Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Республикаларнинг мустақиллик



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

9- §. Республикаларнинг мустақиллик
одимлари
Тоталитар тузумнинг қулаши, жамиятнинг парчаланиши, 
ҳокимият самарадорлигининг пасайиши ва мафкура устуворлиги-
нинг сусайиши билан, олдинги мазмунини йўқотган давлатчилик-
нинг парчаланиши бошланди. Бутуниттифоқ манфаатлари устувор-
лигининг бузилиши ва хўжаликнинг марказлашган бошқарувининг 
йўқолиши билан, элатлар, миллатлар ва маҳаллий минтақалар ман-
фаатлари олдинги саҳнага чиқди.
Ошкоралик миллий чиқишларнинг фаоллашуви, миллий ҳаракатлар 
ва ташкилотларнинг пайдо бўлиши ҳамда кучайишига ёрдам берарди. Бу 
ташкилотлар ва ҳаракатлар СССР таркибида ўз ҳудудлари ёки мунозара-
вий минтақаларда яшовчи, турли хил фазаларда, ижтимоий шаклларда 
турган 150 дан ортиқ элатларнинг хилма-хил интилишларини ифода этар-
ди. Умуман, миллий ўзликни англаш ўсиши натижасида 1990 йилга 
келиб СССР аҳолисининг атиги 10% и ўзини “совет халқи”га мансуб 


373
деб билса, қолганлари ўзларини ўз халқи, миллат ва қабилаларига 
тегишли деб ҳисобларди.
Қайта қуришнинг биринчи йилларидаёқ СССРда миллатлара-
ро муносабатлар мураккаблашди. Руслаштиришга қарши, шимол 
халқларининг тирик қолиши, қатағон қилинган халқларни тўла 
реабилитация қилиш талаби билан кичик миллатларга қарши сиё-
сатни қоралаб ва мухториятларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга 
чақирувчи чиқишлар юзага келди. 1988–1991 йилларда бу соҳада 150 
дан ортиқ тўқнашувлар рўй берди. Уларнинг 20 тасида қурбонлар 
бўлди, 600 киши ҳалок бўлиб, ўн минглаб кишилар қочишга маж-
бур бўлди. Сумгаитдаги арманларнинг қонли тўқнашуви, Тоғли 
Қорабоғдаги арман–озарбайжон уруши, Фарғона водийси, Янги 
Ўзган, Абхазия, Дубоссари, Жанубий Осетия, Ингушетиядаги 
миллатлараро тўқнашувлар авж олди. Арманистон ва Озарбайжон 
ўртасидаги уруш мамлакатни ларзага келтирди. Иттифоқ маркази бу 
воқеаларнинг олдини олишга ҳам, қурбонлар сабабчиларини жазо-
лашга ҳам, баҳс-мунозараларни ҳал этишга ҳам муваффақ бўлмади. 
Бу унинг обрўсини туширди.
Иттифоқдош ва баъзи мухтор республикаларда миллий ҳаракат-
лар, асосан, она тили ва маданиятини ҳимоя қилишдан, миллий 
ўзликни англаш, тикланиш ва қайта қуришни қўллаб-қувватлашдан 
бошланар эди. Россиядан ташқари барча республикаларда миллий 
тилга давлат тили мақомининг берилиши идеократия томонидан 
яратилган ягона рус тилидаги бошқарувни йўққа чиқарди. Миллий 
маданият устунлигини таъминлаш, уни СССРнинг барча халқлари 
маданиятини бирлаштирувчи “социалистик мазмун”дан халос этар-
ди, СССРнинг маданий-мафкуравий бирлигига зарба берарди. Мил-
лий ўзликни англашнинг тикланиши миллий манфаатларнинг социа-
листик ва Бутуниттифоқ манфаатларидан устунлигини билдирар 
эди. Бунда 1991 йилга келиб шу нарса маълум бўлдики, Иттифоқдош 
республикалар ўртасидаги 23 маъмурий чегаралардан атиги учтаси-
да тўқнашувлар рўй бермаган.
Шу билан бирга, кичик миллатлар – турли республика ва мухто-
риятлардаги 60 миллион кишининг ҳудудлари ва маданиятининг ри-
вожланиши ҳамда кам сонли шимол халқларининг сақланиб қолиши 
муаммолари кескинлашди.
Аҳолини энг зарур нарсалар билан ўзлари таъминлашм керакли-
гига ишонч ҳосил қилган республика раҳбарлари республикаларни 
хўжалик ҳисобига ўтказишни талаб қилдилар. Бу нарса республика-


374
ларни халқ хўжалиги комплексининг асосий субъектларига айлан-
тирилишини билдирар эди. СССРдаги ишлаб чиқаришнинг 80% ига 
эгалик қилувчи соҳавий идоралар бунга йўл қўйишни истамас эди-
лар. Сиёсий Бюро 1990 йилда, энг аввало, бу идораларнинг манфа-
атларини ҳисобга олиб шу қарорга келдики, республикаларга уларда 
яратиладиган бойликнинг кўпи билан 15% ини қолдириб, 85% ини 
Иттифоқ марказий идораларига бериши керак эди. Бу республи-
каларни ҳеч қониқтира олмас эди ва улар ўзларига Конституция 
тақдим этган, аммо, аслида, сароб бўлган мустақиллик суверенитет-
ларини амалиётга оширишларидан бошқа чоралари қолмади. Унинг 
эълон қилиниши ва амалга татбиқ этилиши республикалардаги бар-
ча ишлаб чиқариш ва табиий ресурслари устидан республикалар 
ҳокимиятининг ўрнатилишига, республика қонунларининг Иттифоқ 
қонунларидан устунлигига ва мустақил ташқи сиёсатга эга халқаро 
муносабатлар субъекти ҳуқуқларига эга бўлишга қаратилган эди.
Кўпчилик республикаларнинг Мустақиллик Декларацияларида 
уларнинг СССР таркибидан чиқишлари қайд этилмаган бўлса-да, 
мустақилликнинг амалга оширилиши, республика раҳбарлари сўзла-
ри ва хоҳишларидан қатъи назар, Иттифоқ марказига бўйсунишни 
пучга чиқарар, Иттифоқ давлатчилигини барбод қиларди. СССР тар-
кибидан чиқишни республикалар ўз Мустақиллик Декларациялари-
да баён қилишди. Марказ республикалар устидан ҳукмронлигидан 
маҳрум бўлди ва СССР парчалана бошлади. Улар бу республика-
лар ўртасида ягона мафкуравий-сиёсий йўналиш ва ҳаётий мақсад 
бўлганда, янги конфедератив муносабатлар ўрнатилиши мумкинли-
гини инкор этмас эди; аммо бу СССР эмас, балки бошқа бир мазмун-
даги конфедератив давлат бўлар эди.
Горбачев 1988 йилдан бошланган республикаларнинг кетма-кет 
мустақилликларини эълон қилишларини киноя билан “суверени-
тетлар марши” деб атаган эди. 1988 йил ноябр ойида Эстония Олий 
Совети Мустақиллик Декларациясини маъқуллади ва республика 
Конституциясига ҳам мос ўзгартишлар киритди. Келаси йил май 
ойида эса СССРдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1989 
йил кузида Грузия аҳолисининг кўпчилиги унинг мустақиллигини 
тиклаш учун овоз берди ва 1991 йил апрел ойидаги референдумдан 
сўнг мамлакат мустақил деб эълон қилинди. Молдавия Республика-
си 1989 йилда ўзининг суверенитетини, 1990 йилда мустақиллигини 
эълон қилди. 1990 йил баҳорида Литва ва Латвия ўз мустақиллик ва 
суверенитетларини тиклаб олишди. 1990 йил ёзида Россия, Украина, 


375
Белорус, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг суверенитетлари эълон 
қилинди. 1990 йил октябрида Қозоғистон, декабрида Қирғизистон 
ўз суверенитетларини эълон қилдилар. 1990 йилда Иттифоқдош рес-
публикалардан ташқари, Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Жанубий Осетия, 
Гагаузлар Республикаси ва Днепрбўйи Молдавия Республикаси ўз 
суверенитетини эълон қилди.
Бўлиб ўтган янгиланишларнинг ташқи томонидан кўра, ички 
принципиал ўзгаришлари муҳимроқ эди. Кўпчилик республика-
ларнинг суверенитети ва мустақиллик эълон қилишлари уларда 
ҳокимият тепасига миллий либерал, миллий демократик ёки ли-
берал-демократик кучларнинг келиши билан боғлиқ эди. Улар ёки 
улар томонига ўтган илгариги раҳбарлар содиқ коммунистларни 
ҳокимиятдан четлаштирар ёки ўзларига бўйсундирар, социалистик 
йўлдан воз кечар, миллий, либерал ёки демократик қадриятларни 
қўллаб-қувватлар эдилар. Республикалардаги ижтимоий-сиёсий ти-
зим шунга мос равишда ўзгариб борарди. Уларнинг баъзиларида 
мустақилликка ва янги йўлга фаол қаршилик кўрсатган коммунис-
тик ташкилотлар таъқиқланиб, уларнинг мулки миллийлаштирилган 
эди.
Республикалардаги ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий-сиёсий 
соҳадаги йирик тафовутлар уларда ягона ва бир вақтда амалга оши-
риладиган ислоҳотларни йўққа чиқарар, уларда янги мафкуравий-
сиёсий йўналишнинг ишлаб чиқилиши эса уларнинг мустақилликка 
бўлган интилишларига нисбатан анча номутаносиб эди. Бу жараён 
1988 йилдан бошланиб, 1990 йилда кўпгина республикаларда рўй 
берди ва 1991 йилнинг охирига келиб социалистик йўлга содиқ 
бўлган коммунистлар фақатгина Белорус, Озарбайжон ва Тожикис-
тонда ҳокимият тепасида қолган эди. Бу республикаларнинг сувере-
нитет ва мустақиллик эълон қилишларидан ҳам кўра, СССРдаги со-
циализмга йўналтирилган давлатчиликка қаттиқроқ зарба берилди. 
Ундан фақатгина харобалар қолди, холос. Ўша пайтда республика-
ларнинг мафкуравий-сиёсий узоқлашувининг аҳамиятини халқлар 
уёқда турсин, балки баъзи раҳбарлар англамаган бўлса-да, айнан шу 
нарса ягона давлат парчаланишини қайтмас жараёнга айлантирди.
Республикалар учун мустақилликка ва суверенитетга эришиш, 
айниқса, мафкуравий-сиёсий йўлни ўзгартириш осон бўлмади, Гор-
бачев, Сиёсий Бюро, Марказий Қўмита, КПССнинг съезд ва кон-
ференциялари ҳамда Халқ депутатлари съезди республикаларнинг 
суверенитетга эга бўлишларига иложи борича қаршилик кўрсатди. 


376
Сиёсий Бюро ва МҚнинг миллий сиёсатга бағишланган Пленумла-
ридан бирида партия съездлари
томонидан совет раҳбариятининг 
бир қатор элатларга нисбатан йўл қўйган хатолари шарҳлаб берил-
ди, “ленинча миллий сиёсат”га киритилган тузатишлар тушунти-
рилди. Уларнинг раҳбарлари миллий ҳаракат ўчоқларида бўлишди, 
МҚнинг Болтиқбўйи республикалари бўйича махсус комиссияси 
тузилди. Горбачев республикаларга тобора кўпроқ аҳамият берар-
ди. Иттифоқнинг партия ва совет органлари республикаларнинг 
раҳбарлари ва халқларига қаратилган кўп сонли мурожаатларида ва 
оммавий ахборот воситалари орқали республикаларнинг СССРдан 
ташқари яшай олмаслигини ва муваффақиятли қайта қуриш ва 
халқлар фаровонлиги учун Иттифоқ давлатини сақлаб қолиш зарур-
лигини исботлашга ҳаракат қилишарди. Иттифоқдош ва мухтор рес-
публикалар эркинлигини кенгайтириш, Иттифоқ марказига эса фақат 
умумий муаммоларни ҳал қилиш ваколатини бериш таклиф қилинди. 
Аммо, шу билан бирга, социалистик йўлнинг устунлиги, ягона дав-
латнинг олий раҳбарияти белгиловчи жамият манфаатлари ҳимоя 
қилинарди. Илгаригидек миллий манфаатлар устунлиги – миллатчи-
лик ва социалистик йўлдан воз кечиш қатъий қораланар эди. Бу эса 
келишмовчиликларнинг сабаби эди. 
Республикаларнинг суверенитетига интилаётган раҳбарларни 
худбинлик ва мансабпарастликда айблашарди. Республикаларда-
ги мустақилликка қарши бўлган кучлар байналмилал фронтлар, 
коммунистик ташкилотлар ва ҳоказолар очиқчасига ва яширинча 
қўллаб-қувватланди. Иттифоқдош республикалардаги мустақиллик-
ка интилишни айирмачиликни қўллаб-қувватлаш, яъни улардаги ки-
чик миллатларнинг (абхазлар, осетинлар, ёқутлар, поляклар, гагауз-
лар ва бошқалар) суверен бўлишга интилишлари билан қўрқитиш 
орқали тўхтатишга ҳаракат қилинди. Мустақиллик эълон қилган рес-
публикаларга қарши иқтисодий жазо (санкция) чоралари, қамаллар 
қўлланди. Бу чоралар республикалар хўжалиги ва аҳолисига зарар 
келтирди, аммо миллатчи-ватанпарварларни тўхтата олмади.
Иттифоқ Ҳукумати суверенитетга эришишга қаратилган респуб-
ликалар қонунларини бекор қилувчи қонунларни қабул қилар, рес-
публикалар ҳукуматлари эса ўз қонунлари устунлигида устивор эди-
лар. Иттифоқ Ҳукумати томонидан қабул қилинган қонун респуб-
ликаларнинг СССРдан чиқишини Бутуниттифоқ референдумида 
маъқулланганидан кейингина рухсат этишини маълум қилди. Асли-
да, бу СССРдан чиқмаслик тўғрисидаги қонун бўлиб, республикалар 
уни эътиборга олишмади.


377
1988–1990 йилларда Ереван, Степанокерт, Душанбе, Тбилиси, 
Боку ва бир қатор бошқа шаҳарларда мустақиллик тарафдорлари-
га қарши Қуролли Кучлар ишлатилди, қуролланган махсус қисмлар 
сафарбар қилинди. Бунинг оқибатида юзлаб кишилар қатл этилди, 
ярадор бўлди ва ҳибсга олинди. Аммо Қуролли Кучлар қаршиликка 
ва парчаланаётган тузумга қарши бўлганларнинг кучайиб бораётган-
лигига дуч келди. Ҳатто йирик оммавий намойишлар қўшинлар ёр-
дамида бостирилган Ереван, Душанбе ва Бокуда миллий ҳаракатлар 
янги куч билан аланга олди.
Россияда 1990 йил январидаёқ Россия Халқ депутатлари съезди-
га тайёргарлик давомида “Демократик Россия” блоки тузилган эди. 
Баҳорга келиб унга янги тузилган бир қатор партиялар қўшилди 
ва у либерал-демократик тус олди. Унинг аъзолари сони атиги бир 
неча ўн минг кишидан иборатлигига қарамасдан, унинг инсон ҳуқуқ 
ва эркинликлари устунлиги, демократлаштириш ва Россия суве-
ренитетини қўллаб-қувватловчи шиорларини РСФСРнинг барча 
минтақаларида рўй бераётган митинг, намойиш ва стачкалар (иш 
ташлашлар)нинг юз минглаб қатнашчилари қўллаб-қувватлаётган 
эди.
Россиянинг кўпгина коммунистлари “инсон қиёфасидаги социа-
лизм” тарафдорларига айланишди ва КПССда “демократик қанот”га 
ён босдилар. Баҳорда бўлиб ўтган Россия Компартиясининг таъсис 
съезди (қурултойи)да “делегатлар партиясининг асосий вазифалари 
ҳақида ҳеч қандай тасаввур йўқлиги” таъкидланди. Аммо Сиёсий 
Бюро ёрдами билан съездда консерваторлар ғалаба қилишди ва рес-
публика Компартиялари ичида энг кўп сонли бўлган Россия Компар-
тияси Демократик Россияга қарши қўйилди.
Турли партиялар ўртасидаги кескин кураш 1990 йил баҳорида Рос-
сия Халқ депутатлари съезди сайловида бўлиб ўтди. Сайланганлар-
нинг 86% и коммунистлардан иборат эди, аммо уларнинг кўпчилиги 
Компартия кўрсатмаларига энди бўйсунмас эди. Шунинг учун 
Россия Олий Совети шаклланишида либерал-демократлар қатъий 
ғалабага эришишди. Горбачев томонидан қўллаб-қувватланаётган 
номзодларга қарши кескин курашдан кейин, РСФСР Олий Сове-
ти Раиси этиб Б. Ельцин сайланди. Бундан ташқари, бу Олий Со-
вет 1990 йилнинг 12 июнида Россияни суверен, яъни ўз ишлаб 
чиқариш ва табиий ресурсларининг тўлақонли хўжайини деб эълон 
қилувчи Декларацияни қабул қилди. Декларация Россиянинг ижти-
моий-сиёсий тузилишини янгилаш йўлидаги биринчи қадам бўлиб, 


378
у халқ ҳокимияти, ҳукуматнинг тақсимланиши, фуқароларнииг 
ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилиниши, партияларнинг тенг 
ҳуқуқлилиги ва Россия қонунларининг устиворлигини эълон қилди. 
Бу сана Россиянинг мустақиллиги байрами куни бўлди. Кейинчалик 
ҳукумат тўғрисидаги декрет орқали Россияда КПССнинг раҳбарлик 
мақомини бекор қилишга киришилди. 1991 йил бошида эса Россия 
Олий Совети “РСФСРда мулк тўғрисида”ги Қонунни қабул қилдики, 
у ишлаб чиқариш воситалари, жумладан, ернинг хусусий мулк бўла 
олишини эътироф этди.
Россия ва бир қатор бошқа Иттифоқдош республикаларнинг 
мустақилликка эришиши ва либерал йўналишни танлашга интилиш-
лари маркази “социалистик йўлга” содиқ қолувчи СССРни парчала-
ди. Сиёсий Бюро “барқарор тартиб бузилганини, кўп миллатли совет 
давлатининг бирлиги хавф остида қолганлигини” эътироф этишга 
мажбур бўлди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish