2 Боб. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасини экспериментал ўрганиш.
2.1. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасини текшириш методикаси.
Хотирани текшириш. Топшириқ №1
“Эслаб қол”
Мақсад: болаларни ихтиёрий хотираларини текшириш
Тайёргарлик: қўғирчоқ, машина, дастўмол, қошиқ, қалам, тароқ, дафтар.
Болага 7 турдаги предмет қатор қўйилган ҳолда кўрсатилади. Болага уларни кўриб олиши учун вақт ажратилади сўнгра предметлар бола нигоҳидан беркитилиб, ундан нималарни кўриб эслаб қолгани сўралади.
Агар бола кўрсатилган предметлардан-
6-7 тасини эслай олса-яхши
3-5 тасини эслаб қолса-қониқарли
3 тадан кам эслаб қолса-суст.
Топшириқ №2
“Саволларга жавоб”
Мақсад: боланинг диққати ва хотирасини текшириш
Тайёргарлик: ҳаракат ифодаланган тасвирли карточка
Болага расм кўрсатилади ҳамда уни кўриб олиши учун вақт берилади. Сўнгра расм олиб қўйилиб, болага расм мазмуни асосида деталлар бўйича саволлар берилади. Масалан “бола нима қилаётган эди?” (сакраётган, югураётган...), “боланинг кўйлаги (шими, қизчанинг лентаси ...) қандай рангда эди?” ва ҳоказо болага сен нимани кўрдинг, расмда қайси фасл тасвиранган каби саволлар берилмайди.
Болага расмдан келиб чиққан ҳолда 5-6 та савол бериш мумкин.
Агар бола берилган саволларнинг
Барчасига жавоб бера олса ёки 1 та хатога йўл қуйса-яхши
3-4 тасаволга жавоб бера олса-қониқарли
3 тадан кам жавоб берса-суст
2.2. Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болаларнинг хотирасини текшириш натижалари.
Мактабгача ёшдаги рухий ривожланиши сустлашган болалар хотирасини текшириш натижаларини 2-жадвалда ифодаладик. 2-жадвалда ифодаланган хотирасини тешириш натижаларидан кўриниб турибдики “Эслаб қол” методикаси бўйича ўтказилган эксперементда 10 та (100%) боладан 2 та (20%) бола 6-7 тагача бўлган предметларни эслаб қолдилар, 7 та (70%) бола эса 3-5 тагача бўлган предметларни, 1 та (10%) бола 3 тадан кам бўлган предметларни эслаб қоладилар.
“Саволларга жавоб” методикаси бўйича ўтказилган тадқиқотимизда 10 та (100%) боладан фақат 1 та (10%) бола вазифани тўлиқ эслаб қолган ҳолад 5-6 та саволларга жавоб берди, 8 та (80%0 бола эса расмда кўрсатилган деталлардан 3-4 тасини эслаб қолди, 3-4 та саволга жавоб берди вазифани қониқарли қилиб бажарди. 1 та (10%) бола эса 3 тадан кам бўлган деталларни эслаб қолди ва 2-3 та саволларга жавоб берди.
“10 та сўзни эслаб қол” методикаси бўйича ўтказилган тадқиқотимизда 10 та (100%) болада хеч ким 8-10 гача бўлган сўзларни эслаб қолаолмади, 7 та (70%) бола эса 5-6 та сўзларни эслаб қолди. 3 та (30%) бола эса 5 тадан кам бўлган сўзларни эслаб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |