Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
2- §. ХДП ҳокимият тепасида
Христиан демократлар сиёсатда раҳбарлик мавқеига эга бўлиб 
олишгач, мамлакат иқтисодиётини тиклаш жараёнини бошлаб юбор-
ди. Бунда АҚШнинг “Маршалл режаси”га кўра олинган молиявий 
ёрдами муҳим аҳамият касб этди. Италия 40–50- йиллар орасида 
“Маршалл режаси” асосида 3,2 млрд доллар миқдорида молиявий 
ёрдам олди. Бундан ташқари, иқтисодиётни тиклаш ва янада ривож-
лантириш учун бошқа маблағлардан ҳам фойдаланилди. Хўжалик 
протекционизми (миллий иқтисодни чет эл рақобатидан ҳимоя 
қилишга қаратилган сиёсат), давлат томонидан молиялаш ва кредит 
бериш, давлат сектори шаклида давлат-монополистик назоратни ку-
чайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. Италиянинг йирик 


249
монополист-олигархларидан Аньелли, Пирелли, Орландо, Пезен-
ти, Мардзотто, Ферруцци ва бошқалар мамлакат иқтисодиётининг 
ривожланишига катта миқдордаги сармоя (инвестиция)лари би-
лан ўз ҳиссаларини қўшишди. Жаҳон бозорида хомашё ва ёнилғи 
нархларининг арзонлиги, ишлаб чиқаришда фан-техника инқилоби 
ютуқларидан фойдаланиш, иш ҳақининг ўсишини мажбурий равиш-
да ушлаб туриш (меҳнат самарадорлиги 40% га ўсган ҳолда, реал иш 
ҳақи бор-йўғи 8,9% га ошди) ва Италиянинг Европадаги иқтисодий 
интеграция жараёнига қўшилиши (Италия 1957 йилда умумий бозор-
га аъзо бўлди) нафақат иқтисодиётни тиклашда, балки “Италиянинг 
иқтисодий мўъжизаси” номини олган иқтисодий тараққиётида кат-
та роль ўйнади. 50–60- йиллар бошларида иқтисодий тараққиётдаги 
юқори суръатлар Италия Миллий даромадининг деярли икки ба-
равар ошишига олиб келди. Инфраструктура, базис ва стратегик 
жиҳатдан ниҳоятда муҳим бўлган хўжалик соҳаларини ўз ичига 
олган кучли давлат сектори юзага келди. Давлат секторида Сано-
атни реконструкциялаш институти (СРИ) раҳбарликни ўз қўлига 
олди. СРИ ҳукумат холдинги ҳисобланиб, 1933 йилдаёқ ташкил 
топган эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда СРИ Италия-
даги йирик хўжалик комплексларидан бирига айланди. Қудратли 
давлат сектори ўрта ва кичик бизнес ҳамкорлигидаги йирик хусу-
сий сектор билан биргаликда фойдали қазилма бойликлари деярли 
йўқ даражада бўлган шароитда иқтисодиёт структурасини қайта 
қуриш вазифасини амалга оширди. Италия замонавий технология-
лар бўйича чет давлатларнинг илғор патентларини сотиб олиш учун 
катта миқдордаги сармояларни ҳеч аямасдан сарфлади. Ташқарига 
“ортиқча” ишчи кучини экспорт қила бошлаган Италияга АҚШ ва 
Европа Ҳамдўстлиги мамлакатларидан катта миқдордаги сармоя 
оқиб кела бошлади. Чет эл сармояларининг кириб келиши Италия 
иқтисодиётининг тез тараққий этишига имкон берди. Шу билан бир 
вақтда, йирик миллий тадбиркорлар, асосан, субподряд (асосий пуд-
ратчидан ишчи кучини пудратга олиш) ва кооперациялар эвазига кўп 
сонли кичик тадбиркорларни монополистик ишлаб чиқариш тизи-
мига киритишга муваффақ бўлдилар. Бундан ташқари, ишчи кучига 
сарфланаётган харажатларнинг ниҳоятда пастлиги туфайли “яширин 
иқтисодиёт”нинг имкониятларидан кенг фойдаланилди (ҳозир ҳам 
фойдаланилмоқда). “Яширин иқтисодиёт” мавжудлигининг салбий 
оқибатлари ҳам бор бўлиб, унинг фаолиятига мафиянинг кириб ке-
лишини мисол қилиб келтирсак бўлади. 


250
Иқтисодий ўзгаришлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда, жумладан, ита-
лияликларнинг фикрлаш доираси, турмуш тарзи ва истеъмол қлиш 
стандартларида ижобий ўзгаришлар бўлишга сабаб бўлди. Шу би-
лан бир вақтда, “иқтисодий мўъжиза” мамлакат учун бир қанча 
салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқарди. Чунончи, иқтисодий 
тараққиётнинг нотекислиги ва даврийлиги, чет эл сармоялари 
ва импорт технологияларига қарамлик, қишлоқ хўжалигининг 
қолоқлиги, қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга миграцияси (1,8 млн 
киши), ишсизлар сонининг ортиши, транспорт ва уй-жой муаммо-
сининг кучайиши, иш ҳақи ҳажмининг секин ўсиши кабилар шу-
лар жумласидандир. Айниқса, “жануб муаммоси” ўз кескинлигини 
йўқотмаган эди. Жанубий минтақаларнинг қолоқлиги (олтита жа-
нубий вилоятлар, Сицилия ва Сардиния ороллари) Италиянинг та-
рихан оғриқли нуқтаси ҳисобланиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
номутаносиб жойлашишига сабаб бўлаётган эди. 50- йилларнинг 
бошларида Жанубий ҳудудларнинг мамлакат қишлоқ хўжалигидаги 
улуши 33,2% ни, саноат ишлаб чиқаришида эса 15,1% ни ташкил 
этарди. Меҳнат самарадорлиги шимолий минтақаларга қараганда 
анча паст кўрсаткичларга эга эди. Шу билан бир вақтда, муаммо 
нафақат иқтисодий қолоқликда эди. Бунда сиёсий ва ижтимоий 
соҳалардаги пассивлик ҳам муаммонинг иккинчи томонини таш-
кил этар эди. Жанубий минтақалар мамлакат ҳудудининг 43% ини 
ташкил этиб, Италия аҳолисининг 1/3 қисмидан кўпроғи шу ҳудудда 
яшар эди. 50- йилларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 
кўрсаткичи мамлакатнинг қолган қисмидаги даражанинг 50% ини 
ташкил этар эди. Ишсизлик даражаси шимолий ҳудудлардагига нис-
батан икки баравар кўп эди. Бу ер аграр аҳоли ўта зич жойлашган, 
ишсизлик ва ночорлик ҳукмронлик қилаётган минтақа ҳисобланиб, 
маблағ топиш учун иш қидириб, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари 
ва хорижий мамлакатларга юз минглаб кишилар кетган эдилар (ита-
лиялик муҳожирларнинг 80% га яқини жанубликлар ҳисобланар 
эди). Жануб ҳукумат бюджетидан бераётганига нисбатан икки ба-
равар кўп маблағ олаётган эди. Жанубнинг тарихан заиф ривож-
ланиши, аҳолининг ижтимоий ва маданий жиҳатдан қолоқлиги, 
ҳаётнинг барча жабҳаларида мафиянинг таъсири мамлакатнинг уму-
мий иқтисодий юксалишига тўсиқ бўлаётган эди. 1950 йилда қолоқ 
ҳудудларни узоқ муддатли молиялашга мўлжалланган ҳукуматнинг 
ихтисослаштирилган фонди – Жануб кассасининг ташкил этилиши 
билан, ҳукуматнинг жанубий ҳудудларни доимий ва катта миқёсда 


251
ривожлантириш сиёсати бошланиб кетди. Жанубий ҳудудлардаги 
хўжаликларнинг аралаш (қўшма) корхоналар томонидан молиялаш-
тирилиши қўшимча манба бўлди. 
Ҳукумат сиёсатида бу масалани ҳал қилиш бўйича иккита асосий 
йўналиш кўзга ташланди. Дастлаб жанубий минтақа иқтисодиётини 
мустақил ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Шу сабаб-
ли қишлоқ хўжалиги, инфраструктура ва кейинчалик саноат иш-
лаб чиқаришни ривожлантириш учун катта миқдордаги сармоялар 
йўналтирилди. Бир неча йилдан сўнг “мухторият” концепциясининг 
заиф томонлари намоён бўлиб қолгач, бу режа қайта кўриб чиқилди 
ва 1956 йили “Ванони режасида” (ХДПдаги раҳбарлардан бири) 
ифодаланган ғоя қабул қилинди. “Ванони режаси”нинг асоси жану-
бий минтақани иқтисодий жиҳатдан юксалтириш учун уни Италия-
нинг умумий иқтисодий тизимига киритиш ғояси кўзда тутилган 
эди. Бу ғоя амалий жиҳатдан 60–70- йилларда “сўл марказ” томони-
дан ҳаётга татбиқ этилди. 
70- йилларда ҳукумат сармояларининг деярли 50% ини ташкил 
этган молиявий оқим жанубий минтақада ҳаттоки оғир саноатнинг 
металлургия ва машинасозлик каби соҳаларини ҳам барпо этиш им-
кониятини берди. Жанубий минтақа қишлоқ хўжалиги устун бўлган 
ҳудуддан индустриал-аграр ҳудудга айланди. Жанубий минтақанинг 
тараққиёти шимолий минтақалардан келаётган маблағ ҳисобига 
амалга оширилаётгани сабабли, нисбатан кучлироқ ҳисобланган ше-
рик ўз шартномаларини қабул қилдиришга ҳаракат қилиши табиий 
ҳол эди. Жанубий минтақаларнинг тараққиётидаги тобелик модели 
сақланиб қолаётган эди. Жануб шимолнинг манфаатларидан келиб 
чиқиб ривожланаётган эди. 40 йил давомида “жануб сиёсати”ни 
амалга ошириш учун ишлатилган катта миқдордаги молиявий ха-
ражатлар, камтарона бўлса-да, ўз самарасини кўрсатди. Аҳолининг 
яшаш тарзидаги фарқ 10% га қисқарди, кўпгина оилалар ҳали ҳам 
чет мамлакатларда ишлаётган қариндошлари юбораётган маблағлар 
ҳисобига яшаётган эди. Аҳоли ўсишидаги юқори суръатлар банд-
лик муаммосини бартараф этиш имконини бермади. Жануб билан 
боғлиқ яна бир муаммо бўлиб, бу ер муаммоси эди. Шунинг учун 
ХДП ҳукумати ўтказган муҳим тадбирларидан бири ер ислоҳоти 
эди. Бу ислоҳот деҳқонлар ва ижарачилар томонидан йирик ер эгала-
рининг бекор ётган ерларини эгаллаб олиш учун мисли кўрилмаган 
кенг миқёсдаги ҳаракатнинг юзага келишига туртки бўлди. Омма-
вий ҳаракатларнинг тазйиқи туфайли христиан демократларнинг 


252
ҳукумати Конституциянинг 44- моддасига мувофиқ, 1950 йилда 
“Ер ислоҳоти тўғрисидаги Қонунни қабул қилди. Қишлоқ ва ўрмон 
хўжалиги министри А. Сеньининг лойиҳаси бу қонун учун асос 
қилиб олинди. Қонунга кўра, 8000 га яқин йирик ер эгалари ортиқча 
ерларни ҳукуматга сотишлари керак эди. Шундай йўл билан ташкил 
этилган фондга яна баъзи йирик компанияларнинг ер майдонлари ва 
давлат ерлари ҳам киритилди. Кейинчалик бу фонддаги ерлар қуръа 
ташлаш орқали аниқланиб, 30 йил муддат ичида нархини тўлаш шар-
ти билан муҳтож деҳқонларга сотилди. Тўғри, ер ислоҳоти барча ер-
сиз ва кам ерли деҳқонларнинг истакларини рўёбга чиқара олмаган 
бўлса-да, бироқ кўпгина (200 мингга яқин) кишилар ўз аҳволларини 
яхшилаб олишди. 
Христиан демократларнинг ташқи сиёсати Ғарб цивилизацияси 
қадриятларининг устунлигини тан олиб, АҚШ билан яқинлашишни 
кўзда тутар эди. Италия НАТОнинг ташкил этилишида иштирок этди 
ва унинг ҳудудида НАТО ҳарбий қўшилмалари ва штаблари жойлаш-
тирилди. Италия Ҳукумати билан АҚШ ўртасида “Мудофаа мақсадида 
ўзаро ёрдам кўрсатиш” Битими имзоланди. Унга кўра, АҚШ Италияга 
қурол-яроғ етказиб бериши, Италия томони эса Ҳарбий-ҳаво кучла-
ри (ҲҲК), Ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) базаларидан фойдаланиш-
га рухсат бериши керак эди. ХДПнинг ташқи сиёсатда АҚШ билан 
яқинлашиш йўлини тутиши сўл оппозиция, асосан, социалистлар ва 
коммунистлар томонидан танқид остига олинди. 
Италиянинг сиёсий ҳаётида ХДП центристик позицияда бўлиб, 
ҳукумат бошқарувида ижтимоий консерватизм унсурларидан 
ташқари, ижтимоий найранглардан ҳам кенг даражада фойдаланар 
эди. Оммавий ҳаракатларнинг сиқуви остида ХДП баъзан ижтимоий 
масалаларда меҳнаткашларга ён босишга мажбур бўлар эди. 
Шу билан бирга, айрим ҳолатларда бундай чиқишларда иштирок 
этган намойишчиларни жазолаш ва қатағон қилиш чоралари ҳам 
қўлланилди. Бунда, асосан, моторлаштирилган полициянинг мах-
сус бўлинмалари (челере) астойдил “хизмат” қилди. Бу оппозиция 
кучларининг бир мушт бўлиб тўпланишига сабаб бўлди. 1953 йили 
ўтказилган навбатдаги Парламент сайловларида ХДП 50% лик мар-
рани эгаллай олмади. Де Гаспери истеъфога чиқди ва бир йилдан 
сўнг вафот этди. Де Гасперининг кетиши ХДПнинг сиёсий мавқеига 
ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Энди ҳукуматга бошқа киши-
лар интилаётган эди. ХДПда ўнг қанот (гасперистлар) вакиллари-
нинг таъсири заифлашиб, социалистларга коалицияни таклиф этган 


253
сўл қанот вакилларининг мавқеи ошди. Лекин, умуман олганда, 
ХДПнинг сиёсий котиби Аминторе Фанфани бошчилигидаги цент-
ристик фракция устун эди. А. Фанфани бошчилигида бир неча бор 
50–60- ва 80- йилларда ҳукуматлар тузилган эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish