Н. С. Хрушчев сиёсатидаги қарама-қаршиликлар
1954–1955 йилларда қатағон қурбонларини реабилитация қилиш
давом этди. “Ленинград иши” бўйича айбланган, “космополитизм”
қурбонлари ва яна кўплаб ҳарбий бошлиқлар оқландилар. 1930 йил-
лардаги репрессия ишлари ҳам қайта кўрила бошланди. 1956 йил-
нинг феврал ойидаги КПССнинг ХХ съездида Н. С. Хрушчев Ста-
лин режими репрессияларини қатъий қоралаб чиқди. Ушбу маъру-
за асосида КПСС МҚнинг “Шахсга сиғиниш ва унинг оқибатлари
тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу маъруза Хрушчевнинг шах-
сий ташаббуси билан тайёрланганди. Бошқа раҳбарлар унинг мазму-
ни билан таниш эмасдилар. Сталинни доҳий ва етук раҳбар сифати-
да қабул қилган съезд қатнашчилари докладни эшитиб, карахт бўлиб
қолдилар. Залда кимдир: “Аҳмоқ!” – деб қичқирди. Кейинчалик
Хрушчев ўз мемуарларида сталинизм даврида Совет Иттифоқида
нималар рўй берганлигини мамлакат халқига ва бутун дунёга маъ-
лум қилиш нияти реабилитация давридан бошланганини ёзган эди.
ХХ съезддан кейин қатағон қурбонларини реабилитация қилиш
анча давом этди. 1956–1961 йилларда 700 мингга яқин киши оқланди.
1957 йилда чеченлар, ингушлар, болқорлар, қорачайлар, қалмиқлар
ўз ватанига қайтиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўтган йилларда йўл қўйилган барча хато ва камчиликлар Сталин
номи билан боғланди (Ежов ва Берия ҳам мустасно эмас эди).
Мамлакатда илиқлик жараёни бошланди, цензура анча юмшатил-
ди. Аввал реакцион деб ҳисобланган шоир ва ёзувчилар асарлари
чоп этила бошланди. “Халқ душмани” тамғаси босилган шахслар
ҳақида ёзиш, улар тақдири билан боғлиқ воқеаларни халқ оммасига
етказиш имконияти туғилди.
Лекин янги сиёсатда ҳамма нарса силлиқ кетяпти деб бўлмасди.
Баъзи бир қарорлар ўйланмасдан қабул қилинарди. Сургундан ўз
ватанларига қайтиб келганлар ва уларнинг жойларини эгаллаган
руслар ўртасида миллий зиддиятлар келиб чиқди. Қрим татарла-
ри, Повольже олмонлари реабилитация қилинмай қолди ва бу ҳам
муаммолар чиқишига замин яратди. Ўтмиш тарихини тубдан қайта
кўриб чиқиш масаласини кўтаришга КПСС раҳбарияти ҳали тайёр
эмасди. Бухарин, Зиновьев, Каменев, Троцский каби антисталин оп-
позицияси раҳбарларини реабилитация қилиш кун тартибига уму-
ман қўйилмади. Директив услублар ёрдамида ижодий фаолиятга
337
ҳам раҳбарликни қўлга киритиш давом этарди. Н. С. Хрушчев ва
бошқа партия раҳбарларининг зиёлилар билан учрашувларида ба-
диий асарлар мазмуни соатлаб “таҳлил” қилинар, уларнинг муал-
лифларига расмий баҳолар бериларди. Сталиннинг қораланиши ва
Информбюронинг тарқатилиб юборилиши СССР ва Шарқий Европа
давлатлари орасидаги муносабатлар кескинлашишига сабаб бўлди.
Бу мамлакатларда Сталин ташаббуси билан шаклланган режимлар
ички оппозиция билан тўқнаш келдилар ва кейинчалик улар ҳам
Сталинга қарши сиёсатга юз тутдилар. 1956 йилда Венгрияда анти-
коммунистик инқилоб бошланди ва бу ҳаракат ҳам совет қўшинлари
томонидан бостирилди.
1953 йил Венгрияда бошланган реформалар ташаббускори Премь-
ер-министр И. Надь эди. Лекин Венгрия меҳнаткашлар партияси
раҳбари М. Ракоши уни ревизионист деб қоралади ва у вазифасидан
четлаштирилди. 1956 йил октябрда Будапештда оммавий намойиш-
лар бўлиб ўтди. Унинг қатнашчилари ВМП раҳбариятининг истеъфо-
га чиқишини талаб қилди. Намойишлар қуролли қўзғолонга айланиб
кетди. Қўзғолон қатнашчилари давлат хавсизлиги хизмати ходимла-
рига, ҳокимият раҳбарларига қарши ноқонуний суд жараёнларини
ҳам ўтказдилар. Бундай шароитда ВМП раҳбарияти ҳокимиятни
И. Надга топширди. ВМП тарқатиб юборилди. СССРнинг қўллаб-
қувватлаши натижасида Я. Кадар бошчилигида Венгрия Социали-
стик ишчи партияси тузилди.
1956 йил 1 ноябрда И. Надь Венгрия Варшава Шартномасидан
чиққанлигини эълон қилди ва совет қўшинларининг зудлик билан
мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Вен-
гриядаги воқеалар совет раҳбарияти томонидан контрреволюцион
тўнтариш деб баҳоланиб, Я. Кадар Москвага чақириб олинди. Совет
қўшинлари Будапештни штурм қилиб (4–11 ноябр), бир ҳафта ичида
бутун Венгрия ҳудудида “тозалаш” ишларини олиб борди. Жанг-лар
натижасида 200 минг киши Венгриядан қочиб кетди, 3 мингга яқин
киши ҳалок бўлди. Совет армияси талофати 2170 киши бўлиб, шу-
лардан 669 киши ҳалок бўлди. Я. Кадар “контрреволюция” бости-
рилгач, Венгрияга раҳбарлик қилишни ўз қўлига олди.
Я. Кадар бошчилигидаги янги ҳокимият оппозицияга қарши реп-
рессияни бошлаб юборди, 20 мингдан ортиқ кишилар устидан суд
ишлари бўлиб ўтди, 400 дан ортиқ қўзғолончилар ва, шу жумладан,
И. Надь ҳам қатл қилинди. ДХК маълумотларига қараганда, совет
армиясининг 200 дан ортиқ ходимлари Венгрияга қарши агрессияни
338
қоралагани учун жазоландилар. Венгрия воқеаларидан ва ХХ съезд-
дан сўнг Сталинни халқаро коммунистик ҳаракат йўлбошчиси деб
ҳисоблаган жуда кўплаб мамлакатлар Компартиялари билан КПСС
ўртасида муносабатлар кескинлашди. Уларнинг фикрига кўра, СССР
социалистик ҳамдўстлик мамлакатлари билан маслаҳатлашмасдан,
Сталин шахсига сиғиниш сиёсатини олиб бормаслиги керак эди.
Шу сабабли Хитой билан ҳам алоқа бузила бошлаганди. Хрушчев-
нинг Ғарб давлатларига нисбатан сиёсати қарама-қаршиликлардан
иборат бўлди. Коммунистик партиянинг ХХ съездида улар билан
ҳамкорлик қилиш ҳақида таъкидлаб ўтилганди. Бундан ташқари,
носоциалистик давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ҳақида
гапирилиб, савдо алоқаларини ўрнатиш ҳам кўзда тутилганди. Ста-
лин ўлимидан сўнг Корея билан ярашишга эришилди. 1955 йилда
иттифоқчилар томонидан оккупация қилинган Австрия муаммоси ўз
ечимини топди. СССР, АҚШ, Англия келишувига асосан, ушбу дав-
латларнинг қўшинлари Австрия ҳудудидан олиб чиқилди. Австрия
бетараф демократик давлатга айланди.
Бир вақтнинг ўзида халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ишла-
ри СССРнинг ҳарбий салоҳиятини кучайтириш эвазига амалга оши-
рилаётган эди. Унда АҚШга қарши давлатларни қўллаб-қувватлаш
ҳам кўзда тутилган эди. Бу қарама-қаршиликлар Хрушчев сиёсатига
путур етказди. КПСС Марказий Қумитаси Президиуми аъзолари:
Ворошилов, Молотов, Кагановичлар 1957 йилнинг 18 июнида
Н. С. Хрушчевнинг истеъфога чиқишини талаб қилдилар. Юз берган
вазиятга СССР мудофаа вазири Р. К. Жуковнинг катта саъй-ҳаракати
Н. С. Хрушчевнинг ўз вазифасида қолиши аҳамиятга эга бўлди.
Унинг ташаббуси билан Москвага Хрушчев тарафдорлари само-
лётларда зудлик билан етказиб келинди. 1957 йил 27 июнда КПСС
МҚ Пленумида Хрушчев оппозицияни террор ва репрессия даврига
қайтишда айблади. “Сталин гвардияси”лидерлари мағлубиятга уч-
радилар. Улар ўз вазифаларидан озод қилиниб, нафақага чиқариб
юборилди. Шундан сўнг Хрушчев Жуковга қарши ҳаракат бошла-
ди. КПСС МҚ Жуковни истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул
қилди. 1958 йил март ойида Хрушчев КПСС МҚ Биринчи котиби
бўла туриб, СССР Министрлар Совети Раиси лавозимини ҳам эгал-
лади. Шу тариқа мамлакатда яна яккаҳокимлик сиёсати ўрнатилди.
339
Do'stlaringiz bilan baham: |