Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

АҚШ–Ўзбекистон муносабатлари
АҚШ давлати Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро 
алоқаларни мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ йўлга қўйди. 
1992 йил 15–16 феврал кунлари АҚШ давлат котиби Жеймс Бейкер 
Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди ва икки давлат ўртасида ди-
пломатик алоқалар ўрнатилди. Тошкентда биринчи бўлиб АҚШнинг 
элчихонаси очилди. 1993 йил 14 сентябрда АҚШ Давлат депар-
таментининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Строб Талбот 
Ўзбекистонга келиб, Ўзбекистон Президенти билан ҳамкорлик 
қилиш масалаларида суҳбатлашди. 1993 йил 6 апрелда АҚШ Му-
дофаа вазири Уильям Перси юртимизга келди, Ўзбекистоннинг 
НАТО “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” Дастурида иштироки муҳокама 
қилинди. АҚШ Армияси ўқув-машқ марказида бўлиб ўтган тинчлик-
ни таъминлаш мақсадидаги ҳарбий машқларда Ўзбекистон Қуролли 
Кучлари взводи иштирок этди. 
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва 
ўзаро ҳимоя қилиш, икки ёқлама солиқ олмаслик тўғрисида Шартнома-
лар тузилди. Тошкент–Нью-Йорк ўртасида бевосита ҳаво йўли очилди. 
Ўзбекистонда 1996 йил бошларигача америкалик сармоядорлар иш-
тирокида 200 та Ўзбек–Америка қўшма корхоналари ташкил топди ва 
фаолият кўрсатди. Булар орасида Навоий вилояти Зарафшон водийси-


322
даги Мурунтовда АҚШнинг “Ньюмонт Майнинг” корпорацияси билан 
ҳамкорликда тоғ жинсларидан олтин ва кумуш ажратиб олувчи “За-
рафшон–Ньюмон” қўшма корхонаси бор. Американинг 28 та компания, 
фирма ва банки Тошкентда ўз ваколатхоналарини очди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов бошлиқ дав-
лат делегациясининг 1996 йил 23–28 июн кунлари АҚШда бўлиши 
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини янги поғонага кўтарди. Унда 
икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш, томон-
лар манфаатига дахлдор бўлган сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ма-
салалари муҳокама этилди.
1996 йил 25 июн куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихона-
си очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов 
2002 йил 11–14 март кунлари АҚШга расмий ташриф билан бор-
ди. Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон раҳбарига кўрсатилган 
эътибор, алоҳида ҳурмат Президент Жорж Буш билан мулоқотдан 
бошланди. АҚШ давлат раҳбари бу учрашувга улкан аҳамият бери-
шини намойиш этган ҳолда, суҳбатга АҚШнинг олий даражадаги 
раҳбарлари, министрларни ҳам таклиф қилди ва учрашув ғоятда са-
мимий, дўстона вазиятда ўтди. Президент Ж. Бушнинг: “Ҳамма би-
либ қўйсин, биз Ўзбекистон билан энди стратегик шерикмиз”, деб 
айтган сўзлари, шунчаки, лутф эмас, балки кўп йиллик синовлардан 
ўтган, бугун шартномавий ҳужжатлар бўлиб муҳрланган муносабат-
ларнинг ифодаси эди.
Биринчидан,
Марказий Осиё келажаги, қисматига бевосита 
боғлиқ дунёда 11 сентябр фожиаларидан кейин юзага келган ўзгача 
сиёсий вазият янгича ишончли муносабатларнинг меҳварида турган 
улкан воқеа бўлди.
Иккинчидан,
давлат раҳбаримиз 2000 йилги Наврўз тантаналари-
даги табригида таъкидлаганларидек, жаҳон ҳамжамиятининг озод 
ва обод Ватанимизга нисбатан ҳурмат-эҳтироми, эътироф ҳамда 
ишончи тобора ортиб бораётганлиги исботи бўлди.
Учинчидан,
ташриф ўзбек дипломатиясининг тан олинган 
улкан ютуғи сифатида ҳар икки мамлакатда замоннинг янги 
воқеликларига мувофиқ келадиган сифат жиҳатдан янги муноса-
батларни ривожлантиришга бўлган қизиқишлар ўсувчанлигидан 
далолат беради.
Тўртинчидан,
икки давлат ўзаро стратегик шерикка айланди. 
Айни пайтда, Ўзбекистон АҚШ ҳамкорликларининг ишончли ше-
риги бўлди.


323
Бешинчидан,
АҚШ стратегик ҳамроҳ сифатида Ўзбекистон би-
лан бирдам бўлиб, унинг миллий тикланиши ва халқаро мавқеининг 
ошишида, туб ислоҳий жараёнларнинг янада самарали ҳамда 
истиқболли бўлишига кўмаклашади. Иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштиришга қаратилган 160 миллион доллар миқдорида 
маблағ ажратилишига келишилганлиги, шунингдек, Жаҳон Бан-
кининг 350 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит бериш 
ибилан боғлиқ Жаҳон Банки бошлиғининг 2002 йил апрель ойидаги 
Тошкент сафари натижалари – фикримиз исботи.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish