Бердиев ўзбекистон Экологик партиясидан



Download 35 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi35 Kb.
#137562
Bog'liq
0. Намуна платформа


Навруз Хазраткулович
БЕРДИЕВ

  • Ўзбекистон Экологик партиясидан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига
номзод этиб кўрсатилган.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК
ПАЛАТАСИГА САЙЛОВ



Бердиев Навруз Хазраткулович 1972 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1995 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Ихтисослиги – экология ва атроф-муҳит. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Шўртангаз” ДУК газконлари бошқармаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими лаборанти, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими муҳандиси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи лавозимларидан бошлаган. 2000-2017 йилларда “Шўртангазкимё” мажмуаси унитар шўъба корхонаси этилен цехи ишлатиладиган миқдорини оксидлаш ва нейтраллаш қурилмаси навбатчи муҳандиси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош мухандис ўринбосари, Бош эколог, “Шўртангаз кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси, атроф муҳитни муҳофазаси хизмати бош экологи-хизмат бошлиғи лавозимларида фаолиятни давом эттирган. 2017 йилдан буён “Gissarneftgaz” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси директори вазифасида фаолият олиб бормоқда.
Н.Бердиев 2015 йилдан Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгаши депутати ҳисобланади.
Оилали 3 нафар фарзанди бор. 126-Қарши сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига номзод этиб рўйхатга олинган.

Н.Х.Бердиев Ўзбекистон Экологик партиясининг
Дастури ҳамда Сайловолди Дастурида илгари
сурилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб,
ўзининг сайловолди дастурида
қуйидаги вазифаларни илгари сурмоқда:



  • янги қурилаётган аҳоли яшовчи кўп қаватли уйлардан экологик экспертиза хулосалари олинишини йўлга қўйиш;

  • аҳоли яшовчи ҳудудларида саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини камайтиришни доимий назорат қилиб бориш учун экологик назорат постлари ташкил қилиш;

  • Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар, ўсимлик уруғлари, ҳайвонот олами санитария ва экологик постлари (карантин постлари)ни ташкил қилиш;

  • тоза ичимлик сувига бўлган талабни сифатли ва ўз вақтида истеъмолчиларга етказилишини яхшилаш;

  • қишлоқ жойларида канализация тармоғини кучайтириш, табиий газ ўтмаган ҳудудларда суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, қишлоқларда кичик бизнесни ривожлантириб, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, муқобил энергия манбаларини қишлоқ жойларига ўрнатиш яъни қуёш энергияси, шамол генератор станцияларини қуриш;

  • ҳудудда кенг кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, босқичма-босқич яшил иқтисодиётга ўтишини таъминлаш, экотуризмни ривожлантиришни ўз сайловолди дастурига киритган.

Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish