I боб Муаммонинг ўрганилганлик холати



Download 82,82 Kb.
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi82,82 Kb.
#23846
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Утегенова


Мундарижа.
Кириш
I Боб Муаммонинг ўрганилганлик холати.

    1. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотираси ривожланишининг илмий – назарий асослари.

    2. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларга педагогик-психологик тавсиф.

    3. Хотира – психологик жараён сифатида

I Боб бўйича хулоса
2 Боб. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган
болаларнинг хотирасини экспериментал ўрганиш.
2 Боб бўйича хулоса
2.1. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг
хотирасини текшириш методикаси.
2.2. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг
хотирасини текшириш натижалари.
2 Боб бўйича хулоса
3 Боб. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган
болаларнинг хотирасини ривожлантириш технологияси.
3.1. Ривожланишида муаммолари бор болалар учун психокоррекцион технологияларининг ишлаб чиқариш методологик ва назарий асослари.
3.2. Рухий ривожланиши сустлашган болалар хотирасини коррекциялашда дидактик ўйинларнинг қўлланиши.
3 Боб бўйича хулоса
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
Кириш
Республикамиз ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, таълим соҳасини босқичма–босқич ислоҳ қилиш ишига катта эътибор бермоқда. Ҳар томонлама ривожланган, онгли баркамол шахсни тарбиялаш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Чунки, юртимизнинг эртанги куни бугунги ёшлар қўлидадир. Шунинг учун соғлом, онгли, билимдон, дунёқараши кенг шахсларни тарбиялаш вазифаси Давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишлари даражасига кўтарилди. Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини ХХ аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширилмоқда.
Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади - аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир.
Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади.
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарни - бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак.
Ана шу талабни, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳасини кенг муҳокама қилиш давомида келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолла. 2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг ўн битта энг муҳим устувор вазифасини белгилашни таклиф этилади.
Энг асосий устувор вазифа - «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга оши­риш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат.
Маълумки, биз ижтимоий соҳада аҳоли саломатлиги. оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, дори воситалари би­лан ишончли таъминлаш, жисмоний бақувват ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш масалаларига алоҳида устувор аҳамият бермоқдамиз.
Турли жисмоний нуқсонларга эга бўлган болалар таълим-тарбиясига бўлган эътибор ҳозирги кунда ҳар доимгидан ҳам кучлидир.
Ақлий таракққиёт масаласи, шахсларнинг психологик хусусиятларни ўрганиш муаммоси узоқ йиллик тарихга эга. Турли ёшдаги шахсларнинг ақлий, жисмоний ва маънавий ривожланиш хусусиятлари кишилик жамиятининг турли даврларда ўз долзарблигини йўқотмаган.
Шахс камолотида турли ривожланиш босқичлари ўзига хос ўринларни эгаллайди. Инсоннинг ақлий ривожланишида, шахс бўлиб шаклланишида, субъект бўлиб ўзини намоён қилишида мактабгача ёш даври алоҳида, муҳим аҳамият касб этади. Бу қонуният нафақат ақлан ва жисмонан соғлом шахсларга балки, ўзларининг турли ривожланиш босқичларида турли касалликларни бошидан кечиришлари оқибатида маълум нуқсонларга эга бўлган шахсларга ҳам тегишлидир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин барча соҳалар қатори махсус таълимга ҳам алоҳида эътибор берила бошланди. Буни биз турли ҳукумат қарорларида, дастурларида кўришимиз мумкин.
Соғлом болалар билан бир қаторда руҳий ривожланиш сустлашган болалар ҳам тўғри таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқмоқда. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасида шундай ёзилган: “Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим-тарбия муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлади”.1
Таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш учун руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар руҳиятининг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиш даркор. Дунёқараши кенг, соғлом онгли инсонни тарбиялаш учун соғлом тафаккурни шакллантириш зарур. Мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган давлатлар қаторидан жой олиши учун ёшларимиз чуқур назарий билим билан бирга амалий кўникма-малакаларини ҳам эгаллаган бўлишлари лозим. Ҳар қандай билим, кўникма, малакалар, айниқса, инсон тафаккури болалик даврида жадаллик билан ривожланади.
Демак, руҳий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ақлий имкониятларини тўғри таркиб топтириш, зарур вақтда, нуқсонли болаларга таълим-тарбия бериш жараёнида муҳим омил ҳисобланади. Маълумки, руҳий ривожланиши сустлашган болаларда кўпгина нутқ нуқсонлари учрайди, луғатлари камбағал бўлади. Уларни мактабга тайёрлашда психологлар билан бир қаторда логопедларнинг ҳам ўрни беқиёсдир. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларни ўз вақтида аниқлаш тиббиёт ходимлари, педагог-психолог ва дефектологларнинг долзарб вазифаларидандир бу борада мамлакатимизда ташкил этилган Ташхис Марказларини фаолияти ибратли бўлиши керак. Чунки бу муаммо илмий жиҳатдан тўлиқ таҳлил этилмаган муаммолардан бири саналади.
Руҳий ривожланиши сустлашганлик бу-турли сабаблар, касалликлар натижасида умумий, жисмоний ҳамда ақлий томондан ривожланишнинг орқада қолиши.
Махсус педагогик ёрдамсиз руҳий ривожланиши сустлашган болалар 6 ёшда, баъзан 7 ёшда ҳам мактаб таълимига тайёр бўлмайди. Мактабгача ёшдаги руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг луғатини ривожланмаганлиги уларни мактабга тайёрлашдаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг луғатини ривожланмай қолишига боланинг руҳий ривожланишининг орқада қолганлиги, бееътиборлик, педагогик қаровсизлик ёҳуд бола саломатлигининг заифлиги сабаб бўлиши мумкин. Мактабгача ёшдаги руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг луғатини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, луғати ривожланмаган болалар мактаб таълимига тайёр ҳисобланмайди, мактабда ҳам ўқув материалини яхши ўзлаштира олмайди Руҳий ривожланиши сустлашган болаларни луғатини ривожлантиришда мутахассис логопедларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Тўғри танланган логопедик методикалар ва тўғри ташкил этилган логопедик иш тизими орқали руҳий ривожланиши сустлашган болалар луғатини ривожлантириш мумкин.
Руҳий ривожланиши сустлашган мактабгача ёшдаги болалари бор ота-оналар ва улар тарбияси билан шуғулланаётган педагоглар, психологлар боладаги бу нуқсонни бартараф этиш учун эрта ёшданоқ логопедик ёрдамни ташкил этишса, таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини янада оширилиши мумкин.

“Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг қабул қилиниши мамлакатимизда таълим-тарбия тизимида янги даврнинг бошланганлигидан дарак беради. Ушбу ҳужжатлардан баён қилинган фикр-мулоҳазалар ва талабларни амалга ошириш учун таълим-тарбия тизимининг барча бўғинлари самарали ва сермаҳсул фаолият кўрсатмоқлари талаб қилинади, шу жумладан логопедия фанидан ҳам.


Руҳий ривожланиши сустлашган болаларда учрайдиган нутқ нуқсони муаммоси онтогенез жараёнида нутқ ва тафаккурнинг ўзаро мутаносиблиги, бола билиш фаолияти ва нутқий ривожланиш жараёнлари нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Биз махсус адабиётларни таҳлил этиш жараёнида руҳий ривожланиши сустлашган болаларининг билиш жараёнларини ривожлантириш бўйича кўпгина чет эл ва Ўзбекистон олимларини, жумладан, В.Подапед, В.А.Ковшиков, Й.Г.Демянов, М.С.Певзнер, С.Г.Шевченко, Н.А.Сипина, К.Мамедов, Ғ.Шоумаровларнинг олиб борган илмий ишларини таҳлил қилдик.
Илмий тадқиқотлар таҳлилидан шу нарса маълум бўлдики, Ўзбекистонда руҳий ривожланиши сустлашган болалар хотирасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Шунинг учун биз ушбу мавзуни долзарб муаммолардан бири деб белгиладик. Муаммони Ўзбекистонда илмий жиҳатдан ўрганилмаганлигидан келиб чиқиб, “Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болалар хотирасининг ўзига хос хусусиятлари” тадқиқот мавзуси сифатида танланди.
Тадқиқотнинг мақсади: Мактабгача ёшдаги руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасининг ўзига хос хусусиятларини педагогик иш тизимида аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти: Мактабгача ёшдаги руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг билиш фаолияти.
Тадқиқотнинг предмети: Руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотираси ривожлантириш жараёни.



Download 82,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish