АҚШда урушдан кейинги аҳвол. “Адолатли йўл”.
Ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўнг консерватив бурилиш
АҚШ, бошқа мамлакатларга қараганда, Иккинчи жаҳон уруши-
да энг кам зарар кўрди. Бор-йўғи 300 минг одам ҳалок бўлди ва бе-
дарак йўқолди. Бундан ташқари, уруш Америка иқтисодиётининг
жадал ўсиши омилига айланди. Масалан уруш йилларида АҚШда
ишлаб чиқариш қуввати икки баравар, экспорт ҳажми эса беш ба-
раварга ошди. АҚШ урушдан ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий-сиёсий
жиҳатдан қудратли бўлиб чиқди. 1948 йилда капиталистик дунё
ишлаб чиқаришида АҚШнинг ҳиссаси 54,6% ни, олтин захира-
си эса дунё олтин захирасининг 53,3% ини ташкил этди. СССРни
ҳисобламаганда, дунё олтин захирасининг 73% ига эга бўлди. АҚШ
капиталистик дунё саноат ва ҳарбий стратегик ашёлар захирасининг
50% ин, жаҳон капиталистик саноат ишлаб чиқаришининг 62% ини,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 32% ини бера
бошлади. Дунё капиталистик экспортидаги ҳиссаси 40% ни ташкил
этди. 1945 йилда АҚШнинг савдо флоти 1941 йилдагига нисбатан
2,3 баравар ошди. Уруш охирида АҚШ капиталистик дунёда энг кўп
сонли ва қудратли армияга эга бўлган давлатга айланди. 1949 йилга-
ча у атом қуроли монополиясига танҳо эгалик қилди ва ундан 1945
йилда фойдаланди. Шунинг учун АҚШ ўзини “эркин дунё” манфа-
атлари ҳимоячиси деб эълон қилиши табиий эди. “Эркин дунё” ту-
шунчаси барча капиталистик мамлакатларни қамраб оларди.
Урушдан кейинги даврда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда Пре-
зидент Ф. Д. Рузвельтнинг “Янги йўл” дастури асосида бошланган
ислоҳотлар давом эттирилди. 1944–1946 йилларда ҳарбий ҳаракатлар
тугагандан сўнг, армиядан бўшаган ҳарбийлар ва аҳолининг қашшоқ
қатлами аҳволини яхшилашга йўналтирилган бир қатор қонунлар
қабул қилинди. Булар жумласига, уруш қатнашчилари учун катта
имтиёзлар беришни кўзда тутган “Аскар билли” (билл – муҳрланган
ҳужжат), “Ишсизликни камайтиришга қаратилган бандлик
тўғрисида”ги Қонун, нафақа ва тўловларни ошириш Акти кирарди.
1945 йил апрелида Ф. Д. Рузвельт вафотидан сўнг АҚШ Президенти
бўлган Г. Трумэн ўз сиёсатини “Адолатли йўл” деб атади.
Маълумки, кўпчилик Европа мамлакатларида урушдан кейинги
285
вазият аҳоли кенг қатламларининг кайфияти сўл томонга оғиши би-
лан характерланади. Бироқ АҚШда бунинг тескариси бўлиб, мам-
лакат ҳаётида ўнг ва консерватив кучлар чиқиши кузатилди. Бу, ху-
сусан, 30- йилларда ижтимоий соҳада қабул қилинган қонунларни
қайта кўриб чиқишга бўлган уринишларда кўзга ташланди. Аме-
рикалик қонун чиқарувчилар позицияларидаги ўнгга бурилишлар
1947 йилда ўз моҳиятига кўра ишчиларга қарши бўлган “Тафт-
Хартли” (бу қонун ташаббускорлари номига кўра шундай номлан-
ган) Қонунининг қабул қилиниши бўлди. “Тафт-Хартли” Қонуни
1947 йил 23 июнда қабул қилинди. У “корхона эгаларининг миллий
ассоциацияси” томонидан илгари сурилган бўлиб, унинг муаллиф-
лари сенатор Тафт ва вакиллар палатаси аъзоси Хартли эди. Қонун
“Меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида қонун” деб
аталади. Унинг асосий мақсади касаба уюшмалари фаолиятини чек-
лаш ва назоратга олишдан иборат эди. Бу қонун, жумладан, давлат
хизматчилари уюштирган ва барча сиёсий йўналишдаги норозили-
кларни, бойкот ва пикетларни таъқиқлаб қўярди. Ҳукумат норозилик
намойишлари ва иш ташлашларни 80 кун муддатга тўхтатиб қўйиш
ҳуқуқига эга бўлди. Касаба уюшмаларнинг иш ташловчилар билан
ҳамкорлик қилиши, иш ташловчиларга ёрдам кўрсатиш учун фонд-
лар яратиш таъқиқланди. Касаба уюшмаларига иш ташлаш ҳақида
60 кун олдин корхона эгаларини хабардор қилиш вазифаси юклатил-
ди. Корхона эгаларининг илтимоси билан касаба уюшмалари судга
тортиладиган бўлди. “Тафт-Хартли” Қонуни коммунистларни каса-
ба уюшмаларига раҳбарлик қилишдан четлаштирди. 500 минг каса-
ба уюшма аъзолари коммунист эмаслиги тўғрисида қасам ичишга
мажбур қилинди. Ишчилар ҳаракатини назорат қилишни янада ку-
чайтиришга қаратилган бу йўналиш 1959 йилда қабул қилинган ва
Меҳнат вазирлигининг касаба уюшмалари ички ишлари, хусусан,
уларнинг молиялари ва касаба уюшмаси олий раҳбариятини тан-
лаш механизми устидан назорат ўрнатишни кўзда тутувчи “Лэндрем
Гриффин” қонунини қабул қилиш билан давом эттирилди. Натижада
меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш тизими
янада кучайтирилди.
Ўнг томонга бурилиш яққол намоён бўлишининг кўринишлари-
дан яна бири жамоатчилик орасида антисовет ва антикоммунис-
тик кайфиятларнинг кучайишига уриниш эди. 1947 йилда давлат
хизматчиларини “лояллигини (содиқлигини) текшириш” номли
ишлар бошланиб кетди. Бу ишлар, аслида, коммунизм ва СССРга
286
хайрихоҳликда шубҳа қилинган, мавжуд жамиятга нисбатан бошқача
фикрловчи ва ишончсиз шахслардан давлат аппаратини тозалаш
компаниясига айланиб кетди. 1949 йил январда ўнг доиралар та-
шаббуси билан кенг кўламда АҚШ Коммунистик партиясига қарши
суд жараёни бошланди. Партия ғайриқонуний йўл тутишда ва ҳатто
СССР фойдасига жосуслик қилишда айбланди. 9 ой давом этган бу
жараён натижасида Коммунистик партия марказий комитетининг
ўн бир нафар аъзоси турли хил муддатга қамоқ жазосига маҳкум
қилинди. АҚШ маъмуриятида ўнгга бурилишнинг яққол намунаси
ва ўта шафқатсизлик билан антикоммунистик ва антисовет сиёсат
олиб борилиши 1950–1953 йиллардаги маккартизмда намоён бўлди.
Сенатор Ж. Маккарти раҳбарлигида ўнг доиралар томонидан кенг
миқёсдаги антикоммунистик ва антисовет компания шундай номлан-
ди. Ҳақли равишда “Алвастилар ови” деб аталган бу компания гўёки
СССР бошчилигида жаҳондаги коммунистлар томонидан АҚШга
қарши тил бириктириш олиб борилаётир, деган баҳона билан уларни
жазолашга қаратилган эди. Шу билан халқ оммаси онгида ваҳима ва
нафратни уйғотиш эди, коммунистлар ва уларнинг тарафдорлари гўё
ҳукумат олий доираларига йўл олганликлари ҳақида уқтириларди.
Республикачи сенатор, ўтакетган реакционер Жозеф Маккартининг
умумий раҳбарлигида Вакиллар палатасининг 1938 йилда тузилган
“Америкага қарши фаолият”ни тергаш Комиссияси илғор ишчилар-
ни, касаба уюшмаларни, барча прогрессив кишиларни қаттиқ назо-
рат остига олди ва таъқиб қилди. Туҳмат, шантаж, жазолаш ва шу
сингари хатти-ҳаракатлар авж олдирилди. Ж. Маккарти 1951 йил
бошида ички хавфсизлик бўйича тузилган “Ҳукумат органларини
тергов қилиш Кичик Комиссияси”га ҳам раҳбарлик қилди. Э. Гувер
бошчилигидаги федерал Тергов Бюроси тинтув ва жосусликни авж
олдириб юборди. Миллионларча кишилар устидан шахсий папкалар
очилди. 152 млн кишининг бармоқ излари олинди. Агентлар сони
13000 кишига етди. 1959 йилда Кореяда уруш бошлаб юборилгандан
кейин ҳарбий ҳолат ҳам жорий қилинди. Маккартизм ички реакцион
оқим бўлиб, 1950–1954 йилларда авжига чиқди ва ташқи сиёсатда
СССРга, социалистик мамлакатларга қарши уруш қилишни тарғиб
қилди.
1949 йилдан бошлаб Қуролли Кучларни кучайтириш ва кенг
қуролланиш дастурини амалга оширишга киришди. Мамлакат ми-
литарлаштирилди. 1951 йил бошида “Умумий ҳарбий мажбурият
тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Мунтазам Армия кўпайтирилди.
287
Ҳарбий блоклар тузилди, бир қатор давлатлар билан ҳарбий ёрдам
тўғрисида битимлар имзоланди. Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво фло-
тига янада катта аҳамият берилди. 1950–1953 йилларда харажатлар
тўрт бараварга оширилди. Ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш
саноат ишлаб чиқаришининг 20–25% ини ташкил этди. Саноат-
нинг авиация, радиоалоқа, автомобиль тармоқлари, асосан, ҳарбий
буюртмалар бўйича ишлайдиган бўлиб қолди. Атом ва водород
қуроллари ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратилди.
Йирик капитал эгалари юзлаб ва минглаб майда ва ўрта савдо
саноат корхоналарини синдириб, ўз корхоналарини йириклаштириб
олдилар. Монополияларнинг мавқеи тобора юксалди. Корпораци-
яларнинг сони кўпайиб борди. Банклар энг йирик молия капитали
магнатлари: Америка банки, Чейз-Манхаттан банки, Биринчи мил-
лий Нью-Йорк Сити банки қўлида марказлашди. Мамлакатдаги
ҳукмронлик 8 та молия гуруҳи (Морган, Рокфеллер, Кун Лебе, Дю-
пон, Меллон группалари ҳамда Чикаго, Кливленд ва Бостон банкла-
ри группалари) қўлида бўлди. Шулардан 4 та йирик гуруҳ (Морган,
Рокфеллер, Дюпон ва Меллон) миллиардерлар корпорациясининг
кўпига эгалик қилди. Биргина Морган банки гуруҳи 55 млрд доллар
капитали бўлган монополияларни назорат қилди.
Молия ва саноат монополистик бирлашмаларининг маркази
Нью-Йоркдаги Уолл-Стрит бўлиб, унинг магнатлари мамлакатнинг
ҳам иқтисодий ҳам сиёсий ҳукмронлари бўлиб қолдилар; давлат ап-
паратини ўзларига бўйсундирдилар. Масалан, генерал Эйзенхауэр
Президент бўлганда, ҳукумат кабинети энг йирик саноат ва молия
магнатларидан иборат бўлди: “Салливэн энд Кромвелл” деган йи-
рик юридик фирманинг эгаларидан бири Жон Фостер Даллес давлат
котиби лавозимини, пўлат ва кўмир бўйича энг йирик магнат Жорж
Хемфри Молия вазири, “Женерал Моторс” концернининг президен-
ти Чарльз Вильсон Мудофаа вазири лавозимларини эгалладилар,
Эйзенхауэр ҳукуматининг аъзолари 86 та йирик корпорацияда ди-
ректорлик қилди. Энг йирик ҳарбий саноат ва автомобиль концерни
“Женерал Моторс” 50- йилларда мудофаа, почта ва телеграф, ички
ишлар ва қишлоқ хўжалиги вазирликларида катта лавозимларни
эгаллади. Бу концерн мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига
кучли таъсир кўрсатди. Энг йирик 12 та монополия вакилларидан
иборат “Махсус маслаҳат Комитети” Америка капитализмининг бош
штаби ролини бажарди. Бу комитетнинг қарорлари саноат корхона-
лари эгаларининг Миллий Ассоциацияси ва Савдо палатаси орқали
288
қабул қилинди. Ушбу Ассоциация 18,5 минг саноат корпорациясини
бирлаштирди, бу корпорацияларнинг саноат корхоналари АҚШ иш-
чиларининг 75% ига эга бўлиб, мамлакат саноат маҳсулотининг 80%
ини ишлаб чиқарди. Кўп молия ва саноат корхоналари, шунингдек,
истеъфога чиққан генерал ва адмираллар эса Пентагон (мудофаа
вазирлиги биноси)га, йирик корпорацияларга жойлашиб олдилар.
Монополистик капитал билан ҳарбийлар иттифоқи ҳарбий саноат
мажмуини вужудга келтирди. 1954 йил январида катта фойда олув-
чилардан солиқлар олиш бекор қилинди. Шунингдек, йирик нефть
магнатларига нефть конлари топширилди. АҚШ монополистлари
максимал фойда олиш учун зўр бердилар. 1946 йилда 23,5 млрд,
1948 йилда 32,8 млрд, 1959 йилда 41,2 млрд доллар фойда олдилар.
Солиқларнинг фақат 25–30% ини монополиялар тўласа, қолгани
меҳнаткашлар зиммасига тушди. Трумэн Прзидентлик даврининг
(1945–1952 йиллар) 7 йили ичида олинган солиқлар илгариги 32
Президент даврида олинган солиқлардан ҳам ошиб кетди. Моно-
полиялар томонидан ерларнинг тортиб олина бошлаши натижасида
фермерлар хароб бўлди, уларнинг сони қисқариб кетди. 1940 йилда
майда фермерларнинг сони 6 млн бўлса, 1951 йилда 3,8 млн бўлиб
қолди. Уларнинг қарзи кўпайиб, 1952 йилда 14 млрд, 1954 йилда 171
млрд долларга етди. 1950–1954 йилларда 600 минг фермер хўжалиги
синди.
Мамлакатда негрларнинг аҳволи жуда оғир эди. Уларнинг сони 17
млн (мамлакат аҳолисининг 10% и) бўлиб, 90% и оқ танли плантатор-
лардан ерни ижарага олиб тирикчилик қиларди. Фақат 10% негрлар
кам миқдордаги ерларга эга эдилар. Ислоҳотчи Президент Ф. Д. Руз-
вельтнинг ҳукмронлик даври “сотқинликнинг йигирма йили” деб
номланди. Олий мақомдаги мансабдор шахслар, ижодий зиёлилар
намояндалари, таниқли олимлар ва жамоат арбоблари бадном этилар
эди. Уларнинг баъзиларига қарши суд жараёнлари амалга оширилди.
Маккарти давлат департаменти Пентагондаги “коммунистлар”ни из-
лаб топарди. Ҳатто Эйзенхауэр маъмуриятини Хитой билан савдо-
иқтисодий муносабатларни олиб бораётган Англияни иқтисодий
жиҳатдан қўллаб-қувватлашда айблади. Бузғунчи “унсурлар” ва им-
мигрант (муҳожир)лар тўғрисида қонунлар ҳам қабул қилинди. Ху-
сусан, 1954 йилда “АҚШ Конгресси коммунистларни назорат қилиш
тўғрисида” Қонун қабул қилди. Бу қонунга мувофиқ, Коммунистик
партия аъзолари “чет эллик агент” сифатида ҳар йили Адлия вазир-
лигидан рўйхатдан ўтказиб турилди. Маккартизм ҳаддидан ошиб
289
кетди. АҚШга “қарши тил бириктириш” айбловларида ҳеч қандай
чегара билмайдиган, керак бўлса, сохта гувоҳларни ҳам “муҳайё
қиладиган” жўшқин сенатор ва унинг тарафдорларининг фаолияти
мамлакат обрўсига путур етказиши мумкинлиги аниқ бўлиб қолди.
1954 йилда АҚШ Сенати Маккартини олий қонун чиқарувчи ор-
ганни айблашда ҳамда “коммунизмга қарши кураш”га ажратилган
давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштиришда айблаб, жавобгар-
ликка тортишга мажбур бўлди. 1954 йилнинг 2 декабрида эса Сенат
аъзоларининг кўпчилик овози билан сенаторни айблади ва у сиёсий
саҳнани тарк этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |