319
турли миллат ёшларидир. Демак, америкаликлар турли миллат ва
халқларнинг қоришмасидан иборат. Аммо улар ягона инглиз тили
асосида ягона давлат, – Ватан туйғуси билан йўғрилган ғоя учун ку-
раш
олиб бориб, шу туфайли катта ютуққа эришдилар”.
Эркин бозор муносабатларига асосланган демократик ўзгариш-
ларнинг амалга оширилиши шу ютуқларнинг муҳим омили бўлди.
Эркин, демократик хусусий тадбиркорлик кайфияти доимо устун
бўлган. Ютуқ ҳар бир шахснинг ҳаракати ўлароқ юзага келган,
шу сабабли шахсий рағбат ҳар вақт биринчи ўринда бўлган. Халқ
хўжалиги
ривожланди, айниқса транспорт, темир йўллар риво-
жи тараққиёт асоси бўлди, мамлакатнинг Атлантика океани билан
Тинч океан оралиғини боғловчи темирйўли барпо этилди. Мамлакат
иқтисодиётида ички ёниш двигателига асосланган автомобиль сано-
ати алоҳида ўринни эгаллайди. Генри Форд 1913 йили бу соҳада кон-
вейер усулини илк бор амалда қўллади, натижада меҳнат тақсимоти
такомиллашди, бу эса меҳнат унумдорлиги ошишини миқдор ва си-
фат жиҳатдан яхшиланишини таъминлади; юқори иш ҳақи
белги-
ландики, бунда ишчилар ўзлари ишлаб чиқарган машинани харид
этишга қодир бўлди.
Йирик ишбилармонлар Гулд, Морган, Эндрю Карнеги, Рокфел-
лер, Форд ва бошқалар барчага ўрнак бўладиган усулда иш юритиш-
ди. Иқтисодиётнинг бундай ривожи ниҳоятда тўғри олиб борилган
ички ва ташқи сиёсат маҳсули эканлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз,
зеро, ривожланиш доимо илгарилаб, равон бормаган. Иқтисодий
инқирозлар Американи ҳам четлаб ўтмади. Айниқса 1929–1934 йил-
лардаги буюк инқироз мавжуд сиёсатни ўзгартиришни тақозо этди.
Агар илгари, асосан, эркин хусусий иш юритилган ва мамлакат ялпи
маҳсулотининг аксарият қисми хусусий мулкка тегишли бўлса,
Ф. Д. Рузвельт Президентлик қилган йилларда (1933–1945) муҳим
ижобий ўзгаришлар, иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусу-
сан, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги, банк, ижтимоий муҳофаза ва
халқ фаровонлигига алоҳида эътибор берилди, давлат бу соҳаларга
кўпроқ сармоя ажратди. Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари дав-
рида Америкада олиб борилган сиёсат яхши натижа берди, ҳарбий
соҳа ривожи мўмай даромад манбаига айланди:
Европа олтин за-
хираси Америкага “йўл олди”. Америкаликларнинг бошқалардан
муҳим фарқи шундаки, уларда шароит тақозоси туфайли зарурий
ўзгаришлар, ислоҳотлар, шароитга мослашув тез амалга оширилади.
Масалан, юқорида айтиб ўтилган буюк инқироз даврида ишсизлар 17
320
миллион кишини ташкил этди, мамлакат иқтисодиётининг 50 фоизи
инқирозга учради. Шунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш зарурати
кескинлашиб, бу иш дарҳол амалга оширилди. Шунингдек, 70- йил-
ларда нефть инқирози рўй бериб, федерал ҳукумат ўтказган сиёсат
талабга жавоб бермай қолди. Бундай тангликни бартараф этиш учун
1980 йили Рональд Рейган бир қанча солиқларни қисқартириб, ху-
сусий тадбиркорликка кенг имтиёзлар берди. Шундан буён йиллик
инфляция 5 фоиздан паст даражада сақлаб келинмоқда.
ХХ аср ўрталаригача саноат, хусусан, оғир саноат, кейинги давр-
ларда эса хизмат кўрсатиш соҳаси (савдо-сотиқ, транспорт, алоқа,
информатика, туризм ва бошқалар) етакчи бўлиб қолди. Айниқса,
компьютерлаштириш, косманавтика,
экспорт саноати мунтазам
ривожланмоқда. Умуман, ХХI аср информатика асри бўлишига шак-
шубҳа йўқ.
Бу ерда фермерчиликка асосланган қишлоқ хўжалигида аҳоли-
нинг оз қисми банд бўлса-да, аммо унумдорлик ва самарадор-
лик ниҳоятда юқорилиги туфайли мамлакат қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти билан тўла таъминланган ва хорижга ҳам кўплаб
чиқарилади. Масалан, Америкада пахтачилик юқори даража-
да ривожланган бўлиб, унга жаҳон
пахта толаси экспортининг
30 фоизи, Ўзбекистонга эса 20 фоизи тўғри келади. Нуфуси дунё
аҳолисининг атиги 5 фоизини ташкил этган Америка жаҳон бўйича
етиштирилаётган маҳсулотнинг салкам тўртдан бир қисмини иш-
лаб чиқармоқда. Америкада “Ҳар бир инсон – ишбилармон” деган
шиор бор. Маълумотларга қараганда, бу ерда 20 миллионга яқин
фирма бўлиб, жумладан, 13,5 миллиони ижарага олинган якка мулк-
дорчилик, 1,8 миллиони шерикчилик асосида ва 4,2 миллиони кор-
порация тариқасида иш юритади. Фирмаларнинг аксарияти кичик
бўлиб, йилига 100 минг доллардан камроқ бизнес киримига эга. Ки-
чик ва ўрта бизнес муҳим ўрин эгаллайди, чунки бу соҳада ишловчи-
лар сони катта бизнесдагиларга деярли тенг. Сўнгги даврда вужудга
келган янги иш жойларининг 60 фоизи кичик бизнес корхоналарида-
дир. ХХ асрнинг 80- йилларида АҚШда кичик бизнес корхоналари 7
миллионга кўпайди. Айниқса, америка аёлларининг якка мулкчилик
асосидаги бизнес корхоналари йил сайин кўпаймоқда: 1977 йили
улар сони 1,9 миллион бўлса, 2002 йилда 4,4 миллионга етди. Якка
мулкчилик бир шахс эгалигида бошқариладиган фирма бўлиб, унинг
равнақи ёки инқирози буткул ўша шахснинг ўзига боғлиқ. Бунинг аф-
зал томони шундаки, мулк соҳиби биров билан келишмай, тезкор ва
321
қатъий қарор қилиши мумкин. Корпорацияга нисбатан камроқ солиқ
тўлайди. Дарвоқе, кичик бизнес, одатда, янги маҳсулот ёки
хизмат
тури яратилишининг бошланғич нуқтасидир. Айтайлик, шахс бирор
ғояни амалда татбиқ этишга уринади. Агар иши бароридан келса,
бизнеси ривож топади ёки маҳсулотни каттароқ фирма сотиб олиши
мумкин. Кичик бизнес кишининг тажрибасини орттирадики, бу ҳол
кейинчалик каттароқ миқёсда қўл келиши, ихтисослашган маҳаллий
эҳтиёжларни қондиришга яхши мослашиши мумкин. Оммавий иш-
лаб чиқарилаётган маҳсулотлар дидига маъқул келмаган истеъмол-
чиларга ҳунармандлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотларни, хизмат
турларини таклиф этишлари мумкин. Аксари кичик бизнес катта
бизнес миқёсига етиб, давлатнинг иқтисодий қудрати ортиришига
ҳисса қўшади. Америкада жорий этилган техник янгиликларнинг 55
фоизи кичик ва ўрта бизнес соҳаларига мансубдир. Дарҳақиқат, ки-
чик тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётига куч бағишлаб, ижодкор-
лик ва рақобат муҳитининг муҳим қисми саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: