Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- йилларда фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
60- йилларда фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш
ХХ асрнинг 60- йиллари АҚШ тарихида кенг норозилик 
ҳаракатлари авж олганли билан характерланди. Бунга 1965 йилдаёқ 
мамлакатдаги иккита энг йирик касаба уюшмаларининг: Америка 
Меҳнат Федерацияси (АМФ) ва Ишлаб чиқарувчилар касаба уюш-
малари Конгрессининг (ИКК) бирлашиб, ўз сафида 15–16 млн 
аъзога эга бўлган ягона умуммиллий ташкилотга айланиши муҳим 
аҳамият касб этди. Айниқса, қора ва қизил танли аҳолининг иж-
тимоий ва сиёсий соҳаларда (маиший, таълим, ишга қабул қилиш, 
сайлов ва б.) ирқий камситилиши негрлар ҳаракати тўлқинини 
авж олдирди. Бу чиқишлар давомида ёш негр руҳонийси Мартин 
Лютер Кинг катта шуҳрат қозонди. 
1960 йилда негрларга қарши ирқий камситиш кампанияси бош-
лангандан сўнг, негрлар ҳаракати янги босқичга ўтди. Бу компания-
нинг асосий мақсади ирқий айирмачиликдан иборат бўлиб, мамла-
катда негрларни оқ танлилардан ажратиб ўқитиш, негрларни фақат 
оқ танлиларга мўлжалланган жамоат жойларига яқинлаштирмаслик 
ва бошқалар эди. Бундан ғазабланган негрлар ўз ҳуқуқлари учун 
кураш воситалари сифатида оммавий юришлар ва намойишларни 
уюштирди, оқ танлиларга “мўлжалланган” кафе, ресторан ва бошқа 
жамоат жойларига бостриб боришарди. Айнан шу чиқишлар мам-
лакат раҳбарларини негрларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида 
бир қатор қонунлар қабул қилишга мажбур қилди. 60- йиллар 
ўрталарида негрлар ҳаракатида шундай гуруҳлар пайдо бўлдики, 
улар ҳақ-ҳуқуқлари учун куч ишлатиш йўлини ёқлаб, шиорлар билан 
чиқа бошлади. Бу нарса, хусусан, 1965 йилда Лос-Анжелесда бўлган 
тўқнашувларда намоён бўлди. Тўқнашувларни бартараф қилиш учун 
10 минг нафар миллий гвардиячи полициячилар сафарбар этилди. Асо-
сий мақсади капиталистик тузумни емиришдан иборат қуролланган 
“Қора қоплон”, “Қора юзлар” ташкилотлари вужудга келди. Бироқ 
Американинг ирқчи доиралари ҳам қўл қовуштириб ўтиришмади. 
1968 йил 4 апрелда улар ёллаган қотил ўқидан Мартин Лютер Кинг 
ҳалок бўлди. Уни дафн этиш маросимида 150 000 киши қатнашди ва 
қора танли аҳолига нисбатан зўравонликка қарши сиёсий намойиш-
га айланиб кетди. 
1964 йилда Беркли шаҳрида талаба ёшларнинг норозилик 
чиқишлари оммавий тус олди. Талабаларнинг ҳаракат дастурларида 
ижтимоий адолатсизлик, қашшоқлик, ирқий камситишга чек қўйиш, 


298
Вьетнамдаги урушни тугатиш ва бошқалар асосий ўрин эгалларди. 
Мамлакатнинг турли минтақалари олий ўқув юртлари ва марказий 
университетлардаги талабаларнинг чиқишлари ва фаолиятларини 
тартибга солишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган турли талаба-
лар ташкилоти юзага кела бошлади. Улар орасида “Талабалар ва де-
мократик жамият” уюшмаси сезиларли роль ўйнади. Бу ҳаракатнинг 
асосий таркибини “янги сўллар” ташкил этарди. Уларнинг бундай 
номланишига сабаб шу эдики, улар ижтимоий адолат ва тинчлик-
ни қарор топтириш, ирқий камситишни тугатиш, конфессуал ва 
бошқа кичик миллий жамоалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, таъ-
лим тизимини мукаммалаштириш ва бошқаларни талаб қиларди. 
Аммо улар марксизм ғояларига асосланган ўзгаришларнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ишчилар синфини эътироф этув-
чи анъанавий сўллардан фарқли ўлароқ, ҳаракатлантирувчи куч си-
фатида зиёлилар ва талабаларни эътироф этишарди. 
Вьетнамдаги урушга қарши ҳаракатлар кенг кўламга эга бўлди. 
Бутун мамлакат бўйлаб норозиллик юришлари ва намойишлар, ар-
мияга чақирилишдан бош тортишлар ва чақирув қоғоз (карточка) 
ларини ёқиб юборишлар авжига чиқди. Бу ҳаракатнинг энг яққол на-
моён бўлиши АҚШнинг ҳарбий маҳкамаси – Пентагоннинг қамал 
қилиниши бўлиб, унда 300 мингтача одам қатнашди. Бу ҳаракатлар 
ўз самарасини берди. 1968 йилда Жонсон маъмурияти АҚШнинг 
Вьетнам Демократик Республикаси раҳбарияти билан тинчлик му-
зокаралари олиб боришга рози эканлигини эълон қилди. Бундан 
ташқари, Жонсон 1968 йилдаги Президентлик сайловларига ўз ном-
зодини қўймаслигини ҳам маълум қилди. Мамлакатда норозиллик 
ғалаёнларининг кескинлашувига 1968 йил август ойида, сайловолди 
чиқишлари пайтида Кингдан кейин Ж. Кеннедининг укаси – машҳур 
сиёсатчи арбоб ва сенатор, Президентликка ўз номзодини қўйишни 
мўлжаллаган Р. Кеннедининг ўлдирилиши ҳам сабаб бўлди. 
Натижада Президент сайловларида Демократлар партиясидан 
Г. Хэмфри номзоди кўрсатилди. Вьетнам уруши ва тўпланиб қолган 
ижтимоий муаммоларнинг юки демократлар учун оғирлик қилди 
ва сайловда арзимаган устунлик билан республикачилар номзоди 
Р. Никсон ғалаба қозонди. 


299

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish