Тиргакли шина тайёрлаш. Шина юқорида баён этилгандек, охирги тишга мослаб, кемтик четларидаги тишларнинг нуқсон томонга қараган ён юзаларига тиралиб турадиган ва тиш қаторининг иккинчи томонидаги охирги тишни ҳам маҳкам ўраб оладиган қилиб букилади. Бўлаклар силжиган бўлса, уларни репозиция қилинганидан сўнгги бўладиган ҳолатини эътиборга олиб шина букиш лозим. Тиргакнинг узунлиги кемтик четидаги тишлар орасидаги масофага ёки жағдаги нуқсонга тенг бўлиши керак. Тиргак альвеоляр ўсиқдан кенг бўлмаслиги ва милкка ботмаслиги талаб қилинади.
Пастки жағнинг тиш қаторидаги кемтик соҳасидан синганида, бўлаклар силжиш бўлмаса ёки улар осон репозиция қилинса; шунўнгдек, пастки жағ тиш қаторининг атрофи синиб, нуқсон пайдо бўлса, бундай ҳолатлар тиргакли шинадан фойдаланишга кўрсатма мумкин.
Букилган илгакли шина иккала жағга тайёрланади. Ҳар бир шинада
5–6 та илгак букилади. Илгакларнинг узунлиги 3–5 ммдан ошмаслиги керак. Юқори жағда шина илгаклари–тепага, пастки жағники–пастга қараган бўлиши керак. Тишлар юзасига нисбатан улар 35–450 бурчак ҳосил қилиши керак, шунда илгак учи билан милк орасидаги масофа 2–3 мм иборат бўлади. Симдан букилган шина индивидуал тарзда тайёрланади. Анатомик тузилишдан келиб чиққан ҳолда, илгакларнинг иккинчи кесув, биринчи кичик озиқ ва катта озиқ тишлар рўпарасида жойлашадиган қилиб букилгани маъкул. Аммо ҳамиша ҳам бу тартибга риоя қилиш имконияти бўлавермайди.
Шинани букаётганда илгак айнан тиш рўпарасида ўрнашиши ва тишлар орасига тушмаслиги кераклигига эътибор бериш лозим.
Илгакли шишани тайёрлаш техникаси:
диаметри 1,5–1,8 мм бўлган, қиздириб совутилган алюминий сим олинади ва охирги тишнинг дистал юзасини қамраб олувчи илмоқ (кламмер) букилади. Шина охирги тишга етиб бормаса, учи тиш оралиғига ўрнашадиган қилиб, текис шинадаги каби букилади. Сўнг оғизга киритилиб, кламмерни охирги тишга ўрнатилади ва крампон омбирнинг лунжлари билан озиқ тишнинг рупарасидан тишнинг вестибуляр юзасига 350 – 450 ли бурчак ҳосил қилинган ҳолатда қисиб олиб шинани оғиздан чиқарилади. Крампон омбир вертикал холда кесиб,шина оғиздан чиқарилади. Шина охиридаги кламмери эса горизонтал текисликда, деб назарда тутамиз, илгак крампон омбир лунжлари билан симни 450 ли бурчак остида сиқиб оламиз ва биринчи илгакни ҳосил қилиш учун уни вертикал йўналишда 900 га букамиз. Кейин симнинг узун қисмини чап қўл билан ушлаб, ўнг қўл билан омбирнинг лунжларини ҳосил қилган бурчакка кўчирилади. Крампон омбир лунжларини қисиб, чап қўлнинг кўрсаткич бармоҳи билан сим (ўзига томон) 1800ли бурчак остида букилади. Натижада, симда бўртма (илгак қисми) ҳосил бўлади. Шу бўртмани омбир лунжлари билан ( бурчакдан металл қалинлигига тенг масофа ташлаб) чап қўлнинг бош бармоғи билан сим 900ли бурчакка (ўзидан) букилади. Шина тайёрлашда, уни горизонтал текисликда омбурни эса– вертикал ҳолатда жойлаштириш лозимлигини ёдда тутиш лозим. Бир томонда учта илгак букилгандан сўнг, симметрик равишда иккинчи томонда ҳам букилади. Иккинчи жағ учун ҳам шу усул билан шина букилади.
Шиналарни ўрнатишдан аввал ҳар бирини тиш қаторига алоҳида мослаб ҳамма тишларга тегиб турадиган қилиб, узун бўлса – охирларини кесиб, юмшоқ тўқималарни шикастламайдиган қилиб учлари қайирилиб, эгов билан силлиқланади. Синиш соҳасида кемтик бўлса, тиргак ҳосил қилиб букилади.
Тайёрланган шинани ўрнатиш учун вестибуляр томондан оғиз томонга 0,3–0,4 мм қалинликдаги қиздириб совутилган лигатура сими тишлар оралиғидан тиш атрофини айлантириб ўтказиб, учи қайта вестибуляр томонга чиқарилади. Иккала учи тенг қилиб тортилади ва бир учи пастга, иккинчи учи-юқорига букиб қўйилади.
Юқорида келтирилган тартибда жағнинг қолган тишлар оралиғидан ҳам симлар ўтказилади.
Шина аввал юқори жағ тиш қаторига қўйилиб, икки – уч тишдаги симлар тортилиб буралади, дастлаб шина омонат қилиб боғланади, кейин ҳар бир тишдан ўтказилган сим охиригача буралиб, шина тишларга маҳкам боғланади. Шу тахлидда пастки жағ шинаси ҳам маҳкамланади. Илгаклар бир текисликда туриши ва милкка ботмаслиги керак.
Шина илгакларига резина ҳалқалар тақиб, жағлар бир-бирига маҳкам тортиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |