Консерватив (ортопедик) даволаш



Download 148,43 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi148,43 Kb.
#108864
  1   2   3
Bog'liq
Консерватив


Консерватив (ортопедик) даволаш. Консерватив даволашда, ортопедик мосламалар учун таянч вазифасини ўтовчи тўқималарга кўра шиналар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: тиш, тиш-милк ва милк устига тақиладиган.
Тишга тақиладиган мосламалардан асосан алюминий симдан букилган Тигирштедт шинаси ва Васильев лентасимон шиналари ишлатилади. Бу шиналар фақат тишларга маҳкамланади. Шунинг учун улар бўлакларда тишлар сони етарли (кўп) бўлгандагина қўлланилади. Алюминий симдан букилган тиш шиналарини 1915 йил рус армиясининг тиш доктори С.С. Тигирштедт ихтиро қилган. Тайёрлаш учун диаметри, 1,8–2 мм алюминий сим ва боғлаш учун диаметри, 0,5–0,6 мм, бўлган бронза-алюминий лигатура симлари қўлланилади.
Тишларга ўрнатиш учун алюминий симдан букилган шина ҳар бир бемор учун индивидуал равишда тайёрланади: у тиш ёйини тўлиқ қайтариши; ҳар бир тиш бўйинчасига тегиб туриши; илмоқлари иккала томонда тенг тақсимланиши; тишлар йўқ жойларга кириб туриши; юқори ва пастки жағдаги илмоқлар бир-бирининг рўпарасида жойлашиши; милкка ботмаслиги; шинани ҳар бир тишга лигатура сими билан боғланган бўлиши талаб этилади. Шунда тишларга тушадиган босим тенг тақсимланади.
Бугўнги кунда Тигирштедт таклиф қилган симдан букилган шиналарнинг: текис, эгик, тиргакли, қия текислиги бўлган иккала жағга қўйиладиган, илгак-ҳалқали жағлараро бўлакларни тортиш ва маҳкамлаш учун қўлланиладиган турлари ишлатилади (40-расм).
Симдан букилган ҳар қандай шина ўрнатилишидан аввал маҳаллий оғриқсизлантириш остида суяк бўлаклари репозиция қилиниб, кейин маҳкамланади.

40-расм. Тигирштедт шинасининг схематик кўриниши.


Силлиқ шина тайёрлаш. Сим учи дастлаб илгак (кламмер) қилиб букилади, у охирги тишни дистал томон (тил томон) дан ўраб олиши керак. Илгак учини қайчи билан вертикал текисликда 450 ли бурчак остида кесилади. Кесим юзаси ва атрофи эгов билан силлиқланади.


Агар, шина охирги тишгача етмасдан, тиш қаторида тугаса, сим учини илгаксимон букиб, тишлар орасига тушадиган шакл берилади. Чап қўлда алюминий симни ушлаб, ўнг қўлда крампон омбир ёрдамида тиш ёйига мос қилиб букиб борилади. Сим тиш ёйига тенг қилиб кесилади ва учи охирги тиш ёки тишлар орасига мос равишда букиб қўйилади. Шина тиш ёйига мосланганидан сўнг, ҳар бир тишга лигатура сими билан боғланади. Боғлаш учун сим вестибуляр томондан тиш ораларидан тил томонга шина устидан ўтказилса, чиқараётганда остидан ўтказиш лозим. Симнинг иккала учи бирлаштирилиб, игна тутувчи қисқич ёрдамида сиқиб буралади. Шундай қилиб, шина ҳар бир тишга маҳкамланади. Симнинг ортиқча қисми кесилиб, учи шина устига қайириб қўйилади.
Силлиқ (текис) шинадан даволаш мақсадида қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш мумкин: фронтал тишлар соҳасидаги силжимаган ёки осон репозиция қилинадиган чизиқли синишда; юқори ва пастки жағларнинг альвеоляр ўсиғи икки ёки учта тишлари билан синиб ёнида камида 3–5 та мустаҳкам турган тишлар мавжуд бўлса, тишлар чиқиши ва синишида. Аммо маҳаллий маҳаллий холат шароитидан келиб чиқиб, пастки жағ бўлакларининг иммобилизацияси учун иккала жағга илмоқли шина қўйилиб, резина ҳалқалар билан тортиб, маҳкамлаб қўйилгани афзалроқ бўлади. Чунки текис шина энгак қиррасидаги бўлакларнинг қочишини бартараф қила олмайди.
Тишлар чиқиши ёки синишлари(fractura dentis)ни даволаш мақсадида шина-каппадан фойдаланиш мақсадга мувофиқроқ, чунки каппа тишларни етарли даражада иммобилизация қилади. Бироқ оғизда каппани ўзи қотувчи пластмассадан тайёрлаш бирмунча мураккаб ва маълум даражада амалий кўникмаларга эга бўлишниталаб этади. Шинага тишларни боғлаётганда, лигатура симини бурашга етганда, тиш катакчасидан чиқиб кетиш эҳтимоли баланд бўлади (41-расм).

41–расм. Cиллиқ шина скоба.

Download 148,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish