Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


СССР ва 1960 йиллар иккинчи ярмида халқаро



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 СССР ва 1960 йиллар иккинчи ярмида халқаро
майдондаги инқирозлар
Вьетнам уруши халқаро вазиятни жуда кескинлаштириб юборди. 
1954 йилда Вьетнам 17- параллел бўйлаб 2 давлатга бўлинганди. Ши-
молий Вьетнам (Вьетнам Демократик Республикаси) мамлакатдаги 
революцион демократик ҳаракатни қўллаб-қувватларди. Бу эса Жану-
бий Вьетнамдаги диктаторлик режимига ёқмади ва улар АҚШга ёрдам 
сўраб мурожаат қилдилар. АҚШ Жанубий Вьетнамнинг коммунист-
лар таъсирига тушишидан ва Жануби-Шарқий Осиёда ўз мавқеини 
йўқотишидан қўрқиб, 1964 йилда Жанубий Вьетнамга 12 минг киши-
лик ҳарбий маслаҳатчиларни юборди. 1964 йил 2 август куни АҚШ 
Ҳарбий-денгиз кучлари ва Вьетнам торпедо катерлари ўртасида 
тўқнашув бўлди. Бу АҚШнинг очиқдан-очиқ Вьетнамга уруш бош-
лашига туртки бўлди. АҚШнинг бу урушдаги иттифоқдошлари 


346
Австралия, Янги Зелландия, Жанубий Корея, Таиланд давлатлари 
эди. 1965 йилга келиб АҚШнинг 400 минга яқин, иттифоқдош дав-
латларининг 70 мингга яқин армияси Вьетнам урушида қатнашди. 
Ҳарбий юришлар ҳатто Лаос, Камбоджа давлатлари ҳудудини ҳам 
четлаб ўтмади. Совет Иттифоқи Шимолий Вьетнамга кенг кўламда 
ёрдам кўрсатди. У ерга совет ҳарбий маслаҳатчилари, самолётлар, 
ҳарбий қурол-яроғлар, янги турдаги “МИГ–21” қирувчи самолётла-
ри ҳам юборилганди. 1965–1971 йилларда СССР Вьетнамга ёрдам 
мақсадларида 1,6 млрд доллар ажратди. Бундан ташқари, иқтисодий, 
илмий-техникавий ёрдам берилди. 1953–1991 йилларда СССР Вьет-
намга 15,7 млрд доллар қийматида маҳсулот юборди. Вьетнам уру-
шида Совет Иттифоқидан 6,3 мингдан ортиқ генераллар ва зобитлар 
қатнашди.
Вьетнам билан алоқа самарали бўлиши учун СССР Хитой билан 
яхши муносабатда бўлиши керак эди. Лекин 1960 йилларнинг бо-
шида СССР–Хитой муносабатлари ёмонлашди. 1964 йилда Хитой 
СССР ҳудудидан 1,5 млн кв км жойни талаб қилди. КПСС ва ХКП 
орасида муносабатлар бузилди. 1967 йил Совет Иттифоқининг Пе-
киндаги элчихонасига ҳужум уюштирилди. Чегарада тўқнашувлар 
юз берди. Улардан энг йириги 1969 йилда Даманск оролида рўй бер-
ди. Уларга қарши СССР қўшинлари реактив артиллерия қўлладилар. 
СССР–Хитой муносабатларининг ёмонлашиши сабабли шарқий 
чегараларни мустаҳкамлаш зарурати туғилди. Араб–Исроил уруши 
ҳам Совет Иттифоқининг анчагина моддий бойликлари сарфлани-
шига сабаб бўлди. 1967 йилда Исроил ва қўшни араб давлатлари 
Миср, Сурия ва Иордания ўртасида уруш бошланди. Араб давлат-
лари армия сони жиҳатидан Исроилдан устун турарди (пиёдалар 2,5 
баробар, танклар 2 баробар кўп эди). Уларнинг лидерлари тезкор-
лик билан ғалаба қозониш умидида эди. Асосий мақсадлари яҳудий 
давлатини йўқ қилишдан иборат эди. Лекин Исроил давлати уларга 
қаттиқ зарба берди. Арабларнинг авициациясини йўқ қилишга эриш-
ди. Қуруқликдан ҳам катта ҳужум уюштириб, араб қўшинларини 
бўлакларга бўлиб ташлашга муваффақ бўлди. Синай ярим ороли, 
Ғазо сектори, Иордан дарёси ғарбий қирғоғи ва Жўлон тепалиги-
ни ишғол қилди. Араб қўшинларидан 40 минг киши ўлдирилди, 
900 га яқин танк, жами 1000 дан ортиқ тўплар, 400 та самолёт йўқ 
қилинди. Исроил армияси эса 1000 га яқин киши, 100 та танк, 48 та 
самолёт йўқотди. Урушдан кейин Совет Иттифоқи Сурия ва Миср-
нинг салоҳиятини тиклаш учун катта ёрдам берди. 1967 йилда Совет 


347
Иттифоқи Мисрга 210 та қирувчи самолёт етказиб берди. Исроил-
нинг ҳаводан Мисрга қилган ҳужуми вақтида 20 мингга яқин совет 
ҳарбийлари ҳам қатнашганди. 1969–70- йиллардаги урушда Исро-
ил самолётларининг ярмидан кўпини йўқотди ва Мисрга ҳаводан 
ҳужум қилишни тўхтатди. СССР 1965 йилдан 1972 йилгача, яъни 
ҳамкорлик алоқалари узилгунга қадар Мисрга 3,2 млрд доллар 
миқдорида ёрдам кўрсатди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish