Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


АҚШ 70- йилларнинг иккинчи ярмида



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

АҚШ 70- йилларнинг иккинчи ярмида
1976 йилда Қўшма Штатлар мустақиллик эълон қилинганининг 
200 йиллигини кенг нишонлади. Шу йили навбатдаги Президент 
сайловлари бўлиб ўтди ва унда демократик партия номзоди Ж. Кар-
тер ғалабага эришди. Унинг сайловолди дастурида марказий ўринни 
коррупцияни тугатиш, ҳарбий харажатларни қисқартириш, соғлиқни 
сақлаш ва таълим соҳаларини яхшилаш, ишсизликни камайтириш, 
америкалик сайловчилар орасида маънавий-ахлоқий тозалаш чора-
тадбирларини ўтказиш каби масалалар эгаллади. 
Бунинг устига, кўпчилик сайловчиларнинг ёдидан Республика-
чилар партиясининг яқиндагина фош этилган коррупция ва “Уотер-
гейт” воқеаси билан боғлиқ жиноятлари кўтарилмаган эди. Демок-
ратлар партияси эса Картерни оммавий ахборот воситалари орқали 
маънавий-ахлоқий тоза (обрўсига доғ тушмаган) арбоб, коррупция 
ва шов-шувлардан холи, оддий америкаликларнинг манфаатлари 
ва истакларини амалга оширишга қодир бўлган шахс сифатида та-
ништира олди. Шунингдек, Картер яна сайловчилар учун мароқли 
бўлган халқаро кескинликни юмшатишни, бу борада музокараларни 
кенгайтириш ва давом эттириш, халқаро майдонда ижтимоий ва си-
ёсий тузумидан қатъи назар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари учун ку-
рашишга ваъда берди. Натижада республикачилар номзоди Ж. Форд 
мағлубиятга учради ва демократлар ҳокимият тепасига келди. 
Картер маъмуриятининг СССР ва АҚШ ўртасида стратегик 
қуролларни қисқартириш тўғрисидаги Совет–Америка Шартнома-
сини имзолашига эришиши катта аҳамият касб этди. АҚШ Сенати 
бу Шартномани ретификация қилмаган бўлса-да, иккала томон ўзаро 
келишувга асосан, унинг асосий қоидаларига риоя этишди. Кэмп Де-
вид (АҚШ Президентларининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи)да 
АҚШ воситачилигида Исроил ва Миср (1978 йил, сентябр) ўртасида 
тузилган Шартнома ҳам дунёда турлича қабул қилинди. Бу Шартно-


302
ма, моҳиятан, Мисрни Исроилга қарши курашаётган араб мамлакат-
ларининг иттифоқидан чиқарди. Картер 2000 йилдан бошлаб “Пана-
ма каналини Панама давлатига қайтариш тўғрисида”ги Шартномага 
ҳам имзо қўйди. Лекин, умуман олганда, Картер ўзининг барча сай-
ловолди ваъдаларини бажаришга муваффақ бўлолмади. Айниқса, 
унинг ташқи сиёсат соҳасидаги фаолияти қониқарсиз бўлди. 
1978 йилги Афғонистонда савр инқилоби, 1979 йилда Эронда 
шоҳ режимининг ағдариб ташланиши АҚШнинг Ўрта Шарқдаги 
позициясига кучли зарба бўлди. Бунинг устига, 1979 йил охирида 
совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб кириши Картер маъ-
муриятини мураккаб аҳволга солиб қўйди. Айниқса, 1979 йил ян-
варда Эрон шоҳи Ризо Паҳлавийнинг мамлакатни ташлаб қочиши, 
40 мингдан ортиқ АҚШ аскарлари ва мутахассисларининг Эрондан 
чиқариб юборилиши, 1979 йил 4 ноябрда АҚШнинг 60 та диплома-
тининг гаровга олиниши, уларни қутқариш учун тузиб чиқилган опе-
рациянинг муваффақиятсизлик билан тугаши Картер маъмурияти-
нинг обрўсига путур етказди. Бу йўқотишларнинг ўрнини тўлдириш 
учун Картер баъзи бир кескин чораларни ҳам кўрди. 1979 йил де-
кабрда АҚШнинг ташаббуси билан Брюселлда НАТО давлатлари 
бошлиқларининг учрашувида ўрта масофага учириладиган ядро ра-
кеталарини (“Першинг–2”, қанотли ракета – “Тамогавк”) 1981 йил-
дан бошлаб Европага жойлаштириш тўғрисида келишув бўлди. Бу 
халқаро кескинликни янада кучайтирди. АҚШ – СССР муносабатла-
ри ёмонлашиб, “совуқ муносабатлар уруши” авжига чиқди. Картерга 
турли томондан айбловлар қўйила бошлади. Жумладан, унинг суст-
кашлиги, ички ва ташқи сиёсий муаммоларни АҚШ фойдасига ҳал 
эта олмаганлиги тўғрисидаги айбловлар ёға бошлади. 1980 йилги 
навбатдаги Президентлик сайловларида Картер мағлубиятга учради 
ва Республикачилар партияси номзоди, машҳур киноактёр ва Кали-
форния штати губернатори Р. Рейган ғалаба қозонди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish