияни 2001 йилда бўлиб ўтадиган 
навбатдаги сайловлар кутмоқда эди. 2000 йилда ўнг кучлар томон-
да рўй берган туб бурилиш янада кўзга ташлана борди. 2000 йил 


274
баҳорида маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бўлиб ўтган 
сайловлардаги муваффақиятдан руҳланиб кетган Берлускони “Озод-
ликлар уйи” номли янги альянсни ташкил қилади. “Озодликлар уйи” 
2001 йил баҳоридан сайловолди компаниясига киришиб кетди. Янги 
альянсга марказий куч бўлишга интилаётган “Олға, Италия!” парти-
яси ҳамда ўнгларга тегишли бўлган “Миллий альянс” ва “Шимолий 
лига”лар қўшилди. Сайловолди компаниясида Берлускони импе-
риясининг бутун қудрати ишга солинди. Ташвиқот-тарғибот ишла-
рида энг янги сиёсий технологиялар, сўл кучларнинг заиф жойла-
рини очиб ташлаш, италияликлар руҳиятида ҳукуматнинг бошқарув 
институтлари ва қонунларидан ҳафсалаларини пир қилиш каби во-
ситалардан ҳам фойдаланилди. Бундай шароитда Ф. Рутеллининг 
“Зайтун дарахти” номли сўл марказчи коалицияси ўзини сайловолди 
компаниясида тўла намоён қила олмади. Натижада 2001 йил 13 май-
да сайловчиларнинг катта қисми Берлускони етакчилигидаги “Озод-
ликлар уйи”ни ёқлаб овоз беришди. Анча вақтдан бери қонунни 
ҳурмат қилмай қўйган италияликлар, кўра била туриб, қонун таъқиб 
остига олган Берлусконини қўллаб-қувватлаб овоз беришди. Улар ўз 
ҳаётини шу даражада яхши қила олган киши мамлакатга ҳам ёрдам 
бера олишга қодир, деган фикрга асосланиб, бундай йўлни танлаш-
ди. 
Сайлов натижаларига кўра “Озодликлар уйи” коалицияси мам-
лакат Парламентидаги кўпчилик ўринларни эгаллашга муваффақ 
бўлди, жумладан, Депутатлар палатасидаги 630 ўриндан 367 таси-
га, Сенатдаги 315 ўриндан 177 тасига эга бўлди. “Зайтун дарахти” 
номли сўл марказчи блок 248 та, коммунистлар 11 та ва қолганлар 
эса 4 та депутат мандатига эга бўлдилар. “Олға, Италия!” партияси 
мамлакат Парламентидаги энг катта фракцияга айланди. Олдинги 
сайловларга қараганда, у ўз электоратини 21% дан 30% гача оши-
ришга муваффақ бўлган ягона партия бўлди. Парламентнинг ҳар 
иккала палатасида ҳам кўпчиликка эга бўлган Берлускони назарий 
жиҳатдан ҳукуматни қонун билан белгилаб қўйилган 5 йил муддат 
давомида тўла бошқариш имкониятига эга бўлди. Бош Вазир лаво-
зими ва бир вақтлар олинган Европарламент депутатининг статути 
Берлусконига катта иммунитет ҳуқуқини берди. Яъни уни нафақат 
италиялик судьялар ва балки бошқа давлатларнинг қонунни ҳимоя 
қилувчи ташкилотлари ҳам жиноий жавобгарликка тортиш имко-
ниятидан маҳрум бўлдилар. Янги Бош Вазир олдида ундан олдин 
фаолият кўрсатган ўтмишдошлари уддалай олмаган муаммоларни 


275
ҳал қилиш вазифаси турарди. Бундай муаммоларга констутицион ти-
зимни такомиллаштириш, ҳукуматнинг асосий иллатлари сифатида 
сақланиб қолаётган бюрократизм ва коррупцияни йўқ қилиш, юқори 
даражадаги ишсизлик (9%), мактаб ислоҳоти, солиқ тизимини тар-
тибга солиш каби ўнлаб масалалар турарди. С. Берлускони муаммо-
ларни бартараф қилиш бўйича ўз дастурини “контракт” деб номлан-
ган сайловолди ҳужжатида эълон қилди. Унга кўра, Берлускони иш-
сизларни 1,5 млн кишига қисқартириш, нафақалар бўйича ислоҳот 
ўтказиш, кичик бизнесга ёрдам бериш, солиқларни қисқартириш, 
меросга солинадиган солиқларни бекор қилиш, криминал ва бюро-
кратияга қарши курашишга ваъда берди. Ташқи сиёсатда эса чуқур 
ўзгаришни амалга ошириш кўзда тутилмаган эди. Италия Ироққа 
қарши коалация қўшинларида иштирок этди, Афғонистонга НАТО-
нинг қўшинлари таркибида ўз ҳарбий қисмларини юборди.
Шундай қилиб, Италия ХХI асрга блоклараро стратегия анъа-
наларини сақлаб қолган ҳолда кириб келди. Мамлакат юқори 
қатламида барча сиёсий партияларга тегишли ўзгаришлар юз бер-
ди: баъзи бирлари ўз фаолиятларини тўхтатишса, баъзилари эса 
бўлиниб кетди ёки янгиланди. Ўнг партиялар блоклараро сиёсий 
ўйинларнинг қоидаларини қабул қилиб, мамлакатни бошқариш дас-
тагини ушлаб туришга ҳаракат қилди. Христиан демократия эса “Ка-
толик дунё”нинг монопол (ягона) сиёсий вакилилигини қўлдан бера 
бошлади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish