Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Олтинчидан,
АҚШ Марказий Осиёдаги тинчлик ва сиёсий 
барқарорликнинг кафили, халқаро террорчиликка қарши кураш бо-
расидаги энг яқин ҳамкорга айланди.
Еттинчидан,
хавсизлик ва мудофаа масаласида АҚШ Ўзбекистон-
да тинчлик, барқарорлик ҳамда тараққиёт кафилига айланди. Мамла-
катимиз Қуролли Кучлари ислоҳига 2003 йилда 43 миллион доллар 
миқдорида амалий кўмак беришга келишилди. Давлат чегараларини 
мустаҳкамлаш, халқаро террорчилик, диний ақидапарастлик, уюш-
ган жиноятчиликка қарши ҳамкорликда курашиш, оммавий қирғин 
қуролларини тарқатмаслик борасида ёрдам кўрсатиш режалари бел-
гиланди.
Саккизинчидан,
буюк имкониятлар уфқи очилди, ички ва ташқи 
сиёсатимиз, миллий тараққиётимиз, мақсад ва орзу-интилишлари-
миз тўғри ҳамда истиқболли эканлигига ўзимизда ва демократик 
маърифий дунёда яна бир бор комил ишонч билан мустаҳкамланди.
Оқ уй олдида ўтказилган учрашувда иштирок этган Президент 
Жорж Буш ўз нутқида Ўзбекистоннинг аксилтеррор коалициясидаги 
ролини алоҳида таъкидлаб, мамлакатимиз раҳбарияти ва халқига ўз 
миннатдорлигини билдирди. 
Бундай учрашувлар давомида Ислом Каримов АҚШ Прези-
денти Жорж Буш, унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича 
маслаҳатчиси Кондолиза Раис, Пентагон раҳбари Дональд Рамс-
фельд, давлат котиби Колин Пауэлл ва бошқалар билан мулоқотда 
бўлинди.
Ўзбекистон Президентининг аксилтеррор коалициясини қўллаб-
қувватлаш доирасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берилди.
Ислом Каримов халқаро терроризмга қарши курашга қўшган 
ҳиссаси ва хизмати учун “Халқаро миқёсидаги буюк давлат арбоби” 
юксак мукофоти билан тақдирланди.


324
Сафар давомида икки томонлама имзоланган олтита ҳужжатнинг 
барчаси долзарб. Лекин улар орасида иккала давлат ўртасидаги си-
ёсий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон 
Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида стратегик 
шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида” Декларация алоҳида 
ажралиб туради. Унинг сиёсий аҳамияти АҚШ Ўзбекистонни стра-
тегик шерик сифатида расман тан олишида бўлди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг Ўзбекистон мустақил-
лигининг 10 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида, жум-
ладан, бундай дейилади:
“Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўзаро муҳим манфаатларга эга. 
Ўтган ўн йил мобайнида бир қатор долзарб халқаро ва минтақавий 
муаммоларни ҳал этишда бирга ҳаракат қилиб келдик. Оммавий 
қирғин қуроллари тарқатилишининг олдини олиш, наркотик мод-
даларнинг ноқонуний оқимини тўхтатиш ва халқаро терроризм-
га қарши курашишдаги ҳамкорлигимиз бунга яққол мисол бўла 
олади. Мазкур ҳамкорлик нафақат давом этмоқда, балки янги 
муаммолар пайдо бўлгани сари чуқурлашмоқда ва кучаймоқда 
ҳам. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЕХҲТ, “Тинчлик йўлида 
ҳамкорлик”, НАТОнинг ҳамкорлик бўйича Евроатлантика Кен-
гаши каби халқаро ташкилотлардаги иштирокини фаол қўллаб-
қуватлайди”.
Бу нарса АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Ўзбекистон Прези-
денти Ислом Каримовга йўллаган мактубида ҳам ўз ифодасини топ-
ди. Ушбу мактубда, жумладан, бундай дейилади: “Ўзбекистоннинг 
террорчиликка қарши кураш ҳамда Афғонистон халқига инсопар-
варлик ёрдами кўрсатишни давом эттираётган халқаро коалация-
ни қўллаб-қувватлаши борасида шахсан Сиз кўрсатаётган саъй-
ҳаракатларни юксак қадрлайман. Ўзбекистонда АҚШ Қуролли Куч-
ларининг муайян қисмини қабул қилиш ҳақидаги қарорингиз амалга 
ошираётган ишимизга катта ҳисса бўлиб қўшилди. Вазифамиз осон 
эмас, муваффақиятга эришмоғимиз учун анча вақт керак. Аммо биз 
биргаликда, барибир, ўз мақсадимизга етамиз.”
2001 йилнинг декабр ойи ва 2002 йилнинг январ ойи жаҳон ом-
масининг диққат марказида Ўзбекистон турди десак бўлади. Бу давр 
мобайнида Ўзбекистонга нуфузли ва юксак мартабали давлат жамоат 
арбоблари ташриф буюрди. 2001 йил декабр ва 2002 йил январ ойи-
да АҚШ сенаторлари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу 
ўринда, шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, АҚШ сенаторларининг 


325
10 фоизи юртимизда бўлиб, халқимиз ҳаёти билан, мустақиллик 
йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган улкан бунёдкорлик иш-
лари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистонга 
АҚШ давлат котиби К. Пауэллнинг, Мудофаа вазири Д. Рамсфельд, 
генерал Т. Френке, АҚШ сенаторлари делегациясининг ташриф бую-
риши, БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннанднинг Президент Ислом 
Каримовга миннатдорлик мактубини йўллаши халқаро террорчи-
ликни таг-томири билан йўқотиш борасида Ўзбекистон қўшаётган 
катта амалий ҳиссани эътироф этишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2002 
йилнинг 29 январида ушбу делегация аъзоларини Оқсаройда 
қабул қилди. Қабул асносида Юртбошимиз, жумладан, шундай 
деди: “Ўзбекистонга АҚШдан бундай мўътабар делегациянинг ке-
лиши, бу қадар кенг қамровли музокаралар ўтказилишидан биз 
мамнунмиз. Буни АҚШда Ўзбекистон билан муносабатларни си-
фат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга интилиш кучайганининг 
тасдиғи ҳамда минтақамизда хавфсизлик ва барқарорлик янада 
мустаҳкамланишидан мамлакатингиз манфаатдорлигининг ифода-
си, деб биламиз”.
Бироқ 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб ўтган воқеаларга 
(диний-экстремистик ҳаракатлар) нисбатан АҚШнинг асоссиз 
танқидий муносабати Ўзбекистон–АҚШ ўртасидаги муносабатларга 
салбий таъсир кўрсатди. Хонободдан АҚШ ҳарбий базаси чиқариб 
юборилди ва ёпилди. Бу воқеа америкалик сиёсий доираларга дарс 
бўлди. Шундан сўнг Вашингтон Марказий Осиё бозорида газ-ёқилғи 
етказиб берувчи воситаларга оид ҳар қанақанги катта лойиҳалар 
Ўзбекистоннинг иштирокисиз, қолаверса, минтақадаги тинчлик-
нинг таъминланиши, халқаро терроризмга қарши курашиш каби ма-
салалар ҳам амалга ошмаслигини англаб етди. Андижон воқеалари 
ҳақидаги асоссиз муносабат ўйламасдан, воқеаларни ўрганмасдан 
ташланган қадам эканлигини тушунди ва олдинги позициясидан воз 
кечиб, Ўзбекистон билан алоқаларни тиклаш йўлига ўтди.
Ўзбекистон 1994 йил НАТО нинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” 
дастурига қўшилди ва унинг ҳарбий машқларида қатнашиб 
келмоқда. Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун БМТ 
шафеълигида Афғонистонга қўшни мамлакатлар ва АҚШ, НАТО 
ва Россия вакилларидан иборат “6 + 3” мулоқот гуруҳини тузиш 
муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. АҚШ–Ўзбекистон муноса-


326
батларининг яхшиланиб бораётганлигини мамлакатимизда ишлаб 
турган ўнлаб қўшма корхоналардан ҳам билса бўлади.
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари сиёсий, савдо-иқтисодий, 
сармоявий, маданий-гуманитар каби кўплаб йўналишларда изчил 
тараққий этмоқда. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатдан 
янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган кенг кўламли масалалар 
бўйича самарали мулоқотлар олиб борилаётир. Ўзбекистон билан 
АҚШ ўртасида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, 
халқаро терроризмга қарши курашиш, наркотрафикни бартараф этиш 
борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Томонлар турли 
дастурлар доирасида мутахассислар учун ўқув тренинглари ташкил 
этиш орқали мазкур йўналишда мунтазам тажриба алмашмоқда. 
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида имзоланган иқтисодиёт, савдо, 
сармоя, ҳаво транспорти, таълим каби соҳалардаги ҳамкорликка 
оид Битимлар ўзаро муносабатни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий 
асос бўлиб хизмат қилаётир. Икки мамлакат ҳам улкан иқтисодий 
салоҳият ва тажрибага эга. АҚШнинг етакчи компаниялари мам-
лакатимиздаги корхоналар билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётир. 
Жумладан, жаҳон автомобилсозлик саноатининг етакчиларидан 
бўлган “Женерал Моторс” (“Genеral Motors”) компанияси билан 
ҳамкорликда ташкил этилган “ЖМ Узбекистан” (“GM Uzbekistan”) 
қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган автомобилларга бугун 
нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам талаб катта.
Ҳозирги вақтда АҚШнинг “Женерал Моторс”, “Тексако”, “Чар-
тис” каби қатор компаниялари Ўзбекистонда йирик сармоя-вий 
лойиҳаларни амалга оширмоқда. Юқори технологиялар соҳасининг 
етакчилари деб эътироф этилган “Хоневелл”, “Сикорский эйр-
крафт”, “Эксон мобил”, “Женерал электрик” сингари компа-
ниялар Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш жараёнини 
ривожлантирмоқда.
2010 йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 
ҳажми 181 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Юртимизда 
америкалик сармоядорлар билан ҳамкорликда тузилган 243 та қўшма 
корхона фаолият кўрсатмоқда. Мазкур мамлакатнинг 63 фирма ва 
компанияси юртимизда ўз ваколатхонасини очган. Улар, асосан, ав-
томобилсозлик, нефть-кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, 
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, сайёҳлик, савдо ва хизмат 
кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослаштирилган.


327

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish