Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


йилларнинг охири–50- йиллар бошларида



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

1940 йилларнинг охири–50- йиллар бошларида
мафкура ва сиёсат
Урушдан кейинги йилларда Совет Иттифоқида ички қарама-
қаршиликларнинг кучайиши кузатилди. Бир тарафдан, СССР 
аҳолисининг асосий қисми ғалабани Сталин номи билан боғларди. 
Халқ хўжалигининг тез суръатларда тикланиши, турмуш даражаси-
нинг ўсишини ҳам Сталин хизмати деб ҳисобларди. Бошқа тараф-
дан, уруш ва урушдан кейинги йилларда жамиятда вужудга келган 
ижтимоий-сиёсий зиддиятлар тез орада ижобий ўзгаришларга умид 
боғларди. Фронтларда қатнашган ҳарбийлар, Германияда бўлган 
асирлар, Ғарбий Европада бўлиб қайтган уруш қатнашчилари бур-
жуа жамияти ҳақидаги ташвиқотларнинг ёлғонлигини ва у ерлар-
да аҳоли турмуш даражаси Совет Иттифоқидагига нисбатан анча 
юқори эканлигини ўз кўзлари билан кўриб келдилар. Уруш, асирлик 
азобларини кўрган кишиларга “халқ душмани” сифатида қарашиб, 
лагерларда сақланди. Эндиликда улар ўз тақдирларига бошқача 
қарай бошладилар. Лагерга сургун қилинган ёзувчи зобит А. Сол-
женициннинг (1974–1994 йилларда муҳожирликда бўлган) ёзиши-
ча, фронт қатнашчиларида ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, яшашни 
янгича қабул қилиш ҳислари уйғонган. 1948–1953 йилларда бўлган 
маҳбуслар қўзғолони шундан дарак беради. Партия бошқаруви тар-
киби ўзгарганди. Аъзоларнинг кўпчилиги (2/3) қисми уруш йил-
ларида, яъни партияга аъзо бўлиш шартлари осонлашган вақтда 
аъзоликка ўтган шахслардан иборат эди. Уларнинг асосий қисми 
фақатгина бошланғич маълумотга эга бўлиб, Совет Иттифоқида 
рўй бераётган ҳақиқий аҳволни тушуниб етмасди. Улар партиянинг 


331
юқори раҳбарияти ҳийла-найрангларига осонгина мослашиб, янги 
репрессия жараёнларида фаол иштирок этганди. 
Германияга олиб кетилган ёки асир тушган ва уруш тугагандан 
кейин СССРга қайтган одамлар биринчи навбатда таъқиб остига 
олинди. Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси ходимлари уларнинг рейхга 
жўнатилиши ва асирликка олиб кетилишини қатъий назорат остига 
олдилар. Натижада 2 млн дан ортиқ кишилар лагерларга жўнатилди. 
Антисовет ва миллатчилик кайфиятлари пайдо бўлган ҳудудларда 
ўта қаттиққўллик билан сиёсат юритилди. Уруш йилларидаёқ НКВД 
“исёнчилар” ва “бандитлар” ҳаракатига қарши кураш олиб борди. 
1943–1944 йилларда Шимолий Кавказда Германия қўмондонлиги 
билан ҳамкорликда иш олиб борган 20 минг кишилик жангчилар 
гуруҳи йўқ қилинди. Чеченлар ва ингушлар мажбуран Қозоғистон ва 
Қирғизистонга кўчирилди. Худди шундай таъқиблар Шимолий Осе-
тия, Доғистон, Грузия, Қабардо болқорлари, черкеслар ва Қримда 
ҳам ўтказилиб (жами 1,5 млнга яқин), аҳоли ватанидан бошқа жой-
ларга кўчирилди.
Олмонлар Ғарбий Украинадан чекингандан сўнг, уларнинг тахми-
нан 100 минг кишилик қуролланган тарафдорлари оккупантлар би-
лан ҳамкорликда иш олиб бориб, Украина “мустақиллигини” сақлаб 
қолмоқчи бўлдилар. Совет қўмондонлигининг маълумотларига кўра, 
бу курашда қизил армия жангчиларидан 25 минг киши ҳалок бўлди. 
1956 йилгача Литвада ҳам шундай курашлар давом этди. 
Умуман айтганда, 1947–1953 йилларда Литва, Латвия, Эстония, 
Молдавия, Украинадан қамоқ лагерларига 280 минг киши жўнатилди. 
Оқлангандан сўнг, фақат 15 минг киши ватанига қайтишга муваффақ 
бўлди. Миллий округлардаги зиддиятлар партия раҳбарларини янги 
ғоявий сиёсат ўтказишга мажбур қилди. 1946–1947 йилларда рус 
халқининг Совет Итифоқидаги ўрни, рус проваслав черковининг фа-
шизм устидан ғалаба қилишдаги аҳамияти кенг тарғибот қилинди. 
И. В. Сталиннинг яқин сафдошларидан бири А. А. Жданов (1896–1948) 
мамлакатда мафкуравий ишларга раҳбарлик қилди. Унинг фикрича, 
кўплаб фан ва маданият арбоблари “Ғарбга тиз чўкиш” да айбланиб, 
уларга чоралар кўрилди. 1946 йилда ВКП МҚнинг “Звезда” ва “Ленин-
град” журналлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор 
ёт фикрларга қарши қабул қилинган ҳужжат эди. 1947 йилда СССР 
Олий Советининг фармонига асосан, мамлакат фуқароларининг 
чет эллик фуқаролар билан никоҳдан ўтиши таъқиқланди. “Давлат 
сирлари тўғрисида”ги Қонунлар ҳам кучайтирилди. Оммавий ах-


332
борот воситаларида, йиғилишларда, меҳнат фаоллари мажлислари-
да А. Ахматова, М. Зашенко, Д. Шостакович, С. Эйзенштейн каби 
шоир, композитор ва режиссёрлар фаолиятини қораловчи қарорлар 
қабул қилинди.
Кўплаб илмий тадқиқотлар танқид остига олинди. Генетика ва 
кибернетика реакцион буржуа ва ёлғон йўналиш деб эълон қилинди. 
СССР раҳбарлари тўғри баҳо бера олмагани туфайли бу соҳалар 
бўйича тадқиқотлар тўхтатилиб, илмий ходимлар тарқатиб юбо-
рилди. Лекин анча фурсатдан сўнг академиклар Н. И. Вавилов ва 
С. А. Лебедевларнинг хатти-ҳаракатлари боис бу соҳаларда Совет 
Иттифоқида ҳам анча муваффақиятларга эришилди.
1951 йилда Совет Иттифоқида биринчи бор ЭҲМ яратилди. 
Урушдан кейинги йилларда илмий соҳада марксизм-ленинизмни 
қурол қилиб олган авантюристлар асосий ўрин эгалладилар. Бунинг 
ҳаммаси оммавий қатағон учун замин яратиб борди. 1946 йилда 
“совуқ уруш”га ўтиш даври бошланди. АҚШ билан муносабат кес-
кинлашиб кетганлиги сабабли иттифоқчи республикалар ўртасида 
мустаҳкам бирлик ўрнатиш зарурлигига эътибор қаратилди. 6,5 
млндан ортиқ киши 1948–1953 йиллардаги қатағон қурбонлари 
бўлди. Улар орасида илгари қамалган ёки сургун қилинганлар ҳам 
бор эди. Қатағонлик йиллари даврида машҳур инсонлар ҳарбий 
бошлиқлар кўпчиликни ташкил қиларди. Уларни ўз вазифасини 
суиистеъмол қилганликда айблаганлар. Маршалл Г. К. Жуков ҳам 
шубҳа остига олинди, аммо машҳурлиги сабаб қамалмади.
“Ленинград иши” катта шов-шувга сабаб бўлганди. Унинг на-
тижасида ленинградлик кўплаб раҳбарлар қатағон қилинди. Отиб 
ташланганлар орасида Ленинград област партия комитети котиби 
Н. А. Вознесенский ҳам бор эди. Бир вақтнинг ўзида “космополи-
тизмга” қарши кураш бошланди. Улар ватанпарвар эмасликда, Ғарб 
олдида тиз чўкишда айблана бошладилар. Айниқса, яҳудийлар ис-
канжа остига олинди. Яҳудийларнинг маданий маркази, газета-жур-
наллари, мактаблари ва театрлари ёпиб ташланди. Паспортдаги мил-
лати деган ёзув яҳудийларни ташвишга солиб қўйди. Уларга ҳатто 
олий ўқув юртларида ўқиш ҳам чегараланган эди. Яҳудийларни Узоқ 
Шарққа, яҳудий автоном республикасига кўчириш режаси ишлаб 
чиқилди. 1953 йилда “шифокорлар иши” уюштирилди. Улар партия 
раҳбарларини нотўғри даволашда, зараркунандаликда айбландилар. 
Биринчи навбатда, айблов яҳудий миллатига мансуб шифокорларга 
қаратилди. Кўплаб воқеа иштирокчиларининг хулосасига кўра, Ста-


333
лин ишончини йўқотган сафдошларидан шу йўсинда қутулиш бу 
воқеаларнинг асосини ташкил қилган.
Сталиннинг вафотидан кейин бундай қатағонлар барҳам 
топди. И. В. Сталин ҳаётининг сўнгги йилларида партия ичи-
да демократия меъёрлари бузилиб бўлган эди. Раҳбар органлар 
йиғилиши чақирилмасди, ҳатто 13 йил давомида бирор марта съезд 
ўтказилмаганди. Фақат 1952 йилда ХIХ съезд чақирилиб, ВКП 
КПСС деб атала бошланди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish