Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. 1950- йиллар охири ва 1960- йилллар



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

3- §. 1950- йиллар охири ва 1960- йилллар
бошларида СССР
1950- йиллар охирида КПСС иқтисодий сиёсатининг инқирози
50- йилларнинг охири–60- йилларнинг бошларида совет жамия-
ти ривожланиши қарама-қаршиликлар билан характерланади. Бу 
сиёсат Н. С. Хрушчевнинг мамлакатда ислоҳотларни бир текисда 
ўтказмаётганлиги билан боғлиқ эди.
1953 йилда мамлакатда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш ишла-
ри ижобий натижалар бера бошлаган эди. 1953–1958 йиллар ораси-
да қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 34% га ошди, 
озиқ-овқат саноати маҳсулотлари эса 1,6 баробар кўпайди. Мамла-
катда фан-техника ютуғи сифатида 1957 йилда учирилган ернинг 
сунъий йўлдошини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Бу ютуқлар партия раҳбариятида совет жамияти ва социалистик 
тизимнинг имкониятлари ниҳоятда катта деган ишончни туғдирди. 
КПССнинг 1959 йилда бўлган ХХI съездида ўн йил ичида СССРнинг 
энг ривожланган мамлакат – АҚШдан ҳам ўзиб кетиши вазифа 
қилиб қўйилди. Бу вазифаларни қўйишда КПСС раҳбарияти халқ 
хўжалиги ривожланишининг юқори суръатларини (яъни 1 йилда 
10% дан ортиқ) сақлаб қолишни кўзда тутган эди. Бироқ бундай ри-
вожланишга эришиш учун мамлакатда моддий ресурслар ҳам, ишчи 
кучи ҳам етишмасди.
Иқтисодий ўсиш суръатларини кўтаришда Хрушчев ва унинг 
атрофидагилар эски маъмурий буйруқбозлик услубларидан фойда-
ланардилар. Ривожланиш модели мафкуравий асосда шаклланти-
рилди. ХХI съездда социализмнинг узил-кесил ғалаба қилганлиги 
таъкидланди ва коммунистик жамият қуриш вазифа қилиб қўйилди. 
Иқтисодий ривожланишнинг тамойиллари совет раҳбарларининг 
коммунизм қуриш ҳақидаги тасаввурларига мувофиқлашган эди.
Иқтисодий тажрибалардан деҳқонлар катта зарар кўрдилар. 
Бироқ баъзи бир йўналишлар бўйича улар манфаат ҳам кўрдилар. 
Масалан, 1964 йилдан бошлаб уларга нафақа белгиланди, фуқаролик 
паспорти берила бошланди. Лекин томорқа хўжалиги юритиш эски-
лик сарқити, коммунистик жамият учун ёт нарса деб қаралди.
1959 йилда колхозлардан ва жисмоний шахслардан мажбурий 
равишда молларни сотиб олиш сиёсати бошланди. Чорвадор ту-
манларда шахсий хўжаликларда 1 та сигир, 7 та майда шохли чорва 


340
мол сақлаш белгилаб қўйилди. Бундай сиёсат оқибатида мамлакат-
да чорва моллари сони кескин камайиб кетди. Бир вақтнинг ўзида 
МТС (машина-трактор станциялари)ни йўқ қилиш тўғрисида қарор 
чиқди. Колхозлар қарздор бўлиб қолдилар. Кўплаб инженер ва ме-
ханиклар шаҳарларга кетиб қолганликлари сабабли, комбайн ва 
тракторларга техник хизмат кўрсатувчи ходимлар етишмай қолди. 
Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, агрошаҳарчалар қуриш иде-
ал ҳисобланарди. Колхозлар совхозларга айлантирилиб, кооператив 
мулкчиликдан давлат мулкчилигига ўтиш бошланиб кетди. Колхоз 
ва совхозларни бирлаштириш сиёсати олиб борилди. Колхозчилар 
томорқа қилиш, мол сақлаш учун шароити бўлмаган шаҳар типида-
ги посёлкаларга қўчирилди. Хулоса қилиб айтганда, 1955–1963 йил-
ларда колхозчилар сони камайиб, 91 минг нафардан 39 мингга тушиб 
қолди. Томорқа хўжалигини йўқотиб юбориш натижасида қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари миқдори анча камайиб кетди. Деҳқонлар 
ҳам ўз меҳнатлари эвазига даромад олиш имкониятидан маҳрум 
бўлдилар.
Н. С. Хурушчевнинг маккажўхори экиш ҳисобига озиқ-овқат 
маҳсулотларини қоплаш тўғрисидаги сиёсати қишлоқ хўжалигига 
катта зарар етказди. Маккажўхори ҳосили анча паст бўлишига 
қарамай, 1955 йилдан 1962 йилгача маккажўхори учун ажратилади-
ган ер майдонлари ҳажми ошиб борди. Буғдой етиштиришда узи-
лишлар пайдо бўлди.
Қишлоқ хўжалигидаги инқироз чўл зоналарини ўзлаштириш 
ҳисобига маълум даражада сезилмай турарди. Лекин ерларни ти-
нимсиз эксплуатация қилиш маҳсулдорликни пасайтириб юборди. 
1962–1963 йилларда ўзлаштирилган ерлардан келадиган даромад 
икки мартага тушиб кетди. Бу эса мамлакатда очарчилик хавфини 
туғдирди. Зудлик билан чора кўриш керак эди. Мамлакатда бирин-
чи бор чет элдан буғдой сотиб олиш бошланди. Нон маҳсулотлари, 
гўшт нархи кўтарилди. Халқда норозичилик кайфияти уйғонди. 
1962 йилда Новочеркаскда очиқчасига кўзғалонлар бўлиб ўтди. Бу 
ерга етиб келган КПСС МҚ Президиуми аъзоси А. И. Микоян радио 
орқали шаҳарликларга мурожаат қилиб, нарх-навонинг ошиши са-
бабларини тушунтиришга уринди. Лекин қўзғолон тинчимади. 46 
киши қамоққа олинди, 23 киши ҳалок бўлди. Бу воқеалар 1980 йил-
лар охирига келиб халққа ошкор этилди. КГБнинг маълумотларига 
қараганда, бундай ҳаракатлар ўнлаб шаҳарларда юз берган. Хруш-
чев реформалари яхши натижа бермади. Иқтисодни марказлаш-


341
ган бошқарув асосида ривожлантириш, самарадорликни ошириш 
ўрнига, аксинча, унга тўсиқ яратди. Ўн минглаб корхоналарнинг 
бир-бири билан ҳамкорлик қилиш алоқлари узилиб қолди. Бу ша-
роитдан чиқиб кетиш учун янги бошқарув тизимини яратиш зарур 
эди. 1957 йилда соҳа вазирликлари қисқартирилиб, уларнинг ўрнига 
Халқ хўжалиги ҳудудий Кенгашлари тузилди. Уларнинг сони Россия 
Федерациясида 70 та, умуман, мамлакат бўйича 100 дан ортиқроқ 
эди. Корхоналарнинг бир қисми Иттифоқдош республикалар ихти-
ёрига берилди. Улар ишлаб чиқилган маҳсулотларни ўзлари сотиш 
имкониятига эга бўлдилар. Лекин бу орада ўтказилган реформалар-
нинг салбий оқибатлари юзага чиқди. Бошқарув тизими мураккабла-
шиб, амалдорлар сони ошиб кетди. Саноат ривожланишига маҳаллий 
манфаатдорлик таъсир қилди, ягона бошқарув тизимига путур етди. 
Бу хатоларни бартараф этиш мақсадида республика Халқ хўжалиги 
Кенгашлари тузилди. Ушбу тизимни 1962 йилдан бошлаб янги 
бошқарув органи – Халқ хўжалиги Олий Кенгаши бошқара бошла-
ди. Унга Д. Ф. Устинов раҳбарлик қилди. У аввал мудофаа саноати 
вазири бўлиб ишлаган ва янги соҳага раҳбар этиб тайинланиши та-
содиф эди.
Н. С. Хрушчевнинг ташқи сиёсатида тинчлик йўлидаги саъй-
ҳаракатлари ижобий натижа бермади. “Совуқ уруш”, АҚШ ва СССР 
ўртасидаги ҳарбий-техникавий рақиблик давом этди. Бунинг устига, 
яна оғир ва мудофаа саноатини ривожлантириш устувор йўналишга 
айланди. Мамлакат ҳарбийлаштириб борилди. 1960 йилнинг бо-
шида мудофаа саноатининг ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 1953 йил 
кўрсаткичларидан анча ошиб кетган эди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish