Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

5- §. ХХI аср бошларида Италия
Апеннин ярим оролида жойлашган Италияда икки кун мобайни-
да бўлиб ўтган Парламент сайловлари жаҳон матбуотининг диққат 
марказида турди. Чунки Италия – жаҳон сиёсатига, Европадаги 
воқеаларнинг боришига таъсир этувчи, ўз овози ва ўрнига эга дав-
латлардан бири. Айни сиёсий тадбирда фуқаролар собиқ раҳбари 
Романо Проди ва амалдаги Бош Вазир Сильвио Берлускони бло-
клари учун овоз бердилар. 2006 йил апрел ойида Италияда бўлиб 
ўтган Парламент сайловларида Романо Продининг “Иттифоқ” бло-
ки амалдаги Бош Вазир Сильвио Берлусконининг “Олға, Италия!” 
блоки устидан ғалаба қозонди. Проди бошчилигидаги сўл марказчи 
“Иттифоқ” блоки Парламентнинг қуйи палатасига ўтказилган сай-
ловда Берлускони бошчилигидаги “Олға, Италия!” блокини атиги 


276
0,1 фоиз фарқ билан ортда қолдирди. Парламентнинг юқори палата-
си сайловларида эса Проди блоки кичик фарқ билан ғалаба қозонди.
Дарвоқе, кейинги 10 йил мобайнида “Олға, Италия!” блоки ҳатто 
Берлускони сайлов компаниясида шахсан иштирок этмаса-да, осон-
лик билан зафар қучишга муваффақ бўлаётган эди. Ўшанда сўл мар-
казчи коалиция заифлигидан унинг раҳбарлари ҳам тез-тез ўзгариб 
турарди. Ўнг қанот кучлар муваффақиятига ижтимоий ёрдамга 
муҳтож фуқароларга тўкин ҳаёт ваъда қилишнинг ўзи кифиоя эди. 
Бу, ўз навбатида, кенг истъемол моллари нархининг кўтарилишига 
олиб келди. “Олға, Италия!” блоки сўнгги сайловда ёшларни иш 
билан таъминлашга ҳам ваъда берди. Ҳукумат, албатта, ишсизлик 
даражасини сезиларли даражада камайтиришга эришди. Аммо бун-
га вақтинчалик ишга ёллаш йўлидаги қонун орқали эришилди. На-
тижада ёшлар 3–4 ойлик иш билан таъминланган бўлсалар-да, дои-
мий иш ўрнига эга кишилар сони камайиб кетди. Бундан ташқари, 
ҳукумат ҳар йили солиқларни енгиллаштириш сиёсатини ўтказди. 
Шубҳасиз, мазкур чоралар омма орасида қўллаб-қувватланди. Ле-
кин Ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига фойдаси бўлмади. Аксига 
олиб, бюджет тақчиллиги Ялпи ички маҳсулотнинг 4,2 фоизигача 
ўсди. Бу эса молиявий барқарорлик ҳақидаги Европа Пактини бузиш 
саналарди. Мазкур ҳужжатга кўра, бюджет тачиллиги Ялпи ички 
маҳсулотнинг 3 фоизидан ошмаслиги керак эди.
2001 йилдан бери ўнг марказчилар Италияда бирор-бир сайлов 
компаниясида ютолмадилар. Улар мунтазам равишда минтақавий 
ва муниципиал сайловларда ҳатто университет ректорларининг тан-
ловида мағлубият аламини тортишга мажбур бўлдилар. Оқибатда, 
2005 йилга келиб Европа жанубидаги 60 миллионли бу мамлакат ўнг 
ҳукумат бошқарадиган сўл мамлакатга айланиб улгурди. Сильвио 
Берлускони учун сўнгги ва сезиларли мағлубият ўнгларнинг 2005 йил 
апрелида минтақавий сайловлардаги муваффақиятсизлиги бўлди. 
Сўллар йигирмата вилоятнинг ўн олтитасида зафар қучдилар. Охир-
оқибатда Сильвио Берлускони футболга хос атамани қўллаб: “Ўзим 
майдонга тушишимга ва ортимдан командани эргаштиришимга 
тўғри келяпти”, – дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, у “майдонга ту-
шишга”, деярли ҳар куни кўп сонли мухлисларига эга телеканаллар 
орқали чиқишга, солиқларни пасайтиришдан тортиб, оилавий му-
носабатларга қадар масалаларда фикр юритишга мажбур бўлди. На-
тижада шахсий рейтинги, қолаверса, партиясининг обрў-эътибори 
жадаллик билан ўсди. “Олға, Италия!” блокининг рейтинги Берлус-


277
кони шасиятига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлганлиги боис, Бош Вазир 
ҳукуматни сақлаб қолиш илинжида сайлов ислоҳотини ўтказишга 
мажбур бўлди. Сайлов можаритар тизим (партиялардан кўрсатилган 
номзодлар учун овоз бериш) кўринишига алмаштирилди. Бу ҳол 
ўнг марказчиларнинг имкониятларини янада оширди. Чунки сўллар 
мамлакатда кўплаб кўзга кўринган минтақавий сиёсатчиларга эга 
бўлсалар-да, ёрқин миллий етакчилари йўқ эди, аксинча, ўнгларда 
кўзга кўринган минтақавий сиёсатчилар етишмаса-да, бироқ Силь-
вио Берлускони каби миллий лидерлар мавжуд эди.
Амалдаги Бош Вазирнинг дадил одимларига унинг блоки ора-
сидаги келишмовчиликлар, Америка бошчилигидаги Ироққа 
қарши коалицияга кириш, бу ерда кўрилган талофатлар, Италия 
фуқароларининг гаровга олиниш ҳодисалари, қолаверса, ўзига 
қарашли хусусий ҳамда давлат телевидениеси халал берди. Яъни 
1996 йил қабул қилинган қонунга кўра, номзодлар оммавий ахборот 
воситаларидан теппа-тенг фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Буни яхши 
тушунган Берлускони қонунни Парламентда бекор қилишга уриниб 
кўрди. Сўллар мазкур уринишга бирор-бир қаршилик кўрсата ол-
масликлари аниқ эди. Бироқ коалициядаги иттифоқчиси Жанфран-
ко Финининг “Миллий алъянс” партияси қонунни бекор қилишга 
қарши овоз берди.
Сайловолди тадбирлар ҳам жуда кескин ва муросасиз руҳда ўтди. 
Айниқса, ҳар икки блок вакилларининг бир-бирларини турли воси-
талар билан айблашга зўр беришлари шундан далолатдир. Биргина 
Берлускони сўл марказчи коалиция турли мақсадларни кўзлаган пар-
тиялардан иборат бўлганлиги учун ҳокимиятга келар-келмас парча-
ланиб кетишини, муваққат номзод Романо Проди ички сиёсий амби-
циялар туфайли ҳукуматни бошқаришни эплай олмаслигини такрор-
лашдан чарчамади. Жаноб Берлусконининг ушбу Баённотлари сўл 
марказчи мухолифатни жипслашишга ва беш йил мобайнида Романо 
Продини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапиришга мажбур этди. Мухо-
лиф коалиция Проди атрофида уюшгани, мамлакатдаги барча сиёсий 
кучлар: касаба уюшмаларидан тортиб, саноат иттифоқигача уларни 
қўллаб-қувватлаётганига ишонч ҳосил қилган Бош Вазир популистик 
(кўчмас мулк солиғини, ахлат олиб кетилгани учун ҳақ тўлашни бекор 
қилиш) ваъдалар бериш ҳамда тўғридан-тўғри шахсни ҳақоратлаш 
йўлини тутди. Натижада бутун мамлакат, ҳатто иттифоқчилари ва 
душманлари уни тарбиясизликда, ёлоғончиликда айблашга мажбур 
бўлдилар. Бу хатти-ҳаракатларнинг барчаси эндиликда собиқ Бош 


278
Вазирга айланаётган Берлускони зарарига ишлади. Италияда янги 
сиёсий кучларнинг хокимият тепасига келиши мамлакатнинг АҚШ, 
Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар билан муносабатларига 
унчалик катта таъсир кўрсатмаслигини кузатувчилар якдиллик би-
лан таъкидладилар. Шуни эътироф этиш керакки,Сильвио Берлуско-
ни Ғарб давлатлари қаторида Россия Президенти Владимир Путин 
билан дўстона муносабатларни сақлаб қололган Европа сиёсатчила-
ридан бири эди. Айнан у Римда ўтган Россия – Европа Иттифоқи 
Саммитида расмий Москвани Чеченистон ва “ЮКОС иши” масала-
ларида қўллаб-қувватлаганди. Қолаверса, 2005 йил апрель ойидаги 
ҳукумат инқирозига қарамай, айрим америкапараст сиёсатчилардан 
фарқли ўлароқ, баҳонани бир четга йиғиштириб қўйиб, Москвадаги 
Иккинчи жаҳон урушида қозонилгани ғалабанинг 60 йиллиги тан-
таналарида иштирок этди. 2008 йил 13–14 апрелда Италияда нав-
батдан ташқари Парламент сайловлари бўлди. Сайловларда “Олға, 
Италия!” блоки бошлиғи, 71 ёшли С.Берлускони ғалаба қилиб 
3- марта Премьер-министрлик лавозимини эгаллади. Оппозиция 
кучлари С. Берлусконини ахлоқсизликда (балоғатга етмаган Маро-
кашлик қиз билан алоқа қилганликда) айблаб, ҳукуматдан кетиши-
ни талаб қилмоқда. Бу С. Берлусконининг обрўси тушиб кетишига 
олиб келди. Кейинги 60 йил давомида Италияда 62 марта ҳукумат 
ўзгаришлари бўлди.
Ҳозир Италия – Европа Иттифоқи (ЕИ) ва НАТОнинг фаол 
аъзоси. Дунёда ривожланган етти давлатнинг бири. ЕИга аъзо дав-
латларнинг ягона иқтисодий валютасини ташкил этиш ғоясини ҳам 
айнан ушбу мамлакат ҳукумати илгари сурган. Шу билан бирга, 
Италия сиёсат бобида ҳам жаҳондаги энг нуфузли давлатлардан 
саналади. Бир мисол, 1997 йил бошида Албанияда юз берган мо-
жароларни тинч йўл билан ҳал этишда Италия “нажот қалъаси” ва-
зифасини бажарган эди. Италия 2011 йил 19 мартдан НАТО блоки 
давлатларининг Ливияда М. Каддафи режимини ағдариб ташлаш 
учун бошлаган ҳарбий ҳаркатларида фаол қатнашди. Агар мамла-
кат тарихига назар ташласак, Италия Иккинчи жаҳон урушидан 
сўнггина ривожланиш, эркин тараққиёт сари қадам ташлаганлигига 
гувоҳ бўламиз. Ана шу қисқа давр ичида “Фиат”, “Альфа-Ромео” ва 
“Ферарри” автомобиллари дунё юзини кўрди.Ҳақли савол туғилиш 
мумкин: бу каби иқтисодий мўъжизаларга эришишнинг сири нима-
да? Кўпчилик кузатувчилар айни шу хусусда фикр билдирар экан, бу 
халқнинг ҳукуматга ва ҳукуматнинг халққа бўлган ўзига хос ишон-


279
чи туфайлидир, дея изоҳлашади. Бу гапда жон бор. Чунки оддий 
италиялик сиёсат сиёсатдонлар учун, ҳукумат эса ҳар қандай шаро-
итда ҳам халқ манфаатини кўзлаб иш тутиши керак, деган қатъий 
фикрда. Ўз навбатида, ҳукумат тепасига келган раҳбар бу ишончни 
мустаҳкамлашга интилади. 
Италия – сайёҳаларни ўзига жалб қиладиган мамлакат. Ҳар йили 
50 млн дан ортиқ сайёҳлар Италияга боришади. Давлатнинг асосий 
даромадаларининг бир қисми сайёҳликдан келади. 
Ўзбекистон–Италия муносабатлари хусусида тўхталадиган бўлсак, 
икки халқ алоқаларига илк пойдевор “Буюк ипак йўли” воситаси-
да Амир Темур даврида қўйилган. Аммо чин маънодаги ҳамкорлик 
мустақилликка эришгандан сўнггина бошланди. Италия Ўзбекистонни 
1992 йилнинг 10 январида тан олди ва шу йилнинг 24 мартидан дипло-
матик муносабатлар ўрнатди. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, 
мамлакатимизнинг Европа сари интеграциялашуви жараёнида Итали-
янинг ўзига хос ўрни бор. 1996 йил ёзида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг Флоренцияга ташрифи Ўзбекистон–
Италия муносабатларида янги даврни бошлаб берган эди. Мазкур са-
фар чоғида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик 
ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Ўшанди бу Европада 
чинакам воқеа сифатида баҳоланди. Бунинг исботини қитъадаги 
йирик ахборот маҳкамаларининг 57 та ахборотидан Ўзбекистон 
ҳақидаги маълумотлар ўрин олганлигидан ҳам билиш мумкин. 
Жумладан, “Рейтер”, “Франс-пресс”, “Европа” ва бошқа машҳур 
ахборот агентликлари томонидан ушбу Битим хусусида шарҳлар 
берилди. Шу маънода, Ўзбекистоннинг халқаро майдон сари таш-
лаган дадил қадамларидан бири айнан Италиядан бошланган де-
сак, муболаға бўлмайди. Ҳаммага яхши маълум бўлган пластмасса 
буюмлари (Ўзбек пластитал корхонаси маҳсулотлари) диққатга са-
зовордир. Тўғри, мамлакатлар ўртасидаги масофа яқин эмас. Бири 
Европада, иккинчиси Осиё қитъасида жойлашган. Бироқ ҳар икки 
мамлакатнинг бир-бирига қизиқиши узоқ йиллардан буён давом 
этиб келмоқда. Илгари бу масофани карвонлар яқинлаштирган 
бўлса, эндиликда бу йўлни улкан ҳаво лайнерлари бир неча соат да-
вомида бирлаштирмоқда. Қолаверса, ўзбек ва италян халқларининг 
кўнглидаги яқинлик олдида масофа ўз қадрини йўқотади.
Бугун Ўзбекистон ва Италия муносабатларини янада ривожлан-
тиришга бўлган хайрихоҳлик ҳар икки томонда ҳам кучли. Чунки 
Ўзбекистон саноати замонавий асбоб-ускуналарга, янги техноло-


280
гияларга эҳтиёж сезмоқда. Қолаверса, Европа мамлакатлари, хусу-
сан, Италиянинг бозор иқтисодиётини шакллантириш тажрибаси 
Ўзбекистонга қўл келади. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Марказий 
Осиёдаги муҳим мавқеи, салоҳияти, бой хомашё ресурслари италия-
лик ишбилармонларни ўзига жалб этмоқда. Ўзбекистон ва Италия 
ўртасидаги алоқалар ана шу ўзаро интилишларнинг самарасидир. 
Ўзаро алоқалар доирасида икки томонлама солиқдан озод қилиш 
тўғрисидаги Битим алоҳида аҳамият касб этади. 2000 йил ноябри-
да Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов расмий 
ташриф билан Италияда бўлди ва бир қатор битимлар имзоланди. 
Алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди. Ўзбекистон 
билан Италия ўртасида, айниқса, тўқимачилик саноати, қишлоқ 
хўжалиги, қурилиш, сайёҳлик, малакали мутахассислар тайёрлаш 
соҳаларида ҳамкорлик қилинмоқда. 


281

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish